Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/1218 Дата решения 26.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение FAR KO`RKAM VODIY хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Бўстон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
Source ID 948295 Claim ID 2932753 PDF Hash 52d20dbab536b896... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
м пеня ундириш талабидан воз кечишликка ИПКнинг 131-моддаси м пеня ундириш талабидан воз кечишликка ИПК 131 law
ИПКнинг 134-моддаси ИПКнинг 134 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
Суд мажлисида ИПКнинг 111-моддаси Суд мажлисида ИПК 111 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tuman, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р.Бустан, улица Мустакиллик, 36 Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш ҳақида) 2022 йил 26 октябрь 4-1703-2201/1218-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судья С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар- “Far ko`rkam vodiy” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар- “Бўстон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Ф.Турғунбоев, Г.Қобулова (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Far ko`rkam vodiy” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Бўстон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 180 548 562,25 сўм асосий қарз, 14 443 884,8 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида кўрсатма беришиб, жавобгар билан низо юзасидан келишув битими расмийлаштирилганлигини, унга кўра мавжуд асосий қарздорликни 2022 йил 1 декабрь кунига қадарли тўлаб беришга, пеня ундириш талабидан воз кечишликка келишилганлигини, жавобгар билан доимий ҳамкорликда фаолият олиб боришлигини билдиришиб, келишув битимини тасдиқлаб беришликни сўрашди. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ унинг вакиллари суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд даъвогар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ҳамда тақдим этилган келишув битимини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра келишув битимини тасдиқлашни лозим топди. Келишув битимига кўра, жавобгар даъвогарга қолдиқ 180 543 563 сўм асосий қарздорликни 2022 йил 1 декабрь кунига қадарли тўлаб бериш, даъвонинг 14 443 884,8 сўм пеня ундириш талабидан воз кечишликка ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. ИПКнинг 134-моддасига кўра, келишув битими шартлари қонун ҳужжатларига зид бўлса; унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса; у шарт асосида тузилган бўлса келишув битимини тасдиқлашни рад этишлик белгиланган. Мазкур иш бўйича тарафлар ўртасида тузилган келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди. ИПКнинг 110-моддасининг 7-бандига биноан келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Юқоридагиларга асосан, суд келишув битимини тасдиқлашни ва иш юритишни тугатишни лозим топади. Суд мажлисида ИПКнинг 111-моддаси талаблари ҳақида, яъни иш юритиш тугатилган такдирда айни бир шахслар ўртасидаги айни бир предмет тўғрисидаги, айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга иккинчи бор мурожаат қилишга йўл қўйилмаслиги даъвогарга тушунтирилди. Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган давлат божи тўловини ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра мувофиқ ҳал этишлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 130-133, 195-моддаларини қўллаб, ажрим қилди: Тарафлар ўртасида тузилган келишув битими “Бўстон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси 180 543 563 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 1 949 925 сўм давлат божини 2022 йил 1 декабрь кунига қадарли “Far ko`rkam vodiy” масъулияти чекланган жамиятига тўлаб бериш, “Far ko`rkam vodiy” масъулияти чекланган жамияти эса даъвонинг 14 443 884,8 сўм сўм пеня ундириш талабидан воз кечиш шарти билан тасдиқлансин. Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “Far ko`rkam vodiy” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. 4-1703-2201/1218-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Ажримдан норози томон белгиланган тартибда шикояти келтиришга ҳақли. Раислик этувчи С.Умаралиев