Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/1392 Дата решения 24.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Ачилов Жасур Рахматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Калхат коя" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "Китоб Шаҳрисабз Ҳисор кластер" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 938991 Claim ID 2901228 PDF Hash bb8f3812b6fb24ea... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 31 code_article
аролик кодексининг 228-моддаси аролик кодекси 228 code_article
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 24 октябр 4-1802-2202/1392-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар раҳбари Б.Норов, қўшимча жавобгар вакили Ф.Хушвақтов (раҳбар), Китоб туман ҳокимлиги вакили Ш.Эшниязов (2022 йил 5 октябрдаги ишончномага асосан), Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси вакили Б.Қосимов (2022 йил 24 октябрдаги 2368/10-сонли ишончномага асосан), Китоб туман қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси М.Мавлонов иштирокида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг «Калхат қоя» фермер хўжалигининг манфаатида, жавобгар «Китоб Шаҳрисабз Ҳисор кластер” МЧЖ ва қўшимча жавобгар «Суюнов Хусан” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси (матнда Палата деб юритилади) «Калхат қоя» фермер хўжалиги (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, «Китоб Шаҳрисабз Ҳисор кластер” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ва қўшимча жавобгар «Суюнов Хусан” МЧЖга нисбатан жавобгарлар ҳисобидан фермер хўжалиги фойдасига 14.640.000 сўм етказилган зарарни ундириш ҳамда «Суюнов Хусан” МЧЖни фермер хўжалигига тегишли 33к-контурдаги ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган. Суднинг ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Китоб туман ҳокимлиги, Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Давлат Кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси жалб қилинган. Белгиланган тартибда олдиндан хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида Палата, жавобгар ва Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси вакиллари иштироки таъминланмади. Суд ишини кўриб чиқиш даврида даъвогар вакили томонидан судга низо предметини ўзгартириш ҳақида ариза берилган. Мазкур ариза Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК)нинг талабларига жавоб бермаганлиги сабабли қайтарилган. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари судга берган кўрсатувида низоли ер даъвогарга қонуний берилганлигини, ижара шартномаси давлат рўйхатига олинганлигини, ушбу ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар бугунги кунда бекор бўлмаганлигини, шунча вақтдан буён ердан фойдалана олмаётганлигини, ер солиғини тўлаб келаётганлигини, унга берилган ер майдонида жавобгар томонидан фойдаланаётганлигини, бунинг оқибатида унга зарар етказилганлигини, зарар ва бой берилган фойдаларни ундириш лозимлигини билдириб, даъвони қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили судга берган кўрсатувида иккиламчи ижара шартномаси билан низоли ер майдони жавобгарга берилганлигини, ижара тўловлари тўлаб борилаётганлигини билдириб, даъво талаби юзасидан важ кўрсатиб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Давлат Кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси вакили низоли ер майдонидан даъвогар ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиб келганлигини, низоли бўлган қишлоқ хўжалик харитасининг мазкур контурлари бўйича жавобгарнинг ер майдонига бўлган ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлари Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган Китоб туман ҳокимлиги вакили туман бўйича жами 42281 гектар ер майдони қоракўлчилик кластерларини ташкил этиш учун Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг доимий эгалигига ўтказиб берилганлигини, ушбу ерлардан олдин фойдаланиб келган шахслардан ер майдонларини заҳирага олиш тўғрисида ҳоким қарори ёки ижара шартномалари бекор қилинганлиги тўғрисида ҳоким қарори мавжуд эмаслигини билдириб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Китоб туман қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси судга маълумотнома тақдим этиб, низоли 33к-контурда жами 329,6 гектар ер майдони мавжудлигини, шундан 160 гектар қисми даъвогар фермер хўжалигига, 109,6 гектар қисми «Китоб Шаҳрисабз Ҳисор кластер” МЧЖга ва қолган 60 гектар қисми бошқа фермер хўжалигига фойдаланишга берилганлигини, жавобгар ўзига тегишли 109,6 гектар ерга даъвогарнинг 29,6 гектар ерини асоссиз равишда қўшиб жами 135 гектар ерни «Суюнов Хусан” МЧЖга вақтинчалик иккиламчи ижарага берганлигини, низоли ер участкаси ҳажми 29,6 гектар бўлиб «Суюнов Хусан” МЧЖ фойдалиниб келаётганлиги аниқланганлигини маълум қилди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларни тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Китоб туман ҳокимининг 2015 йил 31 декабрдаги Х-2013/12-сонли қарорига асосан тумандаги “Зарафшон” массивини 32к,33к-контуридан жами 142 гектар ер майдонини «Калхат қоя» фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага бериш белгиланган. Шунингдек, Китоб туман ҳокимининг 2019 йил 28 февралдаги Х-694/02сонли қарорига асосан тумандаги “Зарафшон” массивини 33к-контуридан қўшимча 60 гектар ер майдонини «Калхат қоя» фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага бериш белгиланган. Ушбу қарорга асосан туман ҳокими билан хўжалик ўртасида 2019 йил 28 февралда ижара шартномаси тузилган. Мазкур шартнома бўйича ижара ҳуқуқи давлат кадастри идорасида 2021 йил 7 июлда давлат рўйхатдан ўтказилган бўлиб, унга кўра “Зарафшон” массивини 32к, 33к, 38к, 61к-контурларидан жами 207,7 гектар ер майдони «Калхат қоя» фермер хўжалигига 49 йилга ижарага берилган. Даъвогарнинг ушбу ерга бўлган ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларни ҳозирги вақтда бекор бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Суд томонидан бир неча марта талаб қилинган бўлсада, ишда иштирок этган шахслар жавобгарнинг низоли ер участкасига бўлган ҳуқуқини вужудга келтирувчи ҳужжатларни, яъни давлат рўйхатига олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим эта олишмади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сонли Фармонига асосан Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилган. Ушбу Фармоннинг 1-бандига кўра қоракўл зотли қўйларини боқишга мўлжалланган ерлардан яйловлар кластерларга белгиланган тартибда ижарага берилиши, кластерларга яйловлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳолати ёмонлашиб кетишига йўл қўймаслик, илмий ва инновацион ёндашувларни қўллаган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш, кластер иштирокчилари ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш орқали хом ашёни чуқур қайта ишлашни ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича мажбуриятлар юкланиши белгиланган. Ушбу Фармон билан вилоят ҳокимликларига кластерлар томонидан фойдаланилмаётган яйловларнинг захирага қайтарилиши, давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши ҳамда очиқ электрон танлов орқали жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилишини таъминлаш юклатилган. Мазкур Фармоннинг 2.5-иловасига асосан “2021 — 2025 йилларга мўлжалланган Қашқадарё вилоятида қоракўлчиликни ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари” тасдиқланиб, унда 1241 минг гектар яйловлар майдонида кластерлар ташкил этиш белгиланган. Шунга кўра Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2020 йил 2 октябрда HQ849/10-сонли қарори қабул қилиниб, вилоят бўйича жами 1214,1 минг гектар, шундан Китоб тумани бўйича 40281 гектар яйлов ер майдонлари Ўзбекистон Республикасининг Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг доимий эгалигига ўтказиш белгиланган. Шу мазмундаги Китоб туман ҳокимининг 2020 йил 2 октябрдаги Х1729/10-сонли қарори билан тумандаги “Зарафшон” массиви ҳудудидан жами 14590,3 гектар ер майдони, шундан «Калхат қоя» фермер хўжалиги фойдаланишидаги 32к-контурдан 140,5 гектар ва 33к-контурдан 60 гектар ер майдони Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг доимий эгалигига ўтказиш белгиланган. Бироқ, туман ҳокимини ушбу қарорининг ижроси тўлиқ таъминланмасдан, топшириш-қабул қилиш далолатномалари тузилмасдан ва ўтказиладиган ер майдонларининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш охирига етказилмасдан қолган. Ўзбекистон Республикасининг Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ва «Китоб Шаҳрисабз Ҳисор кластер” МЧЖ ўртасида 2021 йил 18 январда яйловларни ижарага бериш тўғрисида 04-7-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартномага кўра ижарачига Китоб ва Шаҳрисабз туманларидаги яйлов ерларининг жами 45300 гектар майдонларини нол ставкада 49 йилга ижарага бериш келишилган. Бироқ, шартномада ижарага берилаётган ер майдонларининг жойлашган ҳудудлар номи, чегаралари, контурлари кўрсатилмаган. Шунингдек, жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари кластерга ижарага берилаётган ер майдонларини топшириш-қабул қилиш ҳужжатларини, ижара шартномасининг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим этилмади. Шунингдек, ушбу шартноманинг 3.2.17-бандида кўрсатилган мажбурият ҳам бузилиб, кластер томонидан битта ижарачига 4 гектардан ортиқ яйлов майдонлари иккиламчи ижарага бериб юборилган. «Китоб Шаҳрисабз Ҳисор кластер” МЧЖ билан «Суюнов Хусан” МЧЖ ўртасида ва Қашқадарё вилоят қоракўлчилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси иштирокида 2022 йил 1 апрелда яйлов ер майдонларини иккиламчи ижарага бериш тўғрисида 05/04-15-сонли шартнома тузилиб, Аёқчи қишлоқ ҳудудидаги яйлов ерларининг 48к, 49қ, 33кконтурларидаги жами 135-151 гектар яйлов ерлари майда шохли ва йирик шохли молларни боқиш учун «Суюнов Хусан” МЧЖга 2022 йил 31 декабргача беришга келишилган. Ушбу шартноманинг 1.4-бандига кўра ижара ҳақи ҳар бир майда шохли мол сонига нисбатан 15000 сўмгача миқдорда белгиланган. Мазкур шартноманинг 3.1-бандида яйлов ер майдонларини ижарачи фойдаланишига ўтиши топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилиши белгиланган бўлса-да, ушбу далолатнома аниқ тузилмаган. Қўшимча жавобгар вакили томонидан судга тақдим этилган топширишқабул қилиш далолатномасида ижарага берилаётган ер майдонлари жойлашган ҳудудлар номи, чегаралари, контурларнинг ер майдони ҳажми ва ўлчамлари, чегарадош ҳудудлар номи ва белгилари кўрсатилмаган. Ушбу далолатномани тузишда Қашқадарё вилоят қоракўлчилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси вакили, ер майдонидан фойдаланиш бўйича давлат мониторингини олиб борувчи органлар вакиллари иштирок этишмаган. Шунингдек, «Суюнов Хусан” МЧЖнинг Қашқадарё вилоят қоракўлчилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасига аъзолигини тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим этилмади. Китоб туман ҳокимлиги Д.Турсунов, Китоб туман қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси С.Ёрбулов, Китоб туман ИИБ профилактика инспектори Э.Жўраев ва даъвогар раҳбари томонидан 2022 йил 29 апрелда тузилган далолатномага кўра қўшимча жавобгар чўпонлари томонидан фермер хўжалиги ерида мол боқилаётганлиги, ерлар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги қайд этилган. Китоб туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан 2022 йил 7 майда берилган 01-17/171-сонли хатда даъвогарга тегишли ерларда «Суюнов Хусан” МЧЖнинг чорва моллари боқилаётганлиги аниқланганлиги ва низоли ер майдонидан чиқиш ҳақида «Суюнов Хусан” МЧЖ огоҳлантирилганлиги кўрсатилган. Давлат Кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг Китоб туман филиали томонидан судга тақдим этилган 2022 йил 13 октябрдаги 776сонли маълумотида низоли 33к-контур бўйича «Калхат қоя» фермер хўжалиги ва «Ортиқ Бекмуродович» фермер хўжалиги фойдалаётган ер майдонлари давлат рўйхатидан ўтганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига кўра юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228-моддасига кўра мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли. Гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, лекин мол-мулкка мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, хўжалик юритиш, оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ёки қонун ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа асосга кўра эгалик қилаётган шахс ҳам ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади. Ўзбекистон Республикасини “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига кўра, давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги давлат бошқарувини давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ва махсус ваколатли давлат бошқаруви органи - Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонининг 2-бандига кўра 2021 йил 1 августдан бошлаб ер участкалари хусусий секторга — мулк ва ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши тартиби жорий қилинди. Ушбу тартибга асосан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинди, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолади. Бир неча марта суд иши қолдирилиб, суд томонидан талаб қилинган бўлса-да, «Китоб Шаҳрисабз Ҳисор кластер” МЧЖ томонидан ижара ҳуқуқининг тўғри расмийлаштирилганлиги ва ер майдонларидан мақсадли фойдаланилаётганлиги бўйича ҳужжатлар судга тақдим этилмади. Юқорида кўрсатилган ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сонли Фармонига асосан қоракўл зотли қўйларини боқишга мўлжалланган ерлардан яйловлар кластерларга белгиланган тартибда ижарага берилиши, кластерларга яйловлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳолати ёмонлашиб кетишига йўл қўймаслик, илмий ва инновацион ёндашувларни қўллаган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш, кластер иштирокчилари ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш орқали хом ашёни чуқур қайта ишлашни ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича кластерларга юкланган мажбуриятлар бажарилмаганлигидан далолат беради. Бундай қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва соҳада хўжалик муносабатларини тартибга солиш бўйича тегишли ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш юзасидан муносабат билдиришни тақазо қилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва Давлат кадастрлар палатаси идоралари мансабдор шахсларининг ўз лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, қонун талаби бўйича тегишли ҳужжатларни аниқ расмийлаштирмаганлиги оқибатлари тадбиркорлик субъектларини давомли низолашишига, сарсон-саргардон бўлишига олиб келган. Шунингдек, даъвогар вакиллари томонидан ундириш сўралган етказилган зарар миқдорининг ҳисоб-китоби ва асослари судга тақдим этилмади. ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ҳисобланади. Мазкур ишда номулкий талаб бўйича 3.000.000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, қўшимча жавобгарни низоли ер майдонидан чиқаришни, жавобгардан 3.000.000 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг рад этилган қисми бўйича ҳисобланган далат божини даъвогардан ундиришни, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогарга ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра ИПКнинг 68, 113, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. «Суюнов Хусан” МЧЖ «Калхат қоя» фермер хўжалигига ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишга берилган “Зарафшон” массивининг 33к-контуридаги ер майдонининг даъвогарга тегишли 29,6 гектар қисмидан мажбурий тартибда чиқарилсин. Даъвогарнинг жавобгарлар ҳисобидан фермер хўжалиги фойдасига 14.640.000 сўм етказилган зарарни ундириш талабини қаноатлантириш рад этилсин. «Китоб Шаҳрисабз Ҳисор кластер” МЧЖдан Республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. «Китоб Шаҳрисабз Ҳисор кластер” МЧЖдан «Калхат қоя» фермер хўжалигига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. «Калхат қоя» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Қишлоқ хўжалиги ва Давлат кадастрлар палатаси идоралари мансабдор шахсларининг ўз лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, қонун талаби бўйича тегишли ҳужжатларни аниқ расмийлаштирмаганлиги ҳамда ердан фойдаланувчиларнинг қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадсиз фойдаланаётганлиги каби қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан масъул ваколатли шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича хусусий ажрим чиқарилиб, уни кўриб чиқиш учун Китоб туман прокуратурасига юборилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ж.Ачилов