← Назад
Решение #754572 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
170400, Andijon vil, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi,
36-uy
РЕСПУБЛИКА
УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, обл. Андижан, р.
Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта:
i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
2201/1096-сонли иш
Андижон шаҳар
4-1704-
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судъяси С.Умаралиев
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Ф.Турғуновнинг
котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар- ТИФ “Миллийбанк” АЖ манфаатида,
жавобгар- “Бўстон ниҳол боғи” боғдорчилик фермер хўжалигига
нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили
Х.Юнусов
(ишончнома
асосида)нинг
иштирокида,
Андижон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади) ТИФ
“Миллийбанк” АЖ (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади)
манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“Бўстон ниҳол боғи” боғдорчилик фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 93 339 734,52 сўм
муддати ўтган фоиз қарз, 2 147 962 309,64 сўм муддати келмаган
кредит қарз ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга
қаратишни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар
билан кредит шартномасига асосан маблағлар берилганлигини,
бироқ жавобгар шартнома иловасида келишилган жадвалга риоя
этмаганлигини,
сурункали
равишда
тўловлар
амалга
оширмаганлигини, суд кунига қарздорлик ортганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли
тартибда хабардор этилган бўлсада,
бироқ унинг вакили суд
билдирмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси(кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 170моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Юқоридаги қонун нормаларига асосан суд ишни жавобгар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини, ишдаги мавжуд
ҳамда қўшимча тақдим этилган хужжатларини ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан
аниқланишича,
ТИФ “Миллийбанк” АЖ Андижон
бўлими ва “Бўстон ниҳол боғи” боғдорчилик фермер хўжалиги
ўртасида 2018 йил 19 декабрда №522-12/18-сонли кредит
шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, бўлим жавобгарга
йиллик 16 фоиз 60 ой муддатга 12 ой имтиёзли давр билан 3-тип
супемаркет савдо мажмуаси ва автотранспорт воситаларини
вақтинча сақлаш жойини қуриш мақсадида 2 200 000 000 сўм
миқдорида пул маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар эса
жадвал асосида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида 2020 йил 6 апрель ҳамда 2020 йил 18
декабрь кунлари кредит шартномаси бўйича қўшимча келишув
тузилиб, унга кўра асосий қарзни қайтариш муддатларига
ўзгартиришлар киритилган.
Кредит шартномасининг ижросини таъминлаш мақсадида
тарафлар ўртасида
ўртасида 2018 йил 24 декабрда нотариал
тартибда тасдиқланган “Ипотека шартномаси” имзоланган бўлиб,
ипотека шартномаси кўра, жавобгарга тегишли Андижон вилояти,
Балиқчи туман, Бўстон МФЙ ўрамида жойлашган савдо павильони
ва савдо дўкони бино-иншоотларидан 0002-литердаги умумий
қурилиш майдони 117,02 кв.метр, шундан умумий фойдаланиш
майдони 95,40 кв.метрдан иборат 4-5-8-9-рақамли савдо дўконлари;
Андижон вилояти, Балиқчи туман, Афсона МФЙ ўрамидаги 800
кв.метр ер майдонидаги 0001-литердаги бир қаватли, ўн хонали
махалла гузари, умумий қурилиш майдони 549,0 кв.метр, шундан
умумий фойдаланиш майдони 486,39 кв.метр, 0002-литердаги бир
қаватли, ўн тўрт хонали хаммом, умумий қурилиш майдони 150,66
кв.метр, шундан умумий фойдаланиш майдони 106,70 кв.метр,
қурилиш майдони 6,70 кв.метрдаги ўрама девор ва 3 та темир
дарвоза бино-иншоотлари; Андижон вилояти, Балиқчи туман,
Эскимарказ МФЙ ўрамида 2 100, кв.метр ер майдонидаги 0001литердаги умумий қурилиш майдони 110,23 кв.метрдаги навес, 0002литердаги икки қаватли, икки хонали чойхона, умумий қурилиш
майдони 22,32 кв.метр, шундан умумий фойдаланиш майдони 33,0
кв.метр,
0003-литердаги
умумий
қурилиш
майдони
56,33
кв.метрдаги навес, 0004-литердаги икки қаватли уч хонали чойхона,
умумий қурилиш майдони 41,79 кв.метр, шундан умумий
фойдаланиш майдони 64,20 кв.метр, 0005-литердаги бир қаватли,
бир хонали ошхона, умумий қурилиш майдони 44,80 кв.метр, шундан
умумий фойдаланиш майдони 35,04 кв.метр бўлган Кема дам олиш
маскани гаровга қўйилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ФК”)нинг 279-моддасига биноан кредиторнинг
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик
суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 24-бандига
кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига ундирувни
қаратиш
тартиби
гаров
тўғрисидаги
шартномага
мувофиқ
белгиланади. Шу билан бирга, бундай шартноманинг предмети
фақат кўчар мол-мулк бўлиши мумкинлиги ҳисобга олиниб,
шартномада гаров нарсасига нисбатан ундирувни қаратиш шартлари
белгиланмаган бўлса, бундай ҳолда гаровга қўйилган мол-мулкка
ундирувни қаратишнинг умумий қоидаси қўлланилишидан келиб
чиқиш лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда даъвогарнинг ундирувнинг гаровдаги Андижон
вилояти, Балиқчи туман, Бўстон МФЙ ўрамида жойлашган савдо
павильони ва савдо дўкони бино-иншоотларидан 0002-литердаги
умумий қурилиш майдони 117,02 кв.метр, шундан умумий
фойдаланиш майдони 95,40 кв.метрдан иборат 4-5-8-9-рақамли савдо
дўконлари; Андижон вилояти, Балиқчи туман, Афсона МФЙ
ўрамидаги 800 кв.метр ер майдонидаги 0001-литердаги бир қаватли,
ўн хонали махалла гузари, умумий қурилиш майдони 549,0 кв.метр,
шундан умумий фойдаланиш майдони 486,39 кв.метр, 0002литердаги бир қаватли, ўн тўрт хонали хаммом, умумий қурилиш
майдони 150,66 кв.метр, шундан умумий фойдаланиш майдони
106,70 кв.метр, қурилиш майдони 6,70 кв.метрдаги ўрама девор ва 3
та темир дарвоза бино-иншоотлари; Андижон вилояти, Балиқчи
туман, Эскимарказ МФЙ ўрамида 2 100, кв.метр ер майдонидаги
0001-литердаги умумий қурилиш майдони 110,23 кв.метрдаги навес,
0002-литердаги икки қаватли, икки хонали чойхона, умумий
қурилиш майдони 22,32 кв.метр, шундан умумий фойдаланиш
майдони 33,0 кв.метр, 0003-литердаги умумий қурилиш майдони
56,33 кв.метрдаги навес, 0004-литердаги икки қаватли уч хонали
чойхона, умумий қурилиш майдони 41,79 кв.метр, шундан умумий
фойдаланиш майдони 64,20 кв.метр, 0005-литердаги бир қаватли,
бир хонали ошхона, умумий қурилиш майдони 44,80 кв.метр, шундан
умумий фойдаланиш майдони 35,04 кв.метр бўлган Кема дам олиш
масканига қаратиш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Жавобгар томонидан кредит шартномасида келишилган жадвал
асосида тўловларни амалга ошириши лозим бўлсада, бироқ
жавобгар тўловларни белгиланган муддатларда амалга оширмаган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси
талабларини бажариб, жавобгарга 2 200 000 000 сўм маблағларини
амалга оширган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Жавобгарнинг 2022 йил 13 январь ҳолатига 93 339 734,52 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги вужудга келган.
Тарафлар
ўртасида
расмийлаштирилган
кредит
шартномасининг
4.7-бандида қарз олувчи мазкур
шартнома бўйича ҳар қандай тўловни тегишли санада амалга
оширмаса
ўз
мажбуриятини
бажармаган
ҳисобланиши,
4.6-бандида, қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаса ёки
корхона фаолиятини текшириш жараёнида қарз олувчининг
молиявий аҳволи анча ёмонлашгани аниқланса бутун кредит ёки
унинг бир қисмини муддатидан олдин ёки дархол тегишли фоизлар
билан бирга қайтарилишини талаб этиш ҳуқуқи эга эканлиги
белгиланган.
Зеро, ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик
суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарори 5-бандининг
учинчи хАТошисида, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин
ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги
кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги
талабларни
қаноатлантиришни
рад
этиш
учун
асос
ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозимлиги юзасидан
тушунтириш берилган.
Даъвогар жавобгардан 2 147 962 309,64 сўм муддати келмаган
кредит қарздорликни ундиришни сўраган, жавобгар суд кунига
қадарли 19 727 077,58 сўм кредит асосий қарздорлик учун
тўловларни амалга оширган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 93 339 734,52 сўм
муддати ўтган фоиз қарз, 2 147 962 309,64 сўм муддати келмаган
кредит қарз ундириш талабларини, қисман 93 339 734,52 сўм
муддати ўтган фоиз қарз, 2 128 235 232,06 сўм муддати келмаган
кредит қарз ундиришни лозим топади.
Суд, иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига ундиришни лозим топди.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиги белгиланган.
Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг
жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилишлиги белгиланган.
Бинобарин
суд,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларига асосланиб
қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Бўстон ниҳол боғи” боғдорчилик фермер хўжалиги ҳисобидан
ТИФ “Миллийбанк” АЖ фойдасига 93 339 734,52 сўм муддати ўтган
фоиз қарз, 2 128 235 232,06 сўм муддати келмаган кредит қарз ва
олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув гаровдаги “Бўстон ниҳол боғи” боғдорчилик фермер
хўжалигига тегишли бўлган қуйидаги:
- Андижон вилояти, Балиқчи туман, Бўстон МФЙ ўрамида
жойлашган “Савдо павильони ва савдо дўкони” бино-иншоотларидан
0002-литердаги умумий қурилиш майдони 117,02 кв.метр, шундан
умумий фойдаланиш майдони
95,40 кв.метрдан иборат 45-8-9-рақамли савдо дўконларига;
- Андижон вилояти, Балиқчи туман, Афсона МФЙ ўрамидаги
800 кв.метр ер майдонидаги 0001-литердаги бир қаватли, ўн хонали
махалла гузари, умумий қурилиш майдони 549,0 кв.метр, шундан
умумий фойдаланиш майдони 486,39 кв.метр, 0002-литердаги бир
қаватли, ўн тўрт хонали хаммом, умумий қурилиш майдони 150,66
кв.метр, шундан умумий фойдаланиш майдони 106,70 кв.метр,
қурилиш майдони 6,70 кв.метрдаги ўрама девор ва 3 та темир
дарвоза бино-иншоотларига;
- Андижон вилояти, Балиқчи туман, Эскимарказ МФЙ ўрамида
2 100,0 кв.метр ер майдонидаги 0001-литердаги умумий қурилиш
майдони 110,23 кв.метрдаги навес, 0002-литердаги икки қаватли,
икки хонали чойхона, умумий қурилиш майдони 22,32 кв.метр,
шундан умумий фойдаланиш майдони 33,0 кв.метр, 0003-литердаги
умумий қурилиш майдони 56,33 кв.метрдаги навес, 0004-литердаги
икки қаватли уч хонали чойхона, умумий қурилиш майдони 41,79
кв.метр, шундан умумий фойдаланиш майдони 64,20 кв.метр,
0005-литердаги бир қаватли, бир хонали ошхона, умумий қурилиш
майдони 44,80 кв.метр, шундан умумий фойдаланиш майдони 35,04
кв.метр бўлган “Кема” дам олиш масканига қаратилсин.
“Бўстон ниҳол боғи” боғдорчилик фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига 44 826 040,88 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг
иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
келтириши мумкин.
С.Умаралиев