← Назад
Решение #756806 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 24 октябрь
4-1105-2202/1757-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, тарафлардан
даъвогар вакили О.Эргашев (2022 йил 24 октябрдаги 43-сонли
ишончнома) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ARCA LOFT” МЧЖ манфаатида
жавобгар “UNIVERSAL PLYUS LIDER” МЧЖ хисобидан 500.000.000 сўм
асосий қарз, 43.200.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси (матнда – палата деб юритилади) “ARCA LOFT”
МЧЖ (матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга мурожаат
этиб, даъвогар ва “UNIVERSAL PLYUS LIDER” МЧЖ (матнда – жавобгар
деб
юритилади)
ўртасида
2021
йил
12
майда
3-сонли
500.000.000 сўмлик молиявий ёрдам шартномаси тузилганлиги,
шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга молиявий ёрдам
сифатида 500.000.000 сўмлик пул маблағлари ўтказиб берилганлиги,
бироқ жавобгар томонидан олинган қарздорлик ўз вақтида
қайтарилмаганлиги натижасида 500.000.000 сўм асосий қарз ва
43.200.000 сўм пеня қарздорлиги вужудга келганлигини билдириб,
жавобгар ҳисобидан мазкур қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган
тартибда хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида жавобгар ва палата
вакили иштирок этмади.
Палата даъво аризасида суд мажлисини палата вакиллари
иштирокисиз кўришни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар ва палата вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили судга даъво
аризаси билан мурожаат қилингандан сўнг жавобгар қарздорликни ҳеч
қандай қисмини қопламаганлиги, ҳозирги кунда қарздорлик даъво
аризада кўрсатилган миқдордан камаймаганлигини билдириб, суддан
мазкур қарздорлик суммасини ундиришни сўради.
Суд
ишда
иштирок
этган
даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвогарнинг арз қилинган талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
12 майда 3-сонли 500.000.000 сўмлик молиявий ёрдам шартномаси
тузилган. Шартноманинг 1-бандига асосан молиявий ёрдамни қайтариш
муддати 6 ой қилиб белгиланиб, шартноманинг 2-бандида
500.000.000 сўмлик молиявий ёрдамни фоизсиз қайтариш назарда
тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 734-моддаси 1-қисмида, агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс
ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган
миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, 3-қисмида
фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан
белгиланиши назарда тутилган.
ФК 736-моддаси 3-қисмида агар қарз шартномасида қарз бўйича
фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда
тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга молиявий ёрдам сифатида
500.000.000 сўмлик пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, жавобгар эса
олинган қарздорликни ўз вақтида тўланмаслиги натижасида
жавобгарнинг даъвогар олдида 500.000.000 сўм асосий қарзи вужудга
келганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан 2021 йил 1 январдан
2022 йил 31 мартгача ҳисоб маълумотларини ўз ичига олган
ҳисоб-фактура ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган
тушунтиришлари билан ўз исботини топди.
Бундан ташқари, даъвогар 43.200.000 сўм пеня ундириш ҳақида
талаб билдирган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6-бандига кўра, қарз
олувчи қарзни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли 0,02 % миқдорида
пеня тўлаши, лекин, унинг миқдори шартнома умумий суммасининг
50 %дан ошиб кетмаслиги кўрсатилган.
Жавобгар даъвогарга белгиланган муддатда қарздорлик
қайтарилмаганлиги сабабли кечиктирилган ҳар бир кун учун 432 кунга
0,02 % миқдорда, яъни 43.200.000 сўм пеня ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги
163-сонли
қарорининг
4-бандига
кўра,
ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани
энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим.
Суд тақдим этилган иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ФКнинг
326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, пеня
миқдорининг ошиб кетишида кредиторнинг ҳам айби борлигини
инобатга олиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини
камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 10.000.000 сўм пеня
ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд даъвогар жавобгардан 500.000.000 сўм асосий қарз ва
43.200.000 сўм пеня ундириш ҳақида даъво талаби билдирганлигини
инобатга олиб, қаноатлантирилган даъво талабига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджетига 10.864.000 сўм давлат божи,
жавобгардан даъвогарга олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шахар худудий
бошқармасининг даъвогар “ARCA LOFT” МЧЖ манфаатида киритган
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “UNIVERSAL PLYUS LIDER” МЧЖ дан:
- даъвогар “ARCA LOFT” МЧЖга 500.000.000 сўм асосий қарз,
10.000.000 сўм пеня ҳамда 24.000 сўм почта харажати;
- Республика бюджети (ягона ғазна ҳисобварағи)га 10.864.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Ғ.Машкуров