← Назад
Решение #756091 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 11 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 330 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| бандининг биринчи хатбошисида ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шўрчи тумани
2022 йил 25 октябрь 4-1905-2204/2152-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.А.Рахимов раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Муродовнинг котиблигида, ХХХ вакили ХХХ (2022 йил 22
сентябрдаги 486-сонли ишончномага асосан) ва жавобгар вакили ХХХ (2022 йил 23
июндаги 90-сонли ишончномага асосан) иштирокида, ХХХнинг даъвогар “ХХХ”
фермер хўжалигининг манфаатида жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
мол-мулки ҳисобидан ва ҳисоб рақамидаги пул маблағлари ҳисобидан 33 545 000
сўм асосий қарз, 4 985 000 сўм нотўғри ушланган банк кредит фоизи, 3 488 680 сўм
пеня, жами 38 530 000 сўм ундириш бўйича юритилган ишни ХХХнинг биносида,
очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
ХХХ даъвогар “ХХХ” фермер хўжалигининг манфаатларини кўзлаб жавобгар
“ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил ҳосили
учун бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномасига асосан даъвогар
жавобгарга бошоқли дон етиштириб бериш, жавобгар эса маҳсулот қийматини
2022 йил 1 сентябр кунига қадар
тўлаш мажбуриятини ўз зиммаларига
олишганлиги, даъвогар ўз мажбуриятларини бажариб, шартномада белгиланган
миқдорда ва ассортиментда бошоқли дон маҳсулотлари етказиб берганлиги,
жавобгар эса шартнома мажбуриятларини бажармасдан, етказиб берилган
маҳсулотлар қийматини тўлаб бермаганлиги, жавобгар томонидан 2022 йил 1
сентябрь куни ҳолатига берилган маълумотномага кўра жавобгарнинг даъвогар
олдидаги қарзи 33 545 000 сўмни ташкил этганлиги, қарзни тўлаш тўғрисида
оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирилган бўлсада, ушбу огоҳлантиришлар
эътиборсиз қолдирилганлиги, шу сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат
этилганлиги баён этилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 33 545 000 сўм асосий
қарз, бундан ташқари 4 985 000 сўм нотўғри ушланган банк кредит фоизи,
мажбурият бажарилиши кечиктирилганлиги учун ҳисобланган 3 488 680 сўм
пеняни ундириб бериш сўралган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд, ишни даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили даъво аризасидаги важларни
такрорлаб, асосий қарз тўлаб берилганлиги сабабли, нотўғри ушланган банк
кредит фоизи ва пеняни ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили асосий қарз тўлиқ тўлаб
берилганлигини билдириб, пеняни қонун талаблари доирасида камайтиришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг важларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, “ХХХ” фермер хўжалиги – “Хўжалик” ва “ХХХ” масъулияти чекланган
жамияти – “Тайёрловчи” ўртасида 2021 йил 10 сентябрда 162-сонли “Ғаллачилик
кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича”
фьючерс шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Хўжалик” “Тайёрловчи”га 2022 йил
ҳосилидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида
кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, “Тайёрловчи” эса “Хўжалик”ни
ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш,
етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.2-бандининг “в” кичик бандида “Хўжалик” “Тайёрловчи”га
2022 йил 10 августдан кечиктирмасдан шартномада белгиланган миқдорда ва
ассортиментда тегишли сифатга эга бўлган маҳсулотни топшириши, 3.4-бандида
“Тайёрловчи” томонидан “Хўжалик”дан харид қилинадиган бошоқли дон учун
якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг 1 сентябрига қадар тўлиқ амалга
оширилиши белгиланган.
“Хўжалик” шарномада ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариб,
“Тайёрловчи”га бошоқли дон маҳсулотини етказиб берган, “Тайёрловчи” эса
шартнома шартларида олган мажбуриятини лозим даражада бажармасдан, етказиб
берилган маҳсулот учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан, даъвогар
“ХХХ” фермер хўжалиги олдида қарздорликни юзага келтирган.
Жавобгар томонидан тасдиқланган маълумотномага кўра “ХХХ” фермер
хўжалиги томонидан жавобгарга қиймати 205 995 700 сўмлик, 72,9 тонна
миқдорда бошоқли дон маҳсулоти етказиб берилган бўлиб, жавобгар “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти томонидан
172 450 200 сўм ушланма ва
тўловлар чегириб ташланган.
Шунга кўра, етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгарнинг даъвогар
олдида 33 545 000 сўм қарзи юзага келган.
Кенгаш томонидан жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиниб, қарзни
тўлаш талаб қилинган. Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бироқ, 29.09.2022 йилда жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
томонидан даъвогар олдидаги 33 545 000 сўм асосий қарз тўлиқ тўлаб берилган.
Бундан кўринадики, жавобгар 33 545 000 сўм асосий қарзни судга даъво
аризаси билан мурожаат этилгунга қадар (даъво аризаси билан судга
03.10.2022 йилда мурожаат этилган) тўлиқ тўлаб берган.
Жавобгар томонидан 33 545 000 сўм асосий қарз 2022 йил 29 сентябрь куни
тўлаб берилганлиги ХХХнинг 25.10.2022 йилдаги 01/1297-сонли хатига асосан
тақдим этилган маълумотнома ҳамда жавобгар томонидан тасдиқланган
маълумотнома асосида ўз тасдиғини топган.
Мазкур ҳолатда, суд даъво талабининг 33 545 000 сўм асосий қарз ундириш
талабини асоссиз деб ҳисоблайди ҳамда уни қаноатлантиршни рад этишни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъво аризасида 4 985 000 сўм нотўғри ушланган банк
кредит фоизини ундириш сўралган.
Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тасдиқланган
маълумотномада “ХХХ” фермер хўжалигидан 4 985 000 сўм пул маблағлари банк
кредит фоизи сифатида ушланганлиги кўрсатилган.
ФКнинг 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Бироқ, жавобгар 4 985 000 сўм пул маблағлари банк кредит фоизи сифатида
ушлаб қолиш учун асос бўлган ҳужжатларни ва (ёки) пул маблағларини тўлаб
берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси
биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Шунга кўра, суд даъво аризасидаги 4 985 000 сўм нотўғри ушланган банк
кредит фоизини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 11-моддасида фуқаролик
ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
330-моддаси
биринчи қисмига кўра башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка
тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод
қилмайди.
Томонлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасининг 4.2-бандида мазкур
шартномага мувофиқ топширилган маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин
товлагани учун “Тайёрловчи” ўзи тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 15 фоизи
миқдорида “Хўжалик”ка жарима тўлайди. Жаримадан ташқари “Тайёрловчи”
“Хўжалик”ка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб
юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб
юборилган тўлов суммаси 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди
деб белгиланган.
Шунга кўра, даъво аризасида ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб,
33 545 000 сўм қарздорликни тўлови белгиланган муддатдан кечиктирилганлиги
учун (33 545 000 сўм * 0,4 фоиз = 134 180 сўм *26 = 3 488 680 сўм) 3 488 680 сўм
пеня ундириш сўралган.
Юқоридагиларга кўра, тўловлар кечиктирилганлиги учун пеня тўлаш
мажбурияти шартнома шартларида назарда тутилганлиги сабабли, суд
даъвогарнинг 3 488 680 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
3-бандининг иккинчи жумласида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида,
4-бандининг биринчи хатбошисида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Суд мажлисида аниқланишича, жавобгар даъвогар томонидан етказиб
берилган махсулотлар учун тўловларни судга даъво аризаси билан мурожаат
қилингунга қадар тўлаб берган.
Суд, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг мажбуриятни қай
даражада бажарганлигини, мулкий аҳволини ва тарафларнинг ўзаро
манфаатларини эътиборга олиб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган 3 488
680 сўм пенянинг 1 750 000 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи, олтинчи ва еттинчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа
шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб
тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим
этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган
қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ- 3318-сонли
қарорининг 3-банди, 4-хатбошисига кўра Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва
хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган. Бунда даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмайди.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишда иштирок
этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига банк кредит фоизи сифатида нотўғри
ушланган 4 985 000 сўм қарзни ва 1 750 000 сўм пеня ундиришни, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига
юклашни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ- 3318-сонли
қарорида белгиланган талаблардан келиб чиқиб, даъвогардан давлат божи
ундирмасликни, ундирилиши лозим бўлган почта харажатини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга
асосланиб,
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-,
Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “ХХХ” фермер
хўжалиги фойдасига банк кредит фоизи сифатида нотўғри ушланган 4 985 000 сўм
қарздорлик, 1 750 000 сўм пеня, жами 6 735 000 сўм ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан:
- ХХХ фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га
169 473,6 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Сурхондарё вилоят судининг апелляция инстанциясига апелляция
шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
У.А.Рахимов