← Назад
Решение #754387 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Тел: (+998 74) 232-35-41,
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1702-2201/1074-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди судьяси У.М.Бузурходжаевнинг
раислигида, Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар Андижон вилоят
Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар CHO`NTAK BARAKA масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан 13816446 сўм молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни,
даъвогар вакили С.Мухтаров (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар
вакили ҳамда учинчи шахс Андижон вилоят Божхона бошқармаси
вакилининг иштирокисиз, Асака туман ДСИ биносида очиқ сайёр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда
“Аризачи” деб аталади) Асака туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, CHO`NTAK BARAKA масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)га нисбатан 13816446
сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 29 сентябрдаги ажрими билан Андижон вилоят
Божхона бошқармаси ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризада кўрсатилган
важларни такрорлаб, суд кунига қадарли муддати ўтган қарздорликлар
бартараф этилмаганлигини, жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи
тўғрисида шахсий кабинетига ажрим нусхаси юборилганлигини ҳамда
телефон алоқа хизмати орқали хабардор этилганлигини билдириб, аризани
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва учинчи шахсга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги
тегишли тартибда хабардор этилган бўлсада, бироқ уларнинг вакили суд
мажлисига келмади ва ариза юзасидан ўз эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Юқоридаги қонун нормаларига асосан суд ишни жавобгар ва учинчи
шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, CHO`NTAK
BARAKA
масъулияти
чекланган
жамияти
билан
Қозоғистон
Республикасининг ТОО “Greenline Logistics” компанияси ўртасида 04.08.2020
йилда №04-08-1/UZ-сонли шартнома суммаси 8.402,0 АҚШ доллари
миқдорида импорт шартномаси имзоланган.
Жавобгар томонидан Қозоғистон Республикасининг ТОО “Greenline
Logistics” компанияси ўртасидаги тузилган импорт шартномасига асосан
23.11.2020 йил ҳолатига жами 8.402,0 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган дебитор қарздорлик вужудга келган.
Аризачи томонидан жавобгарга 03.02.2022 йил куни 22-04820-сонли
ҳамда 07.06.2022 йил кунги 22-33940-сонли талабномалар юборилиб, унда
муддати ўтказиб юборилган 8.402,0 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор
қарздорликни ўн кун муддат ичида бартараф қилиш ёки Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли
қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 27-бандига асосан Марказий банкнинг 03.02.2022 йил кун
ҳолатига валюта курси (1$=10.825,07) бўйича 5 фоизи миқдорида, яъни
4.547.612 сўм жарима ҳамда 07.06.2022 йил кун ҳолатига валюта курси
(1$=11.031,7) бўйича 10 фоизи миқдорида, яъни 9.268.834 сўм жарима жами
13816446 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тавсия қилинган.
Бироқ, жавобгар ушбу дебитор қарздорликни бартараф қилмаган ёки
белгиланган жарима суммасини тўламаган.
Юқоридаги асосга кўра, аризачи жавобгарга нисбатан молиявий жарима
қўллаш тўрисида судга ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом 22-бандига кўра, хўжалик юритувчи
субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги
валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ташқи
савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги
ўринларда матнда “ТСОЯЭАТ” деб аталади) орқали амалга оширилади. Бунда
валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида
ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 24-бандига кўра, экспорт контракти бўйича тушум
тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан —
«экспорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси
расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан
бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан
бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига кўра, Ташқи савдо контрактлари
бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги
маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона
режимларида
товарлар
республикага
олиб
кирилиши
ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини
ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 24-1бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни
(кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш
куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар.
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари
ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
«эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)»
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда
республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар”деб
белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
21
апрелдаги
“Тадбиркорликни
қўллаб
қувватлаш
тизимини
такомиллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича
қўшимча чора тадбирлар” тўғрисидаги ПҚ 5087-сонли Қарори 10-бандида
“2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши
кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага
чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва
расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз
вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда
2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга
жарималар қўллаш тўхтатилсин ва дебитор қарздорлик вужудга келиш
муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблансин” деб
белгиланган.
Жавобгар томонидан юқоридаги импорт шартномалари бўйича
махсулотлар импорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан 365 календарь
кунгача бўлган муддатда 8.402,0 АҚШ доллари миқдоридаги хорижий
валютадаги маблағлар келиб тушиши таъминланмаганлиги оқибатида
муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келганлиги ишдаги далиллар,
судда аниқланган ҳолатлар билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридагиларга
асосан
суд,
аризачининг
аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, давлат божини жавобгардан ундирмасликни, олдиндан
тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи
фойдасига ундиришни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
9-моддасининг биринчи қисми 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
Юқоридаларга
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020
йил 14 майдаги 283-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 128, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
CHO`NTAK BARAKA масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
13816446 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жаримани ундириш мажбурияти Андижон
вилояти Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин.
CHO`NTAK BARAKA масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Андижон
вилояти Давлат солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддатда Асака
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
У.М.Бузурходжаев