Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/385 Дата решения 11.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 374866 Claim ID 2770048 PDF Hash 183a07c84bae0e6d... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 168 1 code_article
збекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 168 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
аровий даъвогар ЖКнинг 661-моддаси аровий даъвогар ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 168 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил апрель ойининг 11 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, айбланувчи У.Хидиров ва унинг ҳимоячиси И.Тураев, жабрланувчи М.Қодировнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддасининг 1-қисми билан айбланган Хидиров Улуғбек Рўзибой ўғлига нисбатан 1-1006-2501/385-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Хидиров Улуғбек Рўзибой ўғли (Xidirov Ulug’bek Ro’ziboy o’g’li)–2005 йил 26 декабрь куни Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, аравакаш, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани, Тўхтамиш МФЙ, 64-уйда истиқомат қилади, “Муносиб хулқ-атворда бўлиш хақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномасини ўз вақтида олган. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан айбланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи У.Хидиров 2025 йил 27 январь куни соат 22:40 ларда Чилонзор тумани, “Бахористон” МФЙ, Заргарлик кўчаси ҳудудида жойлашган савдо дўкони олдида бўла туриб, шу ерда бўлган ўзига олдиндан таниш бўлмаган Қодиров Мансур Мухаммаджон ўғлининг ишончига кириб, унга тегишли баҳоси 1.200.000 сўм миқдоридаги “RealMe 50 Note” русумли уяли алоқа воситасини гўёки қўнғироқ қилиш мақсадида олиб, фуқаро М.Қодиров дўконга кириб кетганлигидан фойдаланиб, уяли алоқа воситасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Мазкур ҳаракатлари билан айбланувчи У.Хидиров Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Судланувчи У.Хидиров суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчи М.Қодировдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи М.Қодировга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Жабрланувчи М.Қодиров видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда айбланувчи У.Хидировга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли айбланувчи У.Хидировга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида айбланувчи У.Хидиров жабрланувчи М.Қодировга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашгани тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 168-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий даъвогарлар билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчи М.Қодиров ва айбланувчи У.Хидировнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, айбланувчи У.Хидиров ва унинг ҳимоячиси И.Тураев, жабрланувчи М.Қодировнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, айбланувчи У.Хидировнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, айбланувчи томонидан жабрланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ айбланувчи У.Хидировни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, жабрланувчи М.Қодиров Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта 3 тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л А Д И: Айбланувчи Хидиров Улуғбек Рўзибой ўғли (Xidirov Ulug’bek Ro’ziboy o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. Ажрим қонуний кучга киргач, У.Хидировга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчи М.Қодировга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: имзо И.Сабиров