Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/389 Дата решения 11.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 379057 Claim ID 2768472 PDF Hash 4335d853ab860eaa... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 21
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси збекистон Республикаси ЖК 270 law
исми ва 276-моддаси исми ва 276 law
исми билан ЖКнинг 59-моддаси исми билан ЖК 59 law
тузатиш ишлари жазосидан ЖКнинг 73-моддаси тузатиш ишлари жазосидан ЖК 73 law
да ЖПКнинг 224-моддаси да ЖПК 224 law
да ЖПКнинг 227-моддаси да ЖПК 227 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273 3 code_article
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
шахснинг ЖК 270-моддаси шахснинг ЖК 270 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖК 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖК 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96 code_article
збекистон Республикаси ЖПК 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481 -моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил апрель ойининг «11» куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ш.Бобожонов ва унинг ҳимоячиси “AZAMOVLAW” адвокатлик бюроси адвокати А.Аъзамов, “O’TKIR HIMOYA” адвокатлик бюроси адвокати У.Хамидовларнинг иштирокида, Бобожонов Шерзод Хусниддин ўғлига оид 11006-2502/389-сон жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Бобожонов Шерзод Хусниддин ўғли (BOBOJONOV SHERZOD XUSNIDDIN O’G’LI), 1998 йил 19 апрелда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўртамахсус, оилалик 2 наар фарзанди бор, муқаддам жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг 2024 йил 28 февраль кунги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари тайинланиб, жиноят ишлари бўйича шаҳрисабз шаҳар судининг 2024 йил 25 ноябрдаги ажримига асосан ўталмай қолган 3 ой 27 кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан ЖКнинг 73-моддасига асосан шарли озод қилинган, вақтинча ишсиз, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳар, “Синабоғ” МФЙ, Шохсарой кўчаси, 17-уйда яшайди, 2024 йил 27 ноябрь куни соат 02:30 да ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб, 2024 йил 27 ноябрь куни 16:40 да озод қилинган, 2025 йил 6 январь куни 12:00 да ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланиб, 2025 йил 6 январь куни 20:35 да озод қилинган, иш бўйича 2025 йил 6 январь куни “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида”ги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, гувоҳнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Чилонзор тумани, Е-мавзе, Тиббиёт коллежи олдида Чилонзор туман ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан шубха остига олиниб, у ўтирган давлат рақам белгиси 01 О 651 ВС бўлган LACETTI русумли автомашина ва унинг ёнлари кўздан кечирилганда, автомашинанинг Ш.Бобожонов ўтирган олдинги йўловчи ўриндиғи пастки қисмида гугурт қутининг ичида яшил рангли, ўткир хидли, ўтсимон модда, “MONTELLA” ёзувли 0,5 литр хажмдаги елим идиш қапқоқ қисмида зар қоғоз билан ёпилган сув идиши ҳамда 2.000 сўм купюрасидаги пул бирлиги ичида яшил рангли, ўткир ҳидли, ўтсимон модда борлиги аниқланган ва тегишли тартибда расмийлаштирилган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2024 йил 29 ноябрдаги 4495-сонли экспертиза хулосасига кўра, фуқаро Бобожонв Шерзод Хусниддин ўғли ўтирган давлат рақам белгиси 01 О 651 ВС бўлган LACETTI русумли автомашина ва унинг ёнлари кўздан кечирилганда, автомашинанинг Ш.Бобожонов ўтирган олдинги йўловчи ўриндиғи пастки қисмида гугурт қутининг ичида яшил рангли, ўткир хидли, ўтсимон модда, “MONTELLA” ёзувли 0,5 литр хажмдаги елим идиш қапқоқ қисмида зар қоғоз билан ёпилган сув идиши ҳамда 2.000 сўм купюрасидаги пул бирлиги ичида яшил рангли, ўткир ҳидли, ўтсимон моддалар таркибида фаол гиёхванд модда тетрогидроканнобинол мавжуд бўлиб, бу модда “Марихуана” деб аталиши, унинг умумий оғирлиги 2,04 граммга тенг, деб кўрсатилган. Судланувчи Ш.Бобожонов суд мажлисида эълон қилинган айбловга қисман иқрорлигини билдириб, жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг 2024 йил 25 ноябрдаги ажрими билан ўзига нисбатан жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг 2024 йил 28 февраль куни тайинланган аҳлоқ тузатиш жазосининг ўталмай қолган қисмидан шартли озод қилинганлигини, гиёхванд моддасини оилавий шароити шунга тақазо қилгани сабабли 2 йил давомида истеъмол қилиб келаётганлигини, “марихуана” гиёхванд моддасидан ташқари бошқа турдаги гиёхванд моддаларини истеъмол қилмаганлигини, ҳақиқатдан ҳам Сайдуллаев Музаффар билан Тошкент шахрига келганидан кейин ижарада яшаш учун Чилонзор тумани 7-мавзе, 7-тор 25-уй, 7-хондонга жойлашганида танишганлигини, шунингдек М.Сайдуллаев билан атиги 2 кун бирга яшаганлигини, яни 26.11.2024 йил куни соат тахминан 23:00ларда “TESTLA.UZ” телеграмм каналига кириб ўзининг истеъмолига “Марихуана” ўзининг тилда “калла” деб аталган гиёхванд моддасини ярим қўтини 350.000 сум пул эвазига сотиб олганлигини, ушбу гиёҳвандлик воситаси пулни уларга ташлаб берганидан сўнг улар Чилонзор тумани Е-мавзесида жойлашган бир “локация” ташлаб берганлигини, шундан сўнг яқинда танишган М.Сайдуллаевга унинг автоулови бўлгани сабабли дўконга чиқиб келиши ҳақида сўраганлигини, М.Сайдуллаевга унинг таклифига рози бўлиб, улар билан бирга дўконга чиқишганлкиларини, М.Сайдуллаевга автоуловини ҳайдаб дўконга ўзи билан бирга борганлигини, шундан кейин дўконга кириб ўзига керакли бўлган “КАНГО” сақични унинг ичидаги зар коғози гиёҳванд моддаси истеъмол қилишида фойдаланиши учун олганлигини, шу дўкондан сақич билан бирга 0,5 литр ҳажмли “МОНТЕЛЛА” ёзувли елим идишида сув ҳам олиб, М.Сайдуллаевнинг автомашинасига келиб ўтирганлигини, автоуловга ўтирганидан кейин телефонда гаплашиш учун автомашинадан тушганлигини, шундан кейин “TESTLA.UZ” телеграмм каналидан сотиб олган гиёхванд моддасини олиш мақсадида телеграммга кириб геолокация бўйича бориб ўзи сотиб олган ярими тўлдирилган кўтининг ичида яшил рангли, утсимон, ўткир хидли моддани олиб автоуловга қайтиб келиб ўтирганлигини, М.Сайдуллаевга менга 2 дақиқа вақт беришини сўраб геолакациядан олган гугурт қутиси ичидан гиёхванд моддасидан бир қисмини олиб 2000 минг сўмлик пул купюрасини ичига солиб, таёрлашни бошлаганлигини, М.Сайдуллаев ундан нима “қиляпсиз” деб сўраганида, унга “дам олмоқчиман” деб айтиб “Монтелла” русумли елим идишни тешиб, гиёҳвандлик воситасини чекишга таёрлаб турган вақтида уларнинг олдиларига ИИБ ходимлари келиб, ўзларини таништиришганликларини ва ҳолислар иштирокида уларнинг ёнлари ва автомашинани кўздан кечиришганликларини, улар билан бирга 2 нафар холислар хам бўлганлиги, сўнг ходимлар ўзини таништириб, автоуловнинг ички қисми кўздан кечиришиб, автоуловнинг олди йўловчи ўриндиқнинг пастки қисмида гугурт кўтининг ичида яшил рангли, ўткир хидли, утсимон модда борлиги, ундан ташдари бир “MONTELLA” русумли 0.5л хажмлик елим идиш қопқоқ қисмида зар қоғоз билан ёпилган хамда 2000 сум пул купюрасининг ичида яшил рангли, ўткир хидли, утсимон модда аниқлашиб, холислар иштирокида ундан ушбу гиёхвандлик моддасини олиш баённомасини расмийлаштиришганлиги, сўнг уни Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ бўлимига олиб келишиб, ундан тушунтириш хати олишганлиги, у бошқа шахсларга гиёҳвандлик воситаларини умуман сотмаганлигини ва ўтказмаганлигини, унинг шериклари бўлмагани, ёнидан топилган гиёҳвандлик воситасини ўзининг истеъмоли учун сақлаб келганлигини айтиб, сотиш ёки кимгадир ўтказиш, ҳадя қилиш мақсади бўлмаганлигини, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Ш.Бобожонов унга эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлсада, унинг айби жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топган. Жумладан, тарафларнинг роизилиги билан гувоҳ Ж.Исроиловнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилганда, 2024 йил 27 ноябрь куни соат тахминан 01:00да ўзи ишлари билан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1-тиббий колледжнинг олдидан ўтиб кетаётган вақтида олдига ИИО ходимлари келишиб, ўзларини хизмат гувоҳномаларини кўрсатган холда ўзларини таништиришганлигини, шундан кейин улар бир ишда холис сифатида иштирок этишини сўрашганлигини, шундан кейин ўзини конституциявий бурчини бажариш мақсадида уларга розилик берганлигини, шу ерда у билан бирга яна бир нафар холис шахс ҳам бўлганлигини, улар билан биргаликда давлат рақам белгиси 01 O 651 BC бўлган "LACETTI" русумли автомашинасини олдида икки нафар фуқаро яъни ўзига илгари таниш бўлмаган шахсларни ёнини ва автоуловини кўздан кечиришлигини айтишганликларини, ИИБ ходимларининг бири уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қисқача тушунтириб ўтишиб, уларнинг иштирокида автомашина ва ўша шахсларни кўздан кечиришни бошлашганликларини, шунингдек, кўздан кечиришдан аввал ИИБ ходимлари ушбу икки нафар фуқародан ёнида ноқонуний нарса (гиёхванд, психотроп модда, ўткир тиғли совуқ қуроллар) шунга ўхшаш нарсалар бор ёки йўқлигини сўрашганликларини, шундан кейин ўша фуқароларни ёнари кўздан кечирилганда ноқонуний нарсалар аниқланмаганлигини, шундан сўнг ИИО ходимлари автоуловни кўздан кечирилганида автоуловнинг олди йўловчи ўриндиқнинг пастки қисмида гугурт кутининг ичида яшил рангли, ўткир хидли, утсимон модда борлиги, ундан ташдари бир “MONTELLA” ёзувли 0.5л хажмлик елим идишнинг қопқоқ қисмида зар қоғоз билан ёпилган бўлиб, ва 2000 сўм пул купюрасининг ичида яшил рангли, ўткир хидли, утсимон модда аниқланиб ўзларининг иштирокида баённома расмийлаштирилиб олинганлигини, улар ИИО ходимлари томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларга имзо қўйиб тасдиқлашганликларини билдириб кўрсатув берган. Шунингдек, гувоҳ И.Мухаммадовнинг дастлабки тергов давомида гувоҳ Ж.Исроиловнинг берган кўрсатмалари билан бир ҳил мазмунда берган кўрсатувлари билан; Бундан ташқари, тарафларнинг роизилиги билан гувоҳ М.Сайдуллаевнинг суд мажлисида ўқиб эшиттирилган дастлабки терговда берган кўрсатувларида, у, Ш.Бобожонов билан Тошкент шахрига келганида танишиб қолганлигини, 2024 йил 26 ноябрь куни у билан бир жойда яшашганликларини, яни у билан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 7-мавзе, 7тор 25-уй, 7-хондонга келганларида танишиб қолганлигини, шунингдек, улар билан 2-кун бирга истиқомат қилганликларини, шу куни тахминан 12:40ларда Шерзод автоулови бўлгани сабабли “дўконга чиқиб келайлик” деб сўраганлигини, шундан кейин унинг таклифига рози бўлиб у билан бирга дўконга чиқишганликларини, дўкондан семечка ва унга керак бўлган буюмларни сотиб олиб, автоуловга ўтирганлигини, автоуловга ўтирганидан кейин Шерзод телефонда гаплашиб олай деб тушиб кетганлигини, шундай қилиб, у уйлар бўйлаб кетиб қолиб бир оз вақт ўтиб қайтиб келганлигини, шу орада Шерзод 2 дақиқа беринг деб сўраб бир кўтининг ичидан яшил нарсани олиб 2000 минг сўмлик пул купюрасини ичига солиб нимадирни таёрлашни бошлаганлигини, шунда унда нима қилаётганлигини сўраганида, Шерзод дам олмоқчи эканлигини айтиб, “Монтелла” ёзувли елим идишни тешиб, нималарнидир тайёрлаганлигини, шу орада уларнинг олдиларига ИИБ ходимлари келиб қолганлигини ва улар билан бирга 2 нафар холислар хам келишганлигини, шундан сўнг ходимлар ўзини таништириб, автоуловнинг ички қисми кўздан кечиришганида, автоуловнинг олди йўловчи ўриндиқнинг пастки қисмида гугурт кутининг ичида яшил рангли, ўткир хидли, утсимон модда борлиги, ундан ташдари бир “MONTELLA” ёзувли 0.5л хажмлик елим идиш қопқоқ қисмида зар қоғоз билан ёпилган хамда 2000 сўм пул купюрасининг ичида яшил рангли, ўткир хидли, утсимон модда борлигини аниқлашганликларини, ИИБ ходмлари холислар иштирокида ушбу гиёхвандлик моддасини олиш баённомасини расмийлаштиришиб, шу ерда турган ҳолислар ва ўзларига тузилган баённомани имзолатишганликларини ва Шерзод иккаласини Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ бўлимига олиб кетишганликларини билдириб кўрсатма берган. Суд, судланувчининг ҳаракати юридик квалификациясини муҳокама этиб қуйидаги тўхтамга келади: судланувчи Ш.Бобожоновнинг жиноий ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берар экан, тергов органи томонидан унинг “гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, яъни илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва ташиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 3-қисми “а” билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида “Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 21-бандида “ЖК 273-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни турлича усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим. Бунда воситалар, моддалар, ўсимликлар шахс томонидан бевосита ёки бошқа (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши мумкин.” деб раҳбарий тушунтириш берилган. Шунингдек, 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак” деб кўрсатилган. Бундан ташқари, 27—бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, шахснинг ЖК 270-моддаси иккинчи қисми «а» банди, ЖК 271моддаси иккинчи қисми «а» банди, ЖК 273-моддаси учинчи қисми «а» банди, ЖК 274-моддаси тўртинчи қисми «а» банди, ЖК 276-моддаси иккинчи қисми «б» банди билан жиноий жавобгарлиги, у муқаддам ЖК XIX бобида назарда тутилган бирон-бир содир этган жинояти учун судланган ҳолдагина келиб чиқади. Агар шахс муқаддам содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод этилган ёки судланганлик ҳолати тугалланган ёинки қонунда белгиланган тартибда олиб ташланган бўлса, қилмиш мазкур белги билан квалификация қилиниши мумкин эмас.” деб раҳбарий тушунтириш берилган Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ш.Бобожоновга нисбатан айб эълон қилишда, фақатгина унинг 2024 йил 27 ноябрь куни соат 01:40да Чилонзор тумани, Е-мавзе, Тиббиёт коллежи олдида автомашинанинг Ш.Бобожонов ўтирган олдинги йўловчи ўриндиғи пастки қисмида гугурт қутининг ичида яшил рангли, ўткир хидли, ўтсимон модда, “MONTELLA” ёзувли 0,5 литр хажмдаги елим идиш қапқоқ қисмида зар қоғоз билан ёпилган сув идиши ҳамда 2.000 сўм купюрасидаги пул бирлиги ичида яшил рангли, ўткир ҳидли, ўтсимон модда борлигига таянгани, бошқа мазкур айбловни тасдиқловчи далил аниқланмаган. Хусусан, суд мажлиси давомида судланувчи Ш.Бобожонов ўз кўрсатувларида, оилавий қийинчиликлар сабабли икки йилдан бери гиёхвандлик воситасини истеъмол қилиб келишини, аниқроғи “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун ёнида сақлагани ҳақида кўрсатув берди. диспансерининг 2025 йил 7 январдаги 23-сонли далолатномасига кўра, судланувчи Ш.Бобожонов каннабиноид (марихуана)га қарамликдан азият чекиши, чунки у марихуанани узоқ вақтдан, мунтазам равишда, фойдаланиш чостатаси ортиб бораётган ҳолда ишлатганлиги, гиёҳвандликнинг ривожланганлиги ва агар у қамоққа олинса у каннабиноидга қарамликдан давобланишга муҳтож эканлиги кўрсатилган. Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида Ш.Бобожонов “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун сақлагани ҳақида кўрсатув берган. Шунингдек, дастлабки суриштирув ва тергов давомида Ш.Бобожонов гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи “марихуана”ни ўтказиш мақсади исботланмаган ва суд муҳокамаси даврида исботлаш имкони бўлмади. Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказиш чоғида, судланувчи Ш.Бобожонов томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш юзасидан бирон-бир ҳаракат амалга оширилганлигини тасдиқловчи далиллар аниқланмаганлигини, иш ҳужжатларига кўра Ш.Бобожонов каннабиноид (марихуана)га қарамликдан азият чекиши, чунки у марихуанани узоқ вақтдан, мунтазам равишда, фойдаланиш чостатаси ортиб бораётган ҳолда ишлатганлиги, гиёҳвандликнинг ривожланганлиги, у каннабиноидга қарамликдан даволанишга муҳтож эканлиги аниқланганлиги инобатга олиб, унинг ёнидан чиққан “марихуана” гиёҳвандлик воситасини айнан ўзининг истеъмоли учун сақлаган деган тўхтамга келиб, суд судланувчи Ш.Бобожоновнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3-қисмидан “гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, яъни илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва ташиш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисми “б” бандига қайта квалификация қилишни лозим топади. Суд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 07-сонли Қарорининг 26-бандида “Судланувчи томонидан содир этилган бир жиноят, жиноят қонунининг бир неча моддалари билан хато тавсифланганда ёки бир неча содир этилган жиноятларини жиноят қонунининг оғирроқ жазони тақозо қилувчи биргина моддаси билан тавсифлаш ўрнига асоссиз равишда жиноят қонуни бир моддасининг бир неча қисмлари билан тавсифланганда, суд ҳукмнинг тавсиф қисмида судланувчига хато қўйилган ЖКнинг моддаси (моддаси қисми ёки банди)ни чиқариб ташлаш тўғрисида ҳам тегишли асослар келтирган ҳолда кўрсатиб ўтиши етарли” деб қайд этилганлигини ҳисобга олиб, айбловдан чиқарилган моддани ҳукмнинг қарор қисмида кўрсатмасликни лозим деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ш.Бобожоновга жазо тайинлашда судланувчининг айбловга тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб баҳолайди. Шу билан бирга, судланувчи Ш.Бобожоновга жазо турини танлашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “б” банди санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни, Ўзбекистон Республикаси ЖК 60,61-моддалари тартибида тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг 2024 йил 28 февралдаги ҳукмига асосан тайинланиб, ўталмай қолган жазони қисман қўшиш йўли билан узилкесил, озодликни чеклаш жазоси тайинлашни, Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддаси тартибида унинг ушлаб турилган ва қамоқда сақланган вақтини тайинланган жазодан чегириб ташлаб, узил-кесил озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Суд-наркология экспертизасининг хулосасига кўра, судланувчи Ш.Бобожонов гиёҳвандлик билан изтироб чекиши ҳамда мажбурий тартибда даволанишга муҳтож эканлиги сабабли, суд унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 96-моддасига асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 211-моддасига асосан суд ашёвий далил тариқасида олинган ҳамда экспертиза тадқиқотидан қолган умумий вазни 2,04 гр. “Марихуана” гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473, 474-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Бобожонов Шерзод Хусниддин ўғли (BOBOJONOV SHERZOD XUSNIDDIN O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Ш.Бобожоновга Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисми “б” банди билан 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг 2024 йил 28 февралдаги ҳукмига кўра тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун Ш.Бобожоновга 3 (уч) йил 1 (бир) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан Ш.Бобожоновни ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 27 ноябрь, 2025 йил 6 январь – 2 кун) ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун 3 (уч) йил 28 (йигирма саккиз) кун муддатга озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин. Жазо ижросини таъминлаш Ш.Бобожоновнинг яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин. Озодликни чеклаш муддати Ш.Бобожонов жазоларни ижро этиш органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481 -моддасига асосан Ш.Бобожоновга ишлаш ва иш жойигача бориши ҳамда уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда яшаш хонадондан чиқиши чекласин ва унга қўшимча: -ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш; -маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юклансин. Ш.Бобожоновга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481 -моддасининг 5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилсин. Ш.Бобожоновга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан Ш.Бобожоновга нисбатан яшаш жойидаги тиббий муассасаларда каннабиноидли наркомания (Марихуана)дан мажбурий даволаниш тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБда сақланаётган оғирлиги 2,04 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси ҳамда қопқоқ қисмида зар қоғоз билан ёпилган 0,5л ҳажмига эга “MONTELLA” ёзувли елим идиш ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилинсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум томонидан эса унга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев