Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/2715 Дата решения 26.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый Кососной Ёнгок Асаларичилик Ўрмон хўжалиги
Source ID 939836 Claim ID 2940448 PDF Hash 72023aa0a827214f... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ААААААААААА” АТБ манфаатида жавобгар “БББББББББББББ” ўрмон хўжалигидан 73 158 000 сўм кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи, 2 700 000 сўм унга ҳисобланган фоиз ва 115 790 000 сўм муддати келмаган асосий қарзи жами 191 648 000 сўм қарздорликни ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли умумий майдони 1104,66 кв.метр, фойдали майдони 1002,32 кв.метр, қурилиш ости майдони 1104,66 кв.метр 16-01-01-01-03-37970001-кадастр рақами билан рўйхатдан ўтган “Маъмурий бино ва иншоотлар”га қаратиб бериш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Мамажонов (2022 йил 9 августдаги 03/382-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “ААААААААААА” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, “БББББББББББББ” ўрмон хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 73 158 000 сўм кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи, 2 700 000 сўм унга ҳисобланган фоиз ва 115 790 000 сўм муддати келмаган асосий қарзи жами 191 648 000 сўм қарздорликни ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли умумий майдони 1104,66 кв.метр, фойдали майдони 1002,32 кв.метр, қурилиш ости майдони 1104,66 кв.метр 16-01-01-0103-3797-0001-кадастр рақами билан рўйхатдан ўтган “Маъмурий бино ва иншоотлар”га қаратиб беришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, Палата иштирокисиз иқтисодий ишни кўришни лозим топди. Жавобгар ишни кўриш вақти ҳамда жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. ИПКнинг 170-моддаси 1 учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан даъво аризаси киритилгандан буён ҳам кредитдан бўлган қарздорлик тўловлари амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кўринишича, “ААААААААААА” АТБ Косонсой бўлими ва “Косонсой давлат ўрмон хўжалиги” ўртасида 2020 йил 26 июнда 126-сонли кредит шартномаси имзоланган. Кредит шартномасига мувофиқ, “Банк” “Қарз олувчи”га 5 йил муддатга, йиллик 12 фоиз устаман тўлаш шарти билан “Ўрмон хўжалигини ривожлантириш учун қора мол сотиб олиш ва доривор лаванда ўсимлиги етиштириш” мақсадида 200 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган. Кредит шартномасига асосан кредитни қайтарилиши таъминлаш мақсадида “ААААААААААА” АТБ Косонсой бўлими ва “Косонсой давлат ўрмон хўжалиги” ўртасида 2021 йил 26 январда ипотека шартномаси имзоланган. Мазкур ипотека шартномасининг 2 ва 3-бандларига мувофиқ, “Косонсой давлат ўрмон хўжалиги” ўзига тегишли Наманган вилояти, Косонсой тумани, Косон қишлоғи, Олмазор МФЙда жойлашган умумий майдони 1104,66 кв.метр, фойдали майдони 1002,32 кв.метр, қурилиш ости майдони 1104,66 кв.метр 16-01-01-01-03-3797-0001-кадастр рақами билан рўйхатдан ўтган “Нотурар жой бино ва иншоотлари” гаровга қўйилган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Гарчи, даъвогар жавобгарга нисбатан 73 158 000 сўм кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи, 2 700 000 сўм унга ҳисобланган фоиз ва 115 790 000 сўм муддати келмаган асосий қарзи жами 191 648 000 сўм қарздорликни ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли умумий майдони 1104,66 кв.метр, фойдали майдони 1002,32 кв.метр, қурилиш ости майдони 1104,66 кв.метр 16-01-01-01-03-3797-0001-кадастр рақами билан рўйхатдан 2 ўтган “Маъмурий бино ва иншоотлар”га қаратиб беришни сўраётган бўлсада, бироқ иш ҳужжатларидан кўринишича, “Косонсой давлат ўрмон хўжалиги” рахбарининг “ААААААААААА” АТБ Косонсой бўлими рахбарининг номига 2020 йил 25 июнда кредит ажратиб бериш ҳақидаги ёзилган мурожаат, “ААААААААААА” АТБ Косонсой бўлими ва “Косонсой давлат ўрмон хўжалиги” ўртасида 2020 йил 26 июнда 126-сонли кредит шартномаси ҳамда мазкур тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 26 январдаги ипотека шартномаси тақдим этилган. Шунингдек, даъвогар вакили банкнинг базасида жавобгар “БББББББББББББ” ўрмон хўжалиги эканлиги шундан келиб чиқиб, жавобгарга талабномалар ва даъво аризаси ёзиб юборилганлигигини билдирган. Бундан ташқари, суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитасининг stat.uz сайтидан даъвогар томонидан “БББББББББББББ” ўрмон хўжалигининг 200074583 ИННси ўрганилганда бу бошқа юритидик шахс яъни “Косонсой давлат ўрмон хўжалиги” эканлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарори (бундан буён матнда Қарор деб юритилади) 3-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа ўтказиш) бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келиши белгилаб қўйилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, даъвогар вакили жавобгар “БББББББББББББ” ўрмон хўжалиги билан кредит шартномаси тузилганлиги, кредит шартномасига асосан кредит маблағлари ажратилганлиги ҳамда ушбу хўжалик билан мулкларни гаров қўйиш ҳақида ипотека шартномаси тузганлигини ҳужжатлар ва далиллар асосида исботлаб бера олмади. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. 3 Юқоридагиларга асосан, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 3 832 960 сўм давлат божи ундириш, даъвогар томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажатларини зиммасида қолдириш лозим бўлади. Баён этилганларган келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 118, 170, 176-180 ва 186моддаларини қўллаб, суд бошқармаси даъвогар “ААААААААААА” АТБ манфаатида киритган даъвоси қаноатлантириш рад этилсин. “ААААААААААА” АТБ ҳисобидан: - Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га 3 832 960 сўм давлат божи ундирилсин. Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Тўхтабоев “Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья Ш.Тўхтабоев 4