← Назад
Решение #756830 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 215 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 24 октябрь
4-1706-2201/837-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида,
аризачи – ********************нинг
жавобгар – ********************га нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига асосан
76 655 292 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни
аризачи вакили *********** (2022 йил 23 июнь кунги 22-39478-сонли
ишончнома асосан) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи ******************** (бундан буён матнда ДСБ ёки “Аризачи” деб
юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
******************** (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги
“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик
мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087сонли қарорини 10-бандига асосан 46 678,7 АҚШ доллари қийматидаги муддати
ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйиб хорижий валюта тушишини
таъминламаганлиги учун 46 678,7 АҚШ долларининг 5 ва 10 фоиз, жами 15 фоиз
миқдорида 76 655 292 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 28 сентябрь кунги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон
вилояти Божхона бошқармаси ҳамда ТИФ “Миллийбанк”, “Асакабанк” АТБ ҳамда
АТ “Ҳалқбанк” жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар - Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва ТИФ
“Миллийбанк”, “Асакабанк” АТБ ҳамда АТ “Ҳалқбанк”дан вакиллар суд мажлисида
иштирок этмади.
Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва АТ “Асакабанк” судга ариза ва
маълумотнома тақдим этиб, ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
“ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар, учинчи
шахс Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва ТИФ “Миллийбанк”, “Асакабанк”
АТБ ҳамда АТ “Ҳалқбанк” вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, судга
ариза берилганидан сўнг жавобгар томонидан 27 691 АҚШ доллари миқдоридаги
дебитор қарздорлик бартараф қилинганлиги тўғрисида судга маълумот тақдим қилиб,
даъвонинг 31 289 473 сўм қисмини қаноатлантиришни сўради.
Учинчи шахс Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва АТ “Асакабанк”
жавобгарнинг ҳозирги кунда экспорт шартномалари бўйича 18 987,7 АҚШ доллари
миқдорида дебитор қарздорлиги туғрисида маълумотни тақдим этган.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан
судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
Иш хужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Андижон
вилоят Бош бошқармасининг 2021 йил 1 декабрь куни ҳолатига “Ташқи савдо
шартномалари бўйича кредиторлик ва муддати ўтган дебиторлик қарздорликка йўл
қўйган
хўжалик
юритувчи
субъектлар
ҳақида”ги
2021
йил
10 декабрь кунги 23-18/170-сонли хати бўйича “Ташқи савдо операцияларининг ягона
электрон ахборот тизими” (ТСОЯЭАТ)да мавжуд маълумотларга кўра ДСБ
томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 283-сонли қарорининг
талаблари ижроси юзасидан таҳлил ўтказилган.
Мазкур таҳлилларга кўра:
1.
Жавобгар билан Қозоғистоннинг ИП “R.S MARGULAN” компанияси
ўртасида 2021 йил 25 апрель кунида 5-сонли экспорт шартномаси (ИДН рақами
200242929302461399210100004) бўйича жавобгарнинг 2021 йил 25 декабрь куни 27
691 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга
келганлиги аниқланган.
2022 йил 25 март куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига
етганлиги учун ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 27 май куни дебитор
қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи
180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг
5 фоизи эквивалентида 15 292 701 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида
талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Бундан ташқари жавобгарга экспорт шартномаси бўйича жавобгарнинг 2021 йил 28
октябрь куни 27 691 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги
вужудга келган. 2022 йил 25 март куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни
якунига етганлиги учун ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 29 июнь куни
дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи 180
кундан 365 кунгача кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор
қарздорликнинг 10 фоизи эквивалентида 30 073 118 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш
тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
2. Жавобгар билан Туркманистоннинг “Alyjynyn Hukak Salgysy” компанияси
ўртасида 2021 йил 01 май кунида 04-сонли экспорт шартномаси (ИДН рақами
200069478302461399210100006) экспорт шартномаси бўйича жавобгарнинг
2021 йил 06 декабрь куни жавобгарнинг 13 357 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган.
2022 йил 01 март куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига
етганлиги
сабабли
ДСБ
томонидан
жавобгарга
нисбатан
2022
йил
03 март куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта
маблағи 180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор
қарздорликнинг 5 фоизи эквивалентида 7 271 601 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш
тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган. Бундан ташқари жавобгарга экспорт шартномаси бўйича жавобгарнинг
2021 йил 06 декабрь куни жавобгарнинг 13 357 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган
дебитор
қарздорлиги
вужудга
келган.
2022
йил
01 март куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги учун
ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 27 май куни дебитор қарздорликни
бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи 180 кундан 365 кунгача
кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 10 фоизи
эквивалентида 14 753 472 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома
юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
3. Жавобгар билан Туркманистоннинг ИП “Nurmamedov Toymurad
Muradowich” компанияси ўртасида 2021 йил 01 март кунида 03-сонли экспорт
шартномаси (ИДН рақами 201832629302461399210100003) экспорт шартномаси
бўйича жавобгарнинг 2021 йил 28 октябрь куни жавобгарнинг 5 630,4 АҚШ доллари
миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган.
2022 йил 21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига
етганлиги
сабабли
ДСБ
томонидан
жавобгарга
нисбатан
2022
йил
26 январь куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта
маблағи 180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор
қарздорликнинг 5 фоизи эквивалентида 3 045 483 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш
тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган. Бундан ташқари жавобгарга экспорт шартномаси бўйича жавобгарнинг
2021 йил 28 октябрь куни жавобгарнинг 5 630,4 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган
дебитор
қарздорлиги
вужудга
келган.
2022
йил
21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги учун
ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 27 май куни дебитор қарздорликни
бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи 180 кундан 365 кунгача
кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 10 фоизи
эквивалентида 6 218 918 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома
юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан кейин ДСБ жавобгарга нисбатан 3 та шартнома бўйича хорижий
валюта тушишини таъминламаганлиги учун (27 691 + 13 357,3 + 5 630,4) =
46 678,7 АҚШ долларининг 5 фоиз, (1 384,55 + 667,87 + 281,52) жами,
2 333,94 АҚШ доллари эквавелентида 25 609 785 сўм, (27 691 + 13 357,3 + 5 630,4) 46
678,7 АҚШ долларининг 10 фоиз, ( 2 769,1 + 1 335,73 + 563,04) жами,
4 667,87 АҚШ доллари эквавелентида 51 045 508 сўм, жами 5 ва 10 жами 15 фоиз
(281,52 + 667,87 +1 384,55 + 1 898,77 + 2 769,1) = 7 001,81 АҚШ долларига нисбатан
эквивалетида (3 045 483 + 7 217 601 + 36 265 090 + 30 073 118) жами
76 655 292 сўм миқдорида молиявий жарима ундириш талаби билан иқтисодий судга
ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдлиқланган “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда “Низом” деб юритилади)нинг
22-бандига кўра хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва
инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари
томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (бундан
буён матнда ТСОЯЭАТ деб юритилади) орқали амалга оширилади. ТСОЯЭАТда олиб
кириш контракти олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контракти
сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилинади. Бунда валютани
назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган
маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади.
Низомнинг 24-бандида импорт контракти бўйича тушум тушиши ёки
товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «импорт» божхона
режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва
хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси
имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги кераклиги белгиланган.
Низомнинг 27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин
30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун —
60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар.
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага
чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек,
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг
миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20
фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70
фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима
тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги
“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик
мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087сонли қарорини 10-бандига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий
валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган эспорт қилувчилар ва
“эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб
кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишшни ўз
вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима
миқдорлари
икки
бараварга
камайтириш,
2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати
ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш
тўхатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил
1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган.
Иш ҳужжатлари аниқланишича, жавобгар томонидан аризачининг талабномаси
бўйича Қозоғистоннинг ИП “R.S MARGULAN” компанияси билан 2021 йил 25
апрель кунида 5-сонли экспорт шартнома бўйича 27 691 АҚШ долларига нисбатан
2 769,1 АҚШ доллари ёки 30 073 118 сўм молиявий жарима ҳисобланиб,
жавобгарнинг шахсий кабинетига дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки
хисобланган жаримани ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисида талабномалар юборилган.
Лекин жавобгар томонидан суд кунига қадар Қозоғистоннинг ИП “R.S MARGULAN”
компанияси билан 2021 йил 25 апрель кунида 5-сонли экспорт шартнома бўйича 27
691 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлик юзасидан
хорижий хамкор томонидан пул маблағлари кириб келиб, тўлиқ бартараф
этилганлиги аниқланган.
Низомнинг 28-бандига асосан хўжалик юритувчи субъект томонидан
талабномага асосан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланган кундан 90 кун ичида
ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг
республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона
режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши
таъминланган тақдирда, тўланган жарима суммаси қисқартирилиши таъминланган
қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда қайтариб берилади. Жарима қўллаш
масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш
қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад
этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди;
молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90
календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида — иш юритиш
тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади
(давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан); ундирилган жарималар хўжалик
юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати
органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима
суммасини ҳисобга олади.
Юқоридагиларга кўра суд ариза талабидаги 27 691 АҚШ доллари миқдорида
ёки 45 365 819 сўм миқдоридаги жарима суммасини асосли деб ҳисоблайди, бироқ
судга ариза берилганидан сўнг жавобгар томонидан мазкур қарздорлик бартараф
қилинганлигини инобатга олиб, ариза талабининг ушбу қисмини қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топди.
Шунингдек, ******************** ва Туркманистоннинг “Alyjynyn Hukak
Salgysy” компанияси ўртасида 2021 йил 01 март кунида 03-сонли экспорт шартномаси
тузилган. Мазкур шартнома юзасидан жавобгар томонидан хорижий ҳамкорга 2021
йил
04,
06,
09 июнь кунги божхона юк декларациялари орқали жами 13 357,3 АҚШ доллари
қийматидаги махсулотлар чиқарилган. Мазкур экспорт шартномаси бўйича хорижий
хамкор томонидан пул маблағлари ҳисоб рақамига туширмаганлиги натижасида 2021
йил 01 декабрь куни жавобгарнинг 13 357,3 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
дебитор
қарздорлиги
вужудга
келган.
2022
йил
01 март куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етган. ДСБнинг
дебитор қарздорликни ихтиёрий бартараф қилиш ҳақида жавобгарга 2022 йил 03
март, 2022 йил 27 май куни юборган талабномалари оқибатсиз қолдирилган.
ДСБнинг мазкур талаби асосли бўлиб, судга тақдим этилган Ташқи савдо
операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан олинган маълумотга асосан суд
кунига қадар мазкур дебитор қарзорлик бартараф этилмаган.
Бундан ташқари, ******************** ва Туркманистоннинг ИП
“Nurmamedov Toymurad Muradowich” компанияси ўртасида 2021 йил 01 март кунида
03-сонли экспортпорт шартномаси тузилган. Мазкур шартнома юзасидан жавобгар
томонидан
хорижий
ҳамкорга
2021
йил
26 март, 21 апрель кунги божхона юк декларациялари орқали жами 5 630,4 АҚШ
доллари қийматидаги махсулотлар чиқарилган. Мазкур экспорт шартномаси бўйича
хорижий хамкор томонидан пул маблағлари ҳисоб рақамига туширмаганлиги
натижасида 2021 йил 28 октябрь куни жавобгарнинг 5 630,4 АҚШ доллари миқдорида
муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган. 2022 йил 21 январь куни
белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етган. ДСБнинг дебитор
қарздорликуни ихтиёрий бартараф қилиш ҳақида жавобгарга 2022 йил 26 январь,
2022 йил 27 май куни юборган талабномалари оқибатсиз қолдирилган.
ДСБнинг мазкур талаби асосли бўлиб, судга тақдим этилган Ташқи савдо
операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан олинган маълумотга асосан суд
кунига қадар мазкур дебитор қарзорлик бартараф этилмаган.
Мазкур ҳолатда суд ДСБнинг талабини асосли деб ҳисоблайди. Булар аризачи
вакилининг тушунтиришлари, учинчи шахсларнинг маълумотномалари ва ишдаги
бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис, суд жавобгарга нисбатан валюта ҳисобрақамига белгиланган
муддатида келиб тушмаган жами (13 357,3 + 5 630,4) 18 987,7 АҚШ долларининг
5 фоиз, (281,52 + 667,87) жами, 949,39 АҚШ доллари эквавелентида 10 263 084 сўм,
(13 357,3 + 5 630,4) 18 987,7 АҚШ долларининг 10 фоиз, ( 1 335,73 + 563,04) жами,
1 898,77 АҚШ доллари эквавелентида 20 972 390 сўм, жами 5 ва 10 жами 15 фоиз
(1 898,77 + 949,39) = 2 848,16 АҚШ долларига нисбатан эквивалетида
(20 972 390 + 10 263 084) жами 31 289 473 сўм миқдорида молиявий жарима
ундиришни лозим топади.
Шунингдек, Низомнинг 28-бандидаги қоидаларга мувофиқ, молиявий жарима
қўллаш
тўғрисидаги
суд
ҳужжати
қонуний
кучга
киргандан
сўнг
90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада
кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта
маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши,
ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш
юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор
қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек,
ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк
ҳисобварағига қайтариб берилади.
Жарима қўлланилгандан кейин тушган валюта маблағлари ёки республикага
олиб кирилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилган товар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси
талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати
органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима
суммасини ҳисобга олади.
Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб,
белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўрилиши тўғрисида жавобгарга
тушунтириш берилсин.
7
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд, ариза талабининг 45 365 819 сўм қисмини судга
ариза берилганидан сўнг ихтиёрий қопланганлиги сабабли рад қилишни,
31 289 473 сўм молиявий жарима ундириш қисмини қаноатлантиришни, Ўзбекистон
Республикаси
“Давлат
божи
тўғрисида”ги
Қонуннинг
9-моддаси
19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - хукуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб,
жавобгардан давлат божи ундирмасликни, аризачи томонидан олдиндан тўланган
24 000 сўм почта харажатини жавобгар хисобидан аризачи фойдасига ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 128, 170, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Ариза талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ********************га нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб
бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан
18 987,7 АҚШ доллари қийматидаги муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 5 ва
10 фоизи, жами 15 фоизига нисбатан қиймати 31 289 473 сўм миқдорида молиявий
жарима қўлланилсин.
Ариза талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Қўлланилган молиявий жарима суммасини ундириш ********************
зиммасига юклатилсин.
******************** ҳисобидан ******************** фойдасига 24 000
сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори конуний кучга киргач, почта харажатини ундириш бўйича
ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов