Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1837 Дата решения 25.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый B A R A K A B I Z N E S масъулияти чекланган жамияти
Source ID 922958 Claim ID 2951571 PDF Hash acb20118b874aba9... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 221-моддаси ИПК 221 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Юқоричирчиқ тумани 2022 йил 25 октябрь 4-1105-2201/1811-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «FUTURE BUILD INVEST» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили А.Аъзамов (2022 йил 15 июлдаги 23-58367-сонли ишончнома) иштирокида, Юқоричирчиқ туман ДСИнинг маъмурий биносида, очиқ сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «FUTURE BUILD INVEST» масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) 2022 йил август учун қўшилган қиймат солиғи ҳисоботини Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси (матнда аризачи деб юритилади)га тақдим қилмаганлиги сабабли аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 128, 220-моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар cолиқ ҳисоботини тақдим этганлигини маълум қилиб, тегишли қарор қабул қилишни судга ҳавола қилишини маълум қилди. Суд аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буѐн матнда СК деб юритилади) 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ѐки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. СК 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт. Аниқланишича, аризачи жавобгарга 2022 йил 21 сентябрда 1115962-сонли хабарнома юбориб, жавобгар томонидан 2022 йил август учун қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи тақдим этилмаганлигини маълум қилиб, солиқ ҳисоботини тақдим этиш бўйича яқиндан ѐрдам беришга тайѐр эканлигини билдиришган. Бироқ, жавобгар солиқ ҳисоботини тақдим қилмаган. Аризачининг 2022 йил 6 октябрдаги қарори билан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кунга қадар тўхтатилган ва жавобгар аниқланган камчиликларни ўн кун ичида бартараф этмаганлиги учун судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Лекин аризачи вакили томонидан судга жавобгарнинг 2022 йил август учун қўшилган қиймат солиғи ҳисоботини топширганлиги, камчилик бартараф этилганлиги ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилди. СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. СК 111-моддасининг учинчи қисмига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ѐки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин. ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаѐтганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Аризачи вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан жавобгар солиқ ҳисоботини топшириб, камчиликларни бартараф этганлиги ўз Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим қилинганда почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди. Юқоридаги баѐн этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров