← Назад
Решение #756809 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 215 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 24 октябрь
4-1706-2201/838-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида,
аризачи – ********************нинг
жавобгар – ********************га нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли
қарорига асосан 400 650 307 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
аризачи вакили ********* (2022 йил 23 июнь кунги 22-39478-сонли
ишончнома асосан) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи ******************** (бундан буён матнда ДСБ ёки “Аризачи”
деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат
қилиб, ******************** (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га
нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини
такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига асосан 242
861,2 АҚШ доллари қийматидаги муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйиб
хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун 242 861,2 АҚШ долларининг
5 ва 10 фоиз, жами 15 фоиз миқдорида 400 650 307 сўм молиявий жарима
қўллашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 28 сентябрь кунги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Андижон вилояти Божхона бошқармаси ҳамда АТБ “Асакабанк” жалб
қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар - Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва АТБ
“Асакабанк”дан вакиллар суд мажлисида иштирок этмади. Андижон вилояти
Божхона бошқармаси ва АТБ “Асакабанк” судга ариза ва маълумотнома тақдим
этиб, ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб
юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар, учинчи шахс
Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва АТБ “Асакабанк” вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, судга
ариза берилганидан сўнг жавобгар томонидан дебитор қарздорлик бартараф
қилинмаганлиги тўғрисида судга маълумот тақдим қилиб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Учинчи шахс АТБ “Асакабанк” ва Андижон вилояти Божхона бошқармаси
жавобгарнинг ҳозирги кунда экспорт ва импорт шартномалари бўйича дебитор
қарздорлиги мавжудлиги туғрисида маълумот ва экспорт, импорт шартномаси ва
пул ўтказилганлигини тасдиқловчи мемориал ордерни ва бошқа ҳужжатларини
тақдим этган.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар
билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
Иш хужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки
Андижон вилоят Бош бошқармасининг 2021 йил 1 декабрь куни ҳолатига “Ташқи
савдо шартномалари бўйича кредиторлик ва муддати ўтган дебиторлик
қарздорликка йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақида”ги 2021 йил
10 декабрь кунги 23-18/170-сонли хати бўйича “Ташқи савдо операцияларининг
ягона электрон ахборот тизими” (ТСОЯЭАТ)да мавжуд маълумотларга кўра ДСБ
томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 283-сонли
қарорининг талаблари ижроси юзасидан таҳлил ўтказилган.
Мазкур таҳлилларга кўра:
1.
Жавобгар билан ХХРнинг “Weifang Baoheng Textile Co., Ltd”
компанияси ўртасида 2019 йил 01 декабрь кунида 12-01/2019-сонли импорт
шартномаси (ИДН рақами 201832629306221812190200009) бўйича жавобгарнинг
2021 йил 28 октябрь куни 60 548 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор
қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган.
2022 йил 21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни
якунига етганлиги учун ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 28 январь
куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи
180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг
5 фоизи эквивалентида 32 708 030 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида
талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган. Бундан ташқари
жавобгарга импорт шартномаси бўйича
жавобгарнинг 2021 йил 28 октябрь куни 60 548 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган. 2022 йил 21 январь куни белгиланган
муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги учун ДСБ томонидан
жавобгарга нисбатан 2022 йил 23 май куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш
ёки келиб тушмаган валюта маблағи 180 кундан 365 кунгача кечиктирилганлиги
сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 10 фоизи эквивалентида
67 178 551 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ,
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
2. Жавобгар билан Қирғизистоннинг ОсОО “Экспо Текс” компанияси
ўртасида 2020 йил 06 июнь кунида ЕХР-01-сонли экспорт шартномаси (ИДН
рақами
201832629306221812200100001)
экспорт
шартномаси
бўйича
жавобгарнинг 2021 йил 28 октябрь куни жавобгарнинг 182 313,2 АҚШ доллари
миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган.
2022 йил 23 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни
якунига етганлиги сабабли ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил
28 январь куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта
маблағи 180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор
қарздорликнинг 5 фоизи эквивалентида 98 485 591 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш
тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган. Бундан ташқари
жавобгарга экспорт шартномаси бўйича
жавобгарнинг 2021 йил 28 октябрь куни 182 313,2 АҚШ доллари миқдорида
муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган. 2022 йил 23 январь куни
белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги учун ДСБ
томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 23 май куни дебитор қарздорликни
бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи 180 кундан 365 кунгача
кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 10 фоизи
эквивалентида 202 278 136 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома
юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан кейин ДСБ жавобгарга нисбатан 2 та шартнома бўйича хорижий
валюта тушишини таъминламаганлиги учун (60 548 + 182 313,2) 242 861,2 АҚШ
долларининг 5 фоиз, (9 115,66 + 3 027,4) жами, 12 143,06 АҚШ доллари
эквавелентида 131 193 620 сўм, (60 548 + 182 313,2) 242 861,2 АҚШ долларининг
10 фоиз, ( 18 231,32 + 6 054,8) жами, 24 286,12 АҚШ доллари эквавелентида
269 456 687 сўм, жами 5 ва 10 жами 15 фоиз (121 43,06 + 24 286,12) = 36 429,18
АҚШ долларига нисбатан эквивалетида (131 193 620 + 269 456 687) жами
400 650 307 сўм миқдорида молиявий жарима ундириш талаби билан иқтисодий
судга ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдлиқланган “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда “Низом” деб юритилади)нинг
22-бандига кўра хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва
инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат
банклари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот
тизимига (бундан буён матнда ТСОЯЭАТ деб юритилади) орқали амалга
оширилади. ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти билан,
шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда
мониторинг қилинади. Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат
банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш
тақиқланади.
Низомнинг 24-бандида импорт контракти бўйича тушум тушиши ёки
товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «импорт» божхона
режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва
хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш
далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги
кераклиги белгиланган.
Низомнинг 27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин
30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун —
60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар.
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча
жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги
“Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш
тизимини
такомилллаштириш,
ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб
чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган
эспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатишшни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун
қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш,
2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати
ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар
қўллаш тўхатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил
1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ******************** ва ХХРнинг
“Weifang Baoheng Textile Co., Ltd” компанияси ўртасида 2019 йил 01 декабрь
кунида 12-01/2019-сонли импорт шартномаси тузилган. Мазкур шартнома
юзасидан жавобгар томонидан хорижий ҳамкорга 2019 йил 10, 15 декабрь кунги
тўлов топшириқномалари билан жами 60 548 АҚШ доллари миқдорида пул
маблағлари чиқарилган. Мазкур импорт шартномаси бўйича хорижий хамкор
томонидан
махсулотлар
юбормаганлиги
натижасида
2021 йил 28 октябрь куни жавобгарнинг 60 548 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган. 2022 йил 21 январь куни белгиланган
муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етган. ДСБнинг дебитор қарздорликуни
ихтиёрий бартараф қилиш ҳақида жавобгарга 2022 йил 28 январь, 2022 йил 23 май
куни юборган талабномалари оқибатсиз қолдирилган.
Шунингдек, ******************** ва Қирғизистоннинг ОсОО “Экспо
Текс” компанияси ўртасида 2020 йил 06 июнь кунида ЕХР-01-сонли экспорт
шартномаси тузилган. Мазкур шартнома юзасидан жавобгар томонидан хорижий
ҳамкорга 2020 йил 06, 23, 31 август кунги божхона юк декларациялари орқали
жами 182 313,2 АҚШ доллари қийматидаги махсулотлар чиқарилган. Мазкур
экспорт шартномаси бўйича хорижий хамкор томонидан пул маблағлари ҳисоб
рақамига туширмаганлиги натижасида 2021 йил 28 октябрь куни жавобгарнинг
182 313,2 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга
келган. 2022 йил 23 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни
якунига етган. ДСБнинг дебитор қарздорликни ихтиёрий бартараф қилиш ҳақида
жавобгарга 2022 йил 28 январь, 2022 йил 23 май куни юборган талабномалари
оқибатсиз қолдирилган.
Мазкур ҳолатда суд ДСБнинг талабини асосли деб ҳисоблайди. Булар
аризачи вакилининг тушунтиришлари, учинчи шахсларнинг маълумотномалари ва
ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис, суд жавобгарга нисбатан валюта ҳисобрақамига белгиланган
муддатида келиб тушмаган жами 60 548 + 182 313,2) 242 861,2 АҚШ долларининг
5 фоиз, (9 115,66 + 3 027,4) жами, 12 143,06 АҚШ доллари эквавелентида
131 193 620 сўм, (60 548 + 182 313,2) 242 861,2 АҚШ долларининг 10 фоиз,
( 18 231,32 + 6 054,8) жами, 24 286,12 АҚШ доллари эквавелентида
269 456 687 сўм, жами 5 ва 10 жами 15 фоиз (121 43,06 + 24 286,12) = 36 429,18
АҚШ долларига нисбатан эквивалетида (131 193 620 + 269 456 687) жами
400 650 307 сўм миқдорида молиявий жарима ундиришни лозим топади.
Шунингдек, Низомнинг 28-бандидаги қоидаларга мувофиқ, молиявий
жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг
90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада
кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта
маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши,
ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш
юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор
қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек,
ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк
ҳисобварағига қайтариб берилади.
Жарима қўлланилгандан кейин тушган валюта маблағлари ёки республикага
олиб кирилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилган товар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси
талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ
хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган
жарима суммасини ҳисобга олади.
Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб,
белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўрилиши тўғрисида
жавобгарга тушунтириш берилсин.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
6
Юқоридагиларга кўра суд, ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддаси
19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - хукуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга
олиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни, аризачи томонидан олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта харажатини жавобгар хисобидан аризачи фойдасига
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 128, 170, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ********************га нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли
билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
27-бандига асосан 242 861,2 АҚШ доллари қийматидаги муддати ўтган дебитор
қарздорликнинг 5 ва 10 фоизи, жами 15 фоизига нисбатан қиймати
400 650 307 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жарима суммасини ундириш ********************
зиммасига юклатилсин.
******************** ҳисобидан ******************** фойдасига 24 000
сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори конуний кучга киргач, почта харажатини ундириш бўйича
ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов