← Назад
Решение #75537 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 166 | — | law | |
| ЖКнинг | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| бандлари билан ЖК | 59 | — | law | |
| исмидан ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 164 | — | law | |
| исми ЖК | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| Жиноят кодекси | 34 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 34 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 61 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 34 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил апрель ойининг 11 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ф.Хўжониязованинг
котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи М.Сидиков ва
унинг ҳимоячиси адвокат А.Галиев, жабрланувчи С.Усманованинг
иштирокида, Сидиқов Мухиддин Хикматуллаевичга нисбатан 1-10062407/1154-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Сидиқов
Мухиддин
Хикматуллаевич
(Sidikov
Muxiddin Xikmatullayevich), 20.07.1985 йилда Тошкент
шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
миллати ўзбек, маълумоти ўрта, бўйдоқ, вақтинча ишсиз,
муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор
туман судининг 2005 йил 17 июндаги ҳукмига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми
“а,в” бандлари, 127-моддаси 3-қисми билан, ЖК 57,59моддалари тарибида 2 йил муддатга озодликдан маҳрум
қилиниб, ЖКнинг 72-моддаси кўлланилиб, жазо шартли
ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланган;
2) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор
туман судининг 2007 йил 8 октябрдаги хукмига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми
“а,в” бандлари билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича
Тошкент вилоти Бўка туман судининг 2008 йил 30
няврдаги ажрими билан унга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2007 йил 30
ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
қабул қилинганлигининг ўн беш йиллиги муносабати
билан
амнистия
тўғрисида”ги
Қарори
2-банди
қўлланилиб, жазодан озод қилинган;
3) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор
туман судининг 2009 йил 7 январдаги хукмига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми
“а” банди, 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан
ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят
ишлари бўйимча Қашқадарё вилояти Муборак туман
судининг 2011 йил 9 августдаги ажрими билан жазонинг
ўталмаган 5 йил 7 ой 5 кун қисми ЖК 74-модадсига
алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Чилонзор туман судининг 2015 йил 9 декабрдаги ажрими
билан жазонинг ўталмаган 2 йил 13 кун қисмидан
ЖКнинг 73-моддасига асосан мудцатидан илгари шартли
равишда озод қилинган;
4) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор
туман судининг 2017 йил 22 августдаги ҳукмига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3- қисми
“а” банда билан, ЖК 60-моддаси тартибида 10 йил 1 ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
Сирдарё вилояти жиноят ишлари буйича Боёвут туман
судининг 2022 йил 1 июндаги ажрими билан жазонинг
ўталмаган 5 йил 9 кун қисми ЖК 74-моддасига асосан шу
муддатга иш ҳақининг 20 % давлат фойдасига ушлаб
қолинган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган.
5) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 2023 йил 02 август кунидаги хукмига
кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 1қисми билан ЖК 60,61-моддалари тартибида, узил-кесил
базавий ҳисоблаш микдорининг йигирма беш баравари
микдорда, яъни 7.500.000 (етти миллион беш юз
минг)сўм жарима ҳамда иш ҳақининг 20% давлат
фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 4 (тўрт) йил 2 (икки) ой
9 (тўққиз) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинланган, ўталмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
муддати 3 йилу 5 ой 9 кунни, тўланмаган жарима
суммаси 7.500.000 сўмни ташкил қилади, Тошкент шаҳар
Сергели тумани, Наврўз МФЙ 181Б-уйда яшайди, иш
бўйича “шахсий кафиллик” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди
билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишдаги мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи М.Сидиков хавфли рецидивист бўла туриб, 2024 йил 24
сентябрь куни соат тахминан 12:30 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани
“Қизил Шарқ” МФЙ ҳудудида жойлашган 5-уйнинг 28-хонадонига
қувурларни таъмирлаш мақсадида кириб, ушбу хонадонда яшаб келаётган
жабрланувчи Усманова Сагдиана Абдухашимовна бошқа хонада турганидан
фойдаланиб, хонадон кириш эшиги йўлакда турган ойнали жавон (трюмо)
тортмасидан С.Усмановага тегишли бўлган умумий баҳоси 4.000.000 сўм
бўлган 2 (икки) дона тилла узукларни, яширин равишда талон-торож қилиб,
ҳодиса содир бўлган жойидан яширинган.
Етказилган зарар дастлабки тергов жараёнида тўлиқ қопланган.
Судланувчи М.Сидиков суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, қуйидагиларни билдирди,
яъни у сантехник бўлиб ишлаганлиги сабабли 2024 йил 24 сентябрь куни
соат тахминан 12:30 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Қизил Шарқ”
МФЙ ҳудудида жойлашган 5-уйнинг 28-хонадонига шу манзилга бўлган
чақирув сабабли қувурларни тузатиш мақсадида кириб, ушбу хонадонда
яшаб келаётган кейинчалик унга маълум бўлган жабрланувчи Усманова
Сагдиана бошқа хонада турганида кириш эшиги йўлагида турган ойнали
жавон тортмасидан отвертка олиш учун қараганида 2 (икки) дона тилла
узукларини кўриб, уларни яшириш равишда олганлигини, ҳозирда қилган
ишидан пушаймонлигини, етказилган зарар қопланганлигини, оилавий
шароитини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи С.Усманова суд мажлисида у қувурларни
таъмирлатиш мақсадида 2024 йилнинг 23 сентябрь куни сантехник
хизматига мурожаат қилганлигини, ўша куни соат 12:30 ларда кейинчалик
унга маълум бўлган Сидиков Мухиддин билан Шукуржон исмли шахс
иккаласи унинг Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Қизил Шарқ” МФЙ
ҳудудида жойлашган 5-уйнинг 28-хонадонига қувурларни таъмирлаш учун
келишганлигини, у уларга шикаст етган қувурларни кўрсатганлигини,
йўлакда ойнали жавонга у ўзига тегишли бўлган умумий баҳоси 4.000.000
сўм бўлган икки дона тилло узукларини солиб қўйган бўлганлигини,
сантехниклар ишларини қилиб бўлгач, уйидан чиқиб кетишганлигини,
орадан бир кун ўтиб 2024 йилнинг 24 сентябрь куни узукларини олиб
тақмоқчи бўлганида улар йўқолганини кўрганлигини ва у дарҳол
сантехниклардан гумон қилиб, 102 қиқа рақамига мурожаат қилганлиги,
ҳозирда етказилган зарар қоланганлиги инобатга олиб судланувчига
нисбатан енгиллик беришни сщради.
Суд, судланувчи М.Сидиковнинг жиноят содир этишдаги айби,
ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчининг
берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш
хатлари, юзлаштириш баённомаси, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган
жойда текшириш баённомаси, ашёвий далилни кўздан кечириш баённомаси
ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган
далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи М.Сидиковнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб,
дастлабки тергов органи томонидан унинг хавфли рецидивист бўла туриб,
С.Усмановага тегишли баҳоси 4.000.000 сўм бўлган мулкини яширин
равишда талон-торож қилишда ифодаланган қилмиши ўғирлик, яъни
хавфли рецидивист томонидан ўзганинг мол-мулкини яширин равишда
талон-торож қилиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Суд шунингдек мазкур жиноят иши бўйича муҳокама қилинаётган
жиноят эпизодида судланувчи М.Сидиков жабрланувчи С.Усманованинг
яшаш хонадонига сантехник сифатида тегишли хизмат кўрсатиш мақсадида
айнан С.Усманованинг чақирувига биноан келиб, хонадонга кирганлиги ва
ўғирлик ҳолати ушбу хонадоннинг алоҳида хонасида эмас, балки кириш
йўлагида содир бўлганлигини инобатга олиб, судланувчи М.Сидиковга
нисбатан дастлабки тергов органи томонидан эълон қилинган айблов
мазмунидан “хонага ғайриқонуний қириш” квалификацияловчи белгисини
чиқариб ташлашни лозим топади.
Суд, М.Сидиковга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда,
унинг ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, етказилган моддий
зарар қопланганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига
асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖК 169-моддаси 3қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш
жазосини тайинлашни лозим топади.
Шунингдек суд судланувчи М.Сидиковга жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 02.08.2023 йилдаги ҳукмига кўра базавий
ҳисоблаш микдорининг йигирма беш баравари микдорда, яъни 7.500.000
(етти миилион беш юз минг)сўм жарима ҳамда иш ҳақининг 20% давлат
фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 4 (тўрт) йил 2 (икки) ой 9 (тўққиз) кун
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, ушбу жазони тўлиқ
ўтаб бўлмасдан туриб, янги жиноят содир қилганлигини инобатга олиб,
ЖКнинг 60, 61-моддаларига асосан ҳукмлар мажмуи тариқасида жарима ва
озодликдан маҳрум қилиш жазоларини тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 5
майдаги 13-сонли “Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни
квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида”ги қарорининг 21-22бандларида, Жиноят кодекси 34-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ўта
хавфли рецидив жиноят деб топиш учун янги содир этилган жиноятнинг
нафақат оғирлиги, балки шахс илгари оғир ёки ўта оғир жинояти учун беш
йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги
жазога ҳукм қилинган бўлиши шартлиги ҳам аҳамият касб этади. Бунда суд
ҳар доим, ҳатто шахс кейинчалик жазодан озод қилинган ёки жазо
енгилроғи билан алмаштирилган ҳолларда ҳам (ЖК 72—76-моддалари) суд
томонидан тайинланган жазо муддатидан келиб чиқиши шарт, судланганлик
ҳолати қонунда белгиланган тартибда тугалланган ёки олиб ташланган
ҳоллар бундан мустасно.
Жиноят кодекси 34-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган
асослар мавжуд бўлган барча ҳолларда судлар шахсни ўта хавфли
рецидивист деб топиш ҳақидаги масалани муҳокама қилишлари шарт.
Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш ҳақидаги масалани ҳал қилишда
суд бундай қарор қабул қилинишига монелик қиладиган ҳолатлар борйўқлигини (аввалги жиноятлар неча ёшда содир этилганлигини, илгари
содир этилган жиноятлар бўйича судланганлик ҳолати тугалланган ёки олиб
ташланганлигини, юқори инстанция судлари томонидан жиноят
квалификацияси ўзгартирилган ёки йўқлигини ва ҳ.к.) текшириши керак.
Шу мақсадда биринчи инстанция судида иш юритиш жараёнида тергов
органларидан шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш ҳақидаги масалани
ҳал қилишда аҳамиятга эга бўлган ҳукмлар ва бошқа ҳужжатларни ишга
қўшиш талаб қилиниши лозим. Шахсни ўта хавфли рецидивист деб
топганда суд ҳукмнинг тавсиф қисмида қабул қилинган қарор асосларини,
қарор қисмида эса, унинг якуний хулосасини баён қилиши шарт, деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми “б” бандига
асосан илгари оғир жинояти учун икки марта ҳукм қилинган ёки олдинкейинлигидан қатъий назар, оғир ёки ўта оғир жиноятлар учун уларнинг ҳар
бирига беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган шахснинг оғир жиноят содир этиши ўта хавфли
рецидив жиноят деб топилади.
Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси 3қисмида “Беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланиши мумкин бўлган қасддан янги жиноят содир этиш”
деган шарт қўйилган.
Суд, судланувчи М.Сидиковнинг илгари оғир жинояти учун икки
марта ҳукм қилинганлиги, яъни:
1) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 07.01.2009
йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3қисми “а” банди, 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан ЖК 59моддаси тартибида 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган;
2) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг
22.08.2017 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164моддаси 3-қисми “а” банда билан, ЖК 60-моддаси тартибида 10 йил 1 ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлиб, ушбу
ҳукмга кўра муҳокама қилинаётган ҳолат юзасидан ҳам оғир жиноят содир
этганлигини, ушбу жиноят учун Қонунда “беш йилдан кам бўлмаган
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин”лиги
белгиланганлигини инобатга олиб, судланувчини ўта хавфли рецидивист
деб топишни лозим топади.
Суд, иш бўйича етказилган моддий зарарлар масаласини муҳокама
қилиб, судланувчи М.Сидиков томонидан жабрланувчи С.Усмановага
етказилган 4.000.000 сўмлик моддий зарар дастлабки тергов даврида тўлиқ
қопланганлигини инобатга олишни;
-ашёвий далил деб эътироф этилган икки дона узуклар жабрланувчи
С.Усмановага тилхат орқали қайтарилганлигини инобатга олишни;
-шунингдек жабрланувчига жиноят оқибатида етказилган моддий ва
маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари
бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471,
472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Сидиқов
Мухиддин
Хикматуллаевич
(Sidikov
Muxiddin
Xikmatullayevich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми
“а” банди билан айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича 5 (беш) йил
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60, 61-моддаларига асосан жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 02.08.2023 йилдаги ҳукмига кўра
тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан
базавий ҳисоблаш микдорининг йигирма беш баравари микдорда, яъни
7.500.000 (етти миллион беш юз минг)сўм жарима ҳамда 5 (беш) йилу 1
(бир) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддасига асосан ҳар хил
турдаги жарима ва озодликан маҳрум қилиш жазолари алоҳида ижро
этилсин.
Сидиқов Мухиддин Хикматуллаевич Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб
топилсин.
Тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўтаттириш
белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2025 йил 11 апрелдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи М.Сидиковнинг эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, суд залидан
қамоққа олинсин ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД Марказий
тергов ҳибсхонасига Тошкент шаҳар ИИБ ВСХ орқали жойлаштирилсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган икки дона узуклар, дафтар
жабрланувчи С.Усмановага тилхат орқали қайтарилганлиги ва етказилган
4.000.000 сўм моддий зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олинсин.
Жабрланувчига ушбу жиноят оқибатида етказилган моддий ва
маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари
бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн
сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм кўчирма нусхасини олган
кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга,
ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест
келтиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи, судья:
(имзо)
Ф.Абдушукуров
Аслига тўғри:____________