Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/1589 Дата решения 25.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT VILOYAT EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый OMINA MADINA METSERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 922992 Claim ID 2943087 PDF Hash a8cd0a191526fe27... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 221-моддаси тисодий процессуал кодекси 221 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 25 октябрь 4-1105-2202/1589-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, тарафлардан аризачи вакили Ш.Атаев (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари А.Эргашев иштирокида, аризачи Тошкент вилояти экология ва атрофмуҳитини муҳофаза қилиш бошқармаси жавобгар “OMINA MADINA METSERVIS” МЧЖга нисбатан тадбиркорлик фаолиятини Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза тўғрисида”ги қонун талабларига риоя қилинган ҳолда экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олгунга қадар вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитини муҳофаза қилиш бошқармаси (матнда – аризачи деб юритилади) судга мурожаат этиб, “OMINA MADINA METSERVIS” МЧЖ (матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан тадбиркорлик фаолиятини Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза тўғрисида”ги қонун талабларига риоя қилинган ҳолда экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олгунга қадар вақтинча тўхтатишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили жамият қайта рўйхатдан ўтаётганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд, тарафларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88сонли қарори ижроси юзасидан назорат ўтказилган. Назорат мониторингида Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитини муҳофаза қилиш бошқармасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Паркент туман бўлими томонидан “OMINA MADINA METSERVIS” МЧЖга ташкил этилган иккиламчи ҳом-ашёни қабул қилиш шаҳобчаси фаолиятини қонун талабларига мувофиқлаштириш ва ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли қарорига асосан объектнинг тоифасига қараб давлат экологик экспертизасининг ижобий ҳулосаларини олиш сўралган. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Паркент туман инспекцияси томонидан жавобгарга 2022 йил 29 март ҳамда 2022 йил 21 апрелда огоҳлантириш хатлари юборилиб, жавобгар “OMINA MADINA METSERVIS” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли қарорига асосан объектнинг тоифасига қараб давлат экологик экспертизасининг ижобий ҳулосаларини олиш талаб этилиши, шу сабабли жавобгардан 5 кунлик муддатда иккиламчи хомашёни қабул қилиш шаҳобчаси фаолиятини қонун талабларига мувофиқлаштириш ва ташкил этиш юзасидан тасдиқловчи ҳужжатларни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман, шаҳар инспекциясига тақдим этиш сўралган. Бундан ташқари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Тошкент туман бўлими томонидан иш фаолиятини бошлаб юборган OMINA MADINA METSERVIS” МЧЖдан ушбу фаолият юритаётган тадбиркорликни меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олиш сўралган ва бу ҳақда огоҳлантириш хати юборилган бўлса-да, жамият томонидан атроф-муҳитга таъсирни белгиловчи баёнот лойиҳаси ишлаб чиқилмасдан экологок экспертизанинг ижобий хулосаси олинмасдан фаолият юритиб келинган. Жавобгар томонидан унга юборилган огоҳлантириш хатлари эса оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида”ги Низомига мувофиқ Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек, атроф муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи белгиланган. Юқоридагиларга кўра жавобгар томонидан камчиликлар бартараф этилмаганлиги боис аризачи судга ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Суд аризани муҳокама қилиб, жавобгар томонидан текширишда аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилмаганлиги боис аризани қаноатлантириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Ренспубликаси Қонуни талабига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Шунга кўра, иш бўйича давлат божи ундирилмайди, тўланган почта харажатлари эса жавобгардан аризачи фойдасига ундирилади. Демак, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 217, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд қарор Ариза талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “OMINA MADINA METSERVIS” МЧЖнинг тадбиркорлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза тўғрисида”ги қонун талабларига риоя қилинган ҳолда экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олгунга қадар вақтинча тўхтатилсин. Жавобгар “OMINA MADINA METSERVIS” МЧЖ томонидан қайд этилган камчиликлар ва қонунбузилиш ҳолатлари тўлиқ бартараф этилгач, унинг иш фаолиятини тиклаб бериш мажбурияти Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитини муҳофаза қилиш бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар “OMINA MADINA METSERVIS” МЧЖдан Тошкент вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья қ и л д и: Ғ.Машкуров