Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2204/2146 Дата решения 25.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Рахимов Умиджон Алиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Нуриддин Тўраев" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "Шўрчи Инденим Кластер" МЧЖ
Source ID 939635 Claim ID 2936337 PDF Hash 49da41d4305ed811... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
аролик кодексининг 11-моддаси аролик кодекси 11 code_article
аролик кодексининг 330-моддаси аролик кодекси 330 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
бандининг биринчи хатбошисида ФКнинг 326-моддаси бандининг биринчи хатбошисида ФК 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DENAU INTERDISTRICT ECONOMIC COURT Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16 е-mail: i.denоv@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шўрчи тумани 2022 йил 25 октябрь 4-1905-2204/2146-сонли иш Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.А.Рахимов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Муродовнинг котиблигида, ХХХ вакили ХХХ (2022 йил 22 сентябрдаги 486-сонли ишончномага асосан), даъвогар фермер хўжалиги раҳбари ХХХ ва жавобгар вакили ХХХ (2022 йил 23 июндаги 90-сонли ишончномага асосан) иштирокида, ХХХнинг даъвогар “ХХХ” фермер хўжалигининг манфаатида жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти мол-мулки ҳисобидан ва ҳисоб рақамидаги пул маблағлари ҳисобидан 7 613 400 сўм асосий қарз, 7 621 500 сўм нотўғри ушланган банк кредит фоизи, 791 804 сўм пеня, жами 16 026 704 сўм ундириш бўйича юритилган ишни ХХХнинг биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, АНИҚЛАДИ: ХХХ даъвогар “ХХХ” фермер хўжалигининг манфаатларини кўзлаб жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил ҳосили учун бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномасига асосан даъвогар жавобгарга бошоқли дон етиштириб бериш, жавобгар эса маҳсулот қийматини 2022 йил 1 сентябр кунига қадар тўлаш мажбуриятини ўз зиммаларига олишганлиги, даъвогар ўз мажбуриятларини бажариб, шартномада белгиланган миқдорда ва ассортиментда бошоқли дон маҳсулотлари етказиб берганлиги, жавобгар эса шартнома мажбуриятларини бажармасдан, етказиб берилган маҳсулотлар қийматини тўлаб бермаганлиги, жавобгар томонидан 2022 йил 1 сентябрь куни ҳолатига берилган маълумотномага кўра жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 7 613 400 сўмни ташкил этганлиги, қарзни тўлаш тўғрисида оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирилган бўлсада, ушбу огоҳлантиришлар эътиборсиз қолдирилганлиги, шу сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат этилганлиги баён этилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 613 400 сўм асосий қарз, бундан ташқари 7 621 500 сўм нотўғри ушланган банк кредит фоизи, мажбурият бажарилиши кечиктирилганлиги учун ҳисобланган 791 804 сўм пеняни ундириб бериш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили ва даъвогар раҳбари даъво аризасидаги важларни такрорлаб, асосий қарз тўлаб берилмаган қисмини, нотўғри ушланган банк кредит фоизи ва пеняни ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили асосий қарз қисман тўлаб берилганлигини билдириб, пеняни қонун талаблари доирасида камайтиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, “ХХХ” фермер хўжалиги – “Хўжалик” ва “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти – “Тайёрловчи” ўртасида 2021 йил 10 сентябрда 19-сонли “Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича” фьючерс шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Хўжалик” “Тайёрловчи”га 2022 йил ҳосилидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, “Тайёрловчи” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2-бандининг “в” кичик бандида “Хўжалик” “Тайёрловчи”га 2022 йил 10 августдан кечиктирмасдан шартномада белгиланган миқдорда ва ассортиментда тегишли сифатга эга бўлган маҳсулотни топшириши, 3.4-бандида “Тайёрловчи” томонидан “Хўжалик”дан харид қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг 1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган. “Хўжалик” шарномада ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариб, “Тайёрловчи”га бошоқли дон маҳсулотини етказиб берган, “Тайёрловчи” эса шартнома шартларида олган мажбуриятини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан, даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги олдида қарздорликни юзага келтирган. Жавобгар томонидан тасдиқланган маълумотномага кўра “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан жавобгарга қиймати 325 368 900 сўмлик, 116,4 тонна миқдорда бошоқли дон маҳсулоти етказиб берилган бўлиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан 317 755 500 сўм ушланма ва тўловлар чегириб ташланган. Шунга кўра, етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгарнинг даъвогар олдида 7 613 400 сўм қарзи юзага келган. Кенгаш томонидан жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиниб, қарзни тўлаш талаб қилинган. Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бироқ, 29.09.2022 йилда жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан даъвогар олдидаги 7 613 400 сўм асосий қарзнинг 4 690 000 сўм қисмини тўлаб берилган. Бундан кўринадики, жавобгар 7 613 400 сўм асосий қарзнинг 4 690 000 сўм қисмини судга даъво аризаси билан мурожаат этилгунга қадар (даъво аризаси билан судга 03.10.2022 йилда мурожаат этилган) тўлаб берган. Жавобгар томонидан 7 613 400 сўм асосий қарзнинг 4 690 000 сўм қисми 2022 йил 29 сентябрь куни тўлаб берилганлиги ХХХ филиалининг 25.10.2022 йилдаги 01/1297-сонли хатига асосан тақдим этилган маълумотнома ҳамда жавобгар томонидан тасдиқланган маълумотнома асосида ўз тасдиғини топган. Мазкур ҳолатда, суд даъво талабининг 7 613 400 сўм асосий қарз ундириш талабининг 4 690 000 сўм асоссиз ва 2 923 400 сўм қисмини асосли деб ҳисоблайди. Шунга кўра, суд даъво аризасидаги 7 613 400 сўм асосий қарз ундириш талабининг 2 923 400 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъво аризасида 7 621 500 сўм нотўғри ушланган банк кредит фоизини ундириш сўралган. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тасдиқланган маълумотномада “ХХХ” фермер хўжалигидан 7 621 500 сўм пул маблағлари банк кредит фоизи сифатида ушланганлиги кўрсатилган. ФКнинг 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Бироқ, жавобгар 7 621 500 сўм пул маблағлари банк кредит фоизи сифатида ушлаб қолиш учун асос бўлган ҳужжатларни ва (ёки) пул маблағларини тўлаб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунга кўра, суд даъво аризасидаги 7 621 500 сўм нотўғри ушланган банк кредит фоизини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 330-моддаси биринчи қисмига кўра башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди. Томонлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасининг 4.2-бандида мазкур шартномага мувофиқ топширилган маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлагани учун “Тайёрловчи” ўзи тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 15 фоизи миқдорида “Хўжалик”ка жарима тўлайди. Жаримадан ташқари “Тайёрловчи” “Хўжалик”ка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммаси 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган. Шунга кўра, даъво аризасида ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб, 7 613 400 сўм қарздорликни тўлови белгиланган муддатдан кечиктирилганлиги учун 791 804 сўм пеня ундириш сўралган. Бироқ, даъво аризасида ундирилиши лозим бўлган пеня 791 804 сўм этиб, унинг ҳисоб-китоби нотўғри кўрсатилган. Шартнома шартига кўра ҳисобланганда пенянинг ҳисоби 7 613 400 сўм * 0,4 фоиз = 30 453,6 сўм * 26 = 791 793,6 сўмни ташкил этади. Шунга кўра, суд тўловлар кечиктирилганлиги учун ундирилиши сўралган 791 804 сўм пенянинг 791 793,6 сўм қисмини асосли, 10,4 сўм қисмини эса асоссиз деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 3-бандининг иккинчи жумласида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида, 4-бандининг биринчи хатбошисида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд мажлисида аниқланишича, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган махсулотлар учун тўловларни судга даъво аризаси билан мурожаат қилингунга қадар қисман тўлаб берган. Суд, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг мажбуриятни қай даражада бажарганлигини, мулкий аҳволини ва тарафларнинг ўзаро манфаатларини эътиборга олиб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган 791 793,6 сўм пенянинг 395 897 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи, олтинчи ва еттинчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ- 3318-сонли қарорининг 3-банди, 4-хатбошисига кўра Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 923 400 сўм асосий қарз, банк кредит фоизи сифатида нотўғри ушланган 7 621 500 сўм қарзни ва 395 897 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ- 3318-сонли қарорида белгиланган талаблардан келиб чиқиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни, ундирилиши лозим бўлган почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-, Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 2 923 400 сўм асосий қарз, банк кредит фоизи сифатида нотўғри ушланган 7 621 500 сўм қарздорлик, 395 897 сўм пеня, жами 10 940 797 сўм ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан: - ХХХ фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га 226 733,87 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья У.А.Рахимов