Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/143 Дата решения 11.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 380479 Claim ID 2725374 PDF Hash e6488d7c4065e347... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 28
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
банди 228-моддаси банди 228 law
исми билан ЖКнинг 62-моддаси исми билан ЖК 62 law
ЖКнинг 73-моддаси ЖКнинг 73 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
бандлари ва 228-моддаси бандлари ва 228 law
исми билан ЖКнинг 59-моддаси исми билан ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди ва 228-моддаси банди ва 228 law
збекистон Республикаси ЖК 228-моддаси збекистон Республикаси ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси 228-моддаси збекистон Республикаси 228 law
жиноятлар мажмуи тарзида ЖКнинг 168-моддаси жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 168 law
илмиш жиноятлар мажмуи тарзида ЖКнинг 25-моддаси илмиш жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 25 law
ЖКнинг 168-моддаси ЖКнинг 168 law
аракатлари ЖКнинг 168-моддаси аракатлари ЖК 168 law
илинади ва ЖКнинг 228-моддаси илинади ва ЖК 228 law
збекистон Республикаси ЖК 228-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 228 3 law
збекистон Республикаси ЖК 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
ЖКнинг 8-моддаси ЖКнинг 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 50-моддаси ЖКнинг 50 law
амда 228-моддаси амда 228 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил апрель ойининг 11 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди биносида очиқ суд мажлиси бўлиб унда, раислик қилувчи судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор тумани прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ё.Турғунов, унинг ҳимоячиси “LEGAL POSITION” адвокатлик бюроси адвокати Б.Иногомов, жабрланувчи А.Касимовларнинг иштирокида, Турғунов Ёрқинжон Равшановичга оид № 1-1006-2502/143-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Турғунов Ёрқинжон Равшанович (TURG’UNOV YORQINJON RAVSHANOVICH), 1983 йил 17 декабрда Фарғона вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, 3 нафар фарзанди бор, муқаддам: 1) жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2005 йил 3 октябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари, 168-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари, 189-модда 3-қисми, 184-модда 3-қисми, 227-модда 2-*қисми “а” банди, 228-модда 2-қисми “а, б” бандлари ҳамда 243-моддалари билан 59,61-моддалари тартибида 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг 2004 йил 1 декабрь куниги “Амнистия акти”га кўра қўлланилган 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 1/3 қисмига қисқартирилган; 2) жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2018 йил 17 мартдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 189-моддаси 1-қисми, 227-моддаси 2-қисми “а” банди 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 62-моддаси тартибида иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 3 ой 12 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг 2019 йил 10 декабрдаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 7 ой 22 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган; 3) жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2024 йил 17 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 4) жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2025 йил 14 февралдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2024 йил 17 сентябрдаги ҳукми билан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини мазкур тайинланган жазога қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони ўтамоқда, Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Яккатут ҚФЙ, Саҳоват кўчаси, 34-уйда рўйхатда туриб яшаган, 2024 йил 02 июнь кунидан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисмининг “а, б” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Ё.Турғунов ўзининг жиноий шериклари Ж.Обидов, Ш.Каримов ҳамда дастлабки терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган “бошқа шахс”лар билан ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2022 йил 6 июль куни “Trust elite biznes” МЧЖ ёқилғи маҳсулоти савдоси билан шуғулланиши ҳақида сохталаштирилган лицензия асосида интернет тармоғида эълон тарқатиб, эълон юзасидан мурожаат қилган “Amir hoji ota” МЧЖ молиявий масалалар бўйича маслаҳатчиси Тоштемиров Хуршид Нурқул ўғлининг ишончига кириб, унга АИ-80 русумли, ҳар бир литри 6.086,96 сўмдан жами 25.000 литр ҳажмдаги бензин ёқилғи маҳсулотини 175.000.100 сўмга етказиб беришга ваъда бериб, “Trust elite biznes” МЧЖ номидан “DIDOX” сайти орқали БП/05-сонли шартнома юбориб, натижада “Trust elite biznes” МЧЖ ҳисоб рақамига 154.910.000 сўм пулларни ўтказиб олиб, шартномада кўрсатилган қолган пулларни маҳсулот етказиб берилганидан сўнг ўтказишга келишиб, бироқ жиноий режасини амалга ошира олмасдан “Amir hoji ota” МЧЖ ҳисоб рақамига 134.910.000 сўм пулни қайтариб ўтказиб, қолган 20.000.000 сўм пулни қайтармасдан ва ушбу пуллар эвазига маҳсулот етказиб беришмасдан “Amir hoji ota” МЧЖ нинг 20.000.000 сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган. Бундан ташқари, судланувчи Ё.Турғунов, Ж.Обидов, Ш.Каримов, М.Ахмедов, Ж.Муталов ҳамда дастлабки терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган “бошқа шахс”лар билан такроран ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ ҳолда, 2022 йил 25 июль куни Ё.Турғуновнинг номига расмийлаштирилган “ONYX LAB” МЧЖ ёқилғи маҳсулоти савдоси билан шуғулланиши ҳақидаги сохталаштирилган лицензия асосида интернет тармоқларида эълон тарқатиб, мурожаат қилган “METAN GAZ ISTIQBOL” МЧЖ бош муҳандиси Раҳимбердиев Исломбек Улуғбек ўғлининг ишончига кириб, АИ-80 русумли ҳар бир литри 6.347,83 сўмдан жами 20.000 литр ҳажмда бензин ёқилғи маҳсулотини 146.000.090 сўмга етказиб беришини ваъда қилиб, “ONYX LAB” МЧЖ номидан “DIDOX” сайти орқали 10-сонли шартнома юбориб, натижада “ONYX LAB” МЧЖ ҳисоб рақамига 60.000.000 сўм пулларни ўтказиб олиб, қолган пулларни маҳсулоти етиб борганида олишига ваъда бериб, бироқ берган ваъдасини бажармай, пулларни эгасига қайтармасдан “METAN GAZ ISTIQBOL” МЧЖ нинг 60.000.000 сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилишган. Шунингдек, судланувчи Ё.Турғунов ўзининг жиноий шериклари Ж.Обидов, Ш.Каримов, М.Ахмедов, Ж.Муталов ҳамда дастлабки терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган “бошқа шахс”лар билан такроран ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ ҳолда, 2022 йил 27 июль куни Ё.Турғуновнинг номига расмийлаштирилган “ONYX LAB” МЧЖ ёқилғи маҳсулоти савдоси билан шуғулланиши ҳақида сохталаштирилган лицензия асосида интернет тармоғида эълон тарқатиб, мурожаат қилган “HAMROQUL-BOBO” МЧЖ таъсисчиси Ахмедов Фариддун Мустафақуловичнинг ишончига кириб, унга АИ-80 русумли ҳар бир литри 7.300 сўмдан жами 38.210 литр ҳажмдаги бензин ёқилғи маҳсулотини 278.933.000 сўмга етказиб беришига ваъда қилиб, “ONYX LAB” МЧЖ номидан “DIDOX” сайти орқали 11-сонли шартнома юбориб, шартномага асосан “ONYX LAB” МЧЖ ҳисоб рақамига 97.000.000 сўм пулларни ўтказиб олиб, шартномада кўрсатилган қолган пуллар “ONYX LAB” МЧЖ ҳисоб рақамига тушгунига қадар гаров сифатида 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулларни қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармай “HAMROQULBOBO” МЧЖнинг 97.000.000 сўм ҳамда 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан талон-торож қилишган. Бундан ташқари, судланувчи Ё.Турғунов ўзининг жиноий шериклари Ж.Обидов, Ш.Каримов, М.Ахмедов, Ж.Муталов ҳамда дастлабки терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган “бошқа шахс”лар билан бирга такроран ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида олдиндин тил бириктириб, бир гуруҳ ҳолда, 2022 йил 28 июль куни Ё.Турғуновнинг номига расмийлаштирилган “ONYX LAB” МЧЖ ёқилғи маҳсулоти савдоси билан шуғулланиши ҳақидаги соҳталаштирилган лицензия асосида интернет тармоғида эълон тарқатиб, мурожаат қилган “PGS ROHAT” МЧЖ вакили Шадманов Иброхим Искандаровичнинг ишончига кириб, унга ҳар бир литр дизель ёқилғи маҳсулотини 13.800 сўмдан жами 1.000 литр ҳажмдаги дизель ёқилғи маҳсулотини 13.800.000 сўмга етказиб беришига ваъда бериб, “ONYX LAB” МЧЖ номидан “DIDOX” сайти орқали 70-сонли шартнома юбориб, натижада “ONYX LAB” МЧЖ ҳисоб рақамига 13.800.000 сўм пулларни ўтказиб олиб, бироқ берган ваъдасини бажармай, “PGS ROHAT” МЧЖнинг 13.800.000 сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилишган. Шунингдек, судланувчи Ё.Турғунов ўзининг жиноий шериклари Ж.Обидов, Ш.Каримов, М.Ахмедов, Ж.Муталов ҳамда дастлабки терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган “бошқа шахс”лар билан бирга такроран ўзганинг анча миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида олдиндин тил бириктириб, бир гуруҳ ҳолда, 2022 йил 04 август куни жиноий шериги Ш.Каримовнинг номига расмийлаштирилган “ONYX LAB” МЧЖ ёқилғи маҳсулоти савдоси билан шуғулланиши ҳақидаги соҳталаштирилган лицензия асосида интернет тармоғида эълон тарқатиб, унга кўра мурожаат қилган “JAHON TURON OIL” МЧЖ директори Мадиримов Бекзод Абдиримбаевичнинг ишончига кириб, унга ҳар бир литр АИ-92 маркази бензин ёқиолғи маҳсулотини қўшимча қиймат солиғи биолан 9.300 сўмдан жами 100.000 литр хажмдаги бензин ёқилғи маҳсулотини 930.000.400 сўмга етказиб беришни ваъда қилиб, “ONYX LAB” МЧЖ номидан “DIDOX” сайти орқали 92-сонли шартнома юбориб, шартномага асосан “ONYX LAB” МЧЖ ҳисоб рақамига 304.296.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олишга эришиб, ушбу пуллар эвазига етказиб бериши лозим бўлган ёқилғи маҳсулотиларини етказиб бермасдан, “JAHON TURON OIL” МЧЖ нинг 304.296.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан таолон-тарож қилган. Бундан ташқари, судланувчи Ё.Турғунов жиноий шериклари Ж.Обидов, Ш.Каримов, М.Ахмедов, Ж.Муталов ҳамда дастлабки терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган “бошқа шахс”лар билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида олдиндин тил бириктириб, бир гуруҳ ҳолда, 2022 йил 28 июль куни ўзининг номига расмийлаштирилган “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ ёқилғи маҳсулоти савдоси билан шуғулланиши ҳақидаги соҳталаштирилган лицензия асосида интернет тармоғида эълон тарқатиб, мурожаат қилган “EXCELLENT GAS OIL” МЧЖ сотувчиси Касимов Аброр Закировичнинг ишончига кириб, унга ҳар бир тонна евро маркали дизель ёқилғи маҳсулотини 15.000.000 сўмдан жами 62.400 кг ҳажмдаги дизель ёқилғи маҳсулотини 935.980.286,35 сўмга етказиб беришини ваъда қилиб, “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ номидан “DIDOX” сайти орқали 63сонли шартнома юбориб, натижада “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ ҳисоб рақамига 200.000.000 сўм пулларни ўтказиб олиб, қолган пуллар “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ ҳисоб рақамига тушгунига қадар гаров сифатида 66.900 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулларни, кейинчалик шартномада кўрсатилган 935.980.286,35 сўмдан қолган 735.980.286,35 сўм миқдоридаги пулларни тўлиқ ўтказиб олиб, жами “EXCELLENT GAS OIL” МЧЖнинг 735.980.286,35 сўм ҳамда А.Касимовнинг 66.900 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини Шунингдек, судланувчи Ё.Турғунов жиноий фаолиятини давом эттириб, такроран, жиноий шериклари Ж.Обидов, Ш.Каримов, М.Ахмедов, Ж.Муталов ҳамда дастлабки терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган “бошқа шахс”лар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси “Ўздавнефтгазинспекция” томонидан “BUXARA GAZ INVEST” ХКга АГТШ орқали суюлтирилган углеводород газини сотиш ҳуқуқини берувчи АА №0145 серия рақамли лицензиясини “ONYX LAB” МЧЖга берилганлиги каби соҳталаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси “Ўздавнефтгазинспекция” томонидан берилган маълумотномага кўра, АГТШ орқали суюлтирилган углеводород газини сотиш ҳуқуқини берувчи АА №0145 серия рақамли лицензия ҳақиқатда 26.09.2018 йилда “BUXARA GAZ INVEST” ХКга берилганлигини аниқланган. Ҳудди шунингдек, Ё.Турғунов такроран, жиноий фаролиятини давом қилдириб, жиноий шериклари Ж.Обидов, Ш.Каримов, М.Ахмедов, Ж.Муталов ҳамда дастлабки терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган “бошқа шахс”лар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси “Ўздавнефтгазинспекция” томонидан “BUXARA GAZ INVEST” ХКга АГТШ орқали суюлтирилган углеводород газини сотиш ҳуқуқини берувчи АА №0145 серия рақамли лицензиясини “ONYX LAB” МЧЖга берилганлиги каби ўзгартирган ҳолда соҳталаштирилган лицензияни телеграмм ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб, у орқали мижозлардан “ONYX LAB” МЧЖ ҳисоб рақамига бензин ёқилғи маҳсулоти етказиб бериш юзасидан шартнома тузиб, жиноий ҳаракатлари амалга ошириб келган. Судланувчи Ё.Турғунов суд мажлисида айбига иқрорлик билдириб, дастлабки тергов давомида берган кўрсатмаларини тасдиқлаб, ҳақиқатдан хам ушбу фуқароларнинг пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини, унинг гуруҳдаги асосий вазифаси вазифам фирибгарлик йўли билан тушган пулларни турли йўллар билан нақтлаштириш ва Миразамга бериш бўлганлигини, Миразамнинг вазифаси эса пулларни тақсимлаш бўлганлигини, шунингдек, ҳар бир пулларни нақтлаштиргани учун тегиишли тартибда ўзининг улушини олиб келганлигини, 2022 йил 28 июль куни ўзининг номига расмийлаштирилган “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ ёқилғи маҳсулоти савдоси билан шуғулланиши ҳақидаги соҳталаштирилган лицензия асосида интернет тармоғида эълон тарқатиб, мурожаат қилган “EXCELLENT GAS OIL” МЧЖ сотувчиси Касимов Аброр Закировичнинг ишончига кириб, унга ҳар бир тонна евро маркали дизель ёқилғи маҳсулотини 15.000.000 сўмдан жами 62.400 кг ҳажмдаги дизель ёқилғи маҳсулотини 935.980.286,35 сўмга етказиб беришини ваъда қилиб, “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ номидан “DIDOX” сайти орқали 63-сонли шартнома юбориб, натижада “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ ҳисоб рақамига 200.000.000 сўм пулларни ўтказиб олиб, қолган пуллар “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ ҳисоб рақамига тушгунига қадар гаров сифатида 66.900 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулларни, кейинчалик шартномада кўрсатилган 935.980.286,35 сўмдан қолган 735.980.286,35 сўм миқдоридаги пулларни тўлиқ ўтказиб олиб, жами “EXCELLENT GAS OIL” МЧЖнинг 735.980.286,35 сўм ҳамда А.Касимовнинг 66.900 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини ўзлаштириш эпизоди бўйича Мирағзамнинг отаси томонидан жабрланувчи А.Касимовга етказилган 66.900 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари тўлиқ қопланганлигин, буни жабрланувчининг ўзи ҳам тасдиқлашини, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароити оғирлигини инобаатга олиб, ўзига нисбатан қонунда белгиланган енгиллик қилишни сўраб кўрсатув берди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭДга қарашли 3-сон ЖИЭК кўмагида видеоконфренцалоқа режими орқали сўралган, шу муассасада жазо муддатини ўтаётган гувоҳ Ш.Каримов суд мажлисида, дастлабки тергов давомида берган кўрсатмаларини тасдиқлаб, 2022 йил июль ойининг бошларида Турғунов Ёрқинжон Равшанович билан танишиб қолганлигини, ўзаро суҳбат давомида унга Фарғоналик экани, Тошкент шаҳрида тирикчилик қилишини айтганида, Ё.Турғуновга киракашлик таксичилик қилиши, автомашинаси ижарада эканини айтгани, шунда Ё.Турғунов кўрсатиб борган манзилдаги офисига олиб боргани, сўнг у билан телефон рақамларини ўзаро алмашганликлари, шу куни Фарғона вилоятига жўнаб кетгани, йўлда Ё.Турғунов унга қўнғироқ қилиб иш яъни, тайёр фирма борлиги, хоҳласа уни номига олиб ишлатиши, солярка олди сотдиси билан шуғулланиши, тадбиркорлардан 500 млн. сўм пул тушириб олса бўлгани, пулларини 8 ой айлантириб сўнг эгаларига қайтариб бериши, агар бу пулларни банкдан кредит қилиб олса фоизи ошиб кетиши, одамлардан олиб туриб фойдасидан бўлиб-бўлиб қутулиши, эвазига унга ҳам пул беришини айтгани, унга пул зарур бўлгани учун розилик билдириб нима қилиши кераклигини сўраганида, душанба куни эрталаб соат 0900да Тошкент шаҳрига етиб келишини айтгани учун эртасига Ё.Турғуновнинг офисига келиб у билан кўришгани, уни олдида “Хабибулла” кейинчалик билишча Ж.Обидов ҳам бўлгани, Ё.Турғуновни таклифи бўйича ўзаро яна бир бор гаплашиб олишгач у билан бирга Давлат хизматлари Марказига боришгани, у раҳбарликни олган “ONYX LAB” МЧЖ олдинги раҳбари, МЧЖни уни номига ўтказишга розилиги ҳақида, у эса МЧЖни номига олишга рози эканликлари ҳақида имзо қўйишгани, ишлар битгач Ё.Турғунов уни Россия федерацияси элчихонаси ёнидаги меҳмонхонага жойлаштиргани, шу билан Ё.Турғуновга пул зарурлиги, қарзларини ёпиши кераклигини айтганида, эртаси кунига пул тушиши билан беришини айтиб хозирча олиб туринг деб 2.000 АҚШ доллари бериб кетгани, эртаси куни соат 0830да Ё.Турғунов келиб уни меҳмонхонадан олиб, яна бир давлат хизматлари марказига олиб боргани, у ерда “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖни уни номига ўтказишгани, сўнг Ё.Турғунов бирга офисига олиб боргани ва шу ерда унга 2.000 АҚШ доллари бериб, қарзларини узиб туришини айтгани, шу билан у яна меҳмонхонага кетгани, эртасига Ё.Турғунов билан “ASIA ALLIANCE BANK” АТБга бориб, МЧЖнинг ҳисоб рақамларини ҳам унинг номига ўтказиб олишгани, сўнг Ё.Турғунов пластик картаси ва клик иловаси ўрнатилган уяли алоқа воситасини олгани, Ё.Турғунов шу кунлар орасида унга яна жами 11.000 АҚШ доллари пул бергани, тоғаси вафот этгани учун жанозага Фарғона вилоятига кетиб, ўз ишлари билан юрганида Ё.Турғунов қўнғироқ қилиб, Тошкент шаҳрига етиб келса, 60 млн сўм пулни ҳисобдан чиқариб олиш кераклигини айтгани, унга кела олмаслигини айтгани, бир неча кун ўтганидан сўнг Ё.Турғунов унга қўнғироқ қилиб чет элга чиқиб кетиши, одамлардан тушириб олган пулларини қайтариб бериб ишларни жойлаштирганидан сўнг уни чақиришини айтгани, ундан нима сабабдан кетиши кераклигини сўраганида у кетавериши ўзи чақиришини айтгани учун, 2022 йил 05 август куни Россия Федерацияси Санк-Петербург шаҳрига кетгани, 2022 йилнинг сентябрь ойи бошларида Ё.Турғуновга телеграмм ижтимоий тармоғи орқали қўнғироқ қилиб ишлар жойидами деб сўраганида у ишлар жойида экани, ўзи ҳам Москва шаҳрида экани, яқин орада кўришишини айтгани бўлса-да, кўришишга келмагани учун 2022 йил октябрь ойининг охирларида Фарғона вилоятига қайтиб келгани, маҳалла профилактика инспектори қидираётганини эшитиб у билан телефон орқали гаплашгани ва уйида эканини айтгани, кейин мазаси бўлмасдан касалхонага тушиб қолгани, 2022 йил 12 декабрь куни “Умра” сафарига кетгани, 2023 йил 05 январь куни Тошкент халқаро аэропортига тушган вақтида Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари уни ушлаб туман ИИО ФМБ Тергов бўлимига топширишгани, “ONYX LAB” МЧЖ ва “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖни Ё.Турғунов пул беришини айтгани учун номига олгани, Ё.Турғунов айтган ҳужжатларни имзолагани учун ундан жами 15.000 АҚШ доллари олгани, ушбу пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатгани, банкдаги ҳисоб рақамдан пул кўчиришни уни номидан Ё.Турғуновнинг ўзи уяли алоқа воситаси орқали бажаргани, у ҳеч ким билан бензин ва дизель ёқилғиси етказиб бериш юзасидан келишмагани ва шартнома тузмагани, МЧЖларга тегишли бўлган ЭРИ калит, муҳр, штамплар, пластик карта ва уяли алоқа воситаси Ё.Турғуновда бўлгани учун барча ишларни унинг ўзи амалга оширганини билдириб кўрсатув берди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭДга қарашли 3-сон ЖИЭК кўмагида видеоконфренцалоқа режими орқали сўралган шу муассасада жазо муддатини ўтаётган гувоҳ М.Ахмедов суд мажлисида Қибрай туманидаги “Трудавой савдо бизнес” МЧЖга қарашли автомашиналарга ёқилғи қўйиш шаҳобчасида иш бошқарувчи ва ҳисобчи бўлиб ишлагани, Ўртачирчиқ туманида “Кучли” номли нефть маҳсулотлари омборидан ёқилғи олиш билан шуғулланиб юрганида Жавохир исмли шахс билан танишгани, 2022 йил июль ойи ўрталарида Жавохир унга Ё.Турғунов исмли таниши билан бирга ишлаётгани, дизель ёқилғиси борлигини айтиб, мазкур маҳсулотни оладиган мижоз топиб берса рози қилишини айтгани, сўнг Ё.Турғунов билан кўриштириб таништиргани, улар билан топган мижозига сотилган ҳар бир литр ёқилғи маҳсулоти учун 500 сўмдан беришига келишгани, шу орада унга шахсини кейин билган Б.Королевский қўнғироқ қилиб, дизель ёқилғи маҳсулотини қанча нархдан сотиши ҳақида сўраганида унга 1 литрини 10.000 сўмдан ошиқроқ нархдан сотилишини айтгани, орадан бир неча кун ўтиб, Б.Королевский, Р.Юнусовни Ё.Турғунов ва “Жавохир” ишлаб келаётган Юнусобод тумани, Қозоғистон кинотеатри яқинида жойлашган офисига яқин жойга олиб келгани, Р.Юнусов билан гаплашганида у дизель ёқилғисини ўзлари сотиб олишини айтгани, ўзаро алоқада бўлиб туришгани, Б.Королевский телеграмм ижтимоий тармоғи орқали МЧЖ реквизитларини ташлаб берганида, Жавохирнинг телеграмм рақамига юборгани, Б.Королевскийнинг уяли рақамини Жавохирга бериб шартнома юзасидан гаплашиб олишини айтгани, шартнома юборилгани сўнг, Р.Юнусов унга қўнғироқ қилиб, шартнома бўйича пул ўтганини айтгани, Жавохирдан сўраганида у 10.000.000 сўм пул тушгани, агар пуллар тўлиқ тушмаса ёқилғи чиқарилмаслигини айтгани, Р.Юнусовга бу ҳақида айтгани, ўз ўрнида Жавохир ҳам Р.Юнусов ёки Б.Королевскийга қўнғироқ қилиб пул тўлиқ тўланмаса ёқилғи маҳсулоти чиқарилмаслигини айтгани, сўнг Б.Королевский унга шартнома бўйича пул ўтказилгунига қадар қолган сумма тенг равишда нақд пулларни бериб туришини таклиф қилганида нақд пул олиб туриш ҳақида шериклари билан гаплашиб кўришишини айтгани, сўнг бу ҳақида Жавохирдан сўрагани, Жавохир Ё.Турғунов билан гаплашиб, нақд пул олиб туришини айтгани, бу ҳақида Р.Юнусов ва Б.Королевскийга айтгани, шунда Б.Королевский унга қўнғироқ қилиб пулни қабул қилиб олишини айтгани, у нақд пуллар тайёрлиги ҳақида Жавохир ва Ё.Турғуновга айтгани, улар унга пулларни олиб келишини айтгани, Б.Королевский билан Юнусобод туманидаги ош марказида кўришишгани, Б.Королевский унга пакетга ўралган ҳолда 64.000 АҚШ долларидан ошиқроқ пулларни бергани, ундан пулларни санаб қабул қилиб олгани, сўнг Б.Королевский уни олдидан кетгани, бироқ орадан ярим соат ўтганидан сўнг Б.Королевскийга қўнғироқ қилиб, М.Улуғбек туманидаги Старт стадиони ёнига чақиргани, у етиб келганидан сўнг унга пулларини олиб кетиши, бунча пулга жавоб берилиши борлигини айтганида, Б.Королевский унга пулларни ўзида сақлаб туриши, шартнома бўйича пуллар ўтганидан сўнг қайтариб олишини айтиб кетгани, сўнг пулларни олиб Ё.Турғунов, Жавоҳир ва Ё.Турғуновнинг олдига офисига боргани ва уларга Б.Королевскийдан олган пулларни тўлиқ бергани, Ё.Турғунов пулларни олиб сейфига солиб қўйгани, шу куни кечки вақтда Р.Юнусов унга қўнғироқ қилиб шартнома бўйича пул ўтганини текшириб кўришини айтгани учун Жавохирга айтгани, у вақт кеч бўлгани, пул тушганини кўриб бера олмаслигини айтгани, Р.Юнусовга ҳам банк ёпилгани пул тушганини кўриб бўлмаслигини айтгани, орадан бир ёки икки кун ўтганидан сўнг, Жавохир Р.Юнусов ва Б.Королевский билан тузилган шартномага кўра дизель ёқилғи маҳсулоти чиқарилганини айтганида, Б.Королевский ва Р.Юнусовга қўнғироқ қилиб айтганида, улар Аброр исмли шахснинг телефон рақамини бериб, ёқилғи юкланган автомашиналарни Аброр айтган манзилга олиб бориш кераклигини айтгани, сўнг Аброр билан қўнғироқлашиб юк автомашиналари қаерга бориши кераклигини сўраганида Аброр унга Р.Юнусов билан гаплашиб олишини айтгани, Б.Королевский унга қўнғироқ қилиб ҳайдовчиларнинг рақамини бериши, ўзлари ҳайдовчига манзилни айтишини айтгани, у ҳайдовчиларнинг рақамини Б.Королевскийга бергани, шартнома бўйича пуллар тўлиқ тушганидан сўнг Б.Королевский унга нақд берилган пулларни қайтариб беришини сўраганида, пулларни Ё.Турғунов ва Жавоҳирга бергани, улардан олиб беришини айтгани, Ё.Турғунов ва Жавохирга қўнғироқ қилиб, нақд кўринишда олинган пулларни қайтариб бериш кераклигини айтгани, улар ҳар хил баҳоналар қилиб юриб, йўқ бўлиб қолгани, орадан бир неча кун ўтганидан сўнг, Департамент ходимлари уни устидан шикоят тушганини айтиб чақиришгани, 2023 йилнинг 09 январь кунидан 10 январь кунига ўтар кечаси соат 2100да М.Улуғбек туманидаги Корзинка савдо мажмуасига савдо қилишга кирган вақтида ИИБ ходимлари келиб ушлаб олишгани, “ONYX LAB” МЧЖ номидан шартнома тузмагани, “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ номидан бир дона, яъни Б.Королевский ва Р.Юнусов билан дизель ёқилғиси етказиб бериш учун шартнома тузишга эришгани, кейинчалик Р.Юнусов ва Б.Королевский Аброр исмли шахсга тегишли бўлган МЧЖ номидан тузилган шартнома асосида тахминан 80.000.000 литр ҳажмдаги дизель ёқилғи маҳсулоти етказиб беришлари лозим бўлгани, шартномага кўра “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ ҳисоб рақамига 900 млн. сўмдан ошиқ бўлган пуллар ўтказиб берилгани, Р.Юнусов ва Б.Королевский билан шу масалада жами уч марта кўришишгани, улар унга ҳар бир килограмм дизель учун 2000 сўмдан фойда бериши керак бўлгани, шу билан ўзига тегишли бўлган 10.000 литр кейин 18540 литер дизель ёқилғиси жами 23 тонна 602 кг умумий нархи 343.009.522 сўмга тенг маҳсулотни Аброр исмли шахсга юборгани, лекин уларга тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бера олмагани, шунингдек ҳақиттан ҳам Ё.Турғунов илтимосига кўра унга тегишли МЧЖлар фоалиятида ишлатилган уяли алоқа рақамлари бўлган сим карталарни Ё.Турғунов берган ўзи танимаган шахсларга тегишли фуқаролик паспортлари нусҳалари орқали, гарчанд асл эгалари бормасаларда Пайнет шахобчасида ишлайдиган таниши орқали олиб берганлигини билдириб кўрсатма берди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭДга қарашли 3-сон ЖИЭК кўмагида видеоконфренцалоқа режими орқали сўралган шу муассасада жазо муддатини ўтаётган гувоҳ Ж.Обидов суд мажлисида, Ё.Турғунов билан 2018 йилда бирга тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш юзасидан танишгани, фойдани ўртада тенг тақсимлашга келишишгани, унинг номига давлат рўйхатидан ўтказиб “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖни ташкил қилиб, профнастил ишлаб чиқариш учун кредит олишгани, “ONYX LAB” МЧЖни Ш.Мавлоновнинг номига сотиб олишгани, Ж.Муталов билан Ё.Турғуновнинг таниши бўлган Нуриддин орқали танишгани, Ж.Муталов М.Ахмедовни олиб келгани, М.Ахмедов Ё.Турғуновга “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖнинг ҳисоб рақамига дизель ёқилғи маҳсулоти учун пул тушириб, пулларни нақдлаштириб олиб, ушбу пулга арзон нархда дизель ёқилғи маҳсулоти олиб чиқиб сотиши ҳақида таклиф бергани, М.Ахмедов “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ ҳисоб рақамига пул туширтириб, пулларни уни ва Турғуновнинг номига очилган пластик картасига ўтказилиб нақдлаштирилгани ва М.Ахмедовга берилгани, ушбу ишлар учун Ё.Турғунов М.Ахмедов билан қандай ҳақ эвазига келишганини манфаатдор бўлмагани учун билмаслиги, Ё.Турғунов билан 2022 йилнинг 30 июль кунигача бирга ишлагани, “ONYX LAB” МЧЖ ва “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ бензин ва дизель ёқилғи маҳсулоти етказиб бериш учун мижозлардан туширилган пуллар Ё.Турғунов ва унинг танишлари томонидан нақдлаштириб берилгани, дизель ва бензин ёқилғи маҳсулотларини етказиб бериши учун мижозларни М.Ахмедов, Ж.Муталов, Тўйтепалик “Нуриддин” ва “Бекзод” исмли шахслар топишгани, 2022 йилнинг июль ойи бошларида Ж.Муталов ва М.Ахмедов тахминан 2 тоннадан 5 тоннагача бўлган дизель ёқилғи маҳсулоти учун пул туширтириб, ушбу пулларни нақдлшатириб олгани ва дизель ёқилғи маҳсулотини етказиб беришгани, кейинчалик улар қандай ишлар олиб борганидан хабари бўлмагани, улар 200.000.000 сўм пулларни туширтириб, пулларни нақдлаштириб олишгани, сўнг Ж.Муталов уни Юнусобод тумани А.Темур кўчаси 99 А-уйдаги офисига М.Ахмедовни чақирганида у келиб нақдлаштирилган пулларни олиб кетгани, орадан бир неча кунлар ўтганидан сўнг, Юнусобод тумани А.Темур кўчаси 99 Ауйдаги офисига унга нотаниш бўлган фуқаролар келиб, М.Ахмедов билан пулларни нақдлаштириб беришга келишгани, лекин у келишувга кўра пулларни етказиб бермаганини айтишгани, Ж.Муталовга М.Ахмедов билан нақд пулларга дизель ёқилғи олиб пул туширган шахсларга етказиб беришини айтгани, аммо сўраб келган одамларга у ҳақида айтмагани, М.Ахмедовни топиб муаммони ҳал қилишини айтганида Ж.Муталов М.Ахмедовни чақиргани, бироқ М.Ахмедов келмагани, шунда сўраб келган фуқароларга М.Ахмедовни Ж.Муталов олиб келганини айтиб улар билан учраштиргани, Ж.Муталов М.Ахмедовни таниши, уни ўзи олиб келгани, М.Ахмедовни топиб бериши, пулларни М.Ахмедовга тўлиқ бериб юборганини айтиб, М.Ахмедовнинг таниши бўлган Боходир исмли шахсни чақиргани, Боходир исмли шахс келиб М.Ахмедовни ўзи топиб беришини айтганидан сўнг улар унинг олдидан кетишгани, шу билан М.Ахмедовни сўраб келган шахслар яна қўнғироқ қилавергани учун у Юнусобод тумани ИИО ФМБга М.Ахмедовнинг ҳаракатлари юзасидан ариза билан мурожаат қилгани, 2022 йилнинг август ойи бошларида М.Ахмедов Ё.Турғунов билан келишиб яна дизель ёқилғи маҳсулоти сотиш учун пул туширтириб олганини эшитгани, бу орада уни Учтепа туманидаги ёқилғи қўйиш шахобчасига чақиришгани, у ерга Ш.Мавлонов билан бирга боргани, бегона шахслар уларга “ONYX LAB” МЧЖ ҳисоб рақамига бензин ёқилғиси етказиб бериши учун пул ўтказишгани, шартнома тузган шахсни топа олмаётганини сўрашганида ушбу ҳолатдан хабари бўлмагани учун уларга бўлиб ўтган ҳолатларни айтгани, Ё.Турғуновнинг номига “ONYX LAB” МЧЖ ва “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖни ўтказиб берса ҳар бир МЧЖ учун 1.300 АҚШ долларидан пул беришини айтгани, унинг таклифига кўра “ONYX LAB” МЧЖ ва “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖни Ё.Турғуновнинг номига ўтказиб бергани, Ё.Турғунов ваъда қилган пуллардан 500 АҚШ доллари бергани, бироқ келишилган 2.300 АҚШ долларини бермагани, дизель ва бензин ёқилғи маҳсулотларини етказиб бериши учун мижозлар томонидан “ONYX LAB” МЧЖ ва “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖлар ҳисоб рақамига тушган пуллардан ва нақдлаштирилган ҳолатда манфаатдор бўлмагани, Ё.Турғуновнинг қарзи кўп бўлгани сабабли тушган пуллар ва нақдлаштириб берилган пулларни ўзининг қарзларига тўлагани, “ONYX LAB” МЧЖ ва “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖни бошқариб келган вақтида бошқа МЧЖларга кредит ҳужжатларини тайёрлаб бериб, қилган ишлари учун улардан 200, 300 АҚШ доллари олиб тирикчилик қилгани, нақдлаштирилган пуллар М.Ахмедовга берилганида у пулларни олиб чиқиб кетгач, Ж.Муталов уни ортидан отасининг соғлиги яхши эмаслиги, шифокорга олиб бориши кераклигини айтиб чиқиб кетиши ҳолатидан шубҳаланиб юргани, 2022 йилнинг август ойи бошларида унга нотаниш бўлган шахсдан қўнғироқ қилиб, “ONYX LAB” МЧЖ ҳисоб рақамига бензин ёқилғиси етказиб бериш учун пул ўтказилганини айтиб Ё.Турғуновни сўрашни бошлашгани, бундан ташқари танишлари Ў.Саидов, “Нурилло”, “Ҳамид” исмли шахслар Ё.Турғуновни сўрашни бошлашгани учун, уларнинг ҳаракатларини тўлиқ эшитганидан сўнг Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига 2022 йил 18 август куни Ё.Турғунов, М.Ахмедов, Ж.Муталов ва улар билан бирга ишлаб келган шахсларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан шикоят аризаси билан мурожаат қилгани, бироқ унга фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши тушунтирилган жавоб хати юборилгани, “ONYX LAB” МЧЖ ва “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ номига ёқилғи мойлаш маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олинмагани учун МЧЖларнинг бу фаолият билан шуғулланиш ваколати бўлмагани, Ё.Турғуновнинг кўрсатмасига асосан “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖни барча келиб чиқиши бўлган қарздорлик ёки бошқа ҳуқуқий оқибатлари билан Ё.Турғуновнинг номига ўтказиб, унга муҳр штамп ЭРИ калитларини топшириб, жамиятнинг ҳисоб рақамидан пул кўчириш учун фойдаланадиган хизмат кўрсатувчи банкнинг “мобиль банкинг” тизимини Ё.Турғуновнинг уяли алоқа воситасига улаб бергани, 2022 йил 25 июль куни ҳудди шундай тартибда “ONYX LAB” МЧЖни Ё.Турғуновнинг таниши З.Дўсматов номига ўтказиб бергани, 2022 йил 28 июль куни Ё.Турғунов “Нуриллох” исмли шахс билан офисига келиб, Ё.Турғуновдан “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ мобиль банкинг тизимини улаб беришин сўрашгани, Ё.Турғунов ундан барча ҳужжатларни тайёрлаб беришини сўрагани, сўнг Ё.Турғунов уни уяли алоқа воситасини олиб кетгани, 2022 йил 28, 29 июль кунлари соат 23 00ларда Ё.Турғунов билан бирга Учтепа туманида жойлашган хонадонлардан бирига боришганида у ерда Ё.Турғунов ва бошқа шахслар бўлгани, Ё.Турғунов 3 ёки 5 минг АҚШ долларини берганида Ё.Турғунов шериги “Нуриллох” билан бўлишиб олишгани, Ё.Турғуновни охирги маротаба 2022 йилнинг 30 ёки 31 июль куни кўришиб гаплашганида у Россия Федерациясига шахсий ишлари билан кетаётганини маълум қилгани, шу билан уни ҳар хил шахслар келиб офисда қидиришни бошлашгани, 2022 йил 01 август куни Ё.Турғунов унга телеграмм ижтимоий тармоғи орқали қўнғироқ қилиб “Нуриллоҳ” билан кўришиб олишинг керак деб айтгани учун, соат 2300ларда Миробод туманида жойлашган собиқ Россия меҳмонхонаси олдидаги кафеда “Нуриллох” билан кўришишгани, шунда у кафе ҳожатхонаси ичида унга Ё.Турғуновнинг омонати деб 34.250 АҚШ доллари ва алоҳида “бу Сизнинг хизматиз учун” деб 100 АҚШ доллари бериб кетгани, сўнг Ё.Турғуновга қўнғироқ қилиб, пулни олганини айтганида, Ё.Турғунов унга мазкур пулларни тақсимлаб у айтган шахслар олиб бориши ҳақида берган кўрсатмасига асосан бўлиб бўлиб Ё.Турғуновнинг айрим танишларига тарқатиб юборгани, шу билан Ё.Турғунов ва уларни жиноий шерикларини бир неча шахслар қидириб офисга келишни бошлашгани, мазкур шахсларга Ё.Турғунов ва унинг шериклари ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтишига қарамасдан мазкур шахслар унга турли таҳдидларни қилишни бошлашгани, шундан сўнг тегишли ариза билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ариза билан мурожаат қилганлигини баён қилиб кўрсатма берди. Жабрланувчи А.Касимов суд мажлисида, “EXCELLENT GAS OIL” МЧЖда экспедитор вазифасида ишлашини, 2022 йил 27 июль куни “Автойўл саноат инвест” МЧЖ директори Рузметов Шамсиддин Матназарович бир таниши унга дизель ёқилғиси сотиб олишни таклиф қилаётганлигини, унга дизель ёқилғисини ўзларидан олишини айтганлигини, ўша танишига гаплашиб кўришини айтганлигини, Ш.Рузметовнинг ўша танишининг исми Юнусов Рашит Расулевич эканлигини айтгани, Ш.Рузметов Р.Юнусов билан дизель ёқилғиси масаласида гаплашиб кўришини, кўришиб соляркасининг нархлари тўғри келса сотиб олишини маслаҳат берганлигини ва Р.Юнусовнинг 90-951-19-71 рақамини берганлигини, Р.Юнусов билан телефонда гаплашиб, у билан Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Ц-1 мавзесидаги, “Бибигон” кафесининг тўғрисидаги “WOK” кафеси жойлашган бинонинг 3-қаватидаги офисида кўришишганликларини, офисда Рашит ака Королевский Борис исмли ишчиси билан кутиб олганлигини, Рашит акага дизель ёқилғиси масаласида келганини айтиб, у ЕВРО маркали дизель ёқилғиси борлигини, ҳар бир тоннасини 14.961.000 сўмдан сотишини айтганлигини, солярка учун 100 % олдиндан тўлов қилса, 24 соат ичида Республика бўйича ҳохлаган ҳудудга етказиб беришини айтганидан кейин Рашит акага “EXCELLENT GAS OIL” МЧЖ реквизитларини бериб, шартнома беришини сўраганлигини, Б.Королоевский “DIDOX” тизими орқали шартнома жўнатганлигини, шартнома суммаси жами 935.980.286,35 сўм этиб белгиланганлигини, шартномага дастлаб 10.000.000 сўм миқдоридаги пулларни, сўнгра эса асосан 200.000.000 сўм пулни шартномада кўрсатилган “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берганлигини, шундан кейин телефон орқали Рашит акага ҳозирча ҳисоб рақамида 200.000.000 сўм пул борлигини, 1-2 кунни ичида ҳисоб рақамида яна пул бўлишини, ўшанда қолганини ҳам тўлаб беришини айтганлигини, Рашит ака рози бўлмаганлигини, унга дизель ёқилғиси жуда кераклигини, бошқа қандай вариантлар борлигини сўраганида у гаров сифатида нақд пул бериб турадиган бўлса қолган пулларни ўтказганидан кейин гаров эвазига берган пулларини қайтариб беришга келишганидан кейин, 2022 йил 28 июль куни Рашит аканинг офисига 66.900 АҚШ доллари олиб бориб, унинг столининг устига қўйганлигини, пулларни Рашит аканинг олдида унинг ишчиси Б.Королевский санаб олганлигини, Рашит ака Б.Королевскийга дизель ёқилғиси учун 66.900 АҚШ доллари олганлиги ҳақида тилхат ёзиб беришини айтганлигини, Б.Королевский “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ номидан гаров сифатида дизель ёқилғиси учун 66.900 АҚШ доллари олганлиги ҳақида тилхат ёзиб берганлигини, шундан сўнг, 2022 йил 29 июль куни Б.Королевский қўнғироқ қилиб, ҳайдовчидан соляркани жўнатаётганлигини айтиб, ҳайдовчининг телефон рақамини берганлигини, Б.Королевский жўнатган ҳайдовчи 27.540 литр дизель ёқилғиси олиб келиб берганлигини, бироқ ушбу солярка учун бирон ҳужжат бермаганлигини, Б.Королевскийдан дизель ёқилғиси учун ҳисоб-фактура сўраганида, у “сиз юкни қабул қилиб олаверинг, қолган юкни берганимиздан кейин ҳаммасига битта қилиб ҳужжат берамиз” деганлигини, шундан кейин ўзи ишлаб келаётган МЧЖ ҳисобчиси орқали “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ ҳисоб рақамига 29.07.2022 йилда 726.000.000 сўм пул ўтказиб беришганликларини, шу билан шартномада кўрсатилган 935.980.286,35 сўм миқдоридаги пулларнинг барчаси пул ўтказиш йўли билан “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлигини, пуллар ўтказиб бўлинганидан сўнг, Рашит акага қолган 726.000.000 сўм пулни ўтказганлигини айтганида, у ўтказган пули уларнинг ҳисоб рақамида кўринмаётганлигини баҳона қилганлигини ва душанба куни келса пул ўтгани кўринса, илгари берган 66.900 АҚШ долларини қайтариб олиб кетишини айтганлигини, шу билан Рашит ака хар хил баҳоналар билан алдаб, келишилган дизель ёқилғи маҳсулотларининг қолганини бермасдан келаётганлигини, “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖнинг бирорта вакилини танимаслигини ва уларнинг биронтаси билан гаплашмаганлигини, ушбу фирма номидан фақат Рашит ака билан гаплашиб, пул олди-берди қилганлигини, “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖдан дизель ёқилғи маҳсулотини етказиб бериши учун тузилган шартномада кўрсатилган пулларни тўлиқ ўтказиб бермаганидан сўнг, Р.Юнусов қолган 726.000.000 сўм миқдоридаги пулларни нақд кўринишда гаров сифатида беришини, пулларни МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берганидан сўнг, ушбу гаров сифатида берилган 66.900 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қайтариб беришини айтганлиги учун берганлигини, “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ билан ўзи ишловчи МЧЖ ўртасида тузилган шартнома Давлат солиқ инспекциясининг “DIDOX” дастури орқали юборилганлигини, ушбу шартномани Р.Юнусов ташлаб берган ва шартнома ҳақидаги маълумотларни айтиб турганлигини, “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖда сотилаётган дизель ёқилғи маҳсулотларини сотишни таклиф қилган шахс Р.Юнусовлигини, МЧЖ директори деб уйлаганлигини, шартномани кўрганида “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ директори Каримов Шерзод Абдулазизович исмли шахс эканлигини билганлигини, Р.Юнусов билан биринчи гаплашганида, у қанча дизель ёқилғи маҳсулоти олишига қараб гаплашиб олишини айтиб ўзининг офисига боришини таклиф қилганлигини, у билан гаплашиш оҳангига кўра уни “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ директори деб уйлаганлигини, унинг ўзи ҳам МЧЖ ўзларига тегишли эканлигини маълум қилиб ўтганлигини, Р.Юнусов билан телеграмм орқали гаплашганида ёзиб олинган аудио ёзувлар мавжудлигини, ушбу овозли ёзувлар ва Р.Юнусовнинг ишчиси Борис томонидан 66.900 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ номидан дизель ёқилғиси етказиб бериши учун тузилган шартноманинг қолдиқ суммаси учун олганлиги ҳақидаги тилхатни терговга тақдим қилганлигини, бугунги кунда Ахмедов Мирагзам Мирвахитовичнинг отаси томонидан 66.900 АҚШ доллари тўлиқ қайтарилганлигини баён қилиб кўрсатув берди. Тарафларнинг роизилиги билан гувоҳ Р.Юнусовнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилганда 2022 йил 26 июль куни таниши Королевский Борис офисига келиб, бир цистерна дизель ёқилғиси борлигини, шуни сотмоқчилигини, кимга солярка кераклигини билиб беришини сўраганлигини, шундан кейин ундан дизель ёқилғиси ҳақиқатдан ҳам борми деб сўраганида у ҳа бор деб жавоб қилганлигини, кейин унга дизель ёқилғиси ҳақиқий эгаси билан учрашитиришни сўраганлигини, орадан таҳминан 1-2 кун ўтгач, Борис уни собиқ Қозоғистон кинотеатрининг олдида Мирагзам исмли йигит билан учраштирганлигини, кейин Мирагзам яхши нархда бир цистерна соляркаси борлиги ҳақида айтиб, салярканинг ҳар бир тоннаси 15.500.000 сўмдан эканлигини айтганлигини, шундан кейин Мирагзам билан ўзаро телефон рақамларини алмашишганликларини, Мирагзам билан ўзаро суҳбат давомида унга тавсия қиладиган мижозларни уялтириб қўйиш керакмаслигини, пулини олгандан кейин дизель ёқилғиси бериш кераклигини айтганлигини, шундан сўнг, таниши “Автойўл саноат инвест” МЧЖ директори Рузметов Шамсиддин Матназаровичга телефон қилиб, “бир вагон солярка бор экан, сенга керакми” деб сўраганлигини, Шамсиддин “бунча солярка керак эмас, танишларимга айтиб кўраман, керак бўлса телефон қилишади” деганлигини, орадан вақт ўтгач, унинг 90-951-19-71 рақамига 98-364-46-56 рақамидан бир йигит телефон қилиб, ўзини Аброр деб таништириб, солярка сотиб олмоқчилигини айтганлигини, Аброр ҳозирда ҳисоб рақамида 200.000.000 сўм пули борлигини, қолганини бир-икки кун ичида ўтказиб беришини айтганида унга телеграмм орқали “Пул ўтгач 24 соат таш.обл. любой точка.15.500.000 минус акциз. Икта мошинада. 62,558 тн.” деб ёзганлигини, шундан кейин офисини манзилини тушунтириб, офисга келишини, ўша ерда гаплашиши ҳақида айтганлигини, 2022 йил 28 июль куни Аброр Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Ц-1 мавзесидаги “WOK” кафеси жойлашган бинонинг 3-қаватидаги офисига келганлигини, уни шу ерда кутиб олганидан кейин, телефон орқали Б.Королевскини офисга чақирганлигини, Борис келгач, Аброрга соляркани ҳар бир килосини акциз солиғи билан 15.500 сўмдан сотишини айтганлигини, шу ерда 62,56 тонна дизель ёқилғисини 936.000.000 сўмга сотишга келишилганлигини, Борис Мирагзамдан Аброрга “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ номидан шартнома олиб, бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб берганлигини, Аброр шартномага асосан 200.000.000 сўм пулларни “EXCELLENT GAS OIL” МЧЖ ҳисоб рақамидан “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ ҳисоб рақамига дизель ёқилғиси учун ўтказганлигини, Аброр келишувга биноан 66.900 АҚШ доллари миқдордаги нақд пулни қолган 736.000.000 сўм пулларни банк орқали “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказгунга қадар гаров сифатида бериб туриши кераклигини Б.Королевский айтганлигини, шундан кейин Аброр офисидан чиқиб, орадан бироз вақт ўтгач, 66.900 АҚШ доллари олиб келганлигини, Борисга Абрордан пулларни санаб олишини ва пулларни олганлиги ҳақида тилхат ёзиб беришини айтганлигини, Борис Абрордан 66.900 АҚШ долларини санаб олиб, унга қуйидаги мазмунда: “Ман Королевский Борис, “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ корхонаси номидан шартнома асосида қолдиқ сумма 66.900$ олдим. Шартномадги қолдиқ сумма тушиши билан корхона хисобига ушбу залог сумма қайтарилади.” деган мазмунда тилха ёзиб берганлигини, шундан сўнг, Борис ушбу 66.900 АҚШ долларини ўзи билан олиб, офисидан чиқиб кетганлигини, 2022 йил 29 июль куни Аброр қўнғироқ қилиб, шартнома бўйича қолган 736.000.000 сўмни “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖга ўтказганлигини айтганида унга унга “Борис билан гаплашгин, мен у фирмани билмайман” деб тушунтирганлигини, Борис телефон қилиб, “Агзам айтди, Аброр ўтказган пул ҳали буларда пул кўринмабди, душанба куни кўринаркан” деган мазмунда тушунтирганидан кейин Аброрга телефон қилиб, “ўтказган пулинг кўринмабди, душанба куни кўринаркан” деб айтганлигини, 2022 йил 1 август, яъни душанба куни Борис Аброрнинг пули ўтганлиги ҳақида айтганлигини, шундан кейин унга омонатини, яъни 66.900 АҚШ долларини қайтариб беришини айтганлида Борис Аброрга келишилган солярканинг бир қисмини берганлигини, қолганини ҳам тез орада етказишини айтганлигини, шу билан Мирагам ва Борис Абрордан гаров сифатида олган 66.900 АҚШ долларини ҳам, соляркани ҳам бермаганлигини эшитганлигини, бу ҳақида унга Аброр айтиб, тинимсиз телефон орқали солярка ва пулни беришини сўрайверганлигини, Мирагзам ва Борисга телефон қилиб, Аброрни соляркаси ва пулини беришини айтганлигини, Мирагзам ва Борис иккиси хар хил бахоналар билан Аброрга соляркаси ва 66.900 АҚШ долларини бермасдан келганликларини, 2022 йил таҳминан 8-9 август кунлари Мирзо Улуғбек тумани 3-сонли тергов бўлинмасига Б.Королевский ва Мирагзамларнинг ушбу хатти-ҳаракатлари устидан ариза билан мурожаат қилганлигини, А.Касимовнинг тушунтириш хатига илова қилган “Сиз билан телеграмм ёзишмаларингизда, сиз томонингиздан “Шамситдинга лабз килиб шу нархда “бир вагон ушлаб турудим. Эртага кўришим керак, агар ким толамаган бўлса, силага ураман.” деб ёзилган ҳолат бўйича А.Касимов билан ўзаро мулоқотлари жараёнида, “EXCELLENT GAS OIL” МЧЖга сотилган 62,56 тонна дизел ёқилғиси Королоевский Борис ёки Ахмедов Мирагзам Мирвахитовичларга тегишли эканлигини, ушбу ёқилғи ўзиники эмаслигини айтмаганлигини, буни айтиши бирор бир аҳамиятга эга деб ҳисобламаганлигини, бу ҳақда Б.Королевский Аброрни ишонтирганлигини, қолдиқ сумма “EXCELLENT GAS OIL” МЧЖ ҳисоб рақамидан тушгандан кейин, гаров сифатида олинган 66.900 АҚШ доллари ва шартномада кўрсатилган соляркани Аброрга беришини Б.Королевский Аброрга айтганлигини, ушбу олди-сотдидан ўзи манфаатдор эмаслигини, Б.Королевский солярка бор, илтимос билиб беринг ким оларкан деганлиги учун унга ахборот тариқасида айтганлигини, Б.Королевский ушбу соляркасини сотишда ёрдам сўраганлигини, шунинг учун ушбу олди-сотдига аралашганманлигини, “ONYX LAB” МЧЖ ва “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ рахбарларини танимаслигини, Уларни умуман кўрмаганлигини, банкда ишловчи таниши Алишер орқали умумий таниши Абдувалига илтимос қилганлигини, бошқа шахсларни танимаслигини, “EXCELLENT GAS OIL” МЧЖдан “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ ҳисоб рақамига дизель ёқилғиси етказиб бериш мазмунида ўтказилган 726.000.000 сўм пуллар учун “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖдан “EXCELLENT GAS OIL” МЧЖга малум бир миқдорда дизель ёқилғиси етказиб берилганлигини эшитганлигини, лекин қанча миқдорда етказиб берилганлигини билмаслигини, Турғунов Ёрқинжон Равшанович ва Каримов Шерзод Абдулазизовичларни умуман кўрмаганлигини ва танимаслигини, бироқ Ахмедов Мирагзам Мирвахитовични Борис таништирганлигини баён қилиб кўрсатма берган. Тарафларнинг розилиги билан гувоҳ Б.Королевскининг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилганда 2022 йил 20 май куни “FAST TENCE”МЧЖ ташкил қилиб, автомобиллар эҳтиёт қисмлари улгуржи савдоси билан шўғулланиб келаётганлигини, муқаддам автомобиллар эҳтиёт қисмлари савдоси билан, логистика билан шўғулланганлигини, 2022 йилнинг баҳор ойларида Саид исмли шахс билан танишганлигини, Саид М.Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли метро бекати яқинидаги хўжалик моллари савдо дуконида сотувчи бўлиб ишлашини, 2022 йилнинг тахминан июль ойи ўрталарида Саид Мирагзам исмли шахс билан таништиришини, у чет элдан ҳар хил турдаги автомашиналар ёқилғи маҳсулотларини олиб келиш билан шуғулланишини айтганидан кейин Саид орқали Ахмедов Мирагзам Мирвахитович билан танишиб олганлигини, убилан гаплашганида, дизель ёқилғиси, бензин ёқилғисини сотиб олувчи шахсларни топишини, “агар дизель ёқилғиси, бензин ёқилғисини сотиб олувчи шахсларни топса унга ҳам фойдаси берилишини айтганлигини, лекин нима бўлиши ҳақида аниқ айтмаганлигини, 2022 йил 23 июль куни Ахмедов Мирагзам Мирвахитович қўнғироқ қилиб, соляркаси боригини, шуни сотишда ёрдам беришини сўраб, эвазига бирор бир нима беришини айтганлигини, бироқ қанча беришини ёки нима беришини айтмаганлигини, шундан кейин таниши бўлган ва анча йиллар “Ўзавтойўлқурилиш”да ишлаган Юнусов Рашит акага қўнғироқ қилиб, унинг Мирзо Улуғбек тумани Ц-1 мавзесидаги “WOK” кафеси жойлашган бинонинг 3қаватидаги офисида кўришишганликларини, Рашит акага Агзам деган кишида яхши нархда солярка борлигини, 1 тоннасини 15.500.000 сўмга беришини айтганида Рашит ака нархи яхши экан деганлигини, чунки ўша пайтлари 1 литр дизель ёқилғисининг биржадаги нархи 16.000 сўмдан кам эмаслигини, Рашид ака Мирагзам ишончли одамми деб сўраганлигини, орадан таҳминан 1-2 кун ўтгач, Рашит акани собиқ Қозоғистон кинотеатрининг олдида Мирагзам билан учраштирганлигини, Улар ўзаро танишиб, солярканинг нархларини, юклаб жўнатиш муддатлари ҳақида гаплашишиб, Рашит ака Мирагзамга “сенга ёрдам беришга ҳаракат қиламиз” деб ўзаро телефон рақамларини алмашишанликларини, 2022 йил 29 июль куни Рашит ака таҳминан тушлик вақтида ўзининг офисига чақирганлигини, у ерга борганида Касимов Аброрни кўрганлигини, уни олдиндан билмаслигини, биринчи маротаба кўриб турганлигини, у ерда Рашит ака, Аброр ва ўзи ўзаро дизель ёқилғисининг нархини гаплашганликларини, Аброрни Мирагзам билан телефонда гаплаштирганлигини, шундан кейин Мирагзам “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ номидан Аброрнинг “EXCELLENT GAS OIL” МЧЖга шартномани юборганлигини, шартномага асосан Аброр 200.000.000 сўм пулни “EXCELLENT GAS OIL” МЧЖ ҳисоб рақамидан “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берганлигини, Аброр шартнома бўйича яна тўланадиган тахминан 720.000.000 сўм пуллар “EXCELLENT GAS OIL” МЧЖ ҳисоб рақамида йўқ эканлигини, кейинги ҳафта сешанба куни пул бўлишини, шунда ўтказиб беришини айтганлигини, шунда Мирагзам пулларни тўлиқ ўтказиб бермаса, ёқилғи маҳсулотларини чиқариб бермаслигини айтганлигини, бу орада Аброр соляркани сотиб олишга жуда ишқибоз бўлиб, 66.900 АҚШ долларини шартнома суммасининг қолган қисмини ўтказиб бергунга қадар гаров сифатида бериб тураман деб, Рашит акага нақд пулга ишламайлик дейишига қарамасдан Рашид ака Мирагзамга қўнғироқ қилиб, гаров сифатида нақд пулларни олиб туриш ҳақида сўраганлигини, Мирагзам унга дастлаб норозилик билдириб, пулларни ўтказгунига қадар гаров сифатида олиб туришини айтиб рози бўлганлигини, хуллас Абрордан гаров суммани олишга рози бўлишганликларини, кейин Аброр автомашинасидан 66.900 АҚШ долларини олиб чиқиб, Рашид ака ва унинг ишчиси ҳамда Аброрнинг ўзи биргаликда санаб, 66.900 АҚШ доллари эканлигини, Аброр пулларни Рашит акага берганлигини, шундан кейин ўзи Рашит акадан пулларни олиб, Аброрга Рашит аканинг кўрсатмасига асосан тилхат ёзиб берганлигини, кейин офисдан чиқиб, Тошкент телеминораси олдидаги “Бешқозон” ош марказига бориб, у ерга Мирагзамга пулларни бериб, тилхат ёзиб беришини сўраганида у тилхат ёзиб бермаслигини айтганлигини, шундан кейин унинг ўзининг мошинасида пулларни санабь олаётганлигини ва ўртада бўлиб ўтган суҳбатни овозли ёзув шаклида ёзиб олганлигини, шундан кейин Мирагзам Рашит акага телефон қилиб, 66.900 АҚШ долларини олганлигини айтиб, тасдиқлаганлигини, Мирагзам пулларни олган кунининг эртаси куни, биттасига 10.000 литр ва иккинчисига 18.540 литр, жами 28.540 литр дизель ёқилғиси ортилган 2 та бензовоз автомашинасида Аброр айтган манзилга солярка олиб бориб берилганлигини, шундан сўнг Мирагзам шартнома бўйича қолган соляркаларни Аброрга бермаганлигини, Аброр 3-4 маротаба соляркани сўраб телефон қилганлигини, унга соляркани Мирагзамдан олиб беришга ҳаракат қилаётганлигини, Мирагзамдан соляркани етказиб беришини сўраганида ҳар хил баҳоналар билан соляркаларни бермасдан келаётганлигини, солярка учун гаров сифатида олган пулларни ҳам қайтармаганлигини, кейин 2022 йил 10 август куни Мирзо Улуғбек тумани ИИББ 3-сонли тергов бўлимига Мирагзамнинг хатти-ҳаракатлари устидан ариза билан мурожаат қилганлигини, “ONYX LAB” МЧЖ ва “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ рахбарларини танимаслигини, уларни умуман кўрмаганлигини, Мирагзам “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ “Дилшод” аканинг фирмаси деб айтган эканлигини, “EXCELLENT GAS OIL” МЧЖдан “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖ ҳисоб рақамига дизель ёқилғиси етказиб бериш мазмунида ўтказилган 926.000.000 сўм пуллар учун “TRUST ELITE BIZNES” МЧЖдан “EXCELLENT GAS OIL” МЧЖга биттасига 10.000 литр ва иккинчисига 18.540 литр, жами 28.540 литр дизель ёқилғиси ортилган 2 та бензовозда автомашинасида Аброр айтган манзилга солярка олиб бориб берилганлигини, Турғунов Ёрқинжон Равшанович ва Каримов Шерзод Абдулазизовичларни умуман танимаслигини, бироқ Ахмедов Мирагзам Мирвахитовични умумий таниши Саид орқали таниганигини, Мирагзам салярка олди-бердисида қатнашгани учун қанча пул бериши ҳақида айтмаганлигини, бироқ ёқилғи маҳсулотлари сотилган тақдирда ушбу ишлар учун рози қилишини айтганлигини билдириб кўрсатув берган. Суд, судланувчилар Ё.Турғуновнинг жиноят содир этишдаги айби, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, юзлаштириш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар, ашёвий далиллар, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисдаги қарорлар ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд тергов органи томонидан судланувчи Ё.Турғуновнинг жиноий шериклари Ж.Обидов, Ш.Каримов, М.Ахмедов, Ж.Муталов ва дастлабки терговда аниқлаш имкони бўлмаган бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, такроран, фирибгарлик, яъни И.Шадмановни алдаш ва ишончи суиистеъмол қилиш йўли билан “PGS Rohat” МЧЖнинг 13.800.000 сўм маблағларини талон-торож қилганда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан; - Ё.Турғуновнинг жиноий шериклари Ж.Обидов, Ш.Каримов, М.Ахмедов, Ж.Муталов ва дастлабки терговда аниқлаш имкони бўлмаган бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, такроран, фирибгарлик, яъни Б.Хажиевни алдаш ва ишончи суиистеъмол қилиш йўли билан “Marjon hamkor madad” МЧЖнинг 63.973.000 сўм маблағларини талон-торож қилганда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан; - такроран, фирибгарлик, яъни Б.Мадиримовни алдаш ва ишончи суиистеъмол қилиш йўли билан “Jahon turon oil” МЧЖнинг жуда кўп миқдордаги 304.296.000 сўм маблағларини талон-торож қилганда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан; - такроран, фирибгарлик, яъни А.Касимовни алдаш ва ишончи суиистеъмол қилиш йўли билан “Excellent gas oil” МЧЖнинг жами жуда кўп миқдордаги 1.668.026.846,35 сўм маблағларини талон-торож қилганда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан; - “BUXARA GAZ INVEST” ХКга АГТШ орқали суюлтирилган углеводород газини сотиш ҳуқуқини берувчи АА №0145 серия рақамли лицензиясини “ONYX LAB” МЧЖга берилганлиги каби сохталаштиришда ифодаланган ҳаракатлари бир гуруҳ ҳолда, муайян ҳуқуқ берадиган ёки мажбуриятдан озод қиладиган ҳужжатларни сохталаштириш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, Ё.Турғуновнинг “BUXARA GAZ INVEST” ХКга АГТШ орқали суюлтирилган углеводород газини сотиш ҳуқуқини берувчи АА №0145 серия рақамли лицензиясини “ONYX LAB” МЧЖга берилганлиги каби сохталаштириш эпизоди бўйича ҳаракатлари такроран ёки хавфли рецидивист томонидан муайян ҳуқуқ берадиган ёки мажбуриятдан озод қиладиган ҳужжатларни сохталаштириш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ё.Турғунов ушбу эпизод бўйича жиноят содир этишдан олдин муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этмаганлиги ва бундай айблов эълон қилинмаганлиги сабабли такроран жиноят содир этиш аломатлари мавжуд эмаслиги, шунингдек, Ё.Турғунов муқаддам Ё.Турғунов Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси билан судланганлиги юзасидан судланганлик ҳолати тугалланганлиги сабабли хавфли рецидив жиноят аломатлари мавжуд эмаслигини инобатга олиб, суд Ё.Турғуновнинг айбидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси 2-қисмининг “а” бандини чиқаришни лозим топади. Шу билан бирга, суд судланувчи Ё.Турғунов ҳамда унинг жиноий шерикларига “Amir hoji ota” МЧЖ томонидан ўтказиб берилган 154.910.000 сўм маблағларнинг 134.910.000 сўм қисмини қайтариб, қолган 20.000.000 сўм маблағини фирибгарлик йўли билан эгаллаш эпизоди юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан эълон қилинган айбловни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди диспозициясида, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулки ёки мулкига бўлган ҳуқуқини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. ЖКнинг 8-бўлимида келтирилган тушунтиришларга мувофиқ, жуда кўп миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан ортиғини ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ-108сонли Фармони билан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида базавий ҳисоблаш миқдори 375.000 сўмни ташкил қилади. Бундан келиб чиқиб, жуда кўп миқдор сифатида 187.500.000 сўмдан ортиқ миқдор баҳоланиши мумкин. Аниқланган ҳолатларга кўра, юқоридаги жиноят эпизоди юзасидан ўтказиб берилган 154.910.000 сўм маблағларнинг 134.910.000 сўм қисми жамият ҳисобрақамига қайтарилган ва фактик жиҳатдан фирибгарлик йўли билан эгалланган маблағлар 20.000.000 сўмни ташкил қилади. 20.000.000 эса, жуда кўп миқдорни ташкил қилмайди. Бундай ҳолатларда, суд судланувчи Ё.Турғуновнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” бандидан, фирибгарлик, яъни бир гуруҳ ҳолда ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “б” бандига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, суд судланувчи Ё.Турғунов ҳамда унинг жиноий шерикларига “Metan gaz istiqbol” МЧЖнинг 60.000.000 сўм маблағини фирибгарлик йўли билан эгаллаш эпизоди юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан эълон қилинган айбловни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Юқорида қайд қилинганидек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сонли Фармони билан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида базавий ҳисоблаш миқдори 375.000 сўмни ташкил қилади. Аниқланган ҳолатларга кўра, Ё.Турғуновнинг жиноий шериклари билан “Metan gaz istiqbol” МЧЖнинг 60.000.000 сўм маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киригани, 60.000.000 сўм эса, жуда кўп миқдорни ташкил қилмайди. Бундай ҳолатларда, суд судланувчи Ё.Турғуновнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” бандидан, фирибгарлик, такроран ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ҳудди шунингдек, суд судланувчи Ё.Турғунов ҳамда унинг жиноий шерикларига “HAMROQUL-BOBO” МЧЖ таъсисчиси Ф.Ахмедовнинг ишончига кириб, унга АИ-80 русумли ҳар бир литри 7.300 сўмдан жами 38.210 литр ҳажмдаги бензин ёқилғи маҳсулотини 278.933.000 сўмга етказиб беришига ваъда қилиб, “ONYX LAB” МЧЖ номидан “DIDOX” сайти орқали 11-сонли шартнома юбориб, шартномага асосан “ONYX LAB” МЧЖ ҳисоб рақамига 97.000.000 сўм пулларни ўтказиб олиб, шартномада кўрсатилган қолган пуллар “ONYX LAB” МЧЖ ҳисоб рақамига тушгунига қадар гаров сифатида 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулларни қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармай Ф.Ахмедовнинг 97.000.000 сўм ҳамда 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан тарож-торож қилиш эпизоди юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан эълон қилинган айбловни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Юқорида қайд қилинганидек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сонли Фармони билан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида базавий ҳисоблаш миқдори 375.000 сўмни ташкил қилиб, жуда кўп миқдор сифатида 187.500.000 сўмдан ортиқ миқдор баҳоланиши мумкин. Аниқланган ҳолатларга кўра, Ё.Турғуновнинг жиноий шериклари билан Ф.Ахмедовнинг 97.000.000 сўм ҳамда 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани, 97.000.000 сўм ҳамда 5.000 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 60.375.000 (Марказий банкнинг 2023 йил 11 августдаги маълумотига кўра 1 АҚШ доллари 12.075,03 сўмни ташкил қилади, 5.000*12.075,03=60 375 000) сўм миқдоридаги пуллар эса, жуда кўп миқдорни (97.000.000+60.375.000=157.375.000 сўм) ташкил қилмайди. Бундай ҳолатларда, суд судланувчи Ё.Турғуновнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” бандидан, фирибгарлик, такроран ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, суд, тергов органи томонидан судланувчи Ё.Турғунов ўзининг жиноий шериклари билан “Ўздавнефтгазинспекция” томонидан “BUXARA GAZ INVEST” ХКга АГТШ орқали суюлтирилган углеводород газини сотиш ҳуқуқини берувчи АА №0145 серия рақамли лицензиясини “ONYX LAB” МЧЖга берилганлиги каби ўзгартирган ҳолда соҳталаштирилган лицензияни телеграмм ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб, у орқали мижозлардан “ONYX LAB” МЧЖ ҳисоб рақамига бензин ёқилғи маҳсулоти етказиб бериш юзасидан шартнома тузишда ифодаланган ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси 228-моддаси 3-қисми билан эълон қилинган айбловни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумини 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 21-бандида судларга тушунтирилсинки, қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик, башарти ҳужжат айбдор томонидан тайёрланган ёки сохталаштирилган бўлса, жиноятлар мажмуи тарзида ЖКнинг 168-моддаси ва 228-моддаси биринчи ёки иккинчи қисмлари билан квалификация қилиниши; шахс фирибгарлик мақсадида ўзи томонидан тайёрланган қалбаки ҳужжатдан фойдаланган, бироқ унга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра ўзганинг мулкини ололмай ёки мулкка нисбатан ҳуқуққа эга бўлолмай қолган ҳолларда қилмиш жиноятлар мажмуи тарзида ЖКнинг 25-моддаси иккинчи қисми, ЖКнинг 168-моддаси ва 228-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозимлиги; бошқа шахс томонидан тайёрланган қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир этган шахснинг ҳаракатлари ЖКнинг 168-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилинади ва ЖКнинг 228-моддаси учинчи қисми билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмаслиги, чунки бундай ҳолда ҳужжат айбдор томонидан ўз мақсадига эришиш учун алдаш воситаси сифатида фойдаланилган бўлиши тўғрисида тушунтиришлар берилган. Дастлабки тергов даврида тўпланган ва судда текшириш йўли билан аниқланган далилларга кўра Ё.Турғунов томонидан қалбаки ҳужжатдан восита сифатида фойдаланган ҳолда ўзганинг мулки фирибгарлик йўли билан қўлга киритилганлиги, яъни мазкур ҳужжат жабрланувчиларнинг ишончига кириш учун хизмат қилган бўлиб, ушбу ҳаракат фирибгарлик содир қилишнинг усули эканлиги аниқланди. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд судланувчи Ё.Турғуновнинг айбловидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддасининг 3-қисми ортиқча эълон қилинган сифатида чиқаришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси ЖК 33-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда, жиноятлар мажмуи бўйича судланувчи Ё.Турғуновга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 228-моддаси 2қисмининг “б” банди билан жавобгарликка тортишни лозим деб топади. Суд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 07-сонли Қарорининг 26-бандида “Судланувчи томонидан содир этилган бир жиноят, жиноят қонунининг бир неча моддалари билан хато тавсифланганда ёки бир неча содир этилган жиноятларини жиноят қонунининг оғирроқ жазони тақозо қилувчи биргина моддаси билан тавсифлаш ўрнига асоссиз равишда жиноят қонуни бир моддасининг бир неча қисмлари билан тавсифланганда, суд ҳукмнинг тавсиф қисмида судланувчига хато қўйилган ЖКнинг моддаси (моддаси қисми ёки банди)ни чиқариб ташлаш тўғрисида ҳам тегишли асослар келтирган ҳолда кўрсатиб ўтиши етарли” деб қайд этилганлигини ҳисобга олиб, айбловдан чиқарилган моддани ҳукмнинг қарор қисмида кўрсатмасликни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламаслиги, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги, жазолашдан кўзланган мақсадга Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаларида назарда тутилган енгилроқ чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкинли кўрсатилган. ЖКнинг 8-моддаси жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумини 2006 йил 3 февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти ҳақида”ги Қарори 3-бандига мувофиқ, Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг характери ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги деган талабидан келиб чиқиб суд, - судланувчи Ё.Турғуновга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг муқаддам судланганлигини, жиноятни ғаразли ва паст мақсадларда содир қилганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, уни оилавий ва моддий аҳволи, соғлигини яхши эмаслиги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, у айбли деб топилаётган моддалар санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашликни, ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашликни, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 14.02.2025 йилдаги ҳукми билан тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни, ЖКнинг 50-моддаси 7-қисми “б” банди тартибида жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттиришни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 58-банди 3хатбошисидаги “ЖК 59-моддасининг 8-қисмига мувофиқ, жиноятлар мажмуи билан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосининг ўташ муддатининг бошланиши биринчи ҳукмга кўра қамоққа олинган кундан, ЖК 60-моддаси қоидаларига мувофиқ бир неча ҳукм юзасидан тайинланган узил-кесил жазо муддати эса охирги ҳукм бўйича қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланади.” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришига риоя қилган ҳолда судланувчига нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ муддатини жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2025 йил 14 февралдаги ҳукмида кўрсатилган санадан ҳисоблашни лозим топади. Суд жиноят натижасида етказилган зарарларни ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ё.Турғунов, Ш.Каримов, М.Ахмедов ҳамда Ж.Обидовлар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, “HAMROQULBOBO” МЧЖ таъсисчиси Ф.Ахмедовнинг ишончига кириб, унга АИ-80 русумли ҳар бир литри 7.300 сўмдан жами 38.210 литр ҳажмдаги бензин ёқилғи маҳсулотини 278.933.000 сўмга етказиб беришига ваъда қилиб, “ONYX LAB” МЧЖ номидан “DIDOX” сайти орқали 11-сонли шартнома юбориб, шартномага асосан “ONYX LAB” МЧЖ ҳисоб рақамига 97.000.000 сўм пулларни ўтказиб олиб, шартномада кўрсатилган қолган пуллар “ONYX LAB” МЧЖ ҳисоб рақамига тушгунига қадар гаров сифатида 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулларни қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармай “HAMROQULBOBO” МЧЖнинг 97.000.000 сўм ҳамда Ф.Ахмедовнинг 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан тарож-торож қилишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 26-сонли қарорининг 10-банди иккинчи хатбошисида “Жиноят натижасида етказилган моддий зарарни ундириш масаласини ҳал этишда мол-мулкнинг ҳукм чиқарилган кундаги қийматидан келиб чиқиш лозим. Бунда валюта қимматликлари қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳукм чиқарилган кунда белгиланган курс бўйича аниқланади.” деб тушунтириш берилган бўлса-да, 5.000 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қийматини ҳисоблашда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 11 августдаги ҳукми бўйича ушбу пул маблағининг сўмга нисбатан ҳисобланган (5.000*12.075,03=60.375.000) қийматини ҳисобга олишни лозим топади. Чунки, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 11 августдаги ҳукмида судланувчилар Каримов Шерзод Абдулазизович, Ахмедов Мирагзам Мирвахитович ҳамда Обидов Жаҳонгир Орифжон ўғлилар (мазкур шахслар судланувчи Турғунов Ёрқинжон Равшановичнинг жиноий шериклари ҳисобланиб, судланувчи Ё.Турғунов терговдан яширинганлиги сабабли айнан шу жиноят иши доирасида унга нисбатан қидирув эълон қилиниб, иш алоҳида жиноят иши юритишга ажратилган) айнан шу эпизод бўйича айбли деб топилиб, суднинг ҳукмида 5.000 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати (5.000*12.075,03) 60.375.000 сўм қилиб ҳисобланган. Суд иш бўйича етказилган зарарларни ундириш масаласини муҳокама қилиб, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ё.Турғунов ҳамда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 11 августдаги ҳукмига кўра судланган М.Ахмедов ва Ж.Обидовдан солидар тартибда “Amir Hoji Ota” МЧЖ фойдасига 20.000.000 сўм ундиришни; ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ё.Турғунов ҳамда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 11 августдаги ҳукмига кўра судланган М.Ахмедов, Ш.Каримов ва Ж.Обидовдан солидар тартибда “Metan Gaz Istiqbol” МЧЖ фойдасига 60.000.000 сўм, жабрланувчи Ф.Ахмедов фойдасига (5.000*12.075) 60.375.000 сўм “Hamroqul Bobo” МЧЖ фойдасига 97.000.000 сўм, “Psg Rohat” МЧЖ фойдасига 13.800.000 сўм, “Marjon Hamkor Madad” МЧЖ фойдасига 63.973.000 сўм, “Jahon Turon Oil” МЧЖ фойдасига 304.296.000 сўм, “Excellent Gas Oil” МЧЖ фойдасига 735.980.286,35 сўм моддий зарарларни ундиришни; манфаатдор тарафларга юқорида қайд этилган жиноятлар оқибатида етказилган моддий (бой берилган фойда ва ҳ.к.) ва маънавий зарарлари ундириш масаласида фуқаролик судлови тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473моддаларига амал қилиб суд, Қ И Л А Д И: Турғунов Ёрқинжон Равшанович (TURG’UNOV YORQINJON RAVSHANOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ҳамда 228-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга: Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Ё.Турғуновга узил-кесил ўташ учун 8 (саккиз) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси 8-қисми тартибида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2025 йил 14 февралдаги ҳукми билан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини мазкур тайинланган жазога қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 8 (саккиз) йил 7 (етти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 02 июнь кунидан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ё.Турғунов ҳамда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 11 августдаги ҳукмига кўра судланган М.Ахмедов ва Ж.Обидовдан солидар тартибда “Amir Hoji Ota” МЧЖ фойдасига 20.000.000 сўм; ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ё.Турғунов ҳамда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 11 августдаги ҳукмига кўра судланган М.Ахмедов, Ш.Каримов ва Ж.Обидовдан солидар тартибда “Metan Gaz Istiqbol” МЧЖ фойдасига 60.000.000 сўм, жабрланувчи Ф.Ахмедов фойдасига (5.000*12.075) 60.375.000 сўм “Hamroqul Bobo” МЧЖ фойдасига 97.000.000 сўм, “Psg Rohat” МЧЖ фойдасига 13.800.000 сўм, “Marjon Hamkor Madad” МЧЖ фойдасига 63.973.000 сўм, “Jahon Turon Oil” МЧЖ фойдасига 304.296.000 сўм, “Excellent Gas Oil” МЧЖ фойдасига 735.980.286,35 сўм моддий зарарлар ундирилсин. Манфаатдор тарафларга юқорида қайд этилган жиноятлар оқибатида етказилган моддий (бой берилган фойда ва ҳ.к.) ва маънавий зарарлари ундириш масаласида фуқаролик судлови тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, маҳкумлар ва жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясига берилиши мумкинлиги, белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган шикоят ёки протест оқибатсиз қолдирилиши тушунтирилсин. Раислик қилувчи: (имзо) С.Мамадиев Аслига Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович