← Назад
Решение #755111 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 40 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуни | 242 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Денов тумани
2022 йил 26 октябрь
4-1905-2203/2275-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Ж.Хусанов раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Муродовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили KKKK
(2022 йил 26 октябрдаги 25-56512-сонли ишончномага асосан) иштирокида, аризачи
Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармасининг қарздор ZZZZZZZZZZZZZZZни
(соддалаштирилган тартибда) (СТИР RRRRRRRR) тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Денов туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат
қилиб, аризасида ZZZZZZZZZZZZZZZ 2019 йил 21 май куни юридик шахс
сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги, жамиятнинг ягона таъсисчиси XYZ
ҳисобланиши, корхонанинг 2022 йил 23 сентябрь куни ҳолатига солиқ ва бошқа
йиғимлардан 610983528.37 сўм қарзи мавжудлиги, юзага келган қарзни ундириш
бўйича солиқ органи томонидан қарздорнинг банкига юборилган инкассо
топшириқномаси банк ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаганлиги сабабли банк
томонидан 2-сонли Картотекага жойлаштирилганлиги, Сурхондарё вилояти Давлат
солиқ бошқармаси томонидан солиқ қарзларини мол-мулкидан ундириш тўғрисида
қарорлари чиқарилиб, Мажбурий ижро бюросининг Денов тумани бўлимига тақдим
қилинганлиги, ушбу ижро ҳужжатлари асосида ижро органи томонидан ижро
ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, қарздорнинг мол-мулклари аниқланмаганлиги,
қарздорликнинг ундириш имконияти йўқлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги
Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан ижросиз қайтарилганлиги баён
қилиниб, ZZZZZZZZZZZZZZZни мол-мулки йўқлиги, унинг ҳисоб рақамида пул
маблағлари мавжуд эмаслиги, солиқ ва бошқа йиғимлардан 610983528.37 сўм қарзи
мавжудлиги ва ушбу қарзларни ундириш учун жамиятнинг бошқа активлари
йўқлиги натижасида жамият томонидан пул мажбуриятлари бўйича кредитор
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги ҳамда тегишли мажбуриятлар ва
тўлаш мажбурияти юзасига келган кундан эътиборан уч ойдан ошиқ вақт мобайнида
қарздор томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини инобатга олиб, қарздорни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш сўралган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
қарздор суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, қарздор ZZZZZZZZZZZZZZZнинг вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ўз тушунтиришида, аризадаги
важларни такрорлаб, ZZZZZZZZZZZZZZZ томонидан солиқ ва мажбурий тўловлар
бўйича юзага келган қарздорлик тўланмасдан келинганлигини такрорлаб, аризани
қаноатлантиришни, қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни
сўради.
Суд, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни, қарздорни банкрот
деб топишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш
ҳужжатларидан
маълум
бўлишича,
ZZZZZZZZZZZZZZZ
(ИНН:RRRRRRRR) 2019 йил 21 май куни давлат рўйхатига олинган.
ZZZZZZZZZZZZZZZнинг ягона таъсисчиси XYZ ҳисобланади. Жамиятнинг
юридик манзили Денов тумани XXXXXXXXXXXXXXXXXXXXX кўрсатилган.
Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 2021 йил
24 июлдаги 2981557-сонли 477 130 562.13 сўмлик, 2022 йил 04 июлдаги 3934241сонли 5551 116 152.38 сўмлик қарорларига асосан солиқ қарзи унинг мол-мулки
ҳисобидан ундириш белгиланган.
Мазкур қарор асосида мажбурий ижро бюроси Денов тумани бўлими
томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд
ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Қонуннинг 40моддаси 1-қисми 3-бандига асосан, қарздорнинг тўлаш қобилиятининг мавжуд
эмаслиги сабабли, Давлат ижрочисининг 2021 йил 31 июлдаги, 2022 йил 16
августдаги қарорлари билан ундирувчи солиқ органига ижросиз қайтарилган ва
ижро иши юритиш тамомланган.
Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан бир томонлама
тасдиқланган
солиштирма
далолатномадан
аниқланишича,
қарздор
ZZZZZZZZZZZZZZZнинг солиқ ва бошқа йиғимлардан қарзи 2022 йил 23 сентябрь
куни ҳолатига жами 610983528.37 сўмни ташкил этган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг
5-моддасига асосан, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч
ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона
ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга қобилиятсизлик аломатлари
деб эътироф этилади.
Аризага илова қилиб тақдим этилган маълумотномаларга кўра, қарздорнинг
мол-мулки мавжуд эмас.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш
ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки
ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Тугатиш бошқарувчиси
ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги
ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар хабарномани олган кундан эътиборан бир
ойлик муддатда тугатиш бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин.
Суд, ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Денов тумани
бўлими томонидан солиқ қарзини унинг мол-мулкидан ундириш бўйича ижро иши
юритилганлигини, солиқ қарзини ундиришнинг имкони бўлмаганлиги учун ижро
ҳужжати ундирувчига ижросиз қайтарилганлигини, қарздордан солиқ қарзини
ундириш учун корхонанинг бошқа активлари йўқлигини, пул мажбурияти бўйича
кредитор талабларини қаноатлантиришга ва мажбурий тўловлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини банкротлик аломатлари деб
аризани
қаноатлантиришни,
қарздор
ZZZZZZZZZZZZZZZни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритиш
бошлашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчиси
номзоди сифатида суд бошқарувчиси Ш.Саттаров кўрсатилган бўлиб, унга
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан
тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестати берилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2013
йил
14 августдаги 224-сон Қарорига илова “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”нинг 3бандида, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда
назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка
олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда
чоралар кўриши шартлиги, 38-бандида, сохта банкротлик, банкротликни яшириш
ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса
имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий
судга ва прокуратура органларига тақдим этилиши, сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги
тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилиши белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини
инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни, қарздор ZZZZZZZZZZZZZZZни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни
бошлашни, Ш.Саттаровни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 900 000 сўм
давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини қарздор ZZZZZZZZZZZZZZZ
зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 27, 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб ва “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 5, 242-моддаларига асосланиб
суд-,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Қарздор ZZZZZZZZZZZZZZZ соддалаштирилган тартиб-таомил
асосида банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун Ш.Саттаров
тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси Ш.Саттаров зиммасига - қарздорни тугатишга
доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон бериш, қарздорда
сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб
келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш
чораларини кўриш ва хулоса тайѐрлаш, имзолаш, судга тақдим қилиш;
имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги
хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура
органларига; банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш; ўн кунлик муддат ичида расмий
нашрларда қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш
бошланганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақида
далилларни тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритишни “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ
равишда ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги
оралиқ ҳисоботини тақдим қилиш; тугатишга доир иш юритиш
тамомланганлиги тўғрисида ҳисоботни 2022 йил 26 декабргача тақдим этиш
масъулияти юклатилсин.
Қарздор ZZZZZZZZZZZZZZZ ҳисобидан Республика бюджети (Суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га 900 000 сўм давлат
божи; Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва
дарҳол ижрога қаратилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
С.Ж.Хусанов