Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/1643 Дата решения 25.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "CHINOZ DEXQON BOZORI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Хасанов Баходир Толипович якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 948310 Claim ID 2947874 PDF Hash 597a3eaf174cff5d... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодекс 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
аролик Кодекси 263-моддаси аролик Кодекси 263 code_article
нинг 326-моддаси нинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 25 октябрь 4-1103-2202/1643-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSSнинг раислигида, судья ёрдамчиси K.K.KKKKKKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXXXXXX ҳисобидан 8.071.500 сўм асосий қарз, 3.898.230 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX ишончли вакиллари XXXXXXXXXXXXX, XXXXXXXXXXXXлар (2022 йил 18 октябрдаги ишончнома асосида), жавобгар XXXXXXXXXXXXXXлар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда Чиноз туман суди биносида очиқ, ссайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар XXXXXXXXXXXXXX ҳисобидан 8.071.500 сўм асосий қарздорлик, 3.898.230 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "XXXXXXXXXXXXXXXX ишончли вакиллари XXXXXXXXXXXXX, XXXXXXXXXXXXлар даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар жавобгар XXXXXXXXXXXXXX ўртасида 2021 йил 01 февралда 11-сонли ва 2022 йил 01 мартда 25-сонли ижара шартномалари тузилганлигини, ушбу шартномалар бўйича 2022 йил 30 июнь ҳолатига 8.071.500 сўм қарздорлик вужудга келганлигини, ушбу қарздорликка нисбатан 3.898.230 сўм пеня ҳисобланганлигини, жавобгар томонидан бугунги кун ҳолатига асосий қарздорликни тўлиқ тўлаб берилганлигини баён қилди. Шунингдек, судда сўралган жавобгар XXXXXXXXXXXXXX даъвони тан олиб, ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида 2021 йил 01 февралда 11-сонли ва 2022 йил 01 мартда 25-сонли ижара шартномалари тузилганлигини, вужудга келган қарздорлик тўлиқ қоплаб берилганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг давъо талабларини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб топади. Иш хужжатларида кўринишича тарафлар XXXXXXXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Маъмурият" деб юритилади) ҳамда XXXXXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "2-тараф" деб юритилади) ўртасида: 2021 йил 01 февралда "Деҳқон бозори ҳудудида савдо растасидан фойдаланиш юзасидан"11-сонли ҳамда 2022 йил 01 мартда 25-сонли ижара шартномалари тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартномаларнинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, "Маъмурият" билан "Ижарага олувчи" ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2010 йилдаги ПҚ-1326-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги "Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 253-сонли қарори ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 30 декабрдаги "Тошкент вилоятидаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан 2021 йилда ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида"ги 871-сонли қарори талаблари асосида, деҳқон бозори ҳудудидаги инфратузилмадан фойдаланганлиги учун нудириладиган тўловлар миқдорлари ва муддатларини тартибга солиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, мазкур шартномаларнинг 6-бўлими 6.1-бандига асосан "Тадбиркор" "Маъмурият" томонидан ажратилган савдо ўрни учун Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 30 декабрдаги 871-сонли қарори талаблари асосида бозор маъмурияти тоомнида (1.20) кв савдо ўрни учун бир кунлик тўлов (19.000) сўм этиб белгиланганлиги ҳамда бир ойлик тўлов миқдори (280) кв учун (1.330.0000 сўмни ташкил этиши, ижара тўловни ҳар ойнинг 10 санасига қадар тўлаб бериш шартлиги акс ҳолда ҳар бир кечиктирилган кун учун 0.3 фоиз пеня ундирилиши юзасидан ўзаро келишган. Ўзбекистон Республикаси Президентинниг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1326-сонли Қарорининг 4-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий молия ва солиқ органлари билан келишилган ҳолда бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини ҳар йили тасдиқлаши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда-ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX томонидан даъво талаби бўйича тарафлар ўртасида 2021 йил 01 февралда тузилган 11-сонли ҳамда 2022 йил 01 мартда тузилган 25-сонли шартномалар бўйича XXXXXXXXXXXXXXга нисбатан 2022 йил 30 июнь ҳолатига 8.071.500 сўм қарздорлик ҳисобланган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб Даъвогар томонидан қарздорлик тўлаш юзасидан жавобгарга 2022 йил 06 июлда 65-сонли огохлантириш хати юборилган бўлиб, ушбу огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Суд жараёнида XXXXXXXXXXXXXXXX томонидан 2022 йил 24 октябрь ҳолатига тақдим этилган таққослаш далолатномасига асосан XXXXXXXXXXXXXX ижара тўловлари бўйича вужудга келган 8.071.500 сўм қарзини тўлиқ қоплаган. Ушбу ҳолат суд муҳокамасида иштирок этган тарафлар тушунтиришлари, тақдим қилинган таққослаш далолатномалар, банк айланма нусҳалари билан ҳам ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шунингдек, даьвогар жавобгардан асосий қарз ўз вақтида тўланмаганлиги ҳолати юзасидан тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 6-бўлими 6.1бандига асосан 3.898.230 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 6-бўлими 6.1-бандига асосан ижара тўловни ҳар ойнинг 10 санасига қадар тўлаб бериш шартлиги акс ҳолда ҳар бир кечиктирилган кун учун 0.3 фоиз миқдорида пеня тўлаши юзасидан ўзаро келишган. Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши назарда тутилган. ФҚнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда тақдим этилган хужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, иш хужжатларига илова қилинган шартномага асосан ижара тўловларидан 2022 йил 30 июнь ҳолатига вужудга келган 8.071.500 сўм қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ қопланганлигини ҳамда даъво талабининг пеня ундириш қисми бўйича қонун хужжатлари ҳамда жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиш даражасини, тарафларнинг мулкий аҳволини, даъвогар томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги натижасида пенянинг ошиб кетишига шахсан ўзи сабабчи бўлганлик ҳолатларини инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарннигг айбдорлигини инобатга олиб Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 236, 263, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 176180, 186, 187-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXXXXXX ҳисобидан 8.071.500 сўм асосий қарз, 3.898.230 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси даъво талаблари қаноатлантиришдан рад қилинсин. Жавобгар XXXXXXXXXXXXXX ҳисобидан даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX фойдасига 300.000 сўм давлат божи, 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: SSSSSSSSSS