Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/937 Дата решения 27.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хўжаобод туман Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый AGROFIRMA GRAPE GARDEN масъулияти чекланган жамияти
Source ID 922252 Claim ID 2945015 PDF Hash 6ae3e9ade52cbcf8... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 239-моддаси онуннинг 239 law
онунинг 241-моддаси онунинг 241 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Хўжаобод тумани 2022 йил 27 октябрь 4-1706-2201/937-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидов раислигида, судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, аризачи - ****************нинг қарздор – "****************" масъулияти чекланган жамиятига (СТИР: 303308443) нисбатан соддалаштирилган тартиб-таомил бўйича банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили ********* (2022 йил 27 октябрь кунги 22-00997-сонли ишончнома асосида) иштирокида, **************** биносида, очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: **************** (бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, "****************" масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда “Қарздор” деб юритилади) соддалаштирилган тартиб-таомил бўйича банкрот деб топишни сўраган. Қарздорнинг юридик манзилига суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими алоқа бўлими орқали тегишли тарзда юборилган, бироқ қарздор суд мажлисида иштирок этмади ва ариза талаби бўйича ўз эътирозларини билдирмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддалари талабига кўра, ишни қарздорнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги тўланмасдан келинаётганлиги, уни ундириш бўйича барча чоралар кўрилганига қарамасдан ундириш имкони йўқлигини, қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслигини таъкидлаб, қарздорни соддалаштирилган тартибтаомил бўйича банкрот деб топиш, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлаш ва Ўзбекистон Республикаси “Суд бошқарувчилари ассоциацияси”Андижон вилоят бўлими тавсия қилган тугатиш бошқарувчисини тайинлашни сўради. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг (бундан буён матнда «Қонун» деб юритилади) 5-моддасига асосан, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор "****************" масъулияти чекланган жамияти Андижон вилояти, Хўжаобод туман Давлат хизматлари марказининг 2015 йил 20 апрелдаги 2446-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Жамиятнинг таъсис хўжжатларига кўра жамият таъсисчиси ва раҳбари Холбердиев Ахмадилло Комолдинович. Қарздорнинг юридик манзили Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Андижон МФЙ Андижон кўчасида жойлашган. **************** томонидан "****************" масъулияти чекланган жамиятининг қарздорлиги ўрганилганда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 15 645 243 сўмни ташкил қилганлиги аниқланган. Аризачи ****************нинг “Солиқ мажбуриятига шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича” қарорлари Мажбурий ижро бюроси Хўжаобод туман бўлимига ижро учун юборилган. Мажбурий ижро бюроси Хўжаобод туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорликни қарздорнинг мол-мулкидан ундириш имкони бўлмаганлиги учун бўлим давлат ижрочисининг “Ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги Қарорига асосан ижро иши юритиш тамомланиб, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси, 1-қисм, 3-бандига кўра ундирувчига қайтарилган. Аризачи томонидан қарздорнинг мол-мулки, дебитор ва кредитор қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги бўйича тегишли идораларга алоқа хатлари билан мурожаат қилинган. Қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги тегишли ташкилотлар томонидан берилган жавоб хатлари билан ўз тасдиғини топган. Қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар олдидаги мажбуриятини бажармаганлиги, мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли аризачи-**************** қарздорни соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган. Қонуннинг 7-моддасига кўра, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Қонуннинг 239-моддасига асосан суд тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади, тугатиш бошқарувчисини тайинлайди. Тугатилаётган юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлигида кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди. Кредиторлар тугатилаётган юридик шахсга нисбатан ўз талабларини тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ҳақидаги эълон чиқарилган пайтдан эътиборан бир ойлик муддатда тақдим этишга ҳақли. Қонунинг 241-моддасига кўра ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Суд, қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини кондиришга ва мажбурий тўловларни тулаш мажбуриятини бажаришга қодир эмас деб ҳисоблайди. Суд ишга такдим этилган хужжатларни тахлил қилиб, аризани қаноатлантириб, қарздорни банкрот деб топишни ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлашни, шунингдек, тугатиш бошқарувчиси этиб суд бошқарувчилари ассоциацияси Андижон вилоят ҳудудий бўлимининг 2022 йил 26 октябрдаги тавсияномаси асосида тақдим этилган номзод, белгиланган тартибда аттестациядан ўтган ва 3-тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган XAMTALIYEV YEDGARBEK TAVAKALOVICHни тайинлашни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ қарздордан Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи, аризачи ҳисобига 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 7, 23, 26, 30, 50-54, 140-144, 148-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-188, 210, 211-моддалари талабларига риоя қилиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Ариза талаби қаноатлантирилсин. "****************" масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартиб-таомил бўйича банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. "****************" масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси XAMTALIYEV YEDGARBEK TAVAKALOVICH тайинлансин. Тугатиш бошқарувчисига: - "****************" масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - қарздорнинг кредиторлар реестрини тузиш; - қарздорнинг тугатиш массасига киритилиши лозим бўлган мол-мулкларини аниқлаш ва уларни хатлаш чорасини кўриш; - қарздорнинг молиявий хўжалик фаолиятини бухгалтерия ҳужжатлари ва банк айланмалари асосида тўлиқ таҳлил қилиш; - Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида белгиланган мажбуриятларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да белгиланган тартибда қарздорнинг молиявий-хўжалик фаолиятини сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари аниқланса, Қоиданинг 37-бандига мувофиқ, хулосани кредиторлар йиғилишига, судга ва прокуратура органига тақдим этиш мажбуриятларни бажариш; - Тугатишга доир иш юритиш давомида амалга оширилган ишлар юзасидан 2022 йилнинг 27 ноябрь санасига қадар тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда оралиқ ҳисоботларни тақдим этиш; - Тугатиш ишларини 2023 йилнинг 27 январь кунига қадар тамомлаш ва иқтисодий судга Қонуннинг 142-моддасида белгиланган тартибда тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин. "****************" масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. "****************" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи, **************** фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов