← Назад
Решение #757467 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Бўстон туман
4-1703-2201/1257-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг даъвогарАТ “Халқбанк” манфаатида, жавобгарлар- Якка тартибдаги тадбиркор Исахонов
Хаётбек Қахрамон ўғли ва “Баркамол савдо хамкор” масъулияти чекланган
жамиятларига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар
вакили Т.Фозилов (ишончномалар асосида), жавобгар Х.Исахоновларнинг
иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТ “Халқбанк” (кейинги
ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, Якка тартибдаги тадбиркор Исахонов Хаётбек
Қахрамон ўғли (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан
69 107 000 сўм кредит асосий қарз, 3 518 000 сўм фоиз қарздорликни ундириш,
ундирувни гаровдаги мулкга қаратиш ҳамда бошланғич баҳосини белгилашни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада қайд
этилган важларни такрорлаб, кредит шартномасига асосан белгиланган
миқдорда кредит маблағлари берилганлигини, жавобгар тўлов жадвалига амал
қилмасдан белгиланган тўловларни ўз муддатида амалга оширмаганлигини,
кредит шартномаси муддати якунланаётганлигини, жавобгар суд кунига
қадарли қисман тўловни амалга оширганлигини билдириб, қолдиқ
қарздорликни ундириб беришликни сўради.
Жавобгар тадбиркор суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво ариза
юзасидан эътирози йўқлигини, банкдан ҳар йили кредит олиниб белгиланган
муддатларда тўланганлигини, кредит тўловлари савдо дўконининг 3 ой
давомида тўхтатилиб янги жойда фаолият олиб борилиши жараёнида
тўланмаганлигини, хозирда кунлик тушум ҳисобидан тўловлар амалга
оширилаётганлигини, қарздорликнинг 2022 йил якунига қадарли тўлиқ тўлаб
беришлигини, “Баркамол савдо хамкор” МЧЖ оила аъзоларига тегишли
эканлигини, жамият фаолиятини ўзи юритишлигини билдириб, даъвони
қонуний ҳал этиб беришликни сўради.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантириш лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
АТ “Халқбанк” Шахрихон филиали ва Якка тартибдаги тадбиркор Исахонов
Хаётбек Қахрамон ўғли ўртасида 2021 йил 20 октябрда №1763-сонли кредит
шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, филиал жавобгарга 12 ой
муддатга, 1 ой имтиёзли давр билан, 22,99 фоиз устама тўлаш шарти билан,
савдо ва айланма маблағларни ошириш учун 150 000 000 сўм кредит бериш,
жавобгар эса белгиланган жадвал асосида тўловларни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Кредит шартномаси ижросини таъминлаш мақсадида даъвогар ва
“Баркамол савдо хамкор” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
“Қўшимча жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2021 йил 5 ноябрь кунги
нотариал тасдиқланган ипотека шартномаси расмийлаштирилган бўлиб,
шартномага кўра қўшимча жавобгарга тегишли бўлган Андижон вилоят,
Шахрихон туман, Хамза кўчасида жойлашган умумий майдони 72 кв.метрда,
фойдаланиш майдони 196,94 кв.метр, “0001” кадастр рақам билан белгиланган
2 қаватли, 2 хонали 24-сонли савдо дўкони бино ва иншоотлари гаровга
қўйилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК”)нинг 279-моддасига биноан кредиторнинг талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни
ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг
2006
йил
22
декабрдаги
13/150-сонли
“Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги Қарорининг 24-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача
тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига
ундирувни қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ
белгиланади. Шу билан бирга, бундай шартноманинг предмети фақат кўчар
мол-мулк бўлиши мумкинлиги ҳисобга олиниб, шартномада гаров нарсасига
нисбатан ундирувни қаратиш шартлари белгиланмаган бўлса, бундай ҳолда
гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратишнинг умумий қоидаси
қўлланилишидан келиб чиқиш лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда даъвогарнинг ундирувнинг гаровдаги мулкга қаратиш
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Жавобгар томонидан кредит шартномасида келишилган жадвал асосида
тўловларни амалга ошириши лозим бўлсада бироқ жавобгар тўловларни
белгиланган муддатларда амалга оширмаган.
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси
талабларини бажариб, жавобгарга белгиланган 150 000 000 сўм кредит
маблағлари берилган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Жавобгар томонидан кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни
сурункали равишда амалга оширмаган.
Жавобгарнинг 2022 йил октябрь ойи ҳолатига 69 107 000 сўм муддати
ўтган кредит асосий қарз, 3 518 000 сўм фоиз қарздорлик вужудга келган.
Зеро, ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф —
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгар суд кунига қадарли муддати ўтган фоиз қарздорликни тўлиқ
ва қисман асосий қарздорликни амалга оширган бўлиб, даъвогарнинг
69 107 000 сўм асосий қарз ва 3 518 000 сўм фоиз қарз ундириш талабини
58 624 000 сўмга қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъвогар томонидан гаровга қўйилган мулкни бошланғич
бахосини белгилаб беришликни сўраган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ипотека шартномаси ҳамда
баҳолаш далолатномасига асосан гаров мулки 187 500 000 сўмга баҳоланган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 октябрь кунги
“Кредиторларни ҳуқуқий жихатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда
тадбиркорлик
фаолиятини
молиялаштириш
механизмлари
такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим
қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси айрим қонунлари ва кодексларига
ўзгартириш киритилган бўлиб, унга кўра мулкнинг дастлабки баҳосини
белгилаб бериш тартиби бекор қилинган.
Гаровдаги мулкни баҳоси тарафлар томонидан расмийлаштирилган
баҳолаш далолатномаси ҳамда ипотека шартномаси ўз аксини топганлиги
сабабли даъвогарнинг мулкни бошланғич баҳосини белгилаб бериш талабини
рад этишликни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан
Республика бюджети ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. белгиланган. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд
харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга
мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180-моддаларига асосланиб
АТ “Халқбанк” фойдасига Якка тартибдаги тадбиркор Исахонов Хаётбек
Қахрамон ўғли ҳисобидан 58 624 000 сўм кредит асосий қарз ва олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув гаровда бўлган “Баркамол савдо хамкор” масъулияти чекланган
жамияига тегишли бўлган Андижон вилоят, Шахрихон туман, Хамза кўчасида
жойлашган умумий майдони 72 кв.метрда, фойдаланиш майдони 196,94
кв.метр, “0001” кадастр рақам билан белгиланган 2 қаватли, 2 хонали 24-сонли
савдо дўкони бинова иншоотларига қаратилсин.
Исахонов Хаётбек Қахрамон ўғлидан Республика бюджетига 1 452 500
сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев