Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/431 Дата решения 11.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 375572 Claim ID 2784213 PDF Hash 587e3afdd4801c98... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 1261-моддаси збекистон Республикаси ЖК 1261 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 1261-моддаси ЖКнинг 1261 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 1261-моддаси збекистон Республикаси ЖК 1261 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 1-1006-2505/431-сонли 2025 йил апрель ойининг “11” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи Ш.Ашуров ва унинг ҳимоячиси адвокат С.Турсунов, жабрланувчи Ш.Норматоваларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1261-моддаси 3-қисми билан гумонланган: Ашуров Шодиёр Нурмамат ўғли (ASHUROV SHODIYOR NURMAMAT O‘G‘LI) 1995 йил 08 октябрь куни Қашқадарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, маълумоти ўртамахсус, кунлик ишчи, оилали, уч нафар фарзанди бор, судланмаган, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Чойдори ҚФЙ, Чойдори қишлоғи, рақамсиз уйда яшовчига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов давомида тўпланган ҳужжатларига кўра, 2025 йил 03 февраль куни Ашуров Шодиёр Нурмамат ўғли, Чилонзор тумани, Бектўпи МФЙ, 16-уй, 706-хонадонда бўла туриб, ўзининг шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи Норматова Шаҳноза Ғани қизи билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида, Ш.Ғ.Норматованинг юз қисмига бир маротаба қўли билан уриб тан жароҳати етказган. Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 13.02.2025 йилдаги 883-сонли хулосасига кўра, Ш.Ғ.Норматовада бурун суякларининг ёпиқ силжимасдан синиши каби жароҳат аниқланган ва ушбу жароҳат оғирлик даражасига кўра соғлиқни қисқа, яъни 6 кундан кўп, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган ЕНГИЛ турдаги тан жароҳати эканлиги аниқланган. Гумонланувчи Ш.Ашуров суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи Ш.Норматова суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, гумонланувчи Ш.Ашуровга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 1261-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи Ш.Норматова ҳамда гумонланувчи Ш.Ашуров томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, гумонланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув гумонланувчива жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1261-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, Ш.Ашуровга нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Суд, жабрланувчи Ш.Норматовага Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1261-моддаси 3-қисми билан гумонланувчи Ашуров Шодиёр Нурмамат ўғли (ASHUROV SHODIYOR NURMAMAT O‘G‘LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи Ш.Норматовага мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов