Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2272 Дата решения 24.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ответчик / Подсудимый RAYXONA-SEVARA хусусий корхонаси
Source ID 925189 Claim ID 2936692 PDF Hash d68a383c2eb9c21f... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
арорнинг 471-моддаси арорнинг 471 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 24.10.2022 йил Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2272-сонли иш раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг, жавобгар “RAYXONASEVAR” хусусий корхонасига нисбатан иш фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни аризачи вакиллари К.Ахадов, А.Ибайдуллаев (19.10.2022 йилдаги 01/3-5451-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар RAYXONA-SEVAR хусусий корхонаси иккиламчи хом ашёларни қабул қилиш шахобчасини ташкил этиш ва улардан фойдаланишда экологик норматив ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этмаганлиги сабабли иш фаолиятини тўхтатишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили К.Ахадов тушунтириш бериб, аризадаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгарнинг фаолият тури иккиламчи хом ашёни қабул қилишга ихтисослаштирилганлигини, корхона ўз фаолият турини белгиланган қонунчилик талаблари асосида амалга оширмаганлигини, бир неча марта огохлантирилган бўлсада, жавобгар давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини расмийлаштирмасдан фаолият кўрсатиб келаётганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таьминламади. Суд Ўзбекистон Республикасиинг Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан вилоятда иккиламчи хом ашёни қабул қилиш шохобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, иккиламчи хом ашёни тайёрлашга доир асосий талабларга амал қилиниши ўрганилган. Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўрганишлар давомида Пахтакор тумани, “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини, Боғдон кўчасидаги RAYXONA-SEVAR хусусий корхонаси ўз фаолиятини белгиланган қонунчилик талаблари асосида амалга оширмаётганлиги аниқланган. Шундан сўнг, Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси RAYXONA-SEVAR хусусий корхонасига 05.05.2022 йилда 03/1-1925-сонли огоҳлантириш хати билан мурожаат қилиб, корхонани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сон қарори талаблари бўйича иккиламчи хом ашёни қабул қилиш шохобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, иккиламчи хом ашёни тайёрлашга доир асосий талаблари асосида ташкиллаштирмаганлигини маълум қилиб, кўрсатиб ўтилган ҳолатларни бартараф этишни сўраган. Лекин ушбу талаблар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада аризачи Дўстлик туманлараро иқтисодий судига мурожааат қилиб, жавобгар RAYXONA-SEVARA хусусий корхонасининг фаолиятини тўхтатиб туришни сўраган. Суд, аризачининг талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ-4845-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарори қабул қилинган. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори Иловасининг 151-бобида иккиламчи хом ашёни қабул қилиш шохобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, иккиламчи хом ашёни тайёрлашга доир асосий талаблар белгиланган. Бунга кўра, Қарорнинг 471-моддасида иккиламчи хом ашёни қабул қилиш шохобчаларини (кейинги ўринларда — қабул қилиш шохобчалари) ташкил этиш алоҳида қурилган биноларда ёки нотурар жой биноларининг алоҳида хоналарида, шунингдек, кўчма (мобиль) воситаларда амалга оширилиши мумкин. Алоҳида қуриладиган бинолардаги қабул қилиш шохобчаларини жойлаштириш аҳоли пунктларининг бош режаларига ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектурашаҳарсозлик кенгашларининг розилиги олиниши зарур. Аҳоли гавжумроқ жойларда ҳудудлардан фойдаланиш интенсивлигига боғлиқ равишда, шунингдек, чиқинди тўплаш шохобчаларида иккиламчи хом ашёни тўплаш ва тайёрлаш учун вақтинчалик иншоотлар ташкил этилиши мумкин. Нотурар жой биноларида жойлаштириладиган қабул қилиш шохобчалари иккиламчи хом ашёни қабул қилиш ва олиб чиқиб кетиш учун алоҳида кириш-чиқиш йўли мавжуд бўлган зарур хоналарга эга бўлиши лозим. Қабул қилиш шохобчаларининг бевосита турар жой биноларида ташкил этилишига йўл қўйилмайди. 472. Қабул қилиш шохобчаси фаолиятини ташкил этиш учун иккиламчи хом ашёни тайёрловчилар атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга (экологик нормативларга) ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасига эга бўлиши лозим. 474. Алоҳида қурилган биноларда жойлашган қабул қилиш шохобчалари қуйидагиларга эга бўлиши зарур: ободонлаштирилган кириш йўллари; иккиламчи хом ашёни қабул қилиш учун алоҳида хона ва (ёки) майдонча; ҳар хил турдаги иккиламчи хом ашёни вақтинчалик сақлаш учун алоҳида-алоҳида бўлинган омборхоналар ва (ёки) майдончалар; тоза ва ишлатилган (ишчи) кийимларни сақлаш учун шкаф ва дезинфекция воситалари; табиий ва сунъий (шу жумладан, тунги ташқи) ёритқичлар; ичимлик сув таъминоти ва канализацияга оқим тизими, санузел, шунингдек, ёмғир сувларини оқизиш канализацияси. Марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти тармоғи мавжуд бўлмаганда, ходимлар қўл ювиши учун қўлювгичлардан фойдаланилади. Марказлашган канализация тармоғи мавжуд бўлмаганда ўралар ўрнатилишига йўл қўйилади. 475. Барча турдаги қабул қилиш шохобчаларида: полнинг юзаси осон тозаланадиган ва дезинфекция қилинадиган қопламага эга бўлиши; деворлар осон ювиладиган материаллар билан қопланган бўлиши; хона шамоллатиладиган бўлиши; контейнерларни ўрнатиш майдончаларининг юзаси асфальтланган ёки бетон қопламали бўлиши керак. Сув туриб қолишига ва контейнерларнинг сирпаниб кетишига йўл қўймаслик мақсадида майдонча қопламасининг қиялиги ўтиш йўли қисми тарафга 5 — 10 фоизни ташкил этган ҳолда ва транспорт воситасининг киришига қулай тарзда ўрнатилади. 476. Барча турдаги қабул қилиш шохобчалари (шу жумладан, омборхоналар ва майдончалар) ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши ва тоза тутилиши керак. Хоналар ҳар куни намлантириб тозаланиши ва камида бир ҳафтада бир марта — дезинфекция, зарур ҳолларда — дезинсекция ва дератизация қилиниши лозим. Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш ва сақлаш контейнерлари ва бошқа идишлар вақти-вақти билан дезинфекция қилиниши ва ювилиб турилиши керак (камида ҳар уч ойда бир марта). Бунда дезинфекция воситаларини уларни қўллаш бўйича йўриқномаларга мувофиқ ишлатиш, ишлаб чиқарувчининг асл қадоқлаш идишида, алоҳида ажратилган жойларда сақлаш зарур. Қабул қилиш шохобчасига туташ ҳудуд (5 м радиусда) ҳар куни тозаланиши ва озода сақланиши керак. 477. Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган контейнерлар ва бошқа идишлар хизмат кўрсатиш (фойдаланиш) муддатининг тугаши, шунингдек, ҳақиқий техник ҳолатига (механик ва бошқа шикастланишларга) кўра янгисига ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар (санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари) талабларига жавоб берувчи, шикастланмаганларига (таъмирланганларига) алмаштирилиши лозим. 478. Турғун қабул қилиш шохобчаларида кўринадиган жойга қуйидаги маълумотлар осиб қўйилиши (жойлаштирилиши) керак: ташкилотнинг номи ва алоқа боғлаш маълумотлари (шу жумладан, телефон рақами); иш вақти (иккиламчи хом ашёни қабул қилиш); қабул қилинадиган иккиламчи хом ашё турлари ва нархлари. Жавобгар томонидан экология тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилган ҳолда фаолият юритаётганлиги ҳолати ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топганлигини инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 221-222-моддаларини қўллаб, суд Пахтакор тумани “Ғалаба” МФЙ Боғдон кўчасида фаолият кўрсатаётган жавобгар RAYXONA-SEVAR хусусий корхонасининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сон қарори талабларида белгиланган иккиламчи хом ашёни қабул қилиш шохобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, иккиламчи хом ашёни тайёрлашга доир асосий талаблар тўлиқ бартараф этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. Жавобгар RAYXONA-SEVAR хусусий корхонаси ўз фаолияти давомида йўл қўйган камчиликларни тўлиқ бартараф этгандан сўнг, фаолиятини тиклаб бериш мажбурияти Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза килиш бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар RAYXONA-SEVAR хусусий корхонасидан Жиззах вилояти Экология ва атироф-муҳитни муҳофаза килиш бошкармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья О.Эргашев