← Назад
Решение #75616 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Жиноят кодекси | 168 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 277 | — | code_article | |
| Жиноят кодекси | 73 | — | code_article | |
| илиш жазоси Жиноят кодекси | 74 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил апрель ойининг 11 куни жиноят ишлари бўйича Фарғона
шаҳар суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи шаҳар
судининг судьяси Ф.Рахматов, судья ёрдамчиси Ш.Тохировнинг
котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Фарғона шаҳар прокурори
катта ёрдамчиси Ж.Отажонов, судланувчи *************** ҳамда унинг
ҳимоячиси – Фарғона шаҳридаги “XIMOYADASIZ” адвокатлар ҳайъати
адвокати Ф.Дадажонов, жабрланувчи ***************нинг иштирокида,
*******************га оид 1-1501-2505/492-сонли жиноят ишини кўриб
чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
*******************(*******************) 1992 йил 26
август
куни
Қирғизистон
Республикасида
туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти
ўрта, оилали, уч нафар фарзанди бор, муқаддам
судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг
2012 йил 5 декабрдаги ҳукмига кўра, Жиноят
кодекси 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан
юритилган жиноят иши 2012 йил 5 декабрь кунги
амнистия актига асосан тугатилган;
2) жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг
2014 йил 14 майдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси
3-қисмининг “г” банди билан 3 йил муддатга ахлоқ
тузатиш ишлари тайинланган, жиноят ишлари
бўйича Фарғона шаҳар судининг 2016 йил
11 апрель кунги ажримига кўра, Жиноят
кодексининг 73-моддаси билан ўталмаган 1 йил
5 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан
муддатидан илгари шартли озод қилинган;
3) Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар
судининг 2017 йил 13 март кунги ҳукмига кўра,
Жиноят кодекси 25,223-моддаси 2-қисмининг “б”
банди билан 3 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Бўка
туман судининг 2018 йил 8 октябрь кунги
ажримига кўра, ўталмай қолган 1 йил 6 ой 10 кун
озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят
кодексининг 74-моддаси 3-қисми “а” бандига
асосан
ахлоқ
тузатиш
ишлари
жазосига
алмаштирилган, жазони ўтаган, ёлланма ишчи,
Фарғона шаҳар, *********МФЙ, *********кўчаси, 13-
уй, 23-хонадонда яшайди, иш бўйича “муносиб
хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини
2025 йил 11 март куни олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-кисми “а” банди
билан айбланган.
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувохнинг кўрсатувини эшитиб,
томонларнинг музокара нутқини, судланувчининг музокара ва охирги
сўзини тинглаб, жиноят иши материалларини ҳар томонлама, тўла ва
холисона текшириб чиқиб, қуйидагиларни
Судланувчи *************** 2025 йил 29 январь куни соат 15:30ларда
жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, умумэътироф
этилган одоб-ахлоқ нормаларига намойишкорона ҳурматсизлик қилиб,
уларга беписандлик билан қараб, Фарғона шаҳар, ********* кўчаси, *********
қўшниси фуқаро ***********************************ни ҳеч бир сабабсиз юз ва
бош қисмига мушти билан бир неча маротаба уриб, ўртача оғирликдаги тан
жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертизасининг 2025 йил 5 февралдаги 516-сонли
хулосасига кўра, ***************да пастки жағ суягини чап томонидан ёпиқ
синиши ва пешона-тепа соҳаси шилинмаси аниқланиб, бу тан жароҳатлари
21 кундан кўп муддатга соғлиқни бузилишига сабабчи бўлган ўртача
оғирликдаги шикастлар тоифасига киришлиги кўрсатилган.
Судланувчи *************** судда, айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
ҳақиқатан ҳам 2025 йил 29 январь куни спиртли ичимлик истеъмол қилиб,
маст ҳолатда Фарғона шаҳар, ********* кўчаси ***уй 7-хонадонда яшовчи
қўшниси ***************ни юзи ва бош қисмига уриб юборганини, сўнг ўша
ердаги одамлар ажратиб қўйгани, шундан кейин ИИБ ходимлари келиб,
ИИБ биносига олиб кетгани, хозирда ***************га етказилган зарар
тўлиқ қоплагани, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, суддан ўзига
енгиллик берилишини сўради.
Жабрланувчи *************** судда, ҳақиқатан ҳам 2025 йил 29 январь
куни Фарғона шаҳар, ********* кўчасида жойлашган ижара асосида яшаб
келаётган ***уй 7-хонадонда бўлган вақтда қўшниси *************** спиртли
ичимликлар истеъмол қилиб, маст ҳолатда келиб, ҳеч бир сабабсиз юзи ва
бош қисмига мушти билан уриб юборгани, сўнг ўша ердаги қўшнилари
ажратиб қўйгани, жағи синганини, шифохонада даволаниб чиққани,
хозирда етказилган зарар тўлиқ қоплангани, судланувчига нисбатан
даъвоси йўқлигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик берилишини
сўради.
Гувоҳ ********* судда, ҳақиқатан ҳам 2025 йил 29 январь куни Фарғона
шаҳар, ********* кўчасида жойлашган ижара асосида яшаб келаётган ***уй
7-хонадонда бўлган вақтда қўшниси *************** спиртли ичимликлар
2
истеъмол қилиб, маст ҳолатда келиб, ҳеч бир сабабсиз турмуш ўртоғи
***************ни юзи ва бош қисмига мушти билан уриб юборгани, сўнг у
қўшниларини ёрдамга чақирганини, улар ажратиб қўйгани, турмуш
ўртоғини жағи синганини, шифохонада даволаниб чиққани, хозирда
етказилган зарар тўлиқ қоплангани баён қилди.
Судланувчи ***************нинг содир этган жинояти унинг судда ўз
айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчи ва
гувоҳнинг суддаги кўрсатуви, шунингдек, жиноят ишида мавжуд бўлган
хабарнома, жабрланувчи аризаси, ҳодиса жойини кўздан кечириш
баённомаси, судга оид тиббий экспертизасининг хулосаси, дастлабки
тушунтириш хатлари, сўроқ баённомалари ҳамда бошқа объектив
далиллар мажмуи билан тўлиқ тасдиқланади.
Суд, судланувчи ***************нинг жиноий ҳаракатларини
квалификация қилиш масаласини муҳокама қилиб, дастлабки тергов
органи томонидан ***************нинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-кисми “а” банди билан тўғри
квалификация қилинган.
Чунки, иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра,
*************** 2025 йил 29 январь куни соат 15:00ларда жамиятда
юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, умумэътироф этилган
одоб-ахлоқ нормаларига намойишкорона ҳурматсизлик қилиб, уларга
беписандлик билан қараб, Фарғона шаҳар, ********* кўчаси, ***уй
7-хонадонда яшовчи қўшниси ***********************************ни юзи ва
бош қисмига бир неча маротаба мушти билан уриб, ўртача оғирликдаги тан
жароҳати етказган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида “шахсга
нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик
принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга
эришиш учун етарли бўлиши керак”лиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида, жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципларига қатъий амал қилиниши лозимлиги ҳамда 3-бандида,
жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли
бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига,
шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга
мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтиришлар берилган.
Суд, қайд этилган Қонун нормалари ва Пленум қарори
тушунтиришларига риоя қилиб, ***************га нисбатан жазо
тайинлашда жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини
инобатга олиш билан бир қаторда жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар
сифатида унинг шахсини, айбига иқрор ва қилмишидан пушаймонлигини,
етказилган зарар тўлиқ қопланганини, жабрланувчини даъвоси йўқлигини,
3
оилавий шароитини эътиборга олиб, у айбланаётган модда санкциясида
назарда тутилган жазо турларини муҳокама қилиб, унга нисбатан у
айбланаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш
жазоси тайинлашни лозим топди.
Бундан ташқари, суд, иш бўйича етказилган зарар тўлиқ
қопланганини инобатга олишни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 463, 465-468, 471-473, 476-моддаларига асосланиб, суд
*******************(*********) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
277-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир
этганликда айбли деб топилсин.
*******************га
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
277-моддаси 2-қисми “а” банди билан иш вақти, иш жойигача бориши ва
қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари яшаш жойи Фарғона
шаҳар, *********МФЙ, *********кўчаси, 13-уй 23-хонадонни у ёки бу сабаб
билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан иборат 2 (икки) йил муддатга
озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
***************нинг зиммасига:
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини
ўзгартирмаслик ва Фарғона вилоят ҳудудидан ташқарига чиқмасликдан
иборат қўшимча тақиқ (чеклаш)лар юклатилсин.
***************га жазони ўташ даврида, унга белгиланган
чеклашларни бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
481-моддаси 6-бандида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги
тушунтирилсин.
Жазони ўташ муддати маҳкум жазоларни ижро
этиш
инспекцияларида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Жазони ижро этиш Фарғона шаҳар ИИО ФМБ Пробация бўлими
зиммасига юклатилсин.
***************га нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор
қилинсин.
Иш бўйича етказилган зарар тўлиқ қоплангани инобатга олинсин.
Ҳукмдан норози тараф ҳукм эълон қилинган, судланувчи ва
жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида шу суд
орқали Фарғона вилоят судига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга
киргандан сўнг кассация тартибида шикоят бериш ва протест билдиришга
ҳақли.
Раислик қилувчи
Ф.Рахматов
4