Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/323 Дата решения 11.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 378805 Claim ID 2757805 PDF Hash 523bab699ce30a68... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
унга нисбатан юритилган жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси унга нисбатан юритилган жиноят иши ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
аракати ЖК 266-моддасининг 1-қисми аракати ЖК 266 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси збекистон Республикаси ЖК 45 law
бандида жиноят кодексининг 43-моддаси бандида жиноят кодекси 43 code_article
у ЖК 45-моддаси у ЖК 45 law
бандида жиноят кодексининг 45-моддаси бандида жиноят кодекси 45 code_article
унга нисбатан ЖК 45-моддаси унга нисбатан ЖК 45 law
збекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
билан ЖК 45-моддаси билан ЖК 45 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Ҳ У К М 2025 йил апрель ойининг 11 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Д.Ўткуров ва унинг ҳимоячиси “Wisdom Sphere” адвокатлик бюроси адвокати П.Саитметов, жабрланувчи Р.Эшбоев, фуқаровий даъвогар Ш.Муродовларнинг иштирокида, Ўткуров Дилшод Бахтиёр ўғлига нисбатан 1-1006-2502/323сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ўткуров Дилшод Бахтиёр ўғли (O’tkurov Dilshod Baxtiyor o’g’li), 1999 йил 18 декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта махсус, ҳарбий хизматга мажбур, вақтинча ишсиз, муқаддам жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2016 йил 15 ноябрь куни ажримга кўра, унга нисбатан юритилган жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисмига асосан тугатилган, муқаддам судланмаган, Учтепа тумани Қатартол МФЙ КХАЙ кўчаси 10-мавзе 38-уй 8-хонадонда яшовчи, 2025 йил 27 январь кунидан “Муносиб хулқатворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини белгиланган муддатда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Д.Ўткуров 2024 йил 01 декабрь куни соат 23:20 ларда, бошқарувидаги СПАРК русумли давлат рақами 01G176FC бўлган автоуловини, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Гахар-Дўмбиробод кўчалири кесишган чоррахасида амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди 1қисми, 11-банди «г» қисми, 77-банди 1-3 қисми, 99-банди, яьни, «йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларнинг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак», «харакатланиш жараёнида пиёдалар, айникса болалар, ногиронлар, кариялар ва велосипедчиларга нисбатан эхтиёткорлик чораларини кўриши», «ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак, тезлик ҳайдовчига ушбу Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт воситасининг ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини бериши керак, ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак», «светофорнинг яшил ишорасида чапга бурилаётган ёки қайрилиб олаётган рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси қарама-қарши томондан тўғрига ҳаракатланаётган ва ўнгга бурилаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро ушбу қоидаларга амал қилишлари керак», деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан, асосий йўлбўйлаб келаётган хайдовчи 25.08.1996 йилда туғилган Эшбоев Рустам Сайдалим ўғли ўз бошқарувидаги “СКУТЕР” бўлган транспорт воситаси билан тўқнашув содир қилган. Мазкур ЙТХ натижасида хайдовчи 25.08.1996 йилда туғилган Эшбоев Рустам Сайдалим ўғли турли тан жарохатлар олиб шифохонага олиб борилган. Жиноят иши юзасидан ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 10 декабрь кунидаги №8853-Х-Хуж-сонли хулосасига кўра, йўлтранспорт ҳодисаси натижасида Р.С.Эшбоевва танасида “Чап оёқ сон суягини юқори ва ўрта учлигидан очиқ парчаланиб синиб силжиши, ўнг қўл билак суягини дистал эпиметафизидан ёпиқ синиб бўлакларни қониқарли туриши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап сон соҳаси эзилиб йиртилган яраси, травмвтиқ шоқ 1-даражаси”, каби тан жароҳатлари олганлиги, оғирлик даражаси бўйича “ОҒИР” тан жароҳатларига кириши аниқланган. Суд мажлисида судланувчи Д.Ўткуров айбига иқрорлик билдириб, яъни у “2024 йил 01 декабрь куни соат 23:30ларда, бошқарувидаги техник жихатдан соз «СПАРК» русумли давлат рақами 01/G176FC бўлган автоуловни тегишли ҳужжатлар асосида бир нафар номаълум бўлган йўловчи билан, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Гавхар кўчаси бўйлаб, Бунёдқор кўчаси томонидан Бўмбиробод кўчаси томонга йўл-қатнов қисмини чап четки бўлагида харакатланганлигини, Гавхар-Бумбиробод кўчалари кесишган чоррахасида светофорни қизил ишорасига келиб тўхтаганлигини, яшил ишораси ёнганидан сўнг чоррахада чап томонга бурилиб кетиши сабабли чоррахани ўртасига чиқиб қарама-қарши томондан келаётган автоуловларни ўтказиб турганлигини, шу вақт олд томонида унга ноъмалум бўлган Кобальт автоулови хам бурилаётган бўлиб харакатсиз турганлигини, қарама-қарши томонда автоуловлар бўлмаса керек деб уйлаганлигини харакатни бошлаганида унга нисбатдан ўнг томондан чап томонга қараб Скутер паъйдо булиб қолганлигини, бошқарувида бўлган автоуловни олд ўнг эшик томони билан тўқнашув содир бўлганлигини, дархол автоуловни тўхтатканлигини тан жарохати олган Скутер хайдовчисини олдига бориб, унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида 103-рақамига қўнғироқ қилганлигини содир бўлган ЙТХ бўйича хабар берганлигини, орадан бироз вақт ўтиб ходиса содир бўлган жойига тез тибий ёрдам ходимлари етиб клиб тан жарохати олган Скутер хайдовчисини шифохонага олиб кетитканлигини кейинчалик маълум бўлишича хайдовчи 25.08.1996 йилда туғилган Эшбоев Рустам Сайдалим ўғли бўлганлигини, ўзи эса ЙҲХБ ходимларини ходиса жойида кутиб қолганлигини, орадан бироз вақт ўтиб ходиса жойига Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари етиб келишканлигини ва ходимлар билан биргаликда барча керакли хужжатларни расмилаштириб бўлиб, қисқача тушунтириш хати ёзиб берганлигини, автоуловни жарима майдончасида қолдириб кетканлигини, шундан сўнг ЙҲХБ ходимлари мастлик холатини аниқлаш мақсадида алкотестор куригидан ўтказишканлигини мастлик холати аникланмаганлигини, амалдаги ЙҲҚ талабларини бузганлигини билишини, моддий имкониятидан келиб чиқиб, жабрланувчига етказилган моддий зарарни қоплаб берганлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги ҳақида кўрсатув бериб, енгиллик беришни сўради. Суд мажлисида сўралган жабрланувчи Р.Эшбоев, яъни у “01 декабрь куни 2024 йил соат тахминан 22:30да бошқарувидаги ТАНК русумли Скутер транспорт воситасини, юк сиз йўловчисиз, Тошкент шахар Чилонзор тумани “Дўмбиробод” кўчаси бўйлаб тахминан 40/км соат тезликда Дўмбиробод кўчаси томонидан Бунёдқор кўчаси томонга харакатланиб кетаётган вақтида, “Дўмбиробод-Гавхар кўчалари кесишкан чоррахасида светофорни яшил ишорасига харакатланиб келаётганлигини, харакатига нисбатдан чап томондан ўнг томонга қараб Спарк автолови харакатланиб чиқиб қолганлигини мазқур автоуловни олд ўнг қисми билан тўқнашув содир бўлганлигини, ЙТХ дан сўнг хушини йўқотканлигини, ўзига келган вақтида шифохонада бўлганлигини, кеинчалик маълум бўлишича ҳайдовчи 18.12.1999 йилда туғилган Ўткуров Дилшод Бахтиёр ўғли бошқарувидаги “СПАРК” русумли давлат рақами 01G176FC автоуловида тўқнашув содир қилганлигини, хозирда хайдовчига Д.Ўткуровга нисбатан даъвоиси борлигини, унга етказилган 39.000.000 сўм моддий зарар етказилганлиги, ушбу етказилган зарарни ундириб беришни, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўради. Суд мажлисида сўралган қонуний вакил С.Холмуродов, яъни у жабрланувчи Р.Эшбоев ўғли бўлишлиги, унинг бошқарувида бўлган “01 декабрь куни 2024 йил соат тахминан 22:30да бошқарувидаги ТАНК русумли Скутер транспорт воситасини, “Дўмбиробод-Гавхар кўчалари кесишкан чоррахасида светофорни яшил ишорасига харакатланиб келаётганлигини, харакатига нисбатдан чап томондан ўнг томонга қараб Спарк автолови харакатланиб чиқиб қолганлигини мазқур автоуловни олд ўнг қисми билан тўқнашув содир бўлганлигини, ЙТХ дан сўнг хушини йўқотканлигини, ҳайдовчи 18.12.1999 йилда туғилган Ўткуров Дилшод Бахтиёр ўғли бошқарувидаги “СПАРК” русумли давлат рақами 01G176FC автоуловида тўқнашув содир қилганлигини, хозирда хайдовчи Д.Ўткуровга нисбатан даъвоиси борлигини, унга етказилган 39.000.000 сўм моддий зарар етказилганлиги, ушбу етказилган зарарни ундириб бериш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида сўралган фуқаровий даъвогар Ш.Муродов, у тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келишини, фаолият турига скуторларни ижарага бериш киришлиги, воқеа содир бўлган куни мижоз сифатида келган, исми кейинчалик унга маълум бўлган Р.Эшбоевга скуторни ижарага берганлиги, сўнг мазкур скутор ЙТХга учраганлигини билганлигини, скутор хозирда ўнгланмас ахволда эканлиги, ҳозирда унга етказилган моддий зарар 10.000.000 сўм экалигини, агарда судланувчи унга етказилган зарарни қоплаб берган тақдирда унинг даъвоси йўқлигини маълум қилган. ушбу етказилган зарарни ундириб бериш ҳақида кўрсатув берди. Судланувчи Д.Ўткуровнинг айби, ўзининг айбига иқрорлик кўрсатуви, жабрланувчи, фуқаровий даъвогарларнинг кўрсатувлари, ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жойда 2024 йил 10 декабрь куни тузилган ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва чизилган чизма, ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 10 декабрь ойидаги №8853-ХХуж-сонли хулосаси, ўтказилган судга оид трасология экспертизасининг 2024 йил 24 декабрь ойидаги №2348-сонли хулосаси, ариза ва тушунтириш хатлари ва автотехника экспертизаси хулосалари билан ўз исботини топди. Суд, судланувчи Д.Ўткуровнинг транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиши натижасида жабрланувчига оғир тан жароҳати етказганликдан иборат жиноий ҳаракати ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасида шахсни муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш суд тайинлаган муддат давомида айбдорнинг корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда у ёки бу мансабни эгаллашини ёхуд у ёки бу фаолият билан шуғулланишини тақиқлашдан иборатдир. Ана шундай мансаб ёки фаолиятнинг тури суд томонидан айблов ҳукмида кўрсатилиши, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш айбдорга қўшимча жазо тариқасида тайинланганда — бир йилдан уч йилгача муддатга белгиланиши, агар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш айбдорга асосий жазо тариқасида тайинланмаган бўлса, бундай жазо суд томонидан ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган ҳар қандай турдаги жазога қўшимча жазо тариқасида тайинланиши мумкинлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 41-бандида жиноят кодексининг 43-моддасига мувофиқ, маҳкумларга нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳамда ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш каби қўшимча жазолар қўлланилиши мумкинлиги, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо шахс айбдор деб топилган Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкцияси доирасида тайинланади. Агар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилмаган бўлса, у ЖК 45-моддасида белгиланган асослар ва доирада, қабул қилинган қарор ҳукмда асослантирилган ҳолда қўлланилиши мумкинлиги, ҳукм чиқарилаётган пайтда маҳкум жиноят содир этилиши билан боғлиқ бўлган мансабни эгалламаслиги ёки фаолият тури билан шуғулланмаслиги ҳолати қўшимча жазо қўллаш учун тўсиқ бўлмаслиги; Шунингдек ушбу Пленум қарорнинг 45-бандида жиноят кодексининг 45-моддасига мувофиқ, айбдор ўзи эгаллаган лавозим ёки хизмат фаолияти билан бевосита боғлиқ ҳолда жиноят содир этган ҳар бир ҳолда, суд, жиноятнинг хусусиятидан келиб чиқиб, маҳкумни у ёки бу мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини муҳокама қилиши шарт. Бундай жазони тайинлаш пайтида ҳукмнинг қарор қисмида судланувчи шуғулланиши мумкин бўлмаган мансаб характери ёки фаолият тури аниқ кўрсатилиши кераклиги ҳақида раҳбарий тушинтириш берилган. Суд, судланувчи Д.Ўткуровга жазо тайинлашда унинг қилмишидан пушаймонлиги, шахсини, оилавий шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб топиб, жиноятни автотраспорт воситаси орқали содир қилганлигини эътиборга олиб, унга нисбатан ЖК 45-моддасини қўллаб, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, қонун санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, ҳукм қонуний кучга киргач эҳтиёт чорасини бекор қилишни лозим топди. Шунингдек, жабрланувчининг моддий ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъвосини муҳокама қилиб, у томонидан тақдим этилган тўлов квитанциялари асосида судланувчидан жабрланувчи Р.Эшбоевнинг фойдасига 1.875.028 сўм моддий ундиришни, шу билан бирга, суд жабрланувчи Р.Эшбоевнинг унга 39.000.000 сўм моддий зарар етказилганлиги, фуқаровий даъвогар Ш.Муродов унга 10.000.000 сўм моддий зарар етказилганлигини баён қилиб берган важларга баҳо бериб, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар улар олишни мўлжаллаётган моддий зарар етказилганлигини асословчи ва тасдиқловчи далиллар тақдим этмаганлигини инобатга олиб, унга судланувчидан етказилган ушбу моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Жиноят-процессуал кодекси 454,457,463, 465468, 471-473-моддаларини қўллаб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Судланувчи Ўткуров Дилшод Бахтиёр ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин. Д.Ўткуровга Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан ЖК 45-моддасини қўллаб, 2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси Учтепа тумани ИИБ томонидан белгиланган жойларда ўтаттирилиб, жазони ўташ муддати маҳкум иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосининг муддати ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи Д.Ўткуровдан жабрланувчи Р.Эшбоевнинг фойдасига 1.875.028 сўм миқдорида моддий зарар ундирилсин. Жабрланувчи Р.Эшбоев ва фуқаровий даъвогар Ш.Муродовга моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан асослантирилган хужжатлар билан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида даъво қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протести ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкинлиги, белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган шикоят ёки протест оқибатсиз қолдирилиши тушунтирилсин. Раислик қилувчи: С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович