Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2275 Дата решения 24.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Файз коммунал курилиш масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Капитал строй стандарт махсус сервис масъулияти чекланган жамияти
Source ID 938545 Claim ID 2936595 PDF Hash fbc657a007c39a00... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 631-моддаси аролик кодекси 631 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 24 октябрь 4-1304-2202/2275-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “FAYZ KOMMUNAL QURILISH” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “KAPITAL STORY STANDART MAXSUS SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 73.678.164 сўм асосий қарз ва 36.839.082 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар “FAYZ KOMMUNAL QURILISH” масъулияти чекланган жамияти вакили Д.Каршиев (06.10.2022 йилдаги 01/01-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “KAPITAL STORY STANDART MAXSUS SERVIS” масъулияти чекланган жамияти “Бош пудратчи” (кейинги ўринларда жавобгар) ва “FAYZ KOMMUNAL QURILISH” масъулияти чекланган жамияти “Ёрдамчи пудратчи” (кейинги ўринларда даъвогар) ўртасида 2020 йил 15 январда 4/15-1-сонли пудрат шартномаси тузилган. Унга кўра, даъвогар ўз зиммасига ушбу шартнома шартларига мувофиқ лойихада назарада тутилган тартибда Жиззах шаҳри “Боғишамол” МФЙ ҳудудида сув иншоотлари ва сув таъминоти тармоқларида қурилиш таъмирлаш ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ҳамда уларга ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлсада, лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан келинган. Бажарилган ишлар учун тўловларни ўз вақтида тўлаб берилмаслиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 73.678.164 сўм дебитор қарздорлиги юзага келган. Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 73.678.164 сўм асосий қарз ва 36.839.082 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Д.Каршиев тушунтириш бериб, даъво талабларини қувватлаб, “KAPITAL STORY STANDART MAXSUS SERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг топшириғи асосида ишлар бажарилганлигини, бироқ жавобгар томонидан пудрат шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида 73.678.164 сўм қарздорлик юзага келганлигини, ушбу пул маблағини ундириб олиш имкони бўлмаётганлиги сабабли жамият ҳам иқтисодий ночор ахволга тушиб қолиб, ишчилари ва бошқа ҳамкорлари олдидаги мажбуриятларини бажара олмай қолаётганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгардан қарздорликни ундириб беришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 631-моддаси биринчи қисмида, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олиши, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартнома бўйича мажбуриятини бажариб, 73.678.164 сўмлик ишларни бажарган. Бажарилган ишларни жавобгар бажарилган ишлар далолатномасига асосан қабул қилиб олган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни бажарилган ишлар учун тўловни тўлиқ амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 73.678.164 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисоб-фактура ва бошқа ҳужжатларда ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 333-моддасига кўра эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу боис суд, даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарз 73.678.164 сўм ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан 36.839.082 сўм пеняни ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 60-бандида жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаган тақдирда даъвогарга кечиктирилган ҳар бир кун учун бажарилмаган мажбуриятнинг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди деб белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топган. Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини ҳамда кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги сабабли, шу билан бирга кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 18.419.541 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Шунингдек, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб, суд Жавобгар “KAPITAL STORY STANDART MAXSUS SERVIS” масъулияти чекланган жамиятиҳисобидан даъвогар “FAYZ KOMMUNAL QURILISH” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 73.678.164 сўма асосий қарз, 18.419.541 сўм ва олдиндан ихтиёрий тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “KAPITAL STORY STANDART MAXSUS SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 2.210.345 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев