Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1473 Дата решения 25.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Ачилов Жасур Рахматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллийбанки" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "ZAMIN FASLI" фермер хўжалиги
Source ID 1212300 Claim ID 2921529 PDF Hash 4159cb2893585423... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ФКнинг 280-моддаси ФКнинг 280 law
ФКнинг 281-моддаси ФКнинг 281 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 25 октябрь 4-1802-2202/1473-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ачиловнинг раислигида, суд мажлиси котиби Ф.Муртазаевнинг котиблигида, ВКА оператори З.Хушвақтовнинг кўмаклашувида, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг ТИФ Миллий банк АЖ манфаатида жавобгар – “ZAMIN FASLI” фермер хўжалиги, қўшимча жавобгарлар – “TAGOB MEVALARI NUR” МЧЖ ва “KOMILJON QURILISH” МЧЖдан (кафиллик шартномасига асосан 70 000 АҚШ доллари миқдори доирасида) ҳисобидан солидар тартибда 537 000 АҚШ доллари миқдорида муддатли кредит асосий қарзини ва 39 188,33 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит фоиз қарзини жами 576 188,33 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорликларини муддатидан олдин ундириш, ундирувни гаровга қўйилган жавобгар “TAGOB MEVALARI NUR” МЧЖга тегишли бўлган Китоб тумани, Истиқлол МФЙ ҳудудида жойлашган 16 хонадан иборат, умумий қурилиш майдони 1335,17 м2, умумий ишлаб чиқариш (фойдали) майдони 1215,11 м2, ер учаскасининг майдони 6000 м2, литер 0001-қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш омборхоналари биносига (умумий ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда) шунингдек, ZAMIN FASLI” фермер хўжалигига тегишли бўлган ҳамда кредит ҳисобига сотиб орлинган “NEW HOLLAND TT75J” русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, №475902-двигател рақамли, “OY138142 кузов рақамли, кўк рангли, 70 EA 925 давлат рақамли трактор воситасига, “TEK DINGILLI ARKAYA DEVIRMELI” русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами ХХХ, кузов шассеси рақами 1138, тури ярим тиркамали, кўк рангли 70 АА 876 давлат рақамли ярим тиркама воситасига, шунингдек, 25 турдаги интенсив боғ (ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи билан биргаликда), томчилаб суғориш ускуналари ва қишлоқ хўжалик техникаларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили – Т.Жабборов (2021 йил 02 апрелдаги 01/564-сонли ишончнома), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Қашқадарё вилояти етакчи инспектори И.Саидов иштирокида, ВКА режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг ТИФ Миллий банк АЖ манфаатида (бундан кейин матнда - даъвогар) Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “ZAMIN FASLI” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда - жавобгар), “KOMILJON QURILISH” МЧЖ (бундан кейин матнда - қўшимча жавобгарлар)дан (кафиллик шартномасига асосан 70 000 АҚШ доллари миқдори доирасида) ҳисобидан солидар тартибда 537 000 АҚШ доллари миқдорида муддатли кредит асосий қарзини ва 39 188,33 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит фоиз қарзини жами 576 188,33 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорликларини муддатидан олдин ундириш, ундирувни гаровга қўйилган жавобгар “TAGOB MEVALARI NUR” МЧЖга тегишли бўлган Китоб тумани, Истиқлол МФЙ ҳудудида жойлашган 16 хонадан иборат, умумий қурилиш майдони 1335,17 м2, умумий ишлаб чиқариш (фойдали) майдони 1215,11 м2, ер учаскасининг майдони 6000 м2, литер 0001-қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш омборхоналари биносига (умумий ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда) шунингдек, ZAMIN FASLI” фермер хўжалигига тегишли бўлган ҳамда кредит ҳисобига сотиб орлинган “NEW HOLLAND TT75J” русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, №475902-двигател рақамли, “OY138142 кузов рақамли, кўк рангли, 70 EA 925 давлат рақамли трактор воситасига, “TEK DINGILLI ARKAYA DEVIRMELI” русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами ХХХ, кузов шассеси рақами 1138, тури ярим тиркамали, кўк рангли 70 АА 876 давлат рақамли ярим тиркама воситасига, шунингдек, 25 турдаги интенсив боғ (ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи билан биргаликда), томчилаб суғориш ускуналари ва қишлоқ хўжалик техникаларига қаратишни сўраган. Суднинг ажрими билан низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони жалб қилинган. Суднинг ажрими билан жавобгар вакилининг илимосномасига асосан Палата ва Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш гурухидан вакиллар ишга мутахассис сифатида жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар, Палата вакили ва мутахассиси, Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш гурухидан мутахассис суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида ишни иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 170-моддаларига асосан ишни келмаган тараф вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Қашқадарё вилояти етакчи инспектори ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг Шаҳрисабз филиали билан “ZAMIN FASLI” фермер хўжалиги ўртасида 2019 йил 5 мартда №2019/140-сонли кредит шартномаси тузилиб, “Интенсив боғ ташкил этиш учун дарахт кўчатлари ва томчилатиб суғориш ускуналари сотиб олиш мақсадида” 2,76% йиллик устама билан 7 йил мудатга жами 550 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишга келишилган. Тарафлар ўртасида нотариал тартибда 2019 йил 15 мартда тасдиқланган ипотека шартномасига кўра гаров қиймати 247 500 АҚШ доллари бўлган “TAGOB MEVALARI NUR” МЧЖга тегишли бўлган Китоб тумани, Истиқлол МФЙ ҳудудида жойлашган 16 хонадан иборат, умумий қурилиш майдони 1335,17 м2, умумий ишлаб чиқариш (фойдали) майдони 1215,11 м2, ер учаскасининг майдони 6000 м2, литер 0001-қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш омборхоналари, литр 0002-маъмурий бино банкка гаровга олинган. 2022 йил 29 мартдаги гаров шартномасига кўра “ZAMIN FASLI” фермер хўжалигига тегишли бўлган “NEW HOLLAND TT75J” русумли 2019 йилда ишлаб чиқарилган, №475902-двигател рақамли, “OY138142 кузов рақамли, кўк рангли, 70 EA 925 давлат рақамли трактор воситаси, “TEK DINGILLI ARKAYA DEVIRMELI” русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами ХХХ, кузов шассеси рақами 1138, тури ярим тиркамали, кўк рангли 70 АА 876 давлат рақамли ярим тиркама, 25 турдаги мол-мулклар, интенсив боғ, томчилатиб суғориш ускуналари ва қишлоқ хўжалик техникалари банкка гаровга олинган. Бироқ, ушбу гаров шартномасида фермер хўжалигига ижарага берилган ер участкаси хусусиятлари кўрсатилмаган ва ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи гаровга қўйилганлиги белгиланмаган. 2019 йил 5 март кунида имзоланган 2019/140-сонли кафиллик шартномасига асосан “KOMILJON QURILISH” МЧЖ жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича 70 000 АҚШ доллари миқдори доирасида тўлов мажбуриятини ўз зиммасига олган. Банк филиали кредит шартномалари шартларини бажариб 2019 йилда “ZAMIN FASLI” фермер хўжалигига 550 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган. Лекин жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш режасини бузиб, кредит тўловларини тўламасдан келган. 2022 йил 27 май куни тарафлар ўртасида 2 сонли қўшимча келишув битими тузилиб кредитни қайтариш муддати 2028 йил 5 мартгача муддатга узайтирилган. Кредит шартномасининг 14.1-бандининг “а”-кичик бандида кўра қарз олувчи мазкур шартнома бўйича кредит, кредит фоизлари, комиссиялари ва бошқа тўловларни тегишли санада амалга оширмаслиги ўз мажбуриятларини бажармаслик ҳолати ҳисобланиши, кредит шартномасининг 15.1-банди “г”-кичик бандида қарз олувчи томонидан банк олдидаги мажбуриятларини бажармаслиги банк ўз хоҳишига кўра, бутун кредит ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин ва дарҳол тегишли фоизлари билан бирга қайтарилишини талаб қилиши келишилган. Жавобгарларга юборилган талабномалар ҳам оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Даъвогар вакили томонидан судга такдим этилган 2022 йил 25 октябрдаги 1/1289/04-сонли маълумотномага кўра жавобгарнинг банк олдидаги жами қарздорлиги 605 973,61 АҚШ долларини, шундан муддатли кредит қарзи 537 000 АҚШ долларини, муддати ўтган кредит фоизи 66 622, 74 АҚШ долларини, муддатли кредит фоизи 2 350,87 АҚШ долларини ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК) 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 736-моддасига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 280-моддасига кўра Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. ФКнинг 281-моддасига кўра гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. Гаровга қўювчининг илтимосига кўра, суд ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги қарорда уни очиқ кимошди савдосида сотишни бир йил муддатгача кечиктиришга ҳақли. Кечиктириш ушбу мол-мулкнинг гарови билан таъминланган мажбурият бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди ҳамда кредиторнинг кечиктириш вақти мобайнида кўпайган зарарларининг ўрнини қоплашдан ва неустойкани ундиришдан қарздорни озод қилмайди. Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 293-моддасига кўра қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд иши кўрилаётган кундаги АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси Марказий банк томонидан 11 113,97 сўм миқдорида белгиланган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Қайд этилганларга кўра суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгарлар ва қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига гаровдаги мулклар ҳисобидан муддатидан олдин 576 188,33 сўм кредит қарздорлиги, Республика бюджетига 128 074 796 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ҳамда Олий суд депозитига 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-179, 186-188-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар “ZAMIN FASLI” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “KOMILJON QURILISH” МЧЖ ҳисобидан АИТ "Ипак йўли" банки фойдасига солидар тартибда 70 000 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлиги ундирилсин. Жавобгар “ZAMIN FASLI” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “TAGOB MEVALARI NUR” МЧЖ ҳисобидан АИТ "Ипак йўли" банки фойдасига муддатидан олдин 467 000 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлиги муддатидан олдин, 39 188, 33 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарзи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаровдаги “TAGOB MEVALARI NUR” МЧЖга тегишли бўлган Китоб тумани, Истиқлол МФЙ ҳудудида жойлашган 16 хонадан иборат, умумий қурилиш майдони 1335,17 м2, умумий ишлаб чиқариш (фойдали) майдони 1215,11 м2, ер учаскасининг майдони 6000 м2, литер 0001-қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш омборхоналари биносига (умумий ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда), “ZAMIN FASLI” фермер хўжалигига тегишли бўлган “NEW HOLLAND TT75J” русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, №475902-двигател рақамли, “OY138142 кузов рақамли, кўк рангли, 70 EA 925 давлат рақамли трактор воситасига, “TEK DINGILLI ARKAYA DEVIRMELI” русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами ХХХ, кузов шассеси рақами 1138, тури ярим тиркамали, кўк рангли 70 АА 876 давлат рақамли ярим тиркама воситасига, шунингдек, 25 турдаги молмулклар, интенсив боғ, томчилаб суғориш ускуналари ва қишлоқ хўжалик техникаларига қаратилсин. “ZAMIN FASLI” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 128 074 796 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозитига 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида мазкур суд орқали Қашқадарё вилоят судига апеллятсия тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Судя Ж.Р.Ачилов