Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2201/1245 Дата решения 25.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Агробанк Ответчик / Подсудимый Сарварбек масъулияти чекланган жамияти
Source ID 939658 Claim ID 2936803 PDF Hash f84335ad320e4b57... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 279-моддаси нинг 279 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Избоскан туман 4-1703-2201/1245-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг даъвогарАТБ “Агробанк” манфаатида, жавобгар- “Сарварбек” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили М.Бурхонов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Агробанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Сарварбек” масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 22 072 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 170 000 сўм фоиз қарз, 18 750 000 сўм муддати келмаган кредит қарз ундириш, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада қайд этилган важларни такрорлаб, кредит шартномасига асосан белгиланган миқдорда кредит маблағлари берилганлигини, тўлов жадвалига амал қилмасдан муддати ўтган қарздорликларни вужудга келтирганлигини, қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш юзасидан талабнома юборилганлигини, суд кунига қисман тўловларни амалга оширганлигини билдириб, қолдиқ қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган бўлсада, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. тушунтиришини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТБ “Агробанк” Пахтаобод филиали ва “Сарварбек” масъулияти чекланган жамият ўртасида 2019 йил 15 майда №608-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, филиал жавобгарга 36 ой муддатга, 5 ой имтиёзли давр билан, 8 фоиз устама тўлаш шарти билан хунармандчилик дастгоҳларини сотиб олиш учун 200 000 000 сўм кредит бериш, жавобгар эса белгиланган тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. 2020 йил пандемия муносабати билан кредит асосий қарз муддатини узайтириш юзасидан келишувга эришилган. Кредит шартномаси ижросини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 2019 йил 24 май кунги нотариал тасдиқланган ипотека шартномаси расмийлаштирилган бўлиб, шартномага кўра жавобгарга тегишли бўлган Андижон вилоят, Пахтаобод туман, З.Хабибий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 0,17 га ер майдонида жойлашган, фойдали майдони 40,82 кв.метр, умумий қурилиш майдони 17,98 кв.метрдан иборат бўлган қоровулхона бино ва иншоотлари гаровга қўйилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК”)нинг 279-моддасига биноан кредиторнинг талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 24-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига ундирувни қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ белгиланади. Шу билан бирга, бундай шартноманинг предмети фақат кўчар мол-мулк бўлиши мумкинлиги ҳисобга олиниб, шартномада гаров нарсасига нисбатан ундирувни қаратиш шартлари белгиланмаган бўлса, бундай ҳолда гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратишнинг умумий қоидаси қўлланилишидан келиб чиқиш лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда даъвогарнинг ундирувнинг гаровдаги мулкга қаратиш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Жавобгар томонидан кредит шартномасида келишилган жадвал асосида тўловларни амалга ошириши лозим бўлсада бироқ жавобгар тўловларни белгиланган муддатларда амалга оширмаган. Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси талабларини бажариб, жавобгарга белгиланган кредит маблағлари берилган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг 4.7-бандига кўра, қарз олувчи шартноманинг 3.5-3.11-бандларида белгиланган мажбуриятларни бажармаганда берилган кредитни муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқи мавжуд эканлиги белгиланган. Жавобгар томонидан кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни сурункали равишда амалга оширмаган. Жавобгарнинг 2022 йил сентябрь ойи ҳолатига 22 072 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 170 000 сўм фоиз қарздорлиги вужудга келган. Ушбу ҳолатда даъвогар кредит маблағларини муддатидан олдин талаб қилишга ҳақли. Зеро, ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 4-бандига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборган олишлари лозимлиги, 8-бандида кредит шартномасида тарафлар томонидан кредитни қайтаришни кечиктирганлик (кредит мажбуриятини бузганлик) учун юқори фоиз тури сифатида белгиланган жавобгарлик узлуксиз жорий санкция ҳисобланишлиги юзасидан тушунтириш берилган. Жавобгар суд кунига қадарли қисман тўловларни амалга оширган. Ушбу ҳолатда суд жавобгардан даъвогар фойдасига 9 890 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 12 500 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарздорликларни ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан Республика бюджети ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилишлиги белгиланган. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилишлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб АТБ “Агробанк” фойдасига “Сарварбек” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 9 890 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 12 500 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарздорлик ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаровда бўлган “Сарварбек” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Андижон вилоят, Пахтаобод туман, З.Хабибий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 0,17 га ер майдонида жойлашган, фойдали майдони 40,82 кв.метр, умумий қурилиш майдони 17,98 кв.метрдан иборат бўлган қоровулхона бино ва иншоотларига қаратилсин. “Сарварбек” масъулияти чекланган жамиятдан Республика бюджетига 819 840 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев