Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/2208 Дата решения 24.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый BAG’DAULET 2020 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 925187 Claim ID 2926923 PDF Hash d6ebefe510a6e8f3... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2022 йил 24 октябрь 4-1304-2201/2208-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг, жавобгар BAG`DAULET 2020 масъулияти чекланган жамиятига нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили З.Худойқулов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, BAG`DAULET 2020 масъулияти чекланган жамияти нистабан 2.927.441 сўм қўшимча жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили З.Худойқулов тушунтириш бериб, аризадаги талабни қўллаб-қуватлаб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи хақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таьминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127,170,220-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, аризачи вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ишдаги ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелда “Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш” ҳақида 216-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банк 2022 йил 12 сентябрь №13-27/134XDFU-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига, экспорт (импорт) шартномалари бўйича жавобгарнинг муддати ўтказиб юборилган дебитор қарзлари тўғрисида маълумот берилган. Унга кўра, BAG`DAULET 2020 масъулияти чекланган жамиятининг хорижий ҳамкори ИП Кулжанов БАУРЖАН ХАЛБАЕВИЧ билан тузилган ИДН 201001332308801911210100001-рақамли экспорт шартномасига асосан 2.666 АҚШ доллари миқдорида 180 кундан ўтган дебитор қарздорлиги аниқланган. Шунингдек, қонунчиликда белгиланган муддати ўтган дебитор қарздорлик ўз вақтида ундирилмаган. Аризачи томонидан жавобгарга йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида 05.09.2022 йилда 22-27177-сонли талабнома, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон кўринишда юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан дебиторлик қарздорлик бартараф этилмаган ёхуд жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган. Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади ва ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқа савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 23-бандига кўра, товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек, улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Мазкур Низомнинг 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар, белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда Республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 5087-сонли қарорининг 10-бандига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилади ва 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланади. Ушбу ҳолатда суд, аризани асосли ва тақдим этилган ҳужжатлар, банк маълумоти ва бошқа ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, жавобгар экспорт шартномалари бўйича Низом талабларини бузилишига йўл қўйиб, дебитор қарздорликни 180 кундан ортиқ муддатда ундириш чорасини кўрмаган деб ҳисоблаб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига мувофиқ жавобгарга жами 2.666 АҚШ долларидаги муддати ўтган дебитор қарздорлик суммасининг 10 фоизи, яъни талабнома расмийлаштирилган кунги Марказий банк томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган валюта курси бўйича 2.927.441 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги қонуннинг 9-моддаси, 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божини ундирмасликни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176,179,215-222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар BAG`DAULET 2020 масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан 2.927.441 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жаримани ундириш Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар BAG`DAULET 2020 масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддат ичида Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест) қилишга ҳақли. О.Эргашев