← Назад
Решение #754130 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 149 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
АЖРИМ
(аризани иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш
ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида)
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2304-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев, аризачи Жиззах
вилояти Давлат солиқ бошқармасининг, жавобгар JIZZAX SUPERIOR SILKROAD
масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
2022 йил август ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботини тақдим
этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, ариза Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 149-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда
берилган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонунининг 9-моддаси,
1-қисми, 12-бандига кўра давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона
органлари – барча ишлар ҳамда хужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган
ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинган.
Аризани иш юритишга қабул қилиш ва низони кўриш учун етарли асослар
мавжуд деб ҳисоблаб, низонинг ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини таъминлаш
мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 152,
153, 162, 163- моддаларини қўллаб, судья
АЖРИМ
ҚИЛДИ:
Аризачи Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармасининг, жавобгар JIZZAX
SUPERIOR
SILKROAD
масъулияти
чекланган
жамиятининг
банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2022 йил август ойи учун қўшилган қиймат
солиғи бўйича солиқ хисоботини тақдим этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризаси иш юритувга қабул қилинсин.
Иқтисодий иш 2022 йил 27 октябрь куни соат 1300 да Дўстлик туман Давлат
солиқ инспекцияси биносида бўладиган очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиш учун тайинлансин.
Ишни суд муҳокамасида кўришга тайёрлаш учун:
Аризачига шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, гувоҳнома) ва ишончнома
орқали вакил иштирокини таъминлаш, даьво талабини исботловчи мавжуд
ҳужжатларнинг аслини ҳамда илова қилинган ҳужжатларнинг аслини судга тақдим
этиш юклатилсин.
Жавобгарга: даъво аризасига билдирилган фикрномани, ўз эътирозларини
асословчи бошқа хил хужжатларни, раҳбар ва бош ҳисобчисининг суд мажлисида
шахсан иштирокини таъминлаш юклатилсин.
Суд мажлисида тарафлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тегишли
тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт.
Судья
О.Эргашев