← Назад
Решение #754661 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 274 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| онуннинг | 238 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 281 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ANDIJON
VILOYAT SUDI
АНДИЖАНСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
170100, Andijon sh, Navoiy shoh k-si, 15
170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 15
Тel: (74)228-39-72 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.andijon@sud.uz
ҚАРОР
2022 йил 26 октябрь
Андижон шаҳри
4-1705-2202/945-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья И.Жўраев
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, суд
раиси
ўринбосари
Ш.Мирзаев
раислигида,
судьялар
У.Холиков
ва Д.Убайдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Х.Тухтасиновнинг
котиблигида,
Ўзбекистон
Республикаси
Давлат
активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят худудий бошқармаси
вакиллари С.Назирова (2022 йил 20 майдаги 932/01-11-к-сонли ишончнома
асосида), А.Зулунов (2022 йил 4 июлдаги 1273/01-01-к-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар – Давлат активларини бошқариш агентлиги
Андижон вилоят худудий бошқармасининг жавобгар – “Хон боғи баланд”
масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 4-1705-2202/945-сонли
иқтисодий иш бўйича Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 19 июлдаги ажримидан норози бўлиб, Давлат активларини
бошқариш агентлиги Андижон вилоят худудий бошқармаси томонидан
киритилган апелляция шикоятини ва унга илова қилинган хужжатларни
Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Андижон вилоят худудий бошқармаси (бундан буён матнларда – “даъвогар”
деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“Хон боғи баланд” масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён
матнларда – “қарздор” деб юритилади) тўловга қобилиятсиз деб топишни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 июлдаги ажрими билан
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг аризасига асосан қўзғатилган
4-1705-2202/945-сонли иқтисодий бўйича иш юритиш тугатилган.
Мазкур ажримдан норози бўлиб, даъвогар томонидан киритилган
апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари
тўлиқ ўрганилмаган ҳолда қарор қабул қилинганлиги, жумладан, суд
томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнларда – “ИПК” деб юритилади) ва банкрот тўғрисидаги қонунлар
нотўғри талқин қилинганлиги, жавобгарга нисбатан қонунчиликда
белгиланган тартибда тугатишга доир ишлар Ўзбекистон Республикаси
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун талаблари асосида амалга
оширилиши лозимлиги, даъвогар томонидан қонун ҳужжатлари талаблари
бузилмаган ҳолда даъво тақдим этилганлиги каби важлар баён этилиб,
биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, ишни биринчи
инстанциясида кўриб чиқиш учун юборишни сўраган.
Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, биринчи
инстанция суди томонидан ИПК ва банкрот тўғрисидаги қонунлар нотўғри
талқин қилинганлигини, жавобгарга нисбатан қонунчиликда белгиланган
тартибда тугатишга доир ишлар Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун талаблари асосида амалга оширилиши
лозимлигини, даъвогар томонидан қонун ҳужжатлари талаблари бузилмаган
ҳолда даъво тақдим этилганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг
ажримини бекор қилиб, ишни биринчи инстанциясида кўриб чиқиш учун
юборишни сўради.
Қарздор суд мажлиси ўтказилиши ҳақида белгиланган тартибда
огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида ундан вакил иштирок этмади.
ИПКнинг 274-моддаси тўртинчи қисмига биноан, апелляция
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати, суд мажлисини қарздор вакили
иштирокисиз ўтказишни лозим топди.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг кўргазмасини тинглаб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасликни лозим топди.
Аниқланишича, қарздор Хонобод шаҳар Давлат хизматлари маркази
томонидан 2019 йил 18 апрелда 713117-сон реестр рақами билан давлат
рўйхатидан ўтказилган. Қарздорнинг юридик манзили Андижон вилояти,
Хонобод шаҳар, Умаршайх Мирзо кўчаси, 2-уй этиб белгиланган.
Кредитор томонидан қарздорнинг молия хўжалик фаолияти таҳлил
қилинганда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат бюджети
олдида умумий қиймати 3 955 500 сўмни ташкил этадиган қарзи мавжудлиги
аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги
“Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини қайта ташкил этиш
ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 350-сон Қарорининг 3-бандига
биноан, мазкур қарорга 1 — 3-иловаларга мувофиқ давлат иштирокидаги
корхоналарни қайта ташкил этиш ва тугатиш ишларининг сифатли, тўлиқ ва
ўз муддатида амалга оширилиши юзасидан шахсий масъулият ушбу
корхоналар таъсисчилари — вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликларига юклатилган бўлиб, бунда корхоналарни тугатиш
жараёнлари корхоналар таъсисчилари ва Давлат активлари агентлиги
вакилларини жалб этган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.
Шу боис даъвогар қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан
мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатиш
ҳақида асосли ва қонуний тўхтамга келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
қонунининг (бундан буён матнларда – “Қонун” деб аталади) 5-моддаси
биринчи
қисмига
биноан,
тўловга
қобилиятсизлик
аломатлари
қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса.
Қонуннинг 9-моддаси иккинчи қисмига биноан, агар юридик шахс
тугатилаётганда
кредиторларнинг
талабларини
тўлиқ
ҳажмда
қаноатлантириш имконсизлиги аниқланган бўлса, тугатиш комиссияси ёки
тугатувчи судга қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳақида ариза билан мурожаат этиши шарт.
Шунингдек, қонуннинг 238-моддасига биноан, агар қонунчиликда
белгиланган
муддатларда
молия-хўжалик
фаолиятини
амалга
оширмаганлиги ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини)
шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига нисбатан
қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати
кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса,
бундай юридик шахс ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар
аниқланган тақдирда, тугатиш комиссияси (тугатувчи) юридик шахсга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза
билан судга ёки қонунчиликда назарда тутилган тегишли чоралар кўрилиши
учун давлат солиқ хизмати органларига мурожаат этиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги
“Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини қайта ташкил этиш ва
тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 350-сон Қарорининг (бундан буён
матнларда – “Қарор” деб юритилади) 1-бандига биноан, давлат муассасалари
сифатида қайта ташкил этиладиган корхоналар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
филиал кўринишида қайта ташкил этиладиган корхоналар рўйхати
2-иловага мувофиқ; қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиладиган
истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст
рентабелли корхоналар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқланган.
Қарорнинг 3-бандида 1 — 3-иловаларга мувофиқ давлат иштирокидаги
корхоналарни қайта ташкил этиш ва тугатиш ишларининг сифатли, тўлиқ ва
ўз муддатида амалга оширилиши юзасидан шахсий масъулият ушбу
корхоналар таъсисчилари — вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликларига юклатилиб, бунда корхоналарни тугатиш жараёнлари
корхоналар таъсисчилари ва Давлат активлари агентлиги вакилларини жалб
этган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.
Қарорнинг 3-иловаси билан тасдиқланган иловада қонунчиликда
белгиланган тартибда тугатиладиган истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган,
зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналар рўйхатининг
215-сатрида қарздор корхона кўрсатилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан
2021 йил 29 июлда ўтказилган 129-сонли Давлат мулкини сотишда тендер
савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси йиғилиши якуни бўйича
қабул қилинган қарорнинг 3-бандига биноан, истиқболсиз, фаолият
кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли давлат
иштирокидаги корхоналарни тугатиш жадвали 3-иловага мувофоқ
тасдиқланган.
Ушбу қарорнинг 3-иловасида истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар
кўриб ишлаётган ва паст рентабелли давлат иштирокидаги корхоналарни
тугатиш жадвали белгиланган, жадвалнинг 170-сатрида қарздор корхона
кўрсатилган бўлиб, иловада тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва
тугатувчини тайинлаш, рўйхатдан ўтказувчи органга қарор нусхасини
тақдим этиш, давлат хизматлари агентлиги томонидан тегишли ташкилий
ишларни амалга ошириш, кредиторлар рўйхатини шакллантириш, оралиқ
тугатиш балансини шакллантириш ва тасдиқлаш, кредиторлар билан ҳисобкитоб қилиш ишларини амалга ошириш, тугатиш балансини тузиш
ва якуний солиқ текширувидан ўтказилиши, корхонани давлат реестридан
чиқариш ва тегишли ташкилотларни хабардор қилиш муддатлари аниқ
белгилаб қўйилган.
Қарорнинг иловасидан кўринадики, жавобгар тўловга қобилиятсизлик
(банкротлик) жараёни олиб борилиши лозим бўлган субъектлар қаторида
эмас, балки тугатиш жараёни олиб борилиши белгиланган субъектлар
рўйхатида тасдиқланган.
Қарорга биноан қарздор тўловга қобилиятсиз деб топиш (банкротлик)
шаклида эмас, балки тугатиш шаклида тугатилиши белгиланган бўлиб,
қарорда суд томонидан тугатилиши кўрсатилмаган.
Шу сабабли қарздорни тегишли тартибда тугатиш ишларини корхона
таъсисчилари ва ваколатли органлардан иборат комиссия тузган ҳолда
амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Юқоридагиларга биноан, биринчи инстанция суди мазкур аризани кўриб
чиқиш судга тааллуқли эмас деб ҳисоблаб, ариза бўйича иш юритишни
тугатиш ҳақида тўғри тўхтамга келган.
ИПКнинг 110-моддаси 1-бандига биноан, иш судга тааллуқли бўлмаса
суд иш юритишни тугатади.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятида билдирилган
важлар асосида биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиш ёки
ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Зотан, ИПКнинг 281-моддасига мувофиқ, апелляция инстанцияси суди
биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича, суднинг ажримини
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққинчи қисмларига биноан, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти
бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён
этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан, ажримни ўзгаришсиз қолдиришни ва даъвогар
томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида
қолдиришни, даъвогар давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга
олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 274, 278, 281-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 июлдаги
ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят худудий
бошқармаси томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажати унинг
зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир
йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериши
мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Мирзаев
Ҳайъат аъзолари
У.Холиков
Д.Убайдуллаев