Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/1751 Дата решения 27.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый БОХОДИР БОБОЁР БАРАКА фермер хўжалиги
Source ID 922062 Claim ID 2963492 PDF Hash d58978697415f9f0... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 210-моддаси тисодий процессуал кодекси 210 code_article
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 27 октябрь ******-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судяси ******нинг раислигида, судья ѐрдамчиси ******нинг котиблигида, аризачи Оққўрғон туман ****** инспекциясининг қарздор ******ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги аризасини тарафлардан аризачи Оққўрғон туман ****** инспекцияси ишончли вакили ****** (2022 йил 27 октябрдаги 25-06744-сонли ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Оққўрғон туман ****** инспекцияси (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, ****** (кейинги ўринларда "Қарздор" деб юритила-ди)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз деб топишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи Оққўрғон туман ****** инспекцияси ишончли вакили ****** аризадаги важларни қўллаб-қувватлаб, қарздор ******нинг 2022 йил 19 сентябрь ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида 61.470.897.89 сўм қарздорлиги мавжудлигини, иқтисодий аҳволи ночорлигини, қарздорликни ундириш чоралари самарасиз якунланганлигини, жамиятни тиклаш имкони йўқлигини билдириб, тўловга қобилятсиз деб топишни сўради. Қарздор тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда ариза юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд. Бундай ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 210-моддасида юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги (тўловга қобилятсизлиги) тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, ****** 2007 йил давлат рўйхатидан ўтказилган. ******нинг Низом хужжатларига асосан жамиятнинг устав фонди 5.882.300 сўмни ташкил этиб, ИФУТ коди 08120 бўлиб, асосий фаолият тури очиш шағ0ал ва қум конларини ишлашдан иборат бўлган. Тадбиркорнинг юридик манзили сифатида Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, Тоштўғон ҚФЙ кўрсатилган. Қарздор ******нинг мол-мулки ҳисобидан солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича боқиманда қарзларини ундириш юзасидан бир нечта суд ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ушбу суд ҳужжатларининг ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари самарасиз якунланган. Оққўрғон туман ****** инспекцияси томонидан берилган маълумотномага асосан ******нинг молияивй аҳволи ўрганилганида, 2022 йил 19 сентябрь ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида 61.470.897.89 сўм кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ѐки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаѐтганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаѐтганда қўлланилмаслиги белгиланган. Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ѐки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ѐки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг тўловга қобилятсизлик (банкротлик) аломатлари деб эътироф этилади. Суд, ****** фаолият юритмаѐтганлиги, кредиторлик қарзлари юзага келган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан бажарилмаѐтганлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлигини инобатга олиб, ******ни тўловга қобилятсиз (банкрот) деб топишни, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 5, 6, 52, 53, 140, 142, 241, 242-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 210моддаларини қўллаб суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Оққўрғон туман ****** инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор ****** тўловга қобилятсиз деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор ******га тегишли бўлган мол-мулки ҳисобидан қарздорни тугатиш бошқарувчиси орқали Республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи, Оққўрғон туман ****** инспекцияси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. ****** банкрот деб эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз молмулкини тасарруфдан чиқариши, ўзга шахсга бериши ва пул мажбуриятларини тўлаши тақиқлансин, банкдаги ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловларни тўлаш тўхтатиб қўйилсин. Қарздорнинг барча қарз мажбуриятларининг муддати ўтиб кетган деб ҳисоблансин, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмасин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция шикояти (протести) билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Судяь: ******