Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2202/1398 Дата решения 25.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кургантепинский межрайонный экономический суд Судья Жураев Иброхим Холмаматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзсаноат қурилишбанк Ответчик / Подсудимый XON ZAR-ZAMIN масъулияти чекланган жамияти
Source ID 938977 Claim ID 2899765 PDF Hash d98d285beaa05ece... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
арлик кодекснинг 744-моддаси арлик кодекс 744 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
онунинг 17-моддаси онунинг 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI КУРГАНТЕПИНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а 170700,Kurgontepa, Mustaqillik street 50-а Тel: 0-(374)723-16-20 Веб-сайт:www.oliy sud.uz эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 25 октябрь 4-1705-2202/1398-сонли иш Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев раислигида, судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар- “Ддддд” АТБ манфаатида жавобгар “ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 7274,71 евро миқдоридаги кредит фоизини ундириш, ундирувни гаровда бўлган кредит ҳисобига сотиб олинган дробилный комплекс ва бетон завод ускуналарига ҳамда “колесный подгрузчик”га қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Дждждждж, “УУЧУЧУЧУЧ” масъулияти чекланган жамиятини жалб қилган ҳолда ишни банк вакили – У.Тухтаева (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Б.Мўминов(шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида) иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси “Ддддд” АТБ манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 7274,71 евро миқдоридаги кредит фоизини ундириш, ундирувни гаровда бўлган кредит ҳисобига сотиб олинган дробилный комплекс ва бетон завод ускуналарига ҳамда “колесный подгрузчик”га қаратишни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Дждждждж, “УУЧУЧУЧУЧ” масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган. Суд муҳокамаси даврида даъвогар даъво талабини ўзгартириб, жавобгар “Хон зар замин” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 7274,71 евро миқдоридаги кредит фоизини ундириш, ундирувни гаровда бўлган кредит ҳисобига сотиб олинган дробилный комплекс ва бетон завод ускуналарига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллаб - қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар раҳбари даъвони тан олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Дждждждж суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Бугунги суд мажлисида “УУЧУЧУЧУЧ” масъулияти чекланган жамияти вакили иштирок этмади, бироқ олдинги суд мажлисида иштирок этиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосан учинчи шахслар иштироксиз ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг ва жавобгар раҳбарининг кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳолатидан аниқланишича, “Ддддд” АТБ номидан ҳаракат қилувчи “Ддддд” АТБ Хонобод филиали билан “ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 13.01.2020 йилда 2-сонли кредит шартномаси тузилиб, ушбу шартномага асосан банк томонидан “ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамиятига Хитой давлатидан тош майдалаш ускунаси, ғилдиракли автопогрузчик ва бетон завод ускуналари сотиб олиш учун 1-чи йилга йиллик 10 фоиз устама тўлаш, 2-5 йилга йиллик 12 фоиз устама тўлаш шарти билан 302 401,3 евро кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида Хонобод шаҳридан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.Зулунов томонидан 2021 йил 3 июнь куни реестр №20647622064766-сон билан қайд этилган гаров шартномасига асосан “ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамиятига қарашли Хонобод шаҳар Янги ҳаёт МФЙ, Қорадарё кўчасида жойлашган соатига 80 тонна маҳсулот ишлаб чиқарувчи дробилний комплекс ҳамда “XZS35 HS CODE 84743100 бетон завод” ускуналари гаровга олинган. Даъвогар Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгарлар - “Хокан мед шифо” масъулияти чекланган жамияти, “Мирҳамид инвест” масъулияти чекланган жамияти, “Хокан шифо” масъулияти чекланган жамияти, “Зийнад мадад” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда 72000 евро кредитнинг асосий қисми, 22 499,87 евро муддати ўтган кредит фоизи, 2 262,04 евро муддати ўтган қарзга 1,5 юқори фоиз, 2 150,41 евро кредитга ҳисобланган фоиз, 8 645,63 евро жамғарма томонидан тўланадиган фоизни ундириш, ундирувни “Sirus Gold Premium” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Андижон шаҳар, Бобуршох кўчаси 36/б уйда 144,0 кв.метр ер майдони, фойдаланиш майдони 501,48 кв.метрдан иборат савдо маиший хизмат кўрсатиш биносига қаратишни сўраган. Суднинг 2022 йил 25 март кунги ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилиб, жавобгар - “ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти ҳамда қўшимча жавобгарлар - “Хокан мед шифо” масъулияти чекланган жамияти, “Мирҳамид инвест” масъулияти чекланган жамияти, “Хокан шифо” масъулияти чекланган жамияти, “Зийнад мадад” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан кафиллик шартномаларига мутаносиб равишда солидар тартибда 72 000 евро кредитнинг асосий қисми, 22 499,87 евро муддати ўтган кредит фоизи, 2 262,04 евро муддати ўтган қарзга 1,5 юқори фоиз, 2 150,41 евро кредитга ҳисобланган фоиз, 8 645,63 евро жамғарма томонидан тўланадиган фоизни ундириш, ундирувни “Sirus Gold Premium” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Андижон шаҳар, Бобуршох кўчаси 36/б уйда 144,0 кв.метр ер майдони, фойдаланиш майдони 501,48 кв.метрдан иборат савдо маиший хизмат кўрсатиш биносига қаратилган. Даъвогар жавобгарга нисбатан кредит қарздорликни ундириш суд ҳужжати қабул қилиб, шу кунга қадар кредит маблағлари қайтарилмаганлиги сабабли, жавобгардан кредит маблағига қўшимча ҳисобланган фоизларни ундиришни сўраб судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқарлик кодекснинг 744-моддасида, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши белгилаб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/50-сонли “кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” ги қарорининг 26-банди учинчи, тўртинчи хатбошисида кредитор қарздордан пул маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига қадар ҳисобланган фоизларини ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли. Бундай ҳолда, агар бошқа суд қарори билан кредит қарздорлигини ундириш гаров объектига қаратилган ва у белгилангана тартибда реализация қилинмаган бўлса, суд даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш талабини қаноатлантириши мумкин.- деб тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда дастлабки суд қарори билан гаровдаги дробилний комплекс ҳамда “XZS35 HS CODE 84743100 бетон завод” ускуналарига қаратилмаган. Фуқаролик кодексининг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Юқорида қайд этилган Пленум қарорининг 21-бандида қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантириш олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлишлиги белгиланган. Бинобарин, даъвогарнинг жавобгардан кредитга ҳисобланган фоизларини ундириш, ундирувни гаровдаги мулкларига қаратиш талаби асосли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида” ги Қонунга илова қилинган Давлат бож ставкаларининг 2-банди “а”-кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундириш белгиланган. Шунингдек, Қонунинг 17-моддасига кўра, мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда, шунингдек мол-мулкнинг олди-сотди, хадя, айирбошлаш шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво қиймати, шартнома суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса, давлат божининг миқдори ҳаракатлар амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада белгиланади ва ундирилади. Демак, даъвогар судга ариза билан 2022 йил 7 сентябрь куни мурожаат қилган ва кредит фоизини еврода ундиришни сўраган. Марказий банк томонидан еврога нисбатан белгиланган валюта курси 07.09.2022 йилда 1 евро – 10 919,66 сўм қилиб белгиланган. Юқорида қайд этилган ҳолатларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни, даъвогар - “Ддддд” АТБ фойдасига жавобгар – “ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 7274,71 евро миқдоридаги кредит фоизи, 24000 сўм почта харажати ундириш, ундирувни гаровда бўлган “ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамиятига қарашли Хонобод шаҳар Янги ҳаёт МФЙ, Қорадарё кўчасида жойлашган соатига 80 тонна маҳсулот ишлаб чиқарувчи дробилний комплекс ҳамда “XZS35 HS CODE 84743100 бетон завод” ускуналари қаратишни, давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113,118,157, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар – “Ддддд” АТБ фойдасига жавобгар – “ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 7274,71 евро миқдоридаги кредит фоизи, 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаровдаги Хонобод шаҳар Янги ҳаёт МФЙ, Қорадарё кўчасида жойлашган соатига 80 тонна маҳсулот ишлаб чиқарувчи дробилний комплекс ҳамда “XZS35 HS CODE 84743100 бетон завод” ускуналарига қаратилсин. Жавобгар “ЖЖЖЖЖ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1 588 747,19 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти, прокурор протест келтириши мумкин. Судья И.Жураев