Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2197 Дата решения 25.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый Самарқанд оқар суви фермер хўжалиги
Source ID 939193 Claim ID 2926655 PDF Hash 99d6c3446dbb1532... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 130-моддаси нинг 130 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
бандига ва 195-моддаси бандига ва 195 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Дўстлик шаҳри 2022 йил 25 октябрь 4-1304-2202/2197-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Самарқанд оқар суви фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ў.Жумабоев (ишончнома асосида)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Самарқанд оқар суви фермер хўжалигидан 75.932.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 183.000 сўм кредит фоизидан бўлган қарзни ундириш, ундирувни гаровга қўйилган жавобгарга тегишли бўлган 2018 йилда ишлаб чиқарилган ТТЗ-811 русумли, давлат рақам белгиси 25 DA 950 бўлган тракторга қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даьвогар вакили Ў.Жумабоев тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида 2022 йил 25 октябрь куни тузилган №74-сонли медиатив келишувни судга тақдим этиб, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Палата ва жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таьминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан суд ишни Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК)нинг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. ИПКнинг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради деб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги қонунининг 17-моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. Бундай ҳолатда суд, тарафлар ўртасида медиация тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги битим бўйича тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи ундирилмаслиги сабабли, иш бўйича давлат божи ундирмасликни, олдиндан ихтиёри тўланган 24.000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал 3 кодексининг130, 131, 107-моддаси 5 -бандига ва 195-моддасига асосланиб, суд АЖРИМ Қ И Л Д И: Даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Самарқанд оқар суви фермер хўжалигидан 75.932.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 183.000 сўм кредит фоизини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган жавобгарга тегишли бўлган 2018 йилда ишлаб чиқарилган ТТЗ-811 русумли, давлат рақами 25 DA 950 бўлган тракторга қаратиш тўғрисидаги даьво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Жавобгар Самарқанд оқар суви фермер хўжалигидан, даьвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья О.Эргашев