Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2201/1077 Дата решения 27.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Бузурходжаев Улуғбек Мамиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый ASAKA IPAGI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 923295 Claim ID 2929460 PDF Hash 68da43ff3e8f6a9f... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
рисида суд мажлиси ИПКнинг 170-моддаси рисида суд мажлиси ИПК 170 law
Рес ИПКнинг 217-моддаси Рес ИПК 217 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Тел: (+998 74) 232-35-41, ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака туманлараро иқтисодий суди судьяси У.М.Бузурходжаевнинг раислигида, Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар ASAKA IPAGI масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 219278279 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили С.Мухтаров (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили ҳамда учинчи шахс Андижон вилоят Божхона бошқармаси вакилининг иштирокисиз, Асака туман ДСИ биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Аризачи” деб аталади) Асака туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, ASAKA IPAGI масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)га нисбатан 219278279 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Суднинг 2022 йил 29 сентябрдаги ажрими билан Андижон вилоят Божхона бошқармаси ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадарли барча камчиликлар бартараф этганлигини билдириб, даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатини ундириб беришни сўради. Жавобгар ва учинчи шахсга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор этилган бўлсада, бироқ уларнинг вакили суд мажлисига келмади ва ариза юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Юқоридаги қонун нормаларига асосан суд ишни жавобгар ва учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар ва ишда иштирок этган шахсларнинг фикрларини ҳамда кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ва тақдим этилган хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ишдаги холатларга кўра, қарздор билан Қирғизистон давлатининг ОсОО “Дав-Капитал” компанияси ўртасида 10.11.2021 йилда №AI20211-сонли шартнома суммаси 399.750,0 АҚШ доллари миқдорида экспорт шартномаси имзоланган. Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган 399.750,0 АҚШ доллари дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаганлиги учун аризачи судга ариза билан мурожаат этиб, молиявий жарима қўллаш талабини билдирган. Суд мажлисида аризачи маълумотнома тақдим этиб, унда судга мурожаат этилгач қарздор томонидан аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши таъминланганлиги баён этилган. Суд, даъво талабидаги ҳолатлар бартараф этилганлиги аризачи томонидан тақдим этилган хужжатлар ва суд мажлисида берган кўрсатмалар билан ўз тасдиғини топгани учун даъвони рад этишни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар; -180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; -180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; -365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Мазкур низомнинг 28-банди еттинчи хатбошига асосан, хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади. Аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда-аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади. Зеро, Ўз.Рес ИПКнинг 217-моддасига асосан, молиявий санкцияларни қўллаш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божини тарафлардан ундирмасликни, даъвогар томонидан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим топди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси биринчи қисми 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқоридаларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори ва Иқтисодий процессуал кодексининг 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Давлат солиқ бошқармасининг аризаси рад этилсин. ASAKA IPAGI масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. У.М.Бузурходжаев