Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2279 Дата решения 24.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мирзачўл тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Мирзачўл туман зарарсизлантириш маркази
Source ID 925184 Claim ID 2941319 PDF Hash 4346533658ef55d9... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 127-моддаси тисодий процессуал кодекси 127 code_article
тисодий процессуал кодекси 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 24.10.2022 йил Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2279-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи Мирзачўл туман Давлат солиқ инспекциясининг, жавобгар Мирзачўл туман зарарсизлантириш марказининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи Мирзачўл туман Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Мирзачўл туман зарарсизлантириш марказининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни жавобгар томонидан 2022 йил май ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим қилгунга қадар тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида тегишли тартибда хабардор қилинган аризачи Мирзачўл туман Давлат солиқ инспекцияси суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127-моддасига асосан Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 октябрдаги ажрими билан ишни суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш 2022 йил 24 октябрь кунига тайинланиб, электрон тизим оркали тарафларга юборилган. Аризачи Мирзачўл туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан аризани иш юритувга қабул қилиш ва суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисидаги суднинг ажрими қабул қилиб олинган бўлсада, узрли сабабсиз 2022 йилнинг 24 октябрь куни суд мажлиси муҳокамасига келмади ва ишни ўзларининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишга розилик берувчи ҳужжат билан судга мурожаат қилмади. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекси 128-моддаси бириинчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 6-бандида даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради деб белгиланган. Бундай ҳолатда суд, аризачи Мирзачўл туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар Мирзачўл туман зарарсизлантириш марказига нисбатан берган аризасини кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги қонуннинг 9-моддаси, 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 6-банди ва 108-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Аризачи Мирзачўл туман Давлат солиқ инспекциясининг, жавобгар Мирзачўл туман зарарсизлантириш марказининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья О.Эргашев