← Назад
Решение #754677 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 957 | — | law | |
| тиши ФК | 957 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Тел: +998 74 232 35 41,
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 26 октябрь
4-1701-2201/3999-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Бузурходжаев
раислигида, Ж.Одилжонов котиблигида, даъвогар вакили Д.А.Халилов
(2022 йил 06 январдаги 2052-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар худудий бўлими
“APEX INSURANCE” АЖ манфаатида жавобгар “OTABEK 1985” масъулияти
чекланган жамиятидан 29 650 000 сўм қарздорликни ва суд
ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иш
ҳужжатларини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар худудий бўлими
“APEX INSURANCE” АЖ (бундан кейин матнда – даъвогар деб юритилади)
манфаатида иқтисодий судга мурожаат қилиб, жавобгар “OTABEK 1985”
масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб
юритилади)дан 29 650 000 сўм асосий қарз ва суд ҳаражатларини
ундиришни сўраган.
Ишга “Қишлоққурилишбанк” АТБ мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Даъвогар суд мажлисида кўрсатувлар бериб, даъвогар ва
“Қишлоққурилишбанк” АТБ (бундан кейин матнда – банк деб
юритилади)
ўртасида кредит қайтмаслик ҳатарини суғурталаш
шартномаси тузилган бўлиб, жавобгар томонидан тўланмаган кредит
қарздорлигини тўлаб берганлигини ва шу сабабли ушбу қарздорликни
жавобгардан регресс тартибида ундириш талабини қаноатлантиришни
сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгар
суд мажлиси куни, вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини
олганлиги тўғрисида почта хабарномаси иш ҳужжатида мавжуд.
Учинчи шахс вакили суд мажлисида иштирок этмади ва даъво
талабига нисбатан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Учинчи шахс
суд мажлиси куни, вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини
олганлиги тўғрисида почта хабарномаси иш ҳужжатида мавжуд.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан
иқтисодий ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
талабларини
тўлиқ
қаноатлантиришни,
суд
ҳаражатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, АТБ “Қишлоққурилишбанк”
Андижон минтақавий филиали ва жавобгар “OTABEK 1985” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 12 июнда 472-сонли кредит
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк томонидан жавобгарга 36
ой муддатга 26 % устама ҳақи тўлаш шарти билан 650 000 000 сўм
миқдорида кредит маблағи ажратилган.
“APEX INSURANCE” АЖ ва банк ўртасида 2022 йил 15 июндаги
0100/1426/1/2200030-сонли
“Кредит
қайтармаслик
хатарини
суғурталаш” шартномаси имзоланган, ҳамда суғурта полисига асосан
мазкур кредитнинг қайтмаслик хавфи суғурталанган.
Жавобгар томонидан банкка кредит қарздорлиги ўз вақтида
сўндирилмаганлиги оқибатида, жавобгарнинг банк олдида қарздорлиги
вужудга келган.
Даъвогар томонидан банкка 2022 йил 13 июлда тўлов
топшириқномаси асосида 29 650 000 сўм миқдоридаги суғурта товони
тўлаб берилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга зарар суммасини тўлаш
тўғрисида берилган талабномаси бажарилмаган.
Палата даъвогарнинг манфаатида иқтисодий судига мурожаат
қилиб, жавобгардан 29 650 000 сўм етказилган зарарни регресс
тартибида ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг
236-моддасига
кўра,
мажбуриятлар
мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 957-моддаси биринчи қисмига кўра, агар мулкий суғурта
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта
қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар
учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида
суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар
томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал
этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
2017 йил 19 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 18-банд 2-хатбошисига
кўра, судларга тушунтирилсинки, қонун ҳужжатларида талаб қилиш
ҳуқуқи суғурталовчига ўтиши учун талабдан бошқа шахс фойдасига воз
кечиш ҳақида алоҳида келишув тузилиши назарда тутилмаган. Ушбу
ҳуқуқнинг ўтиши ФКнинг 957-моддаси ва суғурта шартномасининг ўзи
асосида амалга оширилади.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 15 июнда тузилган суғурта
шартномасининг
11.1-бандида
кўра, суғурталовчи
томонидан
етказилган зарар қарз берувчига тўлаб берилганидан сўнг унинг
зарарни қоплаш регресс тартибида қоплаш бўйича ҳуқуқлари
суғурталовчига ўтиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар кредит шартномасини
суғурталаш юзасидан шартнома тузилганлиги, даъвогар томонидан
банкка жавобгарнинг банк олдидаги кредит бўйича қарздорлигини
тўлаб берганлиги, даъвогарнинг жавобгарга суброгация ҳуқуқи асосида
талаб қилиш ҳуқуқи пайдо бўлганлиги сабабли етказилган
29 650 000 сўм етказилган зарарни регресс тартибида ундириш
тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан кейин матнда – ИПК деб юритилади) 118-моддаси биринчи
қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
ИПКнинг 118-моддаси учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож
тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Даъвогар манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси даъво аризаси киритилишида тўланмаган 593 000 сўм давлат
божи жавобгардан Республика бюджетига, 24 000 сўм почта
харажатлари жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,
75, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
“OTABEK 1985” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “APEX
INSURANCE” акциядорлик жамияти фойдасига 29 650 000 сўм
қарздорлик регресс тартибида ва 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
“OTABEK 1985” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 593 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф Асака туманлараро иқтисодий
суди орқали Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят қилишга
(прокурор протест келтиришга) ҳақли.
Судья
У.Бузурходжаев