← Назад
Решение #756712 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси МЖтК | 74 | — | law | |
| исми билан юритилган маъмурий иш МЖтК | 271 | — | law | |
| раев МЖтК | 21 | — | law | |
| нинг | 49 | — | law | |
| онуннинг | 27 | — | law | |
| онуннинг | 35 | — | law | |
| онуннинг | 117 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 215 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 24 октябрь 4-1706-2201/841-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи - “******************” Хўжаобод туман бўлимининг
жавобгар - “******************” фермер хўжалигига нисбатан
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2013
йил
19 мартдаги 82-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 58-бандига асосан сувдан ноқонуний фойдаланганлиги учун
1 935 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
аризачи вакили ************* (хизмат гувоҳномаси асосида),
жавобгар вакили ************ (раҳбар, паспорт асосида) иштирокида,
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Хўжаобод бўлими (бундан буён
матнда “Ўзагроинспекция” ёки “Аризачи” деб юритилади) Хўжаобод
туманлараро иқтисодий судига ариза
билан мурожаат қилиб,
“******************” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар”
деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли Қарори билан тасдиқланган
“Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби
тўғрисида”ги
Низомнинг
58-бандига
асосан
сувдан
ноқонуний
фойдаланганлиги
учун
1 935 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризани қўллаб-қувватлаб, жавобгар
томонидан суд мажлиси кунига қадар жарима суммаси ихтиёрий
тўланмаганлигини билдириб, суддан аризани қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ҳақиқатан ҳам сувдан Хўжаобод
тумани сув истеъмолчилари уюшмаси билан шартнома тузмасдан
фойдаланиб келганлигини, ҳисобланган жарима суммасини тез кунларда
бартараф қилишини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни суд ҳукмига
ҳавола қилди.
Суд тарафлар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, иш
хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Иш хужжатларига кўра Ўзагроинспекция томонидан 2021 йил
15 апрелда ўтказилган текшириш давомида жавобгар ўзбошимчалик билан
ўзига тегишли бўлган балиқчилик ва шоличилик йўналишидаги 1,0 гектар ер
майдонида “Хўжаобод туман сув истеъмолчилари уюшмаси” билан
шартнома тузмаган ҳолда 114,0 минг кубометр сувдан ноқонуний равишда
фойдаланганлиги аниқланган. Шу куни аниқланган ҳолат юзасидан
Ўзагроинспекция ва жавобгар вакиллари иштирокида далолатнома тузилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзагроинспекция томонидан жавобгар рахбари
Жўраев Махаммаджон Позиловичга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқишлик учун Жиноят
ишлари бўйича Хўжаобод судига юборилган. ЖИБ Хўжаобод судининг
2022 йил 19 июль кунги қарори билан жавобгар рахбари М.Жўраевга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 74-моддаси иккинчи қисми
билан юритилган маъмурий иш МЖтКнинг 271-моддасининг 10-бандига
асосан
тугатилиб,
М.Жўраев
МЖтКнинг
21-моддасига
асосан
огохлантирилган.
Ўзагроинспекция томонидан “Ўзбекистон Республикасида сувдан
фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида” Низомнинг 60-бандига
асосан жавобгарга нисбатан 1,0 га ер майдонида балиқчилик фаолиятида
сувдан фойланганлиги учун 21,5 минг кубометр судан ноқонуний
фойдаланганлиги учун 1 935 000 сўм миқдорида жарима ҳисобланган.
Ўзагроинспекция томонидан 2022 йил 30 июнь куни жавобгарга ҳисобланган
жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисидаги 15/22-434-сонли талабнома жавобгар
раҳбарига шахсан топширилган. Жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз
қолдириб, ҳисобланган жарима тўланмаган.
Шундан сўнг, аризачи жавобгардан жарима ундириш ҳақида судга
ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги
Қонун (бунбун буён матнда – Қонун)нинг 49-моддаси бешинчи қисмига кўра,
сувни фақат рўйхатдан ўтказилган, сувни бошқариш ва ҳисобга олиш
воситалари билан жиҳозланган сув ажратиш жойларидан шартномавий
асосда олишга рухсат берилади.
Қонуннинг 27-моддасига кўра, сунъий сув объектларининг сувидан
махсус фойдаланиш ёки уларнинг сувини махсус истеъмол қилиш учун
рухсатнома ўзлари хизмат кўрсатадиган зонада жойлашган фермер ва деҳқон
хўжаликларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳамда
бошқа сув истеъмолчиларига - қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув
объектларидан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими билан келишилган
ҳолда сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан берилади.
Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ,
сувдан фойдаланувчилар
белгиланган сув олиш лимитларига ва сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя
этиши шарт.
Қонуннинг
117-моддасига
асосан,
корхоналар,
муассасалар,
ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари), фермер ва
деҳқон хўжаликлари ва фуқаролар сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
бузиш
натижасида
етказилган
зарарларни
қонун
ҳужжатларида
белгиланадиган миқдорда ва тартибда қоплашлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”
Низом (бундан буён матнда – Низом)нинг 60-бандида сувдан
фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олиш жойларини
сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламасдан сув
олиш сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома
тузмасдан сув олганлик учун – олинган ҳар минг кубометр сув учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима
санкцияси белгиланган.
Низомнинг 61-бандига кўра, Низомнинг 60-бандида кўрсатилган
сунъий сув объектларидан сув олиш бўйича жарима санкциялари Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан
назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан
қўлланилади.
Низомнинг 63-бандига асосан, сувдан фойдаланувчилар ва сув
истеъмолчиларига - тадбиркорлик субъектларига нисбатан ушбу Низомнинг
60-бандида кўрсатилган жарима санкциялари суд томонидан қўлланилади,
улар айбига иқрор бўлган ва жарима санкцияларини ихтиёрий равишда
тўлаган ҳолатлар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда суд аризачининг талабини асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, ҳуқуқбузарликнинг содир этилганлиги ишдаги мавжуд хужжатлар,
жумладан мониторинг ва текшириш далолатномалари, жарима ҳисоб-китоби,
талабнома, аризачи ва жавобгар вакилининг суд мажлисида берган
тушунтиришлари ва ЖИБ Хўжаобод судининг 3-1715-2201/1087-сонли
маъмурий иш бўйича 2022 йил 19 июль кунги қарори билан тасдиқланади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд аризачининг талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби
тўғрисида” Низомнинг 60-бандига асосан 1 935 000 сўм жарима қўллашни
лозим топди.
ИПК 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
4
Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуннинг
9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - хукуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод
этилган.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, ариза ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш
ҳақидаги талаб эканлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни,
жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига 24 000 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“******************” фермер хўжалигига нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 март кунги 82-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан
фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги”ги Низомнинг
60-бандига асосан 1 935 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган
молиявий
жарима
суммасини
ундириш
“Ўзагроинспекция” Хўжаобод бўлими зиммасига юклатилсин.
“******************”
фермер
хўжалиги
ҳисобидан
“Ўзагроинспекция” Хўжаобод бўлими фойдасига 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори конуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов