Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/429 Дата решения 11.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 375625 Claim ID 2784050 PDF Hash 31682cc173d2e773... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
адар ЖПКнинг 224-моддаси адар ЖПК 224 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273 2 code_article
Конституциянинг 28-моддаси Конституция 28 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
ЖПКнинг 443-моддаси ЖПКнинг 443 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 2 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 56-моддаси ЖКнинг 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/429-сонли 2025 йил апрель ойининг 11 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Муродов ва унинг ҳимоячиси адвокат C.Жўраевларнинг иштирокида, Муродов Аҳмадбек Анвар ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Муродов Аҳмадбек Анвар ўғли (MURODOV AHMADBEK ANVAR O’G’LI) 2001 йил 19 март куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, муқаддам судланмаган, ISFT институти 4-босқич талабаси, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, “Юқори Хўжа Соат” МФЙ, “Ф.Махмудов” кўчаси, 7-уйда яшовчи, 2025 йил 14 январдан 16 январга қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Муродов Аҳмадбек Анвар ўғли гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш мақсадида шахсини аниқлаш имкони бўлмаган интернет дўконларда ноқонуний равишда гиёхвандлик воситаларини савдоси билан шуғулланувчи шахслардан “телеграм” платформаси орқали Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Сартепа мавзесига ташлаб берилган геожойлашув орқали, 800.000 сўм эвазига “опий” номли гиёҳвандлик воситасини сотиб олиб, ўзида сақлаб келган. Шундан сўнг, 2024 йил 26 ноябрь куни соат 23:20ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ходимлари томонидан А.Муродов бошқариб келаётган давлат рақам белгиси 30U201QA бўлган қора рангли “Equinox” русумли автомашинаси тўхтатилиб, А.Муродов ўзининг ҳаракатларида шубҳа уйғотганлиги сабабли икки нафар холислар иштирокида ён чўнтаклари текшириб кўрилганда, эгнида бўлган оқ рангли спорт кийимининг ички чўнтагидан қора рангли сигарет қутисида оқ полиэтилен пакетга ўралган жигар рангли, сақичсимон, ўткир ҳидли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш мақсадида баённома асосида расмийлаштириб олинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКБнинг 2024 йил 27 ноябрдаги 4494-сонли экспертиза хулосасига кўра, А.Муродовдан олинган 1 дона тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли сақичсимон модда опий гуруҳига мансуб бўлиб, таркибида алкаоид-морфин, кодеин ва тебаин мавжуд бўлиб, ушбу моддалар “ОПИЙ” деб номланиши, опийларнинг умумий оғирлиги 1.92 граммга тенглиги баён қилиб ўтилган. Судланувчи А.Муродов суд мажлисида, ўз айбига қисман иқрор бўлиб, 2024 йил ноябрь ойининг бошларида тоби қочганлиги сабабли “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали “телеграм бот”га кириб, 800.000 сўм эвазига ўзи истеъмол килиши учун тахминан 2 граммга тенг миқдорда “опий” моддасини буюртма берганлигини, орадан 30 дақиқалар ўтиб, телеграм ижтимоий тармоғидан локация келганлигини, локация бўйича Самарқанд шаҳри Сартепа мавзесига бориб, эски хонадонларнинг олдидаги дарахтнинг остидан тўқ кук рангли изолентага ўралган опийни олганлигини, ушбу моддани озроқ қисмини истеъмол қилиб қолганини икки қисмга бўлиб, эгнида бўлган оқ рангли спортифкасини чўнтагига солиб қўйганлигини, у 2024 йил 26 ноябрь куни Тошкент шаҳрига келиши кераклиги сабабли яшириб қўйган “опий” моддасини қора рангли сигарет қуттисига солиб, эгнидаги кийимининг ички чўнтагига солиб қўйганлигини, у шу куни Фаррух ҳамда Боғиржон исмли танишлари билан Тошкент шаҳрига қора рангли, давлат рақами 30U201QA бўлган “EQUINOX” русумли автомашинада келаётган вақтида, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Эркин” ЙПХ масканида ИИО ходимлари уни бошқарувидаги автоуловни тўхтатишганлигини ва ҳолислар иштирокида автомашинани ҳамда уни кўздан кечиришганда, уни эгнидаги оқ рангли спортифканинг ички чўнтагидан қора рангли сигарет қутисининг ичидан, оқ полиэтилен пакетга ўралган жигар рангли сақичсимон, ўткир ҳидли модда борлиги аниқланиб, ИИО ходимлари томонидан расмийлаштириб олинганлигини, ёнидан топилган гиёҳвандлик воситасини ўзининг истеъмоли учун сақлаб келганлигини айтиб, сотиш ёки кимгадир ўтказиш, ҳадя қилиш мақсади бўлмагани, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий аҳволи оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. 2 Судланувчи А.Муродов унга эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлса-да, унинг айби жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топган. Жумладан, гувоҳ Р.Эргашев суд мажлисида, 2025 йил 26 ноябрь куни куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ биносини олдида берилган кечки йўриқномасида унга Чилонзор тумани “Эркин” ЙПХ маскани ҳудудида хизмат олиб бориш вазифаси юклатилганлигини, шунда у ўзига бириктирилган ҳудудда хизмат қилаётган вақтида соат 21:20ларда қора рангли давлат рақам белгиси “30 U 201 QA” бўлган “EQUINOX” русумли автотранспорт воситаси ҳужжатларини текшириш пайтида шубҳали туйилганлиги сабабли уларни олдини текширмоқчи бўлганликларини, шундан сўнг автоуловдаги шахслар ўзини оддий холдай ўзини тутмай, нимадир-дан қўрқишни бошлашгани, шу сабабли 2-нафар холисларни жалб қилиб, А.Муродовни эгнидаги оқ рангли спортифканинг ички чўнтагидан қора рангли сигарет қутисининг ичидан, оқ полиэтилен пакетга ўралган жигар рангли сақичсимон, ўткир ҳидли мумсимон моддани олиб қўйиб баённома расмийлаштиришганликларини, у ерда турган икки нафар холислар иштирокида баённома тузилганлигини ва уларни таништирилгани, ундан сўнг холислар имзо қўйиб беришганликларини, шу ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига у томонидан ёзилган билдиргига имзо кўйиб берганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; бундан ташқари, судланувчи А.Муродовнинг жиноят содир этганликдаги айби, унинг ўзи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, билдирги, тушунтириш хатлари, ашёвий далилни олиш, ушланган шахсни ёнини кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари, суд кимёвий экспертизаси ва суд наркология экспертизаси хулосалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди. Суд, судланувчининг ҳаракати юридик квалификациясини муҳокама этиб қуйидаги тўхтамга келади: судланувчи А.Муродовнинг жиноий ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берар экан, тергов органи томонидан унинг “гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, яъни озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва ташиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 2-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар 3 Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида “Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак” деб кўрсатилган. Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Муродовга нисбатан айб эълон қилишда, фақатгина унинг спорт кийимининг ички чўнтагидан топиб олинган қора рангли сигарет қутисида оқ полиэтилен 4 пакетга ўралган жигар рангли, сақичсимон, ўткир ҳидли модда эканига таянган, бошқа мазкур айбловни тасдиқловчи далил аниқланмаган. Хусусан, суд мажлиси давомида судланувчи А.Муродов ўз кўрсатувларида, у тоби қочганлиги сабабли опий гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиб келишини, “опий” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун ёнида сақлагани ҳақида кўрсатув берди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг 6-бандига мувофиқ, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай восита ва моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиши (шу жумладан шахсан истеъмоли) билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча вақт давомида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди. Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида А.Муродов “опий” гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун сақлагани ҳақида кўрсатув берган, бу ҳақда гувоҳлар ҳам суд мажлисида шу ҳақда кўрсатув беришди. Дастлабки суриштирув ва тергов давомида А.Муродов гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи “опий”ни ўтказиш мақсади исботланмаган. Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказиш чоғида, судланувчи А.Муродов томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш юзасидан бирон-бир ҳаракат амалга оширилганлигини тасдиқловчи далиллар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унинг ёнидан чиққан “опий” гиёҳвандлик воситасини айнан ўзининг истеъмоли учун сақлаган деган тўхтамга келиб, суд судланувчи А.Муродовнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисмидан “озгинадан кўпроқ миқдордаги “опий” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, эгаллаш ёки ташиш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади. Суд, судланувчи А.Муродовга жазо тайинлашда судланувчининг айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси 5 ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб баҳолайди. Шу билан бирга, судланувчи А.Муродовга жазо турини танлашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддасига асосан суд ашёвий далил тариқасида олиниб, тадқиқотдан қолган вазни 1,86 гр. “опий” гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилишни ҳамда Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 16 декабрдаги 3233-сонли далолатномасига кўра, А.Муродов гиёҳвандлик касаллиги билан оғримаслиги ва мазкур касаллик билан даволанишга муҳтож эмаслиги кўрсатиб ўтилганини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўлламасликни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Муродов Аҳмадбек Анвар ўғли (MURODOV AHMADBEK ANVAR O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 (қирқ) баравари миқдорида, яъни 15.000.000 (ўн беш миллион) сўм жарима жазоси тайинлансин. Муродов Аҳмадбек Анвар ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида унинг 2025 йил 14 январдан 16 январга қадар ушлаб турилган вақти (1 кун) тайинланган жарима жазоси муддатидан чегириб ташланиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 39,5 баравари миқдорида, яъни 14.812.500 сўм жарима жазоси қолдирилсин. А.Муродовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф этилиб, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2025 йил 4 февралдаги 6 10263-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган 1,86 гр. “опий” гиёҳвандлик воситаси белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) 7 А.А.Мухиддинов