← Назад
Решение #756541 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий Процессуал Кодекси | 68 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 11 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 330 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| бандининг биринчи хатбошисида ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
е-mail: i.denоv@sud.uz
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шўрчи тумани
2022 йил 25 октябрь
4-1905-2203/2218-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Ж.Хусанов раислигида,
ХХХнинг даъвогар ХХХ фермер хўжалигининг манфаатида жавобгар “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти мол-мулки ҳисобидан ва ҳисоб рақамидаги пул
маблағлари ҳисобидан 553000 сўм асосий қарз, 4659000 сўм нотўғри ушланган банк
кредит фоизи, 57512 сўм пеня, жами 5269512 сўм ундириш ҳақида даъво аризани
даъвогарнинг ва жавобгар вакили иштирокисиз соддалаштирилган тартибда Денов
туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
ХХХ даъвогар ХХХ фермер хўжалигининг манфаатларини кўзлаб жавобгар
“ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил ҳосили учун бошоқли дон
харид қилиш бўйича 10.09.2021 йилги 159-сонли фьючерс шартномасига асосан
даъвогар жавобгарга бошоқли дон етиштириб бериш, жавобгар эса маҳсулот қийматини
2022 йил 1 сентябр кунига қадар тўлаш мажбуриятини ўз зиммаларига олишганлиги,
даъвогар ўз мажбуриятларини бажариб, шартномада белгиланган миқдорда ва
ассортиментда бошоқли дон маҳсулотлари етказиб берганлиги, жавобгар эса шартнома
мажбуриятларини бажармасдан, етказиб берилган маҳсулотлар қийматини тўлаб
бермаганлиги, жавобгар томонидан 2022 йил 1 сентябрь куни ҳолатига берилган
маълумотномага кўра жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 553000 сўмни ташкил
этганлиги, қарзни тўлаш тўғрисида оғзаки огоҳлантириш ва ёзма равишда талабноома
берилган бўлсада, ушбу талабномалар эътиборсиз қолдирилганлиги, шу сабабли судга
даъво аризаси билан мурожаат этилганлиги баён этилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 553000 сўм асосий қарз, бундан ташқари бундан ташқари 4659000 сўм
нотўғри ушланган банк кредит фоизи, мажбурият бажарилиши кечиктирилганлиги учун
ҳисобланган 57512 сўм пеняни ундириб бериш сўралган.
Иш соддалаштирилган тартибда даъвогар ва жавобгар вакили иштирокисиз
ўтказилган. Даъво ариза ва илова ҳужжатлар нусхалари жавобгарга етказилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 2031-2035-моддаларига асосан суд
ишни соддаштирилган тартибда кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 68-моддаси
1-қисмига кўра ишда иштирок этувчи хар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган холатларни исботлаши керак. Даъвогар иш кўрилгунига қадар
маълумотнома тақдим қилиб жавобгар, асосий қарзни суд мажлиси кунига қадар
тўлагани ҳақида маълумот тақдим қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси 1-қисмига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, ХХХ фермер хўжалиги – “Хўжалик” ва “ХХХ” масъулияти чекланган
жамияти – “Тайёрловчи” ўртасида 2021 йил 10 сентябрда 159-сонли “Ғаллачилик
кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича” фьючерс
шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Хўжалик” “Тайёрловчи”га 2022 йил ҳосилидан
давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган маҳсулотни
топшириш мажбуриятини, “Тайёрловчи” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада
белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.2-бандининг “в” кичик бандида “Хўжалик” “Тайёрловчи”га
2022 йил 10 августдан кечиктирмасдан шартномада белгиланган миқдорда ва
ассортиментда тегишли сифатга эга бўлган маҳсулотни топшириши, 3.4-бандида
“Тайёрловчи” томонидан “Хўжалик”дан харид қилинадиган бошоқли дон учун якуний
ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг 1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши
белгиланган.
“Хўжалик” шартномада ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариб,
“Тайёрловчи”га бошоқли дон маҳсулотини етказиб берган, “Тайёрловчи” эса шартнома
шартларида олган мажбуриятини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган
маҳсулот учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан, даъвогар ХХХ фермер
хўжалиги олдида қарздорликни юзага келтирган.
Жавобгар томонидан тасдиқланган маълумотномага кўра ХХХ фермер хўжалиги
томонидан жавобгарга қиймати 305023600 сўмлик, 105 тонна миқдорда бошоқли дон
маҳсулоти етказиб берилган бўлиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
томонидан 304470600 сўм ушланма ва тўловлар чегириб ташлаб, шунга кўра, етказиб
берилган маҳсулотлар учун жавобгарнинг даъвогар олдида 553000 сўм қарзи юзага
келган.
Кенгаш томонидан жавобгарга 8-сонли 15.09.2022 йилда талабнома билан
мурожаат қилиниб, қарзни тўлаш талаб қилинган. Бироқ, 29.09.2022 йилда жавобгар
“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан даъвогар олдидаги 553000 сўм асосий
қарз тўлиқ тўлаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб
юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бундан кўринадики, жавобгар 553000 сўм асосий қарзни судга даъво аризаси
билан мурожаат этилгунга қадар (даъво аризаси билан судга 03.10.2022 йилда мурожаат
этилган) тўлаб берган.
Жавобгар томонидан 553000 сўм асосий қарз 2022 йил 29 сентябрь куни тўлаб
берилганлиги жавобгарнинг берган реестр маълумотномасига асосида ўз тасдиғини
топган.
Мазкур ҳолатда, суд даъво талабининг 553000 сўм асосий қарз ундириш талабини
асоссиз деб ҳисоблайди ҳамда уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризасида 4659000 сўм нотўғри ушланган банк кредит
фоизини ундириш сўралган. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
томонидан тасдиқланган маълумотномада даъвогар фермер хўжалигидан ушбу 4659000
пул маблағлари банк кредит фоизи сифатида ушланганлиги кўрсатилган. ФКнинг 234моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи
қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, жавобгар ушбу 4659000 пул маблағлари банк кредит фоизи сифатида
ушлаб қолиш учун асос бўлган ҳужжатларни ва (ёки) пул маблағларини тўлаб
берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмади.
Шунга кўра, суд даъво аризасидаги 4659000 сўм нотўғри ушланган банк кредит
фоизини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда уни тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 11-моддасида фуқаролик
ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 330-моддаси биринчи қисмига
кўра башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш
қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди.
Томонлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасининг 4.2-бандида мазкур
шартномага мувофиқ топширилган маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлагани
учун “Тайёрловчи” ўзи тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 15 фоизи миқдорида
“Хўжалик”ка жарима тўлайди. Жаримадан ташқари “Тайёрловчи” “Хўжалик”ка тўлов
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммаси 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган.
Шунга кўра, даъво аризасида ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб, 553000
сўм қарздорликни тўлови белгиланган муддатдан кечиктирилганлиги учун (553000 сўм *
0,4 фоиз *26 кун = 57512) 57512 сўм пеня ундириш сўралган.
Юқоридагиларга кўра, тўловлар кечиктирилганлиги учун пеня тўлаш мажбурияти
шартнома шартларида назарда тутилганлиги сабабли, суд даъвогарнинг 57512 сўм пеня
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, агар тўланиши
лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги,
суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 3-бандининг иккинчи жумласида судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг
қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида, 4бандининг биринчи хатбошисида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган махсулотлар учун тўловларни
судга даъво аризаси билан мурожаат қилингунга қадар тўлаб берган.
Суд, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг мажбуриятни қай
даражада бажарганлигини, мулкий аҳволини ва тарафларнинг ўзаро манфаатларини
эътиборга олиб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган 57512 сўм пенянинг 28756
сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи, олтинчи ва еттинчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар
томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган
даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган
тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича
ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ- 3318-сонли қарорининг 3-банди, 4хатбошисига кўра Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат
божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган. Бунда
даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси
киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмайди.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо
берган ҳолда, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига банк кредит фоизи сифатида нотўғри ушланган 4659000 cўм қарзни
ва 28756 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогар ва
жавобгар зиммасига юклашни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10
октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ- 3318-сонли
қарорида белгиланган талаблардан келиб чиқиб, даъвогардан давлат божи
ундирмасликни, ундирилиши лозим бўлган почта харажатини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333, 356,
468, -моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,
118, 128, 129, 2031-2035-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ХХХ фермер
хўжалиги фойдасига банк кредит фоизи сифатида нотўғри ушланган 4659000 cўм қарзни
ва 28756 сўм пеня, жами 4687756 сўм ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан:
- ХХХ фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га 268517
сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтиб қонуний кучга киради, ҳал
қилув қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибда апелляция тартибида
Денов туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикоят бериш мумкин.
С.Ж.Хусанов