← Назад
Решение #756937 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2274-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исажоновнинг котиблигида, даъвогар
“Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “SHAVKATAKOBIR BIZNES” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар
“YANTARNIY BLESK” хусусий корхонасига нисбатан кредит қарзини
ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш юзасидан берган даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида даъвогар “Ўзмиллийбанк”
акциядорлик жамияти вакили Д.Шеркулов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ўзмиллийбанк” акциядорлик тижорат банки Жиззах Индустриал
филиали (Банк) ва “SHAVKAT-AKOBIR BIZNES” масъулияти чекланган
жамияти (Қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 20 май куни 392/00892-сонли кредит
шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарз олувчи”га айланма
маблағларни тўлдириш (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат, тамаки маҳсулотлари,
салқин ҳамда спиртли ичимликлар харид қилиб фаолиятини кенгайтириш) учун
18 ой муддатга, йиллик 21 фоиз устама тўлаш шартлари билан 600.000.000
сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кредит ажратиш, “Қарз олувчи” эса
ажратилган кредитни шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш
мажбуриятини олган.
“Ўзмиллийбанк” акциядорлик тижорат банки Жиззах Индустриал
филиали (Ипотекага олувчи), “SHAVKAT-AKOBIR BIZNES” масъулияти
чекланган жамияти (Қарз олувчи) ва “YANTARNIY BLESK” хусусий
корхонаси (Ипотекага қўювчи) ўртасида 2021 йил 24 май куни кредит
шартномаси талабларини ўз вақтида таъминлаш мақсадида ипотека
шартномаси тузилган.
Ипотека шартномасига кўра, “Ипотекага қўювчи” ўзига 2019 йил
11 январдаги 19-сонли қурилиши (реконструкцияси) тугалланган нотурар бино
ва иншоотларнинг фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига асосан
тегишли бўлиб, далолатнома Жиззах вилояти Пахтакор тумани ер тузиш ва
кўчмас мулк кадастри давлат корхонасида 2021 йил 21 май куни
13:10:08:01:01:0204 (собиқ 13:10:08:01:01:0195) кадастр рақами билан давлат
рўйхатидан ўтказилган, Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, Дўстлик МФЙ,
Мустақиллик кўчаси ҳудудида жойлашган савдо дўкон бино иншоотларини
ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан кредит таъминоти сифатида гаровга қўйган.
Гаров мулки тарафлар ўртасидаги баҳолаш далолатномасига кўра 750.000.000
сўмга баҳоланган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” “Қарз олувчи” айланма
маблағларини тўлдириши учун 600.000.000 сўм кредит маблағлари ажратилган.
Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз
вақтида бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш графигига
амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 81.144.089 сўм кредит асосий қарзи
ва 25.666.039 сўм кредит фоизлари тўланмасдан шартнома шартлари
белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган.
Натижада даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “SHAVKAT-AKOBIR BIZNES”
масъулияти чекланган жамиятидан 81.144.089 сўм асосий қарзни, 25.666.039
сўм муддати ўтган кредит фоизини ва 120.000.000 сўм муддатли кредит
қарзини ундиришни, ундирувни кредит таъминоти ҳисобланган қўшимча
жавобгар “YANTARNIY BLESK” хусусий корхонасига тегишли бўлган
Пахтакор тумани ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси
томонидан 2019 йил 11 январдаги 19-сонли қурилиш тугалланган нотурар бино
ва иншоотларнинг фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига асосан
тегишли бўлиб, 2021 йил 21 майдаги 13:10:08:01:01:0204 кадастр рақами билан
рўйхатга олинган, умумий ер майдони 292,08 кв.м қурилиш ости майдони 204
кв.м бўлган Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, Дўстлик МФЙ, Мустақиллик
кўчасида жойлашган савдо дўкони биносига қаратишни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар “Ўзмиллийбанк”
акциядорлик жамияти вакили Д.Шерқулов тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини,
шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, судга даъво аризаси
киритилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини
маълум қилиб, жавобгардан жами 226.810.129 сўм кредит қарзини ундиришни,
ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мулкларга қаратишни
сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгарлар вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва
жавобгарлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт, 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида
қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш
назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли, 744-моддасига кўра кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
“Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган
бўлиб, “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажартилган.
Бироқ, “Қарз олувчи” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган
тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги судга тақдим этилган
далиллар ва даъвогар вакилининг кўрсатмалари билан ҳам ўз исботини топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан
олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит
суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозим деб тушунтириш берилган.
Шу боис суд, даъво талабининг жавобгар “SHAVKAT-AKOBIR BIZNES”
масъулияти чекланган жамиятидан 81.144.089 сўм асосий қарз ва 25.666.039
сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши
мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома
тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у
рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан
гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
таъминоти сифатида гаровга қўйилган қўшимча жавобгар “YANTARNIY
BLESK” хусусий корхонасига тегишли савдо дўкони биносига қаратиш қисми
қисми асосли ҳисобланади ва қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд мазкур нормага мувофиқ суд харажатлари жавобгар “SHAVKATAKOBIR BIZNES” масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклатилишни
лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабларини қаноатлантиришни,
жавобгар “SHAVKAT-AKOBIR BIZNES” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти фойдасига 81.144.089 сўм
асосий қарз, 25.666.039 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундиришни,
ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган қўшимча жавобгар
“YANTARNIY BLESK” хусусий корхонасига 2019 йил 11 январдаги 19-сонли
қурилиши (реконструкцияси) тугалланган нотурар бино ва иншоотларнинг
фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига асосан тегишли бўлиб,
далолатнома Жиззах вилояти Пахтакор тумани ер тузиш ва кўчмас мулк
кадастри давлат корхонасида 2021 йил 21 май куни 13:10:08:01:01:0204 кадастр
рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган, Жиззах вилояти, Пахтакор
тумани, Дўстлик МФЙ, Мустақиллик кўчаси ҳудудида жойлашган савдо дўкон
биносига қаратишни, ундирилиши лозим бўлган 24.000 сўм почта харажати
ҳамда 4.536.203 сўм давлат божини жавобгар “SHAVKAT-AKOBIR BIZNES”
масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим деб топди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 735, 736, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
“SHAVKAT-AKOBIR BIZNES” масъулияти чекланган жамиятидан 81.144.089
сўм асосий қарз, 25.666.039 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 24.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган қўшимча
жавобгар “YANTARNIY BLESK” хусусий корхонасига 2019 йил
11 январдаги 19-сонли қурилиши (реконструкцияси) тугалланган нотурар бино
ва иншоотларнинг фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига асосан
тегишли бўлиб, далолатнома Жиззах вилояти Пахтакор тумани ер тузиш ва
кўчмас мулк кадастри давлат корхонасида 2021 йил 21 май куни
13:10:08:01:01:0204 кадастр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган,
Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, Дўстлик МФЙ, Мустақиллик кўчаси
ҳудудида жойлашган савдо дўкон биносига қаратилсин.
Жавобгар “SHAVKAT-AKOBIR BIZNES” масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 4.536.203 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
О.Эргашев