← Назад
Решение #757237 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 45 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онунинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN
INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
кредитор ААнинг қарздор ББни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз
деб топиш тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси бўйича юритилган иқтисодий
ишни аризачи вакили О.Каримов (2022 йил 24 октябрдаги 25-66093-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, қарздор вакили иштирокисиз, суднинг ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Арзиачи - АА (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) қарздор ББ
(бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда
банкрот деб топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризани қўллаб-қувватлаб, қарздорни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўради.
Қарздор суд мажлиси ўтказилган жой ва вақт тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини
инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, аризачи вакилининг иш бўйича
тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуннинг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига мувофиқ,
вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса
олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки)
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга
қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат
этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав
фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари
бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва
унинг ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб
юритилади) эга бўлади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор ББ Чортоқ туман давлат
хизматлари марказининг 2020 йил 11 ноябрдаги 912956-сонли реестр рақами билан
тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатига олинган ва унга 307895607
СТИР рақами берилган (жамият рахбари Садриддинов Азизбек Инамович).
Аризачи томонидан ББнинг қарздорлиги ўрганилганда, 2022 йил 14 сентябрь
ҳолатига таҳлилдан ўтказилганда бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли
жамғармалардан жами 2694602,8 минг сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Аризачи томонидан қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли
жамғармалардан бўлган қарздорлигини ундириш юзасидан Чортоқ туман ДСИнинг
2022 йил 25 августдаги 4051242-сонли қарори Мажбурий ижро бюроси Чортоқ
туман бўлимига юборилган. Мажбурий ижро бюроси Чортоқ туман бўлимининг
2022 йил 30 августдаги қарори билан қарздор иқтисодий жиҳатдан тўлов
қобилиятини йўқотганлиги ва иш юритиш учун айланма маблағлари йўқлиги
ҳақида маълумот берилган.
Қонуннинг 45-моддаси иккинчи қисмига кўра, давлат солиқ хизмати
органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка
мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир
чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.
Қарздордан суд ҳужжатларига биноан ундирилиши лозим бўлган қарздорлик
юзасидан ижро варақаларига асосан қўзғатилган ижро иши бўйича мажбурий ижро
бюроси Чортоқ тумани бўлими давлат ижрочисининг қарорларига асосан “Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси учинчи бандига кўра
қарздорнинг тўлаш қобидиятининг мавжуд эмаслиги сабабли ижро иши юритиш
тамомланган ва ижро ҳужжатлари ижросиз қайтарилган.
Қонунинг 52-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартибтаомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд
бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган
ҳолларда қабул қилинади.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган
ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган
тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат
органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан
берилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Қонуннинг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб
топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан
икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Бундай ҳолатда, суд қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қондиришга ва мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни уч ой ва
ундан кўп муддатда бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, ариза
талабларини қаноатлантиришни лозим топади.
Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида
қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш
учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан қарздорни тугатиш ишларини
олиб бориш учун 1-тоифали суд бошқарувчи Хамидов Толиб Махмудович номзоди
тавсия қилган.
Номзоди таклиф этилган суд бошқарувчи “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуннинг талабларига мувофиқлиги сабабли, суд 1-тоифали суд
бошқарувчи Хамидов Толиб Махмудовични тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлашни лозим деб хисоблайди.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига асосан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол
қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан жавобгардан республика бюджетига 900000 сўм
давлат божи ундиришни, аризачи фойдасига тўланган 24000 сўм почта
харажатларини ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5, 51, 52, 141, 142, 241, 242-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-177 ва
210-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
ААнинг аризаси қаноатлантирилсин.
ББ соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этилсин ва
тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Хамидов Толиб Махмудович ББни тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчига:
- ўн кунлик муддат ичида қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга
доир иш юритишни бошланганлиги тўғрисида расмий нашрда эълон қилиш
(“Биржа” ёки “Солиқ инфо” газеталари) ва чоп этилганлиги тўғрисида далилни
судга тақдим этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24
августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш қоидаларида кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигига баҳо бериш ҳамда бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга
белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат 1 ой);
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 140-150-моддаларида белгиланган тартибда тугатишга доир ишларни
олиб бориш.
- оралиқ хисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш
юклатилсин.
ББ бошқарув органи қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи)
тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида
қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, мухрлари ва
штамплари (мухрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа
қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг
бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), қарздор юридик шахснинг рахбари,
қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши
тўғрисида огохлантирилсин.
ББ ҳисобидан:
- республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармаси)га 900000 сўм давлат божи;
- АА фойдасига 24000 сўм почта харажатлари тугатиш бошқарувчиси орқали
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий
ижро бюросининг Чортоқ туман бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлигининг Наманган вилоят бошқармасига етказиш
тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судига
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
“Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья
Ш.Тўхтабоев