Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2201/1150 Дата решения 25.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Бузурходжаев Улуғбек Мамиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ЎзР ВМ ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Асака туман бўлими Ответчик / Подсудимый Гулнарохоннинг узумзорлари фермер хўжалиги
Source ID 938562 Claim ID 2937257 PDF Hash 6df60e4739e4e1b4... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси МЖтКнинг 74-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 74 law
нинг 49-моддаси нинг 49 law
онуннинг 27-моддаси онуннинг 27 law
онуннинг 35-моддаси онуннинг 35 law
онуннинг 117-моддаси онуннинг 117 law
тисодий процессуал кодексининг 215-моддаси тисодий процессуал кодекси 215 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Тел: (+998 74) 232-35-41, Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1702-2201/1150-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг раислигида, Ж.Одилжоновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Асака туман бўлимининг жавобгар– “Гулнорахоннинг узумзори” фермер хўжалигига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 март кунги 82-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги”ги Низомнинг 60бандига асосан 7.424.300 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ва ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни аризачи инспекциянинг туман бўлими бошлиғи Ш.Т.Сайдахмедов(хизмат гувоҳномаси асосида) иштирокида, жавобгарнинг вакили иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Асака туман бўлими(қуйида матнда Ўзагроинспекция ёки аризачи деб юритилади) Асака туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “Гулнорахоннинг узумзори” фермер хўжалиги(бундан кейин матнда– жавобгар)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 март кунги 82-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги”ги Низомнинг 60-бандига асосан сувдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати юзасидан 7.424.300 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳамда ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар жарима суммаси ихтиёрий тўланмаганлигини билдириб, суддан аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд муҳокамаси ҳақида тайинлаш ажрими етказилган ва белгиланган тартибда хабардор этилган бўлсада, аммо жавобгар ўз вакилини суд мажлисида иштирокини таъминламади, даъво аризаси юзасидан ўз фикр эътирозларини судга тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қонун нормаларига асосланиб, суд иқтисодий ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш хужжатларига кўра Ўзагроинспекция Андижон вилоят Асака туман бўлими томонидан 2021 йил 27 июлда ўтказилган текшириш давомида жавобгар ўзбошимчалик билан фермер хўжалигига тегишли бўлган 0,1 гектар ер майдонига балиқ ховузга ташкил этиб Асака туман ирригация бўлими билан сув олиш тўғрисида шартнома тузмаган ҳолда 91,65 минг кубометр сувдан ноқонуний равишда фойдаланганлиги аниқланган. Шу куни аниқланган ҳолат юзасидан Ўзагроинспекция ва жавобгар вакиллари иштирокида далолатнома тузилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзагроинспекция томонидан жавобгар рахбари Шамсуддинов Мухаммадали Қобулжон ўғлига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Асака туман судига юборилган. ЖИБ Асака туман судининг 2022 йил 08 август кунги қарори билан жавобгар рахбари М.Шамсуддинов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 74-моддаси иккинчи қисми билан айбдор деб топилиб, унга 1.500.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган. Ўзагроинспекция томонидан “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида” Низомнинг 60-бандига асосан жавобгарга нисбатан 91,65 га ер майдонида балиқ ховузи ташкил этиш учун 91,65 минг кубометр сувдан ноқонуний фойдаланганлиги учун 7.424.300 сўм миқдорида жарима ҳисобланган. Ўзагроинспекция томонидан 2022 йил 12 август куни жавобгарга ҳисобланган жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисидаги 01/13.1-сонли талабнома юборилган, бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдириб, ҳисобланган жарима тўланмаган. Ушбу ҳолатда суд аризачининг талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, ҳуқуқбузарликнинг содир этилганлиги ишдаги мавжуд хужжатлар, жумладан далолатномалар, жарима ҳисоб-китоби, талабнома, аризачи вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ЖИБ Асака туман судининг 3-17032201/1831-сонли маъмурий иш бўйича 2022 йил 08 август кунги кунги қарори билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда – Қонун)нинг 49-моддаси бешинчи қисмига кўра, сувни фақат рўйхатдан ўтказилган, сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланган сув ажратиш жойларидан шартномавий асосда олишга рухсат берилади. Қонуннинг 27-моддасига кўра, сунъий сув объектларининг сувидан махсус фойдаланиш ёки уларнинг сувини махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома ўзлари хизмат кўрсатадиган зонада жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларига, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига ҳамда бошқа сув истеъмолчиларига - қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув объектларидан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими билан келишилган ҳолда сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан берилади. Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ, сувдан фойдаланувчилар белгиланган сув олиш лимитларига ва сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этиши шарт. Қонуннинг 117-моддасига асосан, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари ва фуқаролар сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш натижасида етказилган зарарларни қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорда ва тартибда қоплашлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида” Низом (бундан буён матнда – Низом)нинг 60-бандида сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламасдан сув олиш сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олганлик учун – олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима санкцияси белгиланган. Низомнинг 61-бандига кўра, Низомнинг 60-бандида кўрсатилган сунъий сув объектларидан сув олиш бўйича жарима санкциялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қўлланилади. Низомнинг 63-бандига асосан, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига - тадбиркорлик субъектларига нисбатан ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган жарима санкциялари суд томонидан қўлланилади, улар айбига иқрор бўлган ва жарима санкцияларини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатлар бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд аризачининг талабларини асосли деб ҳисоблайди ва жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида” Низомнинг 60-бандига асосан 7.424.300 сўм жарима қўллашни ҳамда Ўзагроинспекция пул маблағларини сўзсиз тартибда ундириш ҳуқуқига эга бўлмаган назорат қилувчи орган бўлганлиги боис, жавобгардан қўлланилган жаримани ундиришни лозим топди. ИПК 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, аризада мулкий ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ҳақидаги номулкий талаб билдирилганлиги, ариза талаби қаноатлантирилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвонинг мулкий ундириш 4 талабига оид қисми бўйича Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи, аризачига 24.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “Гулнорахоннинг узумзори” фермер хўжалигига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 март кунги 82-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги”ги Низомнинг 60-бандига асосан 7.424.300 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. “Гулнорахоннинг узумзори” фермер хўжалиги ҳисобидан “Ўзагроинспекция” Асака туман бўлими фойдасига 7.424.300 сўм жарима ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. “Гулнорахоннинг узумзори” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори конуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья У.М.Бузурходжаев