Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1501-2505/572 Дата решения 10.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Ферганский городской суд по уголовным делам Судья Рахматов Фаррухжон Эркинович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 378519 Claim ID 2784678 PDF Hash a9b07bb1379279f0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил 10 апрель куни, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди, Фарғона шаҳар, "Бешбола" маҳалла фуқаролар йиғини биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи шаҳар судининг судьяси Ф.Рахматов, судья ёрдамчиси Ш.Тохировнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Фарғона шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Ж.Отажонов, судланувчи ********* ва унинг ҳимоячиси-адвокат Б.Сиддиковнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан ********************га оид 11501-2505/572-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: ******************** (********************), 1999 йил 20 августда Наманган вилояти, Уйчи туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти тугалланмаган олий, уйланмаган, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Наманган вилояти, Уйчи тумани, “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини, Боғи-эрам кўчаси **-уйда руйхатда туриб, Фарғона шаҳар, ****** кўчаси, **-уйда яшайди, иш бўйича муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 15 март куни олган. Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини, тарафларнинг музокара, судланувчининг музокара, ҳимоя ва охирги сўзларини тинглаб, жиноят иши материалларини ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи ********* 2024 йил август ойида Фарғона шаҳардан Қува туманига чиқиш йўли ҳудудида жойлашган дала ер майдонларида ўсиб ётган наша ўсимлигини баргларини териб олиб, ишқалаб, гашиш гиёҳвандлик моддасини тайёрлаб, ўзи истеъмол қилиш мақсадида ёнида 2025 йил 16 февраль кунига қадар сақлаб келган. Фарғона шахар ИИО ФМБ ЖҚБ ҳодимлари томонидан 2025 йил 16 февраль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Фарғона шаҳар, Беш бола МФЙ, 8-март кўчасида ҳаракатланиб кетаётган ********* тўхтатилиб, ёнида ноқонуний нарса ва буюмлар мавжуд бўлса, ихтиёрий равишда тақдим қилиши сўралганида, ўз ихтиёри билан ёнида бўлган бир бўлак ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани тақдим қилган. Суд кимёвий экспертизасининг 2025 йил 19 февраль кунги № 416- сонли хулосасига кўра, *********дан далилий ашё тариқасида олинган тўқ жигарранг, юмшоқ пресланган, эгилувчан холдаги ўзига хос ўткир хидли модда таркибида фаол гиёҳванд модда, тетрагидроканнабинол мавжудлиги, ушбу модда “гашиш” деб аталиши хамда унинг соф оғирлиги 3,40 грамм эканлиги аниқланган. Суд-наркологик экспертизасининг 2025 йил 26 февралдаги 154-сонли хулосасида, *********да гиёҳвандлик касалликлар аниқланмагани сабабли у гиёҳвандлик касаллигидан мажбурий даволанишга муҳтож эмаслиги кўрсатилган. Судланувчи ********* судда, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, 2024 йил август ойларида Фарғона шаҳридан Қува туманига чиқиб кетиш йўлидаги дала ер майдонида ўсиб ётган ёввойи наша ўсимликларини баргларини териб олиб, уларни майдалаб, гашиш гиёҳвандлик моддасини тайёрлаб, ўзини истеъмоли учун сақлаб юргани ва 2025 йил 16 февраль куни соат 20-30ларда Фарғона шаҳар, 8-март кўчасида кетаётган вақтида, ёнига ИИБ ходимлари келишиб, ёнида ноқонуний нарса-буюмлар бўлса, уларни ихтиёрий равишда тақдим қилишини сўрашгани ва уни ИИБ биноси олиб боришгани, у эгнидаги шимининг чўнтагида ўзининг истеъмоли учун сақлаб келаётган гашиш гиёҳвандлик моддасини ИИБ ходимларига тақдим қилгани, шундан сўнг ходимлар холислар иштирокида ушбу гиёҳвандлик моддасини ҳужжатлаштириб олишганлигини, ушбу гиёҳвандлик воситасини бирон бир шахсга бериш ёки сотиш нияти бўлмагани, фақат ўзи истеъмол қилиш мақсадида сақлаганини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароити оғирлиги, у устачилик билан шуғулланиб оилани боқиб келиши, айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини инобатга олиб, енгиллик беришни сўради. Гувоҳ *********судда, Фарғона вилоят ИИБ ППХ отряди инспектори вазифасида ишлашини, 2025 йил 16 февраль куни соат 20:40 да Фарғона шаҳар, Беш бола МФЙ, 8-март кўчасида хизмат олиб бораётган вақтда, йўлда ҳаракатланиб кетаётган шахс эътиборларини тортганини, шунда у ушбу шахсни шахсига аниқлик киритиш мақсадида ИИБ биносига олиб боришганини, ИИО ФМБ ЖҚХ ходимлари ундан ёнида тақиқланган нарса ва буюмлар бор ёки йўқлигини сўраганида у ёнида шахсий истеъмоли учун гиёҳванд моддаси борлигини айтиб, тақдим қилгани, шунда у холислар иштирокида гашиш гиёҳвандлик воситасини ашёвий далил тариқасида олишиб, бу ҳақида тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришгани ҳақида кўрсатув берди. Судланувчи *********нинг содир этган жинояти ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, гувоҳ *********нинг суддаги кўрсатувлари, жиноят иши материалларидаги ва судда текширилган билдирги, ашёвий далилни олиб қўйиш ва кўздан кечириш баённомаси, далилий ашёни тортиб олиш ҳақидаги баённома, суд кимёвий экспертизанинг хулосаси, тушунтириш хатлари, сўроқ баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан исботланган деб топди. Суд, судланувчи *********нинг жиноий ҳаракатларини квалификация қилиш масаласини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг кўп миқдордаги гашиш гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга ҳилоф равишда тайёрлаб ва сақлаганликда ифодаланган ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги белгиланган. Суд, судланувчи *********га нисбатан жазо тури ва меъёрини белгилашда, юқорида қайд этиб ўтилган Конституция нормаларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 3-бандидаги, жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақидаги тушунтиришларга риоя қилиб, уни айбига иқрорлиги ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, муқаддам судланмаганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида инобатга олиб, у айбланган модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазоси тайинлашни лозим топади. Шунингдек, суд, иш бўйича ашёвий далил тариқасида олинган ва ҳозирда ДХХ Фарғона вилоят бошқармасининг моддий-техника таъминот бўлимида сақланаётган экспертиза текширувидан сўнг қолган 3,40 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини йўқ қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473, 476-моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ ҚИЛДИ: ******************** Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. *********га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан яшаш жойи Наманган вилояти, Уйчи тумани, Ирисметов кўчаси, 63-уйдан ва ўқиш ва ишлаш вақтидан, шунингдек ўқиш ва иш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқишни чеклашдан иборат 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. ********* зиммасига: - назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик; - Наманган вилоят ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; - гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаслик каби қўшимча тақиқлар юклансин. Жазо ўташ муддати маҳкум жазони ижро этиш инспекциясида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Жазони ижро этиш Наманган вилоят Уйчи туман ИИБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин. Судланувчи *********га нисбатан қўлланилган муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Судланувчи *********га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1 48 -моддаси 6-қисмидаги маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа оғирроқ турдаги жазо билан алмаштириши мумкинлиги тушунтирилсин. Иш бўйича ашёвий далил тариқасида олинган ва ҳозирда ДХХ Фарғона вилоят бошқармасининг моддий-техника таъминот бўлимида сақланаётган экспертиза текширувидан сўнг қолган 3,40 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган, судланувчи ҳукм нусхасини олган кунидан бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдиришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация тартибида шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақли. Раислик қилувчи Ф.Рахматов