← Назад
Решение #756831 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Шу сабабли суд аризачига нисбатан ишни ИПК | 170 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
2022 йил ----------ь
4-1107-2202/2181-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Уктамов котиблигида ------------------------------нинг “-----------------------------” МЧЖга нисбатан 806.381 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини
жавобгар раҳбари ------ иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
------------------------------ (кейинги ўринда аризачи ёки солиқ органи деб
юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, “-----------------------------” МЧЖга (кейинги ўринда жавобгар деб юритилади) нисбатан 806.381 сўм
жарима қўллашни сўраган.
Аризачи суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тилхат орқали хабардор
қилинган, бироқ унинг вакили ишда иштирок этмади (олдинги суд мажлисида
иштирок этган аризачи вакили А.Алиризаев (ишончнома асосида) аризага асос
бўлган ташқи иқтисодий фаолиятга оид шартнома бўйича муддати ўтган дебитор
қарздорлик бартараф этилгани сабабли аризани қонуний ҳал этишни сўраган). Шу
сабабли суд аризачига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси асосида унинг
иштирокисиз кўриб чиқади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ташқи иқтисодий фаолиятга
оид шартнома бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик бартараф этилгани
сабабли аризани рад этишни сўради.
Суд тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида
аризани рад этади.
Жумладан, аризага асос бўлган қуйидаги экспорт-импорт шартнома бўйича
жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорлиги сўндирилган ва қуйидаги
ҳужжат билан тасдиқланади.
Жавобгарга хизмат кўрсатувчи “Капиталбанк” АТБнинг 14.10.2022 йидаги
09/1609-сонли хатига кўра, жавобгарнинг (идн 207240048305579920210200004)
“Xinjiang Tianye Foreign Trade Co.Ltd” (Хитой) хорижий ҳамкори билан
10.04.2021 йилда тузилган PVCSTEL2101-сонли импорт шартномаси бўйича
муддати ўтган 1.488 АҚШ доллари (ёки 9.469,42 Хитой юани) қарзи
жавобгарнинг айнан шу хорижий ҳамкори билан 15.09.2021 йилда тузилган
LZUP-210915-сонли шартномаси асосида етказиб берилган товарлари учун қайта
ҳисоб-китоб қилинган (идн 207240048305579920210200010).
Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини
олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 15-бандида тўлов
импорт қилувчининг ўз валюта маблағлари ҳисобига амалга оширилган бир
хўжалик юритувчи субъектнинг икки ва ундан ортиқ импорт контрактлари
доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга; хўжалик юритувчининг
икки ва ундан ортиқ экспорт контрактлари доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни
амалга оширишга йўл қўйилади, дейилган.
Қонун ҳужжатининг ушбу талабидан келиб чиқиб, идн 207240048305579
920210200004 бўйича муддати ўтган 1.488 АҚШ доллари қарз идн 2072400483055
79920210200010806 шартнома асосида етказиб берилган товарга сарфлангани
учун суд аризачининг жавобгарга нисбатан 806.381 сўм жарима қўллашга оид
талабини рад этади.
“Давлат божи тўғрисида” Қонуннинг 9-моддасига асосан аризачи ва
жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд, тарафларни давлат божи
тўловидан озод этишни, бироқ олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини
жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги “Ўзбекистон
Республикасида
ташқи
савдо
операциялари
мониторингини
янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 283-сон қарори ҳамда ИПК 66,
176-179, 186, 222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “------------------------------” МЧЖ ҳисобидан Тошкент вилоят давлат
солиқ бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
-----------------------