← Назад
Решение #757071 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| сонли хати билан жавобгар Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| нинг | 166 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 6 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 31 | — | code_article | |
| онуннинг | 6 | — | law | |
| онуни | 10 | — | law | |
| ФКнинг | 212 | — | law | |
| ФКнинг | 172 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Юқоричирчиқ тумани
октябрь
2022 йил 24
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси
Ғ.Машкуров, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида,
Тошкент вилояти прокуратураси Юқоричирчиқ туман
ҳокимлигининг манфаатида жавобгар “Agat Premium Trede”
масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгарлар “Atlas
Global” масъулияти чекланган жамияти, “Saksanovul Agro
Invest”
масъулияти
чекланган
жамиятига
нисбатан
Юқоричирчиқ туман ҳокимининг 2016 йил 30 ноябрдаги
2097-сонли қарори билан Саксонота м.ф.й. ҳудудида енгил
типдаги иссиқхона, офис ва ёрдамчи бинолар қуриш учун
ажратилган 11,6 га ер майдонини туман ҳокимлиги
заҳирасига қайтариш, ушбу ер майдонидан “Agat Premium
Trede” масъулияти чекланган жамиятини мажбурий тартибда
чиқариш ҳамда 263,98 кв. метр ер майдонидаги офис ва
ёрдамчи
бинолар,
1498,59 метр девор, 0,16 га ер майдонида қурилган ноқонуний
қурилма (ангар)ни жавобгар ҳисобидан бузиб ташлаш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Юқоричирчиқ туман ҳокимлиги
вакили
Х.Акбаров
(2022
йил
25 апрелдаги 148-сонли ишончнома), Кадастр агентлигининг
Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлими вакили
Ф.Маражапов
(2022
йил
16 сентябрдаги 01-2139-сонли ишончнома), “Agat Premium
Trede” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Б.Азимов
иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент вилояти прокуратураси Юқоричирчиқ туман
ҳокимлиги (матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Agat Premium
Trede” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб
юритилади) қўшимча жавобгарлар “Atlas Global” масъулияти
чекланган жамияти, “Saksanovul Agro Invest” масъулияти
чекланган
жамиятига
нисбатан
Юқоричирчиқ
туман
ҳокимининг 2016 йил 30 ноябрдаги 2097-сонли қарори билан
Саксонота м.ф.й. ҳудудида енгил типдаги иссиқхона, офис ва
ёрдамчи бинолар қуриш учун ажратилган 11,6 га ер
майдонини туман ҳокимлиги заҳирасига қайтариш, ушбу ер
майдонидан жавобгарни мажбурий тартибда чиқариш ҳамда
263,98 кв. метр ер майдонидаги офис ва ёрдамчи бинолар,
1498,59 метр девор, 0,16 га ер майдонида қурилган ноқонуний
қурилма (ангар)ни жавобгар ҳисобидан бузиб ташлаш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Тошкент
вилояти прокуратураси даъвогар манфаатида даъво аризаси
киритганлиги, Нурафшон туманлараро маъмурий судида ҳам
Юқоричирчиқ туман ҳокимининг 2014 йил 11 июндаги 1018сонли, 2016 йил 30 ноябрдаги 2097-сонли ва 2017 йил 20
апрелдаги 613-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги даъвоси кўриб чиқилганлиги, жавобгар олдисотди шартномасига асосан сотиб олиб, қурилишга тегишли
рухсатномалар олиш учун ҳокимлик ва бошқа ташкилотларга
мурожаат қилганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул
қилишни судга ҳавола қилди.
Жавобгар вакили даъво талабларига нисбатан эътироз
билдириб, “Saksanovul Agro Invest” масъулияти чекланган
жамиятидан
2021
йил
5 январдаги KSh 246594 TN-сонли олди-сотди шартномасига
асосан нотурар жойни сотиб олганлиги, тегишли тарзда
Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти Юқоричирчиқ
туман бўлимидан рўйхатдан ўтказилиб, кадастр ҳужжатлари
расмийлаштирилганлиги, бугунги кунда объектни қайта
ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома
олганлигини маълум қилиб, суд харажатларини ўз зиммасига
олиши ҳақида ариза тақдим этиб, даъвогарнинг даъво
талабларини рад этишни сўради.
Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти Юқоричирчиқ
туман бўлими вакили жавобгарнинг ҳудудида ўзбошимчалик
билан лойиҳасиз қурилмалар қурилганлиги, бу ҳақда
жавобгар огоҳлантирилганлиги ҳамда даъвогарга тақдимнома
киритилганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
2
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор этилган Тошкент вилояти прокуратураси,
“Atlas Global” масъулияти чекланган жамияти, “Saksanovul
Agro Invest” масъулияти чекланган жамияти суд мажлисида
вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи
қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шундан келиб
чиқиб, суд низони Тошкент вилояти прокуратураси, қўшимча
жавобгарларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд,
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Юқоричирчиқ туман
ҳокимининг 2014 йил 11 июндаги 1018-сонли қарори билан
“ATLAS GLOBAL” масъулияти чекланган жамиятига жами
11,6 гектар қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган
чорвачилик
комплекси
ўрнидаги
ер
майдони
ободонлаштириш
ишларини
амалга
ошириш
учун
фойдаланишга берилган.
Юқоричирчиқ туман ҳокимининг 2016 йил 30 ноябрдаги
2097-сонли қарорига асосан Юқоричирчиқ тумани, Саксонота
ҚФЙ ҳудудидан “ATLAS GLOBAL” масъулияти чекланган
жамиятига захира ерлари ҳисобидан “Енгил типдаги
иссиқхона, офис ва ёрдамчи бинолар” қурилиши учун жами
11,60 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер
майдони лойиҳалаштириш ва қурилишга рухсат берилган.
Юқоричирчиқ туман ҳокимининг 2017 йил 20 апрелдаги
613-сонли қарорига асосан Юқоричирчиқ тумани, Саксонота
ҚФЙ ҳудудида жойлашган “ATLAS GLOBAL” масъулияти
чекланган жамияти томонидан қуриб тамомланган умумий
қурилиш ости майдони 10632,32 кв.м бўлган биринчи
навбатдаги “Енгил типдаги иссиқхона, офис ва ёрдамчи
бинолари”ни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги туман
ҳокимлиги ҳузуридаги қурилиши тамомланган объектларини
фойдаланишга Давлат қабул қилиш ҳайъатининг 2017 йил 18
апрелдаги далолатномаси тасдиқланиб, объектга нисбатан
“ATLAS GLOBAL” масъулияти чекланган жамияти номига
эгалик ҳуқуқи эътироф этилган.
3
Ер
тузиш
ва
кўчмас
мулк
кадастр
корхонаси
Юқоричирчиқ туман филиали томонидан 2017 йил 11
майдаги TO0081138-сонли гувоҳномага асосан “ATLAS
GLOBAL” масъулияти чекланган жамияти номига жами 11,60
гектар ер майдони ва ТО0207257-сонли гувоҳномага асосан
бино-иншоотлари давлат рўйхатидан ўтказилган.
“ATLAS GLOBAL” масъулияти чекланган жамияти ҳамда
“SAKSONOVUL AGRO INVEST” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2018 йил 15 мартда тузилган 1-сонли олдисотди шартномасига асосан жами 11,6 гектар ер майдонидаги
“Енгил типдаги иссиқхона, офис ва ёрдамчи бинолар”
“SAKSONOVUL AGRO INVEST” масъулияти чекланган
жамиятига сотилган ва 2018 йил 15 мартда олди-сотди
шартномасига асосан сотилган кўчмас мулкни топширишқабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилган.
Ер
тузиш
ва
кўчмас
мулк
кадастр
корхонаси
Юқоричирчиқ туман филиали томонидан 2018 йил 15
мартдаги 1-сонли олди-сотди шартномасига асосан жами
11,60 гектар ер майдонидаги “Енгил типдаги иссиқхона, офис
ва ёрдамчи бинолари” “SAKSONOVUL AGRO INVEST”
масъулияти чекланган жамияти номига кадастр йиғма жилди
расмийлаштирилган.
Юқоричирчиқ
туманидаги хусусий амалиёт
билан
шуғулланувчи нотариал идорасининг 2021 йил 5 январдаги
олди-сотди шартномасига асосан “SAKSONOVUL AGRO
INVEST” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
жами 11,6 гектар ер майдонидаги “Енгил типдаги иссиқхона,
офис ва ёрдамчи бинолар” “AGAT PREMIUM TRADE”
масъулияти чекланган жамиятига сотилган.
Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри
давлат корхонаси Юқоричирчиқ туман филиалининг 2021 йил
7 январдаги 1727239/R-A1472207-сонли давлат реестридан
кўчирмага асосан 116000 кв.м ер майдони ва 10632,32 кв.м
қурилиш ости бино-иншоотлари “AGAT PREMIUM TRADE”
масъулияти чекланган жамиятига номига давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги
Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси Тошкент вилояти
ҳудудий қурилиш назорати инспецияси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр
агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22
февралдаги “Ер учаскаларидан фойдаланишда давлат
назорати
самарадорлигини
ошириш
чора-тадбирлари
4
тўғрисида”ги
ПҚ-138-сонли
қарори
ижроси
юзасидан
Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги “ATLAS GLOBAL”
масъулияти чекланган жамиятига ажратилган ер майдони
бўйича ер қонунчилигига риоя этиш ҳолатлари ўрганиб
чиқилган.
Ўрганиш натижасида “ATLAS GLOBAL” масъулияти
чекланган жамиятига ажратилган ер майдонида қурилган
қурилиш ости 10632,32 кв. метр бўлган биринчи навбатдаги
“Енгил типдаги иссиқхона, офис ва ёрдамчи бинолари”
“SAKSONOVUL AGRO INVEST” масъулияти чекланган
жамиятига, сўнгра “AGAT PREMIUM TRADE” масъулияти
чекланган жамиятига сотиб юборилганлиги, ажратилган 11,6
га ер майдони тўлиқ ўзлаштирилмаганлиги, ажратилган ер
майдонидан самарасиз фойдаланилганлиги аниқланган.
Шунингдек, “AGAT PREMIUM TRADE” масъулияти
чекланган жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш
соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарори талабларига зид
равишда 0,16 га ер майдонида темир бетон асосли металл
конструкцияли иншоот (сувни қадоқлаш цехи, ангар)
қурилганлиги, аммо қурилиш бошлаш учун тегишли
рухсатномалар олмасдан ноқонуний қурилмалар қуриб
олганлиги аниқланган.
Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти Юқоричирчиқ
туман бўлими томонидан 2022 йил 8 сентябрдаги 22/1-сонли
хати билан жавобгар Ер кодексининг 36-моддаси 10-банди
талабларини бажармаганлиги юзасидан тегишли тартибда
огоҳлантирилган.
Бундан
ташқари,
даъвогар
томонидан
жавобгарга
огоҳлантириш хати юборилиб, ўзбошимчалик билан қурилган
қурилмани 15 кун муддат ичида бузиб ташлаш ҳақида
кўрсатма
берилган
бўлса-да,
жавобгар
томонидан
ўзбошимчалик билан қурилган иморат ўз ҳисобидан бузиб
ташланмаган.
Шундан сўнг Тошкент вилояти прокуратураси даъвогар
манфаатида мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК
деб юритилади)нинг 166-моддасига биноан, мулк дахлсиздир
ва қонун билан қўриқланади. Мулкнинг дахлсизлиги
мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк
ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир.
Мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг
5
ҳуқуқларини чеклашга фақат қонун ҳужжатларида назарда
тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига
кўра, Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида
қуйидагилар туманлар давлат ҳокимияти органларининг
ваколатларига киради: фуқароларга, юридик шахсларга
захира ерлардан ер участкасининг ўлчамидан қатъи назар,
эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш; ер
муносабатларини тартибга солиш соҳасида туманлар давлат
ҳокимияти органларининг ваколатлари жумласига кирадиган
бошқа масалаларни ҳал қилиш деб кўрсатилган. (1018-сонли
қарор қабул қилинган вақтда.)
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2021 йил 16
август кунигача қонуний кучда бўлган эски таҳрирдаги 23моддасининг
2-қисмига кўра, Ер участкаларини
ажратиб бериш Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, Тошкент
шаҳри, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томонидан қонун
ҳужжатларида белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига
биноан, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига
бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер
участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари
тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига
олинганидан кейин вужудга келади.
Ўзбекистон
Республикасининг
Маҳаллий
давлат
ҳокимияти тўғрисидаги қонуннинг 6-моддасига кўра, Халқ
депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши қарорлар қабул
қилади. Вилоят, туман, шаҳар ҳокими қарорлар қабул қилади
ва фармойишлар чиқаради деб кўрсатилган.
Ўзбекистан Республикаси Маҳаллий давлат ҳокимияти
тўғрисидаги қонунининг 10-моддасига кўра, вилоят, туман,
шаҳар
ҳокими
қонунда
назарда
тутилган
ҳолларда
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари
ва фуқароларга эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага
ер беришга, ушбу субъектларнинг ерга эгалик қилиш ва
ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини бекор қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Махкамасининг
25.02.2013 йилдаги “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга
ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар
учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга
рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 54-сонли Қарори билан
тасдиқланган Низомнинг 30-бандида, туман ҳокимининг
ваколатига, ер участкаси ўлчами ва ерларнинг турларидан
6
қатъи назар, захира ерлардан ер участкаси ажратиш ҳам
киради деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
03.02.2006 йилдаги 3-сонли қарорининг 9-бандида, Юридик ва
жисмоний шахсларнинг ер участкасига эгалик қилиш ва
ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишлар бўйича
тарафлар низоли ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи
ҳужжатларни судга тақдим қилишлари шарт. Ер участкасига
бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги
гувоҳнома ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи
ҳужжат ҳисобланади деб кўрсатилган.
Юқорида қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг
Юқоричирчиқ туман ҳокимининг 2016 йил 30 ноябрдаги
2097-сонли қарори билан Саксонота м.ф.й. ҳудудида енгил
типдаги иссиқхона, офис ва ёрдамчи бинолар қуриш учун
ажратилган 11,6 га ер майдонини Юқоричирчиқ туман
ҳокимлиги заҳирасига қайтариш, ушбу ер майдонидан “Agat
Premium Trede” масъулияти чекланган жамиятини мажбурий
тартибда чиқариш тўғрисидаги талаблари билан келишмайди.
Чунки Юқоричирчиқ туман ҳокимининг қарорига асосан
11,60 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер
майдони лойиҳалаштириш ва қурилишга рухсат берилган
ҳамда
қурилиши
тамомлангач
Давлат
қабул
қилиш
ҳайъатнинг 2017 йил 18 апрелдаги далолатномасига кўра
объектни фойдаланишга қабул қилган, объектга нисбатан эса
“ATLAS GLOBAL” масъулияти чекланган жамияти номига
эгалик ҳуқуқи эътироф этилган. Шу билан бирга Ер тузиш ва
кўчмас мулк кадастр корхонаси Юқоричирчиқ туман филиали
томонидан
2017 йил 11 майдаги TO0081138-сонли гувоҳномага асосан
“ATLAS GLOBAL” масъулияти чекланган жамияти номига
жами 11,60 гектар ер майдони ва ТО0207257-сонли
гувоҳномага асосан бино-иншоотлари давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг ер майдонини давлат
заҳирасига қайтариш ва жавобгарни ушбу ҳудуддан
мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги талабларини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан
ташқари,
даъвогар
жавобгар
жойлашган
ҳудуддаги 263,98 кв. метр ер майдонидаги офис ва ёрдамчи
бинолар,
1498,59
метр
девор,
0,16 га ер майдонида қурилган ноқонуний қурилма (ангар)ни
жавобгар ҳисобидан бузиб ташлаш мажбуриятини юклашни
сўраган.
7
ФКнинг
212-моддасига
мувофиқ
қонунчиликда
белгиланган
тартибда
қурилиш
мақсадлари
учун
ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш
учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш
нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган
уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк
ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк
ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф
этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга
нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.
Ўзбошимчалик
билан
иморат
қуриш
натижасида
ҳуқуқлари
бузилган
шахснинг
ёки
тегишли
давлат
органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига
биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
ФКнинг 172-моддасида мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини
амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун
билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи
қисмининг 11-бандига кўра, ерларни ўзбошимчалик билан
эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга
йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган
ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш
бўйича чоралар кўриш ер эгаси, ердан фойдаланувчи,
ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятларидан
бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг
иккинчи қисмига асосан ер участкаларини фойдаланиш учун
яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни
бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган
шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017
йил
5
июлдаги
467-сонли
қарори
билан
тасдиқланган
“Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда
бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби
тўғрисидаги Низомнинг 3-бандига асосан ўзбошимчалик
билан қурилган иморатни аниқлаш:
қурилиш мақсадлари учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни
белгиловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини;
икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда),
баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий
8
майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги
уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кўп ҳажмдаги
нотурар
бино
ва
иншоотлар
лойиҳа
ҳужжатлари
экспертизадан ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат
инспекцияларидан рўйхатдан ўтказилганлигини;
икки қаватгача, (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда),
баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий
майдони 500 квадрат метргача бўлган якка тартибдаги уйжойларни, шунингдек 300 метр кубдан кам ҳажмдаги нотурар
бино ва иншоотлар қуриш учун туман қурилиш бўлими билан
келишилган лойиҳанинг мавжудлигини;
шаҳарсозлик
нормалари
ва
қоидаларига
мувофиқ
қурилганлигини текшириш орқали амалга оширилади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгар қурилиш
мақсадлари учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи
ҳужжатларни олмасдан, нотурар бино ва иншоотлар лойиҳа
ҳужжатлари экспертизадан ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий
назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилмасдан
ўзига тегишли ҳудудда 263,98 кв. метр ер майдонидаги офис
ва ёрдамчи бинолар, 1498,59 метр девор, 0,16 га ер
майдонида ноқонуний қурилма (ангар) қурганлиги, ушбу
қурилма ўзбошимчалик билан қурилган иморат эканлиги
ҳолати тўлиқ исботини топди.
Суд жавобгарнинг объектни қайта ихтисослаштириш ва
реконструкция қилиш учун рухсатнома олганлиги важи билан
келишмайди.
Чунки ушбу рухсатнома қурилиш-монтаж ишларини
бошлаш учун асос ҳисобланмайди.
Юқорида баён этилган асосларга кўра, суд даъво аризани
қисман қаноатлантирилиб, жавобгарга тегишли ҳудудда
жойлашган 263,98 кв. метр ер майдонидаги офис ва ёрдамчи
бинолар, 1498,59 метр девор, 0,16 га ер майдонида ноқонуний
қурилма (ангар)ни бир ойлик муддатда жавобгарнинг
ҳисобидан буздириб ташлашни ҳамда даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Stat.uz сайтининг 2022 йил 21 октябрдаги юридик
шахслар ҳақидаги маълумотидан аниқланишича, “ATLAS
GLOBAL” масъулияти чекланган жамияти юридик шахс
сифатида тугатилган ва у давлат реестридан чиқарилган.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида
ишда тараф ҳисобланган тараф тугатилган бўлса, низо
юзасидан иш юритиш тугатилиши лозимлиги белгиланган.
9
Ушбу норма талабларидан келиб чиқиб, суд “ATLAS
GLOBAL” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан иш
юритишни тугатишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига
юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг давлат божи ставкаларининг б-бандига кўра
иқтисодий судларга номулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан – базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 10
баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Суд муҳокамасида жавобгар томонидан тақдим этилган
аризага кўра номулкий хусусиятга эга учта талаб бўйича суд
жавобгардан республика бюджетига 9 000 000 сўм давлат
божи ҳамда Тошкент вилояти прокуратураси фойдасига
24 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 118, 170, 176-179 ҳамда 184моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Тошкент вилояти прокуратурасининг даъво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, бир ой муддат
ичида жавобгарга тегишли ҳудудда жойлашган 263,98 кв.
метр ер майдонидаги офис ва ёрдамчи бинолар, 1498,59 метр
девор, 0,16 га ер майдонидаги ноқонуний қурилма (ангар)
“Agat Premium Trede” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан бузиб ташлансин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
“ATLAS GLOBAL” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан иш юритиш тугатилсин.
“Agat Premium Trede” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 9 000 000 сўм давлат божи,
Тошкент вилояти прокуратураси фойдасига 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(прокурор эса протест келтириши) мумкин.
10
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида
кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга
тушунтирилсин.
Ғ.Машкуров
11