Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2301 Дата решения 27.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый JIZZAX MEGA KAPITAL масъулияти чекланган жамияти
Source ID 927074 Claim ID 2951650 PDF Hash 50c8966feffa09dd... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 149-моддаси тисодий процессуал кодекси 149 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz АЖРИМ (аризани иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида) Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2301-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев, аризачи Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармасининг, жавобгар JIZZAX MEGA KAPITAL масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2022 йил август ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботини тақдим этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, ариза Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 149-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда берилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонунининг 9-моддаси, 1-қисми, 12-бандига кўра давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари – барча ишлар ҳамда хужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинган. Аризани иш юритишга қабул қилиш ва низони кўриш учун етарли асослар мавжуд деб ҳисоблаб, низонинг ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 152, 153, 162, 163- моддаларини қўллаб, судья АЖРИМ ҚИЛДИ: Аризачи Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармасининг, жавобгар JIZZAX MEGA KAPITAL масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2022 йил август ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботини тақдим этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси иш юритувга қабул қилинсин. Иқтисодий иш 2022 йил 27 октябрь куни соат 1300 да Дўстлик туман Давлат солиқ инспекцияси биносида бўладиган очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлансин. Ишни суд муҳокамасида кўришга тайёрлаш учун: Аризачига шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, гувоҳнома) ва ишончнома орқали вакил иштирокини таъминлаш, даьво талабини исботловчи мавжуд ҳужжатларнинг аслини ҳамда илова қилинган ҳужжатларнинг аслини судга тақдим этиш юклатилсин. Жавобгарга: даъво аризасига билдирилган фикрномани, ўз эътирозларини асословчи бошқа хил хужжатларни, раҳбар ва бош ҳисобчисининг суд мажлисида шахсан иштирокини таъминлаш юклатилсин. Суд мажлисида тарафлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт. Судья О.Эргашев