Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2201/2167 Дата решения 25.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Тожиев Зокиржон Холбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Чориев-Элёр" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "Шўрчи Инденим Кластер" МЧЖ
Source ID 939653 Claim ID 2936331 PDF Hash efe29775b00dce7f... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DENAU INTERDISTRICT ECONOMIC COURT Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h Tел/факс: (0-376) 413-71-16, е-mail: i.denоv@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 25 октябрь 4-1905-2201/2167-сонли иш Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Х.Тожиев раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Латипов котиблигида, ХХХ вакили ХХХ (2022 йил 22 сентябрдаги 486-сонли ишончнома асосида), даъвогардан раҳбар ХХХ жавобгар вакили ХХХ (2021 йил 23 октябрдаги 90-сонли ишончнома асосида) иштирокида, ХХХнинг даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан жами 39.197.626 сўм ва 24.000 сўм почта харажатини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни ХХХбиносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХХни (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар “ХХХ” фермер хўжалиги(бундан буён матнда даъвогар ёки Хўжалик деб юритилади) манфаатида “ХХХ” фермер хўжалиги(бундан буён матнда жавобгар ёки Тайёрловчи деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг мол-мулки ҳисобидан ва ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳисобидан даъвогар фойдасига 28.316.600 сўм асосий қарздорлик, 2.944.926 сўм пеня, нотўғри ушлаб қолинган 7.936.100 сўм банк фоизи, жами 39.197.626 сўмни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилганлигини билдириб, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни ва Кенгаш томонидан тўланган 24.000 сўм почта харажатини Кенгашга ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган манфаати кўзланган шахс даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга маълумотнома тақдим қилиб, асосий қарздорлик тўлаб берилганлигини билдириб, даъво талабининг рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида “Бошоқли дон харид қилиш бўйича” 2021 йил 10 сентябрь куни 7-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга Тайёрловчи томонидан берилган маълумотга кўра 121,3 тонна ғалла топширган. Шартноманинг 3.4-бандида Тайёрловчи томонидан Хўжаликдан қабул қилинган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилнинг 1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши, шартноманинг 3.5-бандида маҳсулот Хўжалик транспортида ташилганда ташиш ва тушириш бўйича барча харажатлар Хўжаликка тўлаб берилиши лозимлиги белгиланган. Бироқ, Тайёрловчи томонидан тасдиқланган маълумотда шартнома бўйича 7.936.100 сўм банк кредит фоизини ушлаб қолган ҳолда жавобгар даъвогарга 28.316.600 сўм тўлаб беришлиги лозимлигини тан олган ва ушбу қарздорлик 2022 йилнинг 1 сентябрига қадар тўлаб берилмасдан шартнома шартлари мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ жавобгар судга даъво аризаси киритилган кунга қадар 2022 йил 29 сентябрь куни 28.316.000 сўмни тўлаб бериб, даъвогардан (600+7.936.100=) 7.936.700 сўм қарздор бўлиб қолганлиги ишдаги ҳужжатлар ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлар билан ўз тасдиғини топди. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот пулидан ушлаб қолиниши белгиланган суммани асосий қарздорлик деб баҳолайди ва жавобгардан даъвогар фойдасига 7.936.700 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, Кенгаш жавобгар томонидан маҳсулот ҳақининг тўлови кечиктирилганлиги сабабли даъвогар фойдасига 2.944.926 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида “Тайёрловчи” “Хўжаликка” муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Даъво талабининг 2.944.926 сўм пеня ундириш талаби асосли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунга асосан, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, жавобгар ҳисобидан манфаати кўзланган даъвогар фойдасига 1.472.000 сўм миқдорида пеня ундиришни, ушбу даъво талабининг қолган қисмини эса рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 68-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Кенгаш ўз даъвосидаги жавобгарнинг мол-мулки ҳисобидан ва ҳисоб рақамлардаги пул маблағлари ҳисобидан ундириш қисмини асослаб бера олмади. Шу сабабли ушбу қисмини қаноатлантирмаслик лозим бўлади. Иш ҳужжатларида ушбу қарздорликни рад этувчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Жавобгар вакили ушбу қарздорликни тўлиқ ёки қисман рад этувчи ҳужжатларни судга тақдим эта олмади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” 2020 йил 06 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонуни билан белгиланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари (бундан буён матнда Давлат божи ставкаларининг миқдорлари деб юритилади) 2-бандининг “а”-кичик бандида, давлат божи мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг 6 қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ3318-сонли қарорининг 3-бандида, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиши, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Шу сабабли суд, 10.881.626 сўм асосли даъво талаби бўйича 217.632,52 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини жавобгардан Кенгаш фойдасига ундиришни, даъво талабининг асоссиз қисми бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топади. талабини қисман қаноатлантириш, жавобгардан даъвогар фойдасига 7.936.700 сўм асосий қарз, 1.472.000 сўм пеня жами 9.408.700 сўм ундириш, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш, жавобгардан республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 217.632,52 сўм давлат божи, Кенгаш фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини ундириши лозим. Баён этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво ариза талаби қисман қаноатлантирилсин. “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 7.936.700 сўм асосий қарз, 1.472.000 сўм пеня, жами 9.408.700 сўм ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 217.632,52 сўм давлат божи ундирилсин. “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан ХХХфойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Денов туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья З.Х.Тожиев