← Назад
Решение #754317 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ариза ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 108 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| ИПК | 109 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Оҳангарон шаҳри
4-1107-2201/-------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ------- раислигида,
судья ёрдамчиси ----------- котиблигида даъвогар -------------нинг жавобгарлар
-------------дан 5 377 121 457 сўм божхона тўловлари ва 58 556 852 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган хужжатларни
жавобгар вакиллари ----------- (2022 йил 26 октябрдаги 26/10-1-сонли
ишончнома асосида), ------------- (2022 йил 26 октябрдаги 26/10-2-сонли
ишончнома асосида), (даъвогар вакили иштирокисиз) иштирокида очиқ суд
мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ------------- судга даъво ариза (электрон шаклда) билан
мурожаат қилиб, жавобгарлар -------------дан 5 377 121 457 сўм божхона
тўловлари ва 58 556 852 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этиб, даъвогарнинг даъво
талабларига нисбатан эътироз билдириб, суддан уни қаноатлантиришни рад
қилишни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, ушбу даъво ариза суднинг 2022 йил
11 октябрдаги ажрими билан иш юритувга олиниб, ишни кўриб чиқиш
2022 йил 27 октябрь куни соат 10:20га тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 220-моддасига асосан суд ишда иштирок
этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда
белгиланган тартибда хабардор қилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг
келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса,
ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Суднинг юқоридаги ажрими даъвогарга (электрон шаклда) юборилган.
Ажримда даъвогар суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўриб чиқиш тўғрисида арз қилмаган бўлса, ариза ИПК 107-моддасига асосан
кўрмасдан қолдирилиши ҳақида талаб қўйилган.
Бироқ, суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида даъвогар тегишли
тарзда хабардор этилган бўлсада, унинг вакили суд мажлисида иштирок
этмади, шунингдек ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик
бермади.
ИПК 107-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз
қилмаган бўлса, иқтисодий суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
Қонуннинг ушбу талабидан келиб чиқиб, суд даъвогар -------------нинг
даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПКнинг 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд
харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш
ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
Бироқ, “Давлат божи ставкалари тўғрисида” қонуннинг 9-моддасига
кўра, даъвогар давлат божи тўловидан озод этилган.
Шунга кўра суд даъвогарга давлат божи юкламасликни лозим топади.
ИПК 109-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун
асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар
судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга
ҳақли.
Бинобарин, ИПКнинг 107-108, 195-196-моддасига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар -------------нинг жавобгарлар -------------дан 5 377 121 457 сўм
божхона тўловлари ва 58 556 852 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
----------