← Назад
Решение #754531 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
170400, Andijon vil, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36uy
РЕСПУБЛИКА
УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, обл. Андижан, р.
Бустан, улица Мустақиллик,
36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта:
i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2201/1249-сонли иш
2022 йил 27 февраль 4-1703-
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Ф.Ўрмоновнинг
котиблигида,
даъвогар- “Progress Grand” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар- “Пахтаобод шағал саралаш” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича иқтисодий
ишни Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Progress Grand” масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда
матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва “Пахтаобод шағал саралаш”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2022 йил 28 мартда №5-сонли
шартнома тузилган.
Мазкур шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгарга 1 дона
қиймати 158 700 000 сўмлик тош майдалагич (кейинги ўринларда
матнда “Техника” деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса
шартнома имзоланган кундан бошлаб 15 кун ичида 100 фоиз
олдиндан тўловини амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартларида кўрсатилган
техника етказиб берилган, бироқ жавобгар етказиб берилган
техника учун тўловни амалга оширмасдан қарздорликка йўл
қўйганлик важи билан даъвогар судга жавобгардан 158 700 000 сўм
асосий қарз, 31 740 000 сўм пеня ва 10 761 164 сўм фоизи
тўловларини ундириш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат
қилган.
Даъвогар жамият вакили Б.Эшанкулов 2022 йил 27 октябрь
кунги
ариза билан мурожаат этиб, ишни ўзининг
иштирокисиз кўришликни сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига
келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасига кўра,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда,
низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни тарафлар
вакиллари иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд
ишдаги
мавжуд
хужжатларни
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида шартнома
тузилган бўлиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга техника
етказиб берган, жавобгар эса етказиб берилган техника учун
келишилган муддатда тўловларни амалга оширмаган.
Жавобгар томонидан 2022 йил 28 март кунги 4-сонли
Набижонов Ахмаджон Низомиддинович номига тақдим этилган
ишончномага асосан
2022 йил 28 март кунги
№6-сонли ҳисоб-фактурага асосан қиймати 158 700 000 сўмлик бир
дона техника жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса
тўловларни амалга оширмаган.
Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликларни амалга ошириш
юзасидан 2022 йил 1 июлдаги №2-сонли талабномаси почта алоқа
хизмати орқали жавобгарга юборилган. Бироқ талабнома оқибатсиз
қолдирилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги техникани олиш
учун тақдим этилган ишончнома, тарафлар вакиллари томонидан
тасдиқланган хисоб-фактуралар билан ўз тасдиғини топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги
ўринларда “ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра мажбурият
шартларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг
437-моддасига
кўра,
маҳсулот
етказиб
бериш
шартномасига
мувофиқ
тадбиркорлик
фаолияти
билан
шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган
муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ
бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб
олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 158 700
000
сўм
асосий
қарздорликни
ундириш
талабини
қаноатлантиришликни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар етказиб берилган техника хақи ўз вақтида
тўланмаганлиги учун жавобгардан тўлови кечиктирилган қарз
суммаси ҳар бир куни учун шартноманинг 5.2-бандига асосан 0,2
фоизи миқдорида, лекин бажарилмаган мажбуриятнинг 20 фоиздан
ортиқ бўлмаган миқдорида 31 740 000 сўм пеня
ундиришни
сўраган.
Суд томонидан даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳисобкитоби ўрганилган тўғри ҳисобланганлиги аниқланди.
Зеро, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи
эътиборга олиниши керак.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007
йил 15 июнь кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка
миқдорининг
қонун
талабларига
мувофиқ
ҳисобланганлиги,
унинг
асослилиги,
мажбурият
бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт”-деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини мухокама
этиб, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини,
шартнома
интизомига
риоя
этишлари,
уларнинг
мулкий
ҳолатларини инобатга олиб 6 600 000 сўм миқдорида пеня
ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар етказиб берилган техника учун
асоссиз равишда пул маблағларини тўламасдан фойдаланганлик
учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327моддасига асосан 10 761 164 сўм фоиз ундириб беришликни
сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
327моддасида бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний
ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан
асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши кераклиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги
163-сонли
Қарорининг
11-бандида,
агар
пул
мажбуриятини
бажармаганлик
ёки
унинг
бажарилишини
кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган
фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини
кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд
фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар
миқдорини (ставкаси) камайтиришга ҳақли эканлиги юзасидан
тушунтириш берилган.
Юқоридаги
асосан
суд
талаб
этилган
банк
фоизини
камайтиришга ва жавобгардан 5 100 000 сўм миқдорида банк фоизи
ундиришни лозим топди.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини
ундириш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган давлат божи тўловини ундиришни
лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан
камайтирилган
бўлса,
суд
харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб
қарор
қ и л а д и:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Пахтаобод шағал саралаш” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан “Progress Grand” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 158 700 000 сўм асосий қарз, 6 600 000 сўм пеня,
5 100 000 сўм фоиз, олдиндан тўланган 2 012 012 сўм давлат божи
ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро
варақаси берилсин.
5
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг
иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириш
мумкин.
С.Умаралиев