← Назад
Решение #754565 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
170400, Andijon vil, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi,
36-uy
РЕСПУБЛИКА
УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, обл. Андижан, р.
Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта:
i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
2203/3597-сонли иш
Андижон шаҳар
4-1701-
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судъяси С.Умаралиев
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Ф.Турғуновнинг
котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар- АТ “Алоқабанк” манфаатида, жавобгарлар“Сапфир-2001” қурилиш ишлаб чиқариш ва савдо фирмаси ҳамда
“Андижон марказий автойўл” масъулияти чекланган жамиятларига
нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили
Р.Солиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили М.Собирова
(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Андижон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади) АТ
“Алоқабанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади)
манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“Сапфир-2001” қурилиш ишлаб чиқариш ва савдо фирмаси (кейинги
ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 1 513 249 959,29 сўм
кредит асосий қарз, 60 517 837,26 сўм муддати ўтган фоиз қарз,
5 300 024,72 сўм пеня ундириш, ундирувни гаровга қўйилган
мулкларга қаратишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 3 октябрь кунги ажрими билан ишга
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш Давлат жамғармаси
жалб этилган.
Палата иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар
билан кредит шартномасига асосан маблағлар берилганлигини,
бироқ жавобгар шартнома иловасида келишилган жадвалга риоя
сурункали
равишда
тўловлар
амалга
оширмаганлигини, суд ажрими асосида қарздорлик ҳолати
ўрганилганлигини, унда ортиқча фоиз ва пеня ҳисобланганлиги
аниқланганлигини, маълумотлар ҳамда банк айланмалари тақдим
этилганлигини, суд кунига қўшимча муддати ўтган 300 миллион
сўмдан ортиқ қарздорлик хосил бўлганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво ариза
юзасидан эътироз мавжуд эмаслигини, муддати ўтган тўловлар
жамият томонидан бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишлари учун
Республика бюджетидан амалга оширилиши лозим бўлган
тўловларнинг
тўлаб
берилмаганлиги
натижасида
ҳосил
бўлганлигини, жамиятнинг молиявий ҳолати оғирлигини билдириб,
даъвони қонуний ҳал этиб беришликни сўради.
“Андижон марказий автойўл” МЧЖ суд мажлиси вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили
суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозларини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг
учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни “Андижон
марказий автойўл” МЧЖ вакили иштирокисиз кўришликни лозим
топади.
Суд тарафлар вакилларини тушунтиришларини, ишдаги
мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган хужжатларини ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан
аниқланишича,
АТ “Алоқабанк” Амалиёт бошқармаси
Бобур КХКМ ва “Сапфир-2001” қурилиш ишлаб чиқариш ва савдо
фирмаси ўртасида 2020 йил 30 декабрда №165-сонли кредит
шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, КХКМ жавобгарга
йиллик 20 фоиз Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат
вазирлиги
ҳузуридаги
кичик
бизнес
ва
тадбиркорликни
ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги ҳамда тадбиркорлик
фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақидаги қароига асосан 5 фоизлик қисмини
қоплаш шарти билан 48 ой муддатга 12 ой имтиёзли давр билан
келгусида миллий ширинликлар ишлаб чиқаришни режалаштирган
ҳолда Андижон шаҳар, Чўлпон шоҳ кўчаси 24-манзилда жойлашган 2
қаватли “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси” биносини
сотиб олиш 1 945 761 052,09 сўм миқдорида пул маблағи бериш
мажбуриятини олган. Жавобгар эса иловадаги жадвал асосида
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
даъвогар, жавобгар ва “Андижон марказий автойўл” масъулияти
чекланган жамият ўртасида №1-сонли кафиллик шартномаси ҳамда
даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 23 апрелда нотариал
тартибда тасдиқланган “Гаров шартномаси” имзоланган бўлиб, гаров
шартномаси кўра, жавобгарга тегишли Андижон вилояти, Андижон
шаҳар, Чўлпон шоҳ кўчаси, 24-манзилда умумий қурилиш майдони
355,35 кв.метр, умумий фойдали майдони 601,10 кв.метрдан иборат,
2-қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси ҳамда 2011
йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 60 775 LAA бўлган,
SHANXI русумли автотранспорт воситаси гаровга қўйилган.
2021 йил 5 июль куни кредит таъминоти сифатида гаровга
қўйилган жавобгарга тегишли бўлган давлат рақам белгиси 60 775
LAA бўлган, SHANXI русумли автотранспорт воситаси Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Андижон вилоят
бошқармаси томонидан 2021 йил 28 январь куни берилган UZ-AA
063285-рақамли техник паспортга асосан жавобгарга тегишли
бўлган VOGELE S-1600 русумли, 2000 йилда ишлаб чиқарилган,
давлат рақам белгиси 60 FА 670, двигитель №00462026, кузов №
рақамсиз, шасси №682160, ранги яшил бўлган техникага
алмаштирилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ФК”)нинг 279-моддасига биноан кредиторнинг
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик
суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 24-бандига
кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига ундирувни
қаратиш
тартиби
гаров
тўғрисидаги
шартномага
мувофиқ
белгиланади. Шу билан бирга, бундай шартноманинг предмети
фақат кўчар мол-мулк бўлиши мумкинлиги ҳисобга олиниб,
шартномада гаров нарсасига нисбатан ундирувни қаратиш шартлари
белгиланмаган бўлса, бундай ҳолда гаровга қўйилган мол-мулкка
ундирувни қаратишнинг умумий қоидаси қўлланилишидан келиб
чиқиш лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда даъвогарнинг ундирувнинг гаровдаги Андижон
вилояти, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Чўлпон шоҳ кўчаси, 24манзилда умумий қурилиш майдони 355,35 кв.метр, умумий фойдали
майдони 601,10 кв.метрдан иборат, 2-қаватли савдо ва маиший
хизмат кўрсатиш шахобчасига ҳамда Агросаноат мажмуи устидан
назорат
қилиш
инспекцияси
Андижон
вилоят
бошқармаси
томонидан 2021 йил 28 январь куни берилган UZ-AA 063285-рақамли
техник паспортга асосан жавобгарга тегишли бўлган VOGELE S1600 русумли, 2000 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси
60 FА 670, двигитель №00462026, кузов № рақамсиз, шасси №682160,
ранги яшил бўлган техника қаратиш талабини қаноатлантиришни
лозим топади.
Жавобгар томонидан кредит шартномасида келишилган жадвал
асосида тўловларни амалга ошириши лозим бўлсада бироқ жавобгар
тўловларни белгиланган муддатларда амалга оширмаган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси
талабларини
бажариб,
жавобгарга
1 945 761 052,09
сўм
маблағларини амалга оширган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари билан
тасдиқланади.
Жавобгарнинг 2022 йил 16 июнь ҳолатига 162 027 005,29 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 60 517 837,26 сўм қарздорликни вужудга
келтирган.
Тарафлар
ўртасида
расмийлаштирилган
кредит
шартномасининг
2.7-бандида қарздор мазкур шартномада
назарда тутилган кредитни ва/ёки фоизларни тўлаш муддатини бир
кунга кечиктирган тақдирда кредитор қарз мажбуриятларини
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб этишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Зеро, ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик
суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарори 5-бандининг
учинчи хАТошисида, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин
ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги
кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги
талабларни
қаноатлантиришни
рад
этиш
учун
асос
ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозимлиги юзасидан
тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан тақдим этилган жавобгарнинг банк
айланмалари ҳамда хисобланган фоизлар юзасидан маълумотида
жавобгарнинг
2022 йил 16 июнь ҳолатига
162 027 005,29 сўм муддати ўтган кредит қарз ва 57 721 206,76 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорликлар мавжуд бўлган.
кредит асосий қарз, 60 517 837,26 сўм муддати ўтган фоиз қарз
ундириш талабини қисман 1 513 249 959,29 сўм кредит асосий қарз,
57 721 206,76 сўм муддати ўтган фоиз қарзни ундиришни лозим
топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 5 300 024,72 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 5.1-бандида, қарздор
муддати ўтган кредит фоизи тўловлари бўйича ҳар бир
кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,7
фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашликга келишилган.
Даъвогарнинг пеня ундириш талаби бўйича хисоб-китоб
ўрганилганда
5 300 024,72
сўм
пеня
нотўғри
ҳисобланган,
жавобгарга нисбатан
2022 йил 16 июнь
ҳолатига 4 490 024,72 сўм пеня хисоблаши мумкинлиги аниқланди.
Зеро, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи
эътиборга олиниши керак.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007
йил 15 июнь кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка
миқдорининг
қонун
талабларига
мувофиқ
ҳисобланганлиги,
унинг
асослилиги,
мажбурият
бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт”-деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини мухокама
этиб, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини,
шартнома
интизомига
риоя
этишлари,
уларнинг
мулкий
ҳолатларини инобатга олиб 1 700 000 сўм миқдорида пеня
ундиришни лозим топади.
Суд, иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама
қилиб,
давлат
божи
тўловини
тарафлардан
қаноатлантирилган талабларига мутаносиб равишда Республика
бюджетига ундиришни лозим топди.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
томонидан
камайтирилган
бўлса,
суд
харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Бинобарин
суд,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Сапфир-2001” қурилиш ишлаб чиқариш ва савдо фирмаси
ҳисобидан
АТ “Алоқабанк” фойдасига
1 513 249 959,29 сўм кредит асосий қарз, 57 721 206,76 сўм муддати
ўтган фоиз қарз, 1 700 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000
сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув гаровдаги “Сапфир-2001” қурилиш ишлаб чиқариш ва
савдо фирмасига тегишли Андижон вилояти, Андижон шаҳар,
Чўлпон шоҳ кўчаси, 24-манзилда умумий қурилиш майдони 355,35
кв.метр, умумий фойдали майдони 601,10 кв.метрдан иборат, 2қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчасига ҳамда
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Андижон
вилоят бошқармаси томонидан 2021 йил 28 январь куни берилган
UZ-AA 063285-рақамли техник паспортга асосан жавобгарга тегишли
бўлган VOGELE S-1600 русумли, 2000 йилда ишлаб чиқарилган,
давлат рақам белгиси 60 FА 670, двигитель №00462026, кузов №
рақамсиз, шасси №682160, ранги яшил бўлган техника транспорт
воситаларига қаратилсин.
“Сапфир-2001” қурилиш ишлаб чиқариш ва савдо фирмаси
ҳисобидан Республика бюджетига 31 509 223,82 сўм давлат божи
ундирилсин.
АТ “Алоқабанк” ҳисобидан Республика бюджетига 72 132,61
сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг
иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев